01.06.2022 йилдаги 296-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.06.2022 йилдаги 296-сон
Дата вступления в силу
02.06.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг малакасини ошириш тизимини замонавий таълим стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг «Ҳаёт давомида таълим олиш» тамойили асосида узлуксиз малакаси оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака оширишнинг мақсади, вазифалари, мазмунидан келиб чиқиб ўқув жараёнини ташкил қилиш, раҳбар ва педагог ходимларнинг узлуксиз малака ошириши учун таълим дастурлари доимий янгилаб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
педагог ходимларнинг касбий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имконияти яратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит-модуль тизими асосида муқобил ва мустақил малака ошириш шакллари ҳам жорий қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узлуксиз малака ошириш жараёнлари ташкилотчиларининг вазифалари, ўқув жараёнини ташкил қилиш, таълим дастурларини доимий янгилаб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбар ва педагог ходимларнинг касбий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шаклларини мустақил танлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш дастурларини ўзлаштириш ва белгиланган кредит бирликларини тўплаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида академик лицей мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда академик лицейлар раҳбар ҳамда педагог ходимларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака оширишнинг касбий фаолиятга алоқадор шакллари бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий қилинишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 15 июлга қадар академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз касбий малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, уларнинг малакасини ошириш жараёнларини узлуксиз назорат қилиш ва шахсий ҳисобини юритиш имкониятини таъминловчи электрон платформа жорий этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 15 августга қадар раҳбар ва педагог ходимларнинг касбий-педагогик фаолияти натижалари ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар электрон платформага киритилишини ва кейинчалик доимий янгилаб борилишини таъминлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
академик лицейлар раҳбар ходимларининг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
академик лицейлар педагог ходимларининг (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ва Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг ҳуқуқшунослик ҳамда касбий фанлари бўйича педагог ходимлари бундан мустасно) малакасини ошириш олий таълим муассасалари ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларида (кейинги ўринларда — минтақавий марказлар) ташкил этилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги 528-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака оширишнинг тасдиқланган жадвалига киритилган ҳамда Институт ва минтақавий марказларга ўқишга юборилган тингловчилар учун уларнинг ишдан ажралган ҳолда бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланиб қолади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимлари таркибидаги уч ёшга тўлмаган боласи бўлган аёллар, пенсия ёшидагилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун малака ошириш курслари масофавий шаклда ташкил этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт ва минтақавий марказларга асосий ишдан ажралган ҳолда малака оширишга тасдиқланган жадвалга мувофиқ бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларнинг ўқиш жойига келиш ва у ердан қайтиш бўйича бир марталик йўл харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни юборган таълим муассасаси ҳисобидан қопланади;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этилган профессор-ўқитувчилар учун иш ҳақи тўлаш шартлари олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этилган профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи тўлаш шартларига тенглаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
296-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 296-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг касбий эҳтиёжларидан келиб чиқиб малака ошириш жараёнларини мустақил танлаш ва узлуксиз малака ошириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
академик лицейларнинг раҳбар ходимлари — академик лицейларда бошқарув функцияларини бажарувчи (директор, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари) шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
академик лицейларнинг педагог ходимлари — академик лицейларда педагогик фаолиятни амалга оширувчи профессор, доцент, бош ўқитувчи, етакчи ўқитувчи, катта ўқитувчи, ўқитувчи лавозимидаги шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масофавий малака ошириш — ишдан ажралмаган ҳолда масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали малака оширишнинг онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва офлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мустақил малака ошириш — таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ янги билим, кўникма ва малакаларни раҳбар ва педагог ходимлар томонидан мустақил ўзлаштириш, ўзини ўзи касбий ривожлантириш шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқобил малака ошириш — мустақил малака ошириш шаклларидан фойдаланиб раҳбар ва педагог ходимларнинг индивидуал касбий маҳорат натижалари тасдиғининг амалдаги малака ошириш шаклларига тенглаштирилган шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
модуль — тингловчининг тегишли билимга эгалик қилиш, касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув дастурининг мустақил таркибий қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит — тингловчининг алоҳида модуль бўйича ўрганиши ва ўзлаштириши учун ажратиладиган ва бирликларда ифода қилинадиган ўқув юкламаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит-модуль — ҳар бир ўзлаштирилган модуль бўйича кредит бирликлари жамлаб бориладиган ўқитиш-баҳолаш тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон портфолио — раҳбар ва педагог ходимларнинг касбий фаолият натижаларини баҳолашга қаратилган ўқув-методик, илмий-тадқиқот ва ижодий иш материалларини қамраб олувчи электрон ресурслар мажмуаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ, малака ошириш шаклларига ажратилган кредитлар миқдори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Малака оширишнинг мақсади раҳбар ва педагог ходимларнинг ўзини ўзи мустақил касбий ривожланишини рағбатлантириш, ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-методик даражада ташкил этиш, кадрларнинг тоифаси, даражаси ва лавозими бўйича касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсишини таъминлашдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Малака оширишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбар ва педагог ходимларнинг касбий билим, кўникма ва малакасини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбар ва педагог ходимларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб уларнинг касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга йўналтирилган узлуксиз малака оширишнинг шаклларини мустақил танлаши ва ўзлаштириши имкониятини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув материалининг тингловчилар томонидан тизимли равишда ва белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилиб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Малака ошириш жараёнлари ташкилотчиларининг вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади ҳамда малака ошириш курсларининг ўқув режаси ва ўқув дастурларини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш минтақавий марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг ўқув-методик ва моддий-техника базасини такомиллаштириш чораларини кўради;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий тажриба асосида малака ошириш йўналишларини такомиллаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш курсларида таълим жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва методикаларини белгилайди, малака оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш курсларидан ўтиши лозим бўлган тингловчиларнинг ҳар йиллик режа-графигини тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масофадан ўқитишнинг онлайн ва офлайн шаклларида малака ошириш курсларини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш жараёнининг доимий электрон мониторингини юритади, мониторинг кўрсаткичлари асосида истиқболли кадрлар контингентини шакллантиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбар ва педагог ходимларнинг узлуксиз малака ошириш тизимидаги ўзлаштириш даражаларига мос равишда малака ошириш курсларидан ўтишини назорат қилади ва мониторингини олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш курслари тингловчиларининг онлайн-тест назорат топшириқларини тайёрлайди ва ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда раҳбар ва педагог ходимлар томонидан электрон портфолио тизимига маълумотлар тўғри киритилганлигини назорат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш минтақавий марказлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув дастурлари асосида малака ошириш курсларини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш курсларининг тегишли ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун соҳанинг етакчи педагог ходимлари, амалиётчи мутахассисларни, шунингдек, шартнома асосида хорижий мутахассисларни жалб этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тингловчилар томонидан электрон портфолио тизимига маълумотлар тўғри киритилганлигини назорат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Академик лицейлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ўқув йилида ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида мустақил равишда малака ошириш шакллари бўйича фаолият олиб бораётган раҳбар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг электрон портфолио тизимига киритилишини таъминлайди;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ раҳбар ва педагог ходимларнинг белгиланган муддатларда малака ошириш курсларига юборилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
академик лицейнинг кенгайтирилган йиғилишларида малака ошириш натижаларини муҳокама қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсларни муваффақиятли тамомлаган раҳбар ва педагог ходимларнинг илғор тажриба, янги билим ва кўникмаларини оммалаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир ўқув йилида Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ягона электрон тизимига раҳбар ва педагоглар тўғрисидаги маълумотлар киритилишини таъминлайди;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш натижалари таҳлилини олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий иш режасида ўқув йили учун узлуксиз малака ошириш шакллари бўйича фаолиятини режалаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касбий фаолият натижаларини электрон портфолио тизимига жойлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда раҳбар ва педагог ходимлар касбий фаолият натижаларининг тасдиқловчи ҳужжатларини электрон портфолио тизимига қуйидаги тартибда киритиб боради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дарс бераётган фанлари бўйича талабаларнинг ҳудудий, республика ва халқаро миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, санъат соҳасидаги кўрик-танловлар ва кўргазмалардаги иштирокини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (буйруқдан кўчирма, диплом, фахрий ёрлиқ);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий анжуманлар тўпламида нашр қилинган ишларнинг тасдиқланган нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий журналларда чоп қилинган ишларнинг тасдиқланган нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатларда малака ошириш ёки стажировка ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
докторлик диссертациясининг (PhD, DSc) ҳимоя қилинганлигини қайд этувчи дипломнинг нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дарслик ёки ўқув қўлланмаси учун берилган гувоҳноманинг нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Электрон портфолио тизимига киритилган барча маълумотларнинг ҳаққонийлигига раҳбар ва педагог ходимлар шахсан жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон портфолио тизимидаги кўрсаткичларнинг ҳаққоний эмаслиги аниқланганда тегишли раҳбар ва педагог ходимларнинг электрон портфолио натижалари бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Малака ошириш жараёнларини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Малака ошириш қуйидаги шаклларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишдан ажралган ҳолда малака ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишдан ажралмаган ҳолда мустақил малака ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқобил малака ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака ошириш шаклларининг мазмуни давлат таълим талабларида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш Институт ва марказларда ўқиш орқали амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда академик лицейларнинг раҳбар ва педагог ходимлари ҳар йили 24 академик соат ишдан ажралган ҳолда малакасини оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мустақил малака ошириш қуйидаги кўринишда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар билан ишлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий анжуманларда маъруза билан қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий журналларда мақолалар чоп этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24 академик соат ҳажмида мустақил тажриба орттириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув адабиётлари (ҳаммуаллифликдаги дарслик, ўқув қўлланмаси)ни тайёрлаш ва нашрдан чиқариш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мустақил малака ошириш шакли бўйича сўнгги бир йилда тўпланган кредит бирликлари малака ошириш натижаларини умумлаштиришда ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Муқобил малака ошириш сўнгги бир йилда бажарилган ишлар ҳисобидан қуйидаги кўринишда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка муаллифликда дарслик, ўқув қўлланмаси тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлаган ўқувчилари республика фан олимпиадаларида ғолибликни (1, 2 ёки 3-ўринлар) қўлга киритиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлаган ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни (олтин, кумуш, бронза медаллари) қўлга киритиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатларда малака ошириш ёки стажировка ўташ (икки ҳафтадан кам бўлмаган муддатда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Малака ошириш шакллари бўйича маълумотлар электрон портфолио тизимига шахсан раҳбар ва педагогнинг ўзи томонидан киритилади ва узлуксиз малака ошириш жараёнида ўқув дастурларини ўзлаштириш, мустақил ва муқобил малака ошириш шаклларини бажариш орқали тўпланган кредит бирликлари электрон назорат тизими орқали қайд этиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Академик лицейларнинг раҳбар ва педагог ходимлари ҳар йили малака оширишнинг ўқув дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган кредит бирликларини тўплашлари мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Академик лицей раҳбар ва педагог ходимларининг малака оширишдан ўтди деб ҳисобланиши тингловчидан бир йил давомида камида 8 кредит бирлик тўплашни назарда тутади. Бунда бир кредит бирлиги 6 академик соатга тенг ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимлари таркибидаги уч ёшга тўлмаган боласи бўлган аёллар, пенсия ёшидагилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар мустақил ёки муқобил шаклда ёхуд ишдан ажралмаган ҳолда ҳар йили мустақил тажриба орттириш усули орқали 48 академик соат ҳажмида малакасини оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Малака ошириш тингловчиси курснинг ўқув режасида назарда тутилган барча назорат турларида ижобий натижа кўрсатса, ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Малака ошириш жараёнида йил давомида белгиланган 8 кредит бирлигини тўплаган тингловчиларга электрон генерация қилинган, электрон имзо ёки унинг муқобил шаклидаги (QR-код) ҳужжат (сертификат) тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ҳар бир ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирганлик ҳақидаги маълумотлар ходимларнинг электрон портфолиосидаги шахсий кабинетларида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ўқув дастурларини белгиланган ўқиш муддати давомида ўзлаштира олмаган ҳамда узрли сабабларсиз тингловчилар сафидан четлаштирилган тингловчи жорий йил якунига қадар тўлов эвазига ўз ҳисобидан Институт ва марказлар режа-жадвали асосида иш берувчининг розилиги билан ишдан ажралган ҳолда Институт ва марказларда ёки ишдан ажралмаган ҳолда масофадан ўқитиш усули орқали курсларни такроран ўзлаштириши талаб қилинади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Йил давомида белгиланган кредит бирликларни тўплай олмаслиги раҳбар ва педагог ходимлар билан тузилган шартномани меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходимнинг малакаси етарли эмаслиги сабаби билан бекор қилишга асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда улар билан асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан олти ой ўтгандан кейин пулли асосда ўқув дастурларини ўзлаштиришга рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Малака ошириш жараёнларини мониторинг қилиш, шунингдек, тингловчиларнинг касбий фаолияти натижаларини қайд этиб бориш Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Малака ошириш курсларининг мазмуни, таълим дастурларига қўйиладиган талаблар давлат таълим талабларида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Тингловчиларнинг малака ошириш курсларига узрли сабаблар билан қатнашмаслиги тасдиқланган тақдирда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ малака ошириш бошқа муддатга кўчирилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ишдан ажралган ҳолда малака оширишдан ўтадиган тингловчиларнинг малака ошириш даврида асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси белгиланган тартибда бошқа педагоглар ўртасида тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги узлуксиз 80 дақиқани, машғулотлар оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни академик лицейлардан тақдим этилган йиллик буюртмалар бўйича гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда тингловчилар сони 20 нафардан кам ва 30 нафардан кўп бўлмаган академик гуруҳларда ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Истисно тариқасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, жумладан, рус ёки қорақалпоқ тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда тингловчилар контингенти бир гуруҳ меъёрида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида йўналишларда ўқув жараёнини ташкил этишда бир гуруҳдаги тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йил давомида 5 нафаргача педагог ходимлар йиғилмайдиган алоҳида йўналишларда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда Институт (марказ) раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сони 5 нафардан кам гуруҳ шакллантирилиши ёки улар учун малака ошириш масофадан ўқитиш усуллари орқали амалга оширилиши мумкин.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш даврида узрли сабабларсиз ўқув машғулотларига 6 соат ва ундан кўп вақт қатнашмаган тингловчилар Институт (марказ) раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафидан чиқарилади ва бу ҳақидаги ахборот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, шунингдек, тингловчининг асосий иш жойига юборилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Машғулотларда қатнашмаганлиги учун курслардан четлаштирилган тингловчилар ўқув дастурларини ўзлаштирмаган деб ҳисобланади ҳамда уларга нисбатан ушбу Низомнинг 25-банди тегишли талаблари татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабабларга кўра 6 соат ва ундан кўп ҳажмда машғулотларда қатнашмаганлар тингловчилар сафидан чиқарилади ҳамда уларга навбатдаги курсларда иштирок этишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг малакасини ошириш курслари тегишли йўналишлар бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ҳисобга олган ҳолда тингловчиларни сифатли ўқитиш учун моддий-техника базаси, педагоглар таркиби мавжуд бўлганда курслар фаолияти ва ресурс таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ва бюджетдан ташқари молиялаштириш асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака ошириш курслари тингловчилари (такрорий ўқитишдан ташқари) бепул асосда ўқитилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар

Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимлари тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон тизимга киритиш, малака ошириш шаклларини аниқлаш.

Ҳар йили ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида

2-босқич

Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

Академик лицейлар буюртмалари асосида сўнгги календарь йил учун раҳбар ва педагог ходимнинг эгаллаб турган лавозимига қараб ўқиш даври, шакли ва йўналиши бўйича малака ошириш тингловчиларининг йиллик режасини шакллантириш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Ҳар йили декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида

3-босқич

Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, минтақавий марказлар

Малака ошириш йўналишлари бўйича ўқув жараёнларини ташкил этиш.

Ўқув дастурларида назарда тутилган назорат турлари бўйича тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини аниқлаш.

Тасдиқланган режа-жадвал асосида

4-босқич

Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимлари

Муқобил ёки мустақил малака ошириш шаклларини бажариш ҳамда унинг натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларни электрон портфолио тизимига киритиш.

Йил давомида

5-босқич

Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, минтақавий марказлар

Малака ошириш курслари натижаларини таҳлил қилиш асосида йил давомида белгиланган кредит бирликларини тўплаган раҳбар ва педагог ходимларга QR-код билан ҳимояланган электрон шаклдаги сертификатни бериш.

Йил давомида белгиланган кредит миқдорларини тўплай олмаган раҳбар ва педагог ходимларни такрорий курсларда ўқишга тавсия этиш.

Ҳар йили декабрь ойида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш шаклларига ажратилган кредитлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МИҚДОРИ

Т/р

Малака ошириш шакллари

Ижодий ишнинг тури

Кредит

I. Мустақил малака ошириш

1.

Хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ

2

Хорижий мамлакатларда:

малака ошириш, стажировка ўташ (давомийлиги 24 соатдан кам бўлмаган муддатда) —

2

2.

Иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлаш

0,3

ўқувчиларининг ҳудудий (вилоят) фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, санъат соҳасидаги кўрик танловлар ва кўргазмалардаги совринли ўрин учун —

0,1

3.

Илмий анжуманларда маъруза билан қатнашиш

0,5

халқаро миқёсда —

0,2

республика миқёсида —

0,1

4.

Илмий журналларда мақолалар чоп этиш

0,5

ҳар бир илмий мақола учун:

халқаро миқёсда —

0,2

республика миқёсида —

0,1

5.

Мустақил тажриба орттириш

4

онлайн шаклдаги танлов модуль дастурларини ўзлаштириш

6 академик соат учун —

1

6.

Ўқув адабиётлари (ҳаммуаллифликдаги дарслик, ўқув қўлланмаси)ни тайёрлаш ва нашрдан чиқариш

0,7

дарслик —

0,5

ўқув қўлланма —

0,2

II. Муқобил малака ошириш шакллари

7.

Якка муаллифликда дарслик, ўқув қўлланмаси тайёрлаш ва нашрдан чиқариш

8

8.

Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш

8

9.

Тайёрлаган ўқувчилари республика фан олимпиадаларида ғолибликни (1, 2 ёки 3-ўринлар) қўлга киритиши

8

10.

Тайёрлаган ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни (олтин, кумуш, бронза медаллари) қўлга киритиши

8

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/296/0470-сон; 12.07.2024 й., 09/24/415/0501-сон)