1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.04 (Кучини йукотган) Давлат олий таълим муассасалари / 13.01.61.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасалари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.06 (Кучини йукотган) Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари / 13.01.61.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 23 июндаги ПҚ-5158-сон қарорига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида «Янги Ўзбекистон» университети (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларни қабул қилиш параметрлари Агентлик билан келишган ҳолда Университет томонидан белгиланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро даражадаги тегишли дастурлар (Intemational Baccalaureate, Advanced Placement, Intemational Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларига нисбатан «Янги Ўзбекистон» университетида давлат гранти татбиқ этилиши;
(1-банд «а» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021/2022 ўқув йилида «Янги Ўзбекистон» университетига ўқишга қабул қилинган барча талабаларга давлат гранти, истисно тариқасида, бутун ўқув йиллари учун тўлиқ тақдим этилиши инобатга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ўқув йили (семестр) якунига кўра белгиланган академик кўрсаткичлари қониқарсиз бўлганлиги натижасида тегишли фан ёки курсни қайта ўқиш билан боғлиқ харажатлар талабанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро даражадаги дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчилари, Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчилари, Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган нуфузли фанлар бўйича олимпиада ғолиблари, Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларига нисбатан давлат гранти бакалавриат ва магистратура босқичлари учун бутун ўқув йиллари давомида тўлиқ тақдим этилиши;
(2-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ўтган ўқув йили якунига кўра энг юқори академик кўрсаткичларга эришган Университет талабаларига давлат гранти бир ўқув йили учун табақалаштирилган тартибда берилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик, Университет ва стипендиатлар ўртасида белгиланган тартибда давлат грантини тақдим этиш, қайтариш ҳамда ишлаб бериш шартларини назарда тутувчи шартнома расмийлаштирилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат грантини бериш харажатлари учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат грантига талабгорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммаси қоплаб берилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида белгиланган тўлов-контракт суммасининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоригача бўлган қисми тўлиқ миқдорда қоплаб берилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия олган талабалар Университетни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия олган талабалар магистратура босқичида ёки докторантурада ўқишини давом эттирган тақдирда, уларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати магистратура ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия бериш тартиби, шартлари ҳамда субсидия ажратишни молиялаштириш қоидалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, «Янги Ўзбекистон» университети талабаларига давлат грантини бериш, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш бўйича субсидия ажратиш харажатларини молиялаштириш 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.У. Умарова зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 2 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
300-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 июндаги 300-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1. Ушбу Низом Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетининг (кейинги ўринларда — Университет) бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун давлат грантини бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
грант талабгори — Университетга ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ тўлиқ давлат гранти асосида ўқиши белгиланган, шунингдек, кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, юқори ўринларни эгаллаган абитуриент ҳамда ўқув йили якуни бўйича академик кўрсаткичлари энг юқори бўлган талабалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат гранти — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Университетда ўқиш қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаб бериладиган маблағ миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стипендиат — қонунчиликка мувофиқ тўлиқ ёки табақалаштирилган тартибда давлат гранти тақдим этилган Университет талабалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Университетни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда 5 йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахс давлат гранти талабгори бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Университетда иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун давлат гранти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро даражадаги тегишли дастурлар (Intemational Baccalaureate, Advanced Placement, Intemational Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларига нисбатан тақдим этилади.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат гранти Университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида таҳсил оладиган грант талабгорлари учун ажратилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат гранти мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Грант талабгорлари бўлган абитуриентлар Университетга қабул бўйича белгиланган тартибда онлайн платформа орқали ариза билан бирга ҳужжатларни тақдим этиш жараёнида мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган грант талабгорлари тоифасига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг PDF (portable document format) форматида сканер қилинган нусхаларини ҳам илова қилади, Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу ҳужжатлар абитуриентлар томонидан Университетга қабул қилиш бўйича аризаларга белгиланган муддатларда тақдим этилиши шарт. Қабул қилиш муддати тугагандан сўнг ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Давлат грантини олиш учун алоҳида ариза топширилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат гранти Университет томонидан ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги учун белгиланган қабул квотаси доирасида Агентлик билан келишилган ҳолда ажратилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Давлат грантининг тўлиқ (100 фоиз) миқдори Университетда бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича белгиланган тўлов-контрактнинг тўлиқ (100 фоиз) миқдорига тенг бўлади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қуйидаги тоифага кирувчи грант талабгорига тўлиқ (100 фоиз) миқдорда давлат гранти ажратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) халқаро даражадаги тегишли дастурлар (Intemational Baccalaureate, Advanced Placement, Intemational Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчилари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолиблари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган умумий қабул квоталарининг 5 фоизи миқдорида ажратилган квота бўйича ўқишга қабул қилинган Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари;
(11-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари.
(11-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари учун белгиланган умумий қабул квоталарининг 5 фоизи миқдорида ажратилган қабул квотаси доирасига кирмаган Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари умумий тартибда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича давлат грантига талабгорлик қилишлари мумкин.
(11-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ давлат гранти тақдим этилган стипендиатлар учун бутун ўқув йиллари мобайнида тўлиқ давлат грантини тақдим этиш тартиби сақлаб қолинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда стипендиатнинг ўқув йили (семестр) якунига кўра белгиланган академик кўрсаткичлари (Academic Performance) қониқарсиз бўлганлиги натижасида талабанинг тегишли фанни қайта ўқиши билан боғлиқ харажатлар ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ўтган ўқув йили якунига кўра энг юқори академик кўрсаткичларга (Academic Performance) эришган Университет талабаларига (ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган грант талабгорларидан ташқари) давлат гранти бир ўқув йили учун қуйидаги жадвалга мувофиқ табақалаштирилган тартибда ажратиб берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича энг юқори ўринни эгаллаган абитуриентлар (талабалар) гуруҳи
(баллар кетма-кетлигида)
Давлат гранти квотаси
(ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича умумий квотага нисбатан)
Бир нафар абитуриент (талаба) учун молиялаштириладиган давлат гранти
(фоиз ҳисобида)
1-гуруҳ
10 фоиз
100
2-гуруҳ
10 фоиз
70
3-гуруҳ
15 фоиз
50
(13-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Табақалаштирилган давлат грантини ажратиш белгиланган мезонларга асосан Университет томонидан ҳар ўқув йили якунига кўра қайта кўриб чиқилади ва белгиланган тартибда грант талабгорларига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Табақалаштирилган давлат грантини тақдим этиш жадвалининг 2-3-гуруҳларига кирувчи абитуриентлар (талабалар) томонидан Университетда ўқиш учун белгиланган тўлов-контрактининг қолган миқдори шартномада белгиланган муддатларда тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Грант талабгорлари рўйхати ҳар ўқув йили бошланишининг биринчи беш иш куни мобайнида Университет ректорининг буйруғига асосан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Грант талабгорлари ўртасида тенг баллар тўпланган тақдирда, тенг балл тўплаган барча грант талабгорлари учун давлат гранти тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Агентлик, Университет ва стипендиатлар ўртасида белгиланган тартибда ҳар ўқув йили бошланишининг биринчи ўн иш куни мобайнида давлат грантини тақдим этиш, қайтариш ҳамда ишлаб бериш шартларини назарда тутувчи уч томонлама шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Давлат грантини молиялаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат грантини бериш харажатлари учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Президент таълим муассасалари агентлигига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан давлат грантини бериш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар Агентликнинг Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Агентлик белгиланган тартибда тузилган уч томонлама шартномага мувофиқ ҳар ўқув йили бошланишининг биринчи ўн беш иш куни мобайнида Университетнинг банк ҳисобварағига тегишли маблағларни молиялаштириб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Агентликка давлат грантини бериш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва унга ўзгартиришлар киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 18-боби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Грант талабгорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кириш имтиҳонларида энг юқори ўринларни эгаллаган ва ўқув йили якунидаги академик кўрсаткичларидан (Academic Performance) келиб чиқиб давлат грантини тўлиқ ёки қисман белгиланган тартибда олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Университетда тўлов-контракт асосида ўқиган ҳолда кейинги ўқув семестрлари якуни бўйича академик кўрсаткичлари (Academic Performance) юқори бўлган тақдирда, давлат грантига талабгор бўлиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат грантидан воз кечиш ва Университетда ўқишни тўлов-контракт асосида давом эттириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Тўлиқ давлат гранти асосида таълим олган битирувчиларга (стипендиатларга) ўқишни тамомлагандан сўнг, бироқ икки ой муддатдан кечикмасдан Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда 5 йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ташкилотларида кадрларга бўлган эҳтиёж Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан аниқланади ҳамда давлат гранти соҳиби бўлган битирувчиларни тақсимлаш учун Агентликка тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқиш даврида давлат грантини қисман олган битирувчиларнинг давлат гранти умумлаштирилиб, мажбурий ишлаб бериш муддати мутаносиб равишда, бироқ камида бир йилгача бўлган муддатга яхлитланиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Магистратура босқичида ёки докторантурада ўқишни давом эттираётганУниверситет бакалавриат ёки магистратура босқичи битирувчиларининг (стипендиатларнинг) мажбурий ишлаб бериш муддати магистратура босқичида ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Давлат гранти асосида таълим олган битирувчи (стипендиат) мазкур Низомда ҳамда шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, унга ажратилган давлат грантининг қиймати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқичлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Грант талабгори (халқаро даражадаги тегишли дастурлар дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчилари, Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган халқаро математика, физика, кимё, биология, информатика олимпиадалари ғолиблари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи миқдорида ажратилган квота бўйича ўқишга қабул қилинган Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари, Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) бўлган абитуриент томонидан Университетга ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган тартибда онлайн платформа орқали ариза билан бирга ҳужжатларни тақдим этиш жараёнида мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган давлат гранти талабгорлари тоифасига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг PDF (portable document format) форматида сканер қилинган нусхаларини илова қилиш.
Университетга қабул қилиш бўйича белгиланган муддатларда
2-босқич
Грант талабгорлари рўйхатини ҳар ўқув йили бошланишининг биринчи беш иш куни мобайнида Университет ректорининг буйруғига асосан тасдиқлаш.
Ҳар ўқув семестри бошланишининг биринчи 5 иш куни мобайнида
3-босқич
Президент таълим муассасалари агентлиги, Университет ва стипендиатлар ўртасида белгиланган тартибда давлат грантини тақдим этиш, қайтариш ҳамда ишлаб бериш шартларини назарда тутувчи уч томонлама шартномани расмийлаштириш.
Ҳар ўқув семестри бошланишининг биринчи 10 иш куни мобайнида
4-босқич
Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан белгиланган тартибда тузилган уч томонлама шартномага мувофиқ Университетнинг банк ҳисобварағига тегишли маблағларни молиялаштириб бериш.
Ҳар бир ўқув семестри бошланишининг биринчи 15 иш куни мобайнида
5-босқич
Давлат гранти асосида таълим олган битирувчиларнинг ўқишни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериши.
Ўқишни тамомлагандан кейин беш йил давомида
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 июндаги 300-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — олий таълим ташкилотлари) тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия — олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тўлов;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор — олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиси бўлган ва ўқишни тамомлагандан сўнг эгаллаган мутахассислиги бўйича беш йил муддатда тўлиқ бандлик режимида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган фуқаро.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Субсидия мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Субсидия бериш тартиби ва шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) олий таълим ташкилотларида таълим олаётган Президент мактаблари битирувчиларининг умумий ҳисобини юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Талабгорлар ўқув йилининг 15 декабрига қадар Агентликка ариза билан мурожаат қилади. Аризага талабгорларнинг олий таълим ташкилотига ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ариза Агентлик томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳар йили олий таълим ташкилотига тўлов-контракт суммасини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаб бериш тўғрисида Агентлик, олий таълим ташкилоти ва талабгор ўртасида икки иш куни ичида уч томонлама шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар тўлов-контракт суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлса, тўлов-контракт суммаси тўлиқ қоплаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда талабгорнинг ўқув йили (семестр) якунига кўра белгиланган академик кўрсаткичлари қониқарсиз бўлганлиги натижасида тегишли фан ёки курсни қайта ўқиши билан боғлиқ харажатлар ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Субсидия бериладиган талабгорларга ўқишни тамомлагандан сўнг, бироқ икки ой муддатдан кечикмасдан Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Субсидияни қисман олган талабгорнинг субсидияси умумлаштирилиб, мажбурий ишлаб бериш муддати мутаносиб равишда, бироқ камида бир йилгача бўлган муддатга яхлитланиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда магистратура босқичида ёки докторантурада ўқишини давом эттирган талабгорларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати магистратура ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Талабгор у билан тузилган уч томонлама шартномада белгиланган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, субсидия қиймати талабгор томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтариладиган маблағ Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда ишлаб бериш мажбуриятининг бажарилмаган муддатига мутаносиб равишда ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Субсидия беришни молиялаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Субсидия бериш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан (кейинги ўринларда — республика бюджети) биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Агентликка ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика бюджетидан субсидия бериш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Субсидия белгиланган тартибда тузилган уч томонлама шартномага мувофиқ Агентлик томонидан олий таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига беш иш куни ичида молиялаштириб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Республика бюджетидан Агентликка субсидия бериш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва унга ўзгартиришлар киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори уч томонлама шартнома тузилгунга қадар талабгорлар томонидан тўлиқ тўланганда ҳамда ўқув йилининг 15 декабридан кеч бўлмаган муддатда талабгорлар томонидан субсидия ажратиш учун мурожаат қилинганда, субсидия суммаси белгиланган тартибда ўн иш куни ичида талабгорнинг шахсий банк картасига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқичлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Президент мактаблари битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқишга қабул қилингани тўғрисида маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома илова қилинган аризани белгиланган тартибда Президент таълим муассасалари агентлигига топшириш.
Ўқув йилининг 15 декабрига қадар
2-босқич
Талабанинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан кўриб чиқилиши.
3 иш куни ичида
3-босқич
Президент таълим муассасалари агентлиги, олий таълим ташкилоти ва талабгор ўртасида уч томонлама шартнома тузиш.
2 иш куни ичида
4-босқич
Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан олий таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига белгиланган субсидия суммаси ўтказилиши
5 иш куни ичида
5-босқич
Олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори уч томонлама шартнома тузилгунга қадар талабгорлар томонидан тўлиқ тўланганда ҳамда ўқув йилининг 15 декабридан кеч бўлмаган муддатда талабгорлар томонидан субсидия ажратиш учун мурожаат қилинганда, субсидия суммасини Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан талабгорларнинг шахсий банк картасига ўтказиш.
10 иш куни ичида
6-босқич
Субсидия бериладиган битирувчиларнинг ўқишни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериши.