1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.03.00 Монополияга қарши сиёсат (шунингдек, 09.02.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари сунъий ва асоссиз оширилишининг олдини олиш, шунингдек, тариф ва нотариф тартибга солиш воситаларини кенг қўллаш ҳисобига уларнинг инфляция даражасига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки, 2022 йил 1 майдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-иловада келтирилган товарларни олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмайди, шунингдек, қўшимча божхона божи ундирилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғи, бундан амалдаги контрактлар (шартномалар) доирасида 2022 йил 1 июнга қадар олдиндан тўловлар амалга оширилган ҳолатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимида қайта ишланганлари мустасно;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 06/22/268/1111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кунгабоқар уруғлари (ТИФ ТН коди 1206 00) ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари (ТИФ ТН коди 1207, бундан 1207 21 ва 1207 29 мустасно), бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 июль)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига мазкур товарларнинг ички бозорда етарли ҳажми мавжуд бўлган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган товарлар экспортини қайта тиклаш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда зарур ҳолларда озиқ-овқат хавфсизлиги, мамлакат аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражаси ҳамда ички бозорда нарх барқарорлигидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига экспорт қилиш вақтинча чекланаётган айрим турдаги озиқ-овқат товарларининг (шу жумладан уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашёнинг) рўйхатини ўзгартириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, 2027 йил 1 январга қадар қуйидагилар:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 41-сон қарорида назарда тутилган давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари доирасида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича чекловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бир ой муддатда Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг тавсиялари асосида ноозиқ-овқат маҳсулотларига божхона божлари ставкаларини пасайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2022 йил 1 августга қадар мавсумий нарх тебранишлари ва бозорда танқислик юзага келганда умумий давлат захиралари меъёрини сақлаб қолган ҳолда Давлат захираларини бошқариш қўмитасига тегишли омборларнинг бўш турган қувватларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш орқали асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшимча жамлаш ва очиқ бозорга интервенция қилиш механизмини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро молия институтлари ва илмий ташкилотларнинг экспертларини жалб қилган ҳолда божхона божларининг самарали ставкаларини белгилаш, шунингдек, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.03.00 Савдода нархни тартибга солиш (шакллантириш) (шунингдек, 09.14.02.02га қаранг)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилсин:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида:
(6-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда охирги календарь йилидаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш. Бунда, тақдимноманинг узрсиз сабабларга кўра бажарилмаслиги монополияга қарши курашиш органининг кўрсатмасини бажармаслик учун белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар ҳолатларини аниқлаш учун Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларини хатловдан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда ўтказилган хатловда аниқланган ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш.
(6-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниш даври, ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
(6-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга қаратилган ғайриҳуқуқий ҳаракатларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши курашиш қўмитаси икки ой муддатда мазкур бандда келтирилган қўшимча ваколатларни амалга ошириш бўйича тартибни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.03.00 Монополияга қарши сиёсат (шунингдек, 09.02.00.00га қаранг)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларидаги истеъмол бозорларида нархларни мониторинг қилиш бўйича таркибий бўлинмаларнинг асосий вазифалари этиб ички бозорда истеъмол товарларининг нархларини, импорт концентрациялашувини, тариф ва нотариф чораларнинг нархларга таъсирини таҳлил қилиш ҳамда савдо фаолиятида рақобатни таъминлаш белгилансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Молия вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Давлат бюджетига ундирилган молиявий жарималар суммасининг 50 фоиз миқдоридаги маблағларни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига йўналтириш.
(8-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Молия вазирлиги ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси сўровномасига асосан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Давлат бюджетига ундирилган молиявий жарималар суммасининг 50 фоиз миқдоридаги маблағларни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказади;
(8-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонасини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб унинг асосий фаолиятидан олинган даромадлар, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига маълумотлари базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда мазкур Фармонга 2-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Монополияга қарши курашиш қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш.Ш. Шарахметов ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил якуни билан ахборот берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 31 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-145-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 майдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланадиган товарлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Шакар ёхуд бошқа ширин таъм берувчи моддалар қўшилган қуюлтирилган сут ва қаймоқлар;
6.
0405
Сариёғ ва сутдан тайёрланган бошқа мойлар ва ёғлар; сут пасталари
7.
0407
Пўчоқли, янги, консерваланган ёки қайнатилган парранда тухумлари
8.
0803
Бананлар, шу жумладан янги ёки қуритилган плантайнлар
9.
0805
(0805 50 100 0 дан ташқари)
Янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари)
10.
0901
Қовурилган ёки қовурилмаган, кофеинли ёки кофеинсиз қаҳва; кофе қобиғи ва қаҳва доналарининг қобиғи; ҳар қандай нисбатдаги қаҳвани ўз ичига олган қаҳва ўрнини босувчилари
11.
0902 10 000 1,
0902 30 000 1
бир марталик қадоқдаги нетто оғирлиги 3 кг дан ошмайдиган бирламчи қадоқлардаги чой
12.
0902 10 000 9,
0902 30 000 9
нетто оғирлиги 3 кг дан ошмайдиган бирламчи қадоқдаги бошқа чой
13.
1507
Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган соя ёғи ва унинг фракциялари
14.
1508
Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган ер ёнғоқ ёғи ва унинг фракциялари
15.
1511
Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган пальма ёғи ва унинг фракциялари
16.
1514
Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган рапс (рапсдан ёки колзадан) ёки хантал ёғи ва уларнинг фракциялари
17.
1516
Тўлиқ ёки қисман гидрогенезирланган, қайта этерифицияланган, реэтерифияланган ёки элаидинизайияланган, тозаланмаган ёки тозаланган, лекин кейинги ишлов берилмайдиган ҳайвон ва ўсимлик ёғлари ва мойлари ва унинг фракциялари
18.
1517
Маргарин; ҳайвон ёки ўсимлик ёғи ёки мойлардан ёхуд ушбу гуруҳдаги турли хил мойлар ёки ёғларнинг фракцияларидан тайёрланган истеъмол қилишга яроқли бўлган аралашмалар ва тайёр маҳсулотлар, 1516 товар позициясидаги озиқ мойлари ёки ёғлари ёхуд уларнинг фракцияларидан ташқари
19.
1901
Солод экстракти; Таркибида какао бўлмаган ёки тўлиқ ёғсизлантирилган асосда қайта ҳисобланганда 40% дан кам какао бўлган бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган майин ёки йирик майдаланган ун, ёрма, крахмал ёки солод экстрактидан тайёрланган тайёр озуқа маҳсулотлари; 0401 — 0404 товар позицияларидаги хом ашёлардан, таркибида какао бўлмаган ёки тўлиқ ёғсизлантириш асосида қайта ҳисобланганда 5% дан кам какао бўлган, бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари
20.
1903 00 000 0
Ёрмалар, гранулалар, шарлар, доналар ёки шунга ўхшаш шаклларда крахмалдан тайёрланган тапиока ва унинг ўрнини босувчилари
21.
1904
Ёрмалар донлари ёки донли маҳсулотларини (масалан, маккажўхори доналари) шишириш ёки қовуриш орқали олинган тайёр озиқа маҳсулотлари; ёрма шаклидаги ёхуд дон ёки бошқа усулда тайёрланган (майин ва йирик майдаланган ун, ёрмадан ташқари), дастлабки тарзда қайнатилган ёки бошқача усулда тайёрланган, бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган ёрма шаклидаги дон (маккажўхори доналаридан ташқари)
22.
2102 10 310 0,
2102 10 390 0
Хамиртуруш
23.
1101 00
Буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 ноябрдаги ПФ-251-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2022 й., 06/22/251/1023-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
3.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
4.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
5.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
6.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
7.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
8.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
9.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
10.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси
11.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
12.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
13.
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
14.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
15.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
16.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
17.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
18.
Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
19.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги
21.
«Fond bozorining axborot-resurs markazi» ДУК
22.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
23.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ
24.
«Ўзсувтаъминот» АЖ
25.
«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланишга рухсат дастурий комплекс функцияларига ва маълумотлар базаси таркибига аралашиш ҳуқуқисиз берилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«б» кичик банднинг олтинчи хатбошисидаги «бир ой муддатда» сўзлари «2022 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«в» кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги «икки ой муддатда» сўзлари «2022 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 9-илованинг 11 ва 12-позициялари «Ижро муддати» устунидаги «июнь» сўзи «июль» сўзи билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4126-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошидаги «242» ва «75» рақамлари тегишинча «401» ва «96» рақамлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати, Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари, шунингдек, идоравий ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмасига зарур ҳолларда бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида уларнинг биридан бошқасига штат бирликларини олиб бериш йўли билан ўзгартиришлар киритиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 августдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашуви ва қўшиб олиниши бўйича битимлар, шунингдек шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъект устав капитали (фонди)даги акциялар (улушлар)ни сотиб олиш бўйича битимларга дастлабки розилик бериш учун битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда йиғим ундирилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбоши «Жамғарма маблағлари» сўзларидан кейин «Қўмита раиси томонидан бошқарилади ва қуйидаги мақсадлар учун сарфланади» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«рақобатни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида илмий ва бошқа тадқиқот ва изланишларни молиялаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида назорат харидларини амалга оширишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўқув тадбирлари, анжуманлар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкиллаштириладиган халқаро тадбирлар, шу жумладан давлат тадбирлари доирасида хорижий делегациялар ва экспертлар ташрифлари билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишларга»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) 14-банддаги «судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар» сўзлари «судларда кўриб чиқиладиган барча ишлар ҳамда ҳужжатлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги «Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4642-сон қарори 6-бандининг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидан «ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) ҳуқуқи учун ойлик йиғим,» сўзлари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 402-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 1-илованинг 16-банди қуйидаги мазмундаги йигирма тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси томонидан мустақил равишда икки нафаргача малакали маҳаллий мутахассислар маслаҳатчилар сифатида бир йил муддатгача жалб қилиниши мумкин, қолган ҳолларда мутахассисларни жалб қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбошидаги «қўмитаси ва» сўзи «қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«рақобатни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида илмий ва бошқа тадқиқот ва изланишларни молиялаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида назорат харидларини амалга оширишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий бошқармалардан қўмита Марказий аппаратига доимий ишлаш учун жалб этиладиган Тошкент шаҳрида турар жойи мавжуд бўлмаган бошқарув ходимларига Тошкент шаҳрида ижара асосида яшаши учун ижара тўловларини ижара шартномаси асосида тўлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўқув тадбирлари, анжуманлар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкиллаштириладиган халқаро тадбирлар, шу жумладан давлат тадбирлари доирасида хорижий делегациялар ва экспертлар ташрифлари билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан, даврий нашрлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар)ни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, рақобатни ва истеъмолчиларни ҳимоя қилиш соҳасида видеороликлар ва тақдимот материалларини яратишга сарфланган харажатларни ва уларни оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўмитанинг касаба уюшмаси қарори асосида Қўмита марказий аппарати ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини, шунингдек, байрам саналарида ва касб байрамида маданий-маърифий тадбирларни молиялаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ахборот технологияларини жорий этиш маркази» давлат унитар корхонаси фаолиятини сақлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида (топшириқларида) белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун «Ахборот технологияларини жорий этиш маркази» давлат унитар корхонасига ажратмалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва илмий-тадқиқот муассасаларига рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсати соҳасида илмий тадқиқотларни амалга оширишни молиялаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишларга»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўлов миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-бандидан «шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 12-илованинг 6-позициясидаги «Базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари» сўзлари «битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 13-илованинг 6-позициясидаги «Базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари» сўзлари «битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин.