31.05.2022 йилдаги ПҚ-265-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон давлат чет тиллари институтини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чет тилларини ўқитиш бўйича илғор хорижий тажрибани таълим тизимига жорий қилиш, чет тилларини мукаммал эгаллаган олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тиллар бўйича филологлар, педагоглар, таржимонлар ва гид ҳамроҳларини тайёрлаш тизимини янада кенгайтириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Андижон шаҳрида Андижон давлат чет тиллари институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий тиллар соҳаси бўйича олий маълумотли, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув жараёнида халқаро баҳолаш дастурлари (TALIS, PIRLS, PISA) ва стандартларидан фойдаланиш, ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари жорий этиш ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасалари орасида юқори 1 000 талик ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасасининг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантириш, етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан мустақил равишда қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълимни замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, жумладан ўқув жараёнига рақамли технологияларни татбиқ қилиш, шунингдек, ўқув жараёнини талабаларда мустақил таълим олиш ва амалий, жумладан синхрон, бадиий, кетма-кет ва илмий-техник таржима кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш, жумладан профессор-ўқитувчилар стажировкаси ва малака оширишини нуфузли республика ва хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон давлат чет тиллари институти фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон давлат чет тиллари институтини 2026 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон давлат чет тиллари институтида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Андижон давлат университети ва унинг Педагогика институтига хорижий тиллар йўналишларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрлар тайёрлаш бўйича ажратиладиган давлат буюртмаси квотаси 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Институтга йўналтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Институтга талабаларни қабул қилиш параметрлари ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрлари доирасида аниқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июлдаги ПФ-114-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Институтнинг магистратура мутахассисликларига киришда хорижий тилни билиш даражаси бўйича С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификат ва бакалавриат диплом балининг ўртача кўрсаткичи инобатга олинади ҳамда қўшимча имтиҳонлар ўтказилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мутахассислик фанларидан хорижий тилда дарс берадиган С1 даражасидан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2022 йил 1 июлга қадар Институтни танлов асосида амалий тажриба ва (ёки) илмий даражага эга бўлган юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг хорижий тиллар ўқитувчилари С1 даражасидан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлишини ҳамда дарс машғулотларини тегишли тилларда олиб борилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг мутахассислик фанлар (хорижий тилдан ташқари) ўқитувчиларининг B2 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг ўқув жараёнига тил эгаси бўлган малакали хорижий мутахассисларни жалб қилинишини ташкиллаштирсин. Бунда, хорижий мутахассисларнинг ойлик иш ҳақи бозор конъюнктураси асосида аниқланади ҳамда Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар Институтни зарур телекоммуникация воситалари билан жиҳозлаш ҳамда юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Андижон вилояти ҳокимлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Институт талабаларини амалиёт ўташ учун ҳудуддаги корхоналар, туризм ва маданий мерос объектлари, таълим ва бошқа ташкилотларга бириктириш ҳамда юқори курс талабаларини иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилиш чораларини кўрсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Инновацион ривожланиш вазирлиги филология фанлари тармоғининг тегишли ихтисосликлари бўйича юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, 2023 йилдан бошлаб Институтга докторантура бўйича квота ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидаги йўналишларда Институтга яқиндан кўмаклашсин:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижлик экспертларни жалб этган ҳолда профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар учун малака ошириш, жумладан синхрон таржима қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича курсларни ташкил қилишда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчиларнинг замонавий ўқитиш кўникмаларини ривожлантиришда ва чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича сертификат олишида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг бўш аудиторияларида хорижий тилларни ўқитиш курсларини ташкил этиб, талабаларга қўшимча даромад топишлари учун зарур шароит яратишда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли ва таълим муассасалари учун чет тилларини ўрганишда кўмак берувчи контентларни шартнома асосида яратишда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт фаолияти Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш, хусусан унинг бино ва иншоотларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб — Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг қуйидаги бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон шаҳар, Бобуршоҳ кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган Андижон давлат университетининг ўқув биноларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон шаҳар, Бобуршоҳ кўчаси, 20-уй манзилида жойлашган Андижон давлат университетининг талабалар турар жойини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон давлат университетининг Андижон вилояти, Хонобод шаҳри, «Кампирровот» МФЙ ҳудудида жойлашган дам олиш масканини.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Институтнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, янги ўқув биноси ва талабалар турар жойини қуриш ҳамда уларни жиҳозлаш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил ва келгуси йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Андижон вилояти ҳокимлиги Институт фаолиятини самарали ташкил этиш учун бошқа ҳудудлардан жалб этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Институтга яқин ҳудудда жойлашган кўп қаватли уй-жойлардан хизмат уйларини Институтга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтга ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бошқа ҳудудлардан жалб этилган профессор-ўқитувчилар учун қулай шарт-шароит яратиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан ижара тўловини компенсация қилишга рухсат этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахмонов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 31 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-265-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПҚ-265-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон давлат чет тиллари институти фаолиятини ташкил этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Андижон давлат чет тиллари институти фаолиятини йўлга қўйиш, таълим жараёнига янги педагогик технологиялар ва ўқитиш методларини жорий этиш

1.

Андижон давлат чет тиллари институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш.

1. Институт уставини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

-

2022 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

2. Институт тузилмасини белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқлаш.

2022 йил июль

2.

Институтнинг штат жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

1. Институтнинг штат жадвалини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

-

2022 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Институт

2. Институтнинг 2022 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2022 йил июль

3.

Институтни зарур билим ва амалий кўникмаларга эга кадрлар билан тўлдириш.

1. Институтни педагог ва илмий ходимлар билан тўлдириш учун бўш иш ўринларига танлов эълон қилиш.

2. Мутахассислиги (квалификацияси) мос келувчи педагог ва илмий ходимларни танлов асосида ишга саралаб олиш.

-

2022/2023 ўқув йилига қадар

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4.

Илғор хорижий тажриба ва кадрлар буюртмачилари талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш.

1. Фан дастурлари мазмунини кадрлар буюртмачилари талаблари ва хорижий тажриба асосида ишлаб чиқиш.

-

2022/2023 ўқув йилига қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

2. Институтда мутахассислик фанларини тегишли хорижий тилларда ўқитиш тизимини жорий этиш.

3. Ўқув режаларидаги фанлар сонини номутахассислик фанлар ҳисобига босқичма-босқич камайтириш ҳамда мустақил таълим салмоғини ошириш орқали такомиллаштириб бориш.

4. Битирувчи курс талабалари амалиётини келгусида талабалар ишга жойлашиши мумкин бўлган ташкилотларда ташкил этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

5.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методларини жорий этиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг илғор таълим методика ва технологияларини ўрганиш ва жорий этиш чораларини кўриш.

2. Хорижий мутахассислар иштирокида маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиш.

-

2022 йил июнь — август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

6.

Институтга талабаларни қабул қилиш жараёнини ташкил этиш.

1. Институтда бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини аниқлаш ва қабулни ташкил этиш.

-

Ҳар йили июнь — август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Институт

2. Андижон давлат университети ва унинг Педагогика институтида хорижий тиллар йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратура босқичларида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Институтга кўчириш.

2022 йил сентябрь

7.

Институт профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш.

1. Мутахассислик фанлари профессор-ўқитувчиларининг малакасини хорижда ошириб бориш режа-жадвалини тасдиқлаш.

2. Режа-жадвалга мувофиқ профессор-ўқитувчиларни хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш ва стажировкага юбориш.

3. Институтнинг белгиланган тартибда танловларда ғолиб бўлган профессор-ўқитувчиларини нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун ўқишга юборишни ташкил этиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, грантлар

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт, «Эл-юрт умиди» жамғармаси

8.

Институтнинг профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабалари учун халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.

1. Нуфузли илмий-техник маълумотлар базасига эга компаниялар билан музокаралар олиб бориш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2022 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

2. Электрон маълумотлар базаларига обунани ташкил қилиш ҳамда улардан профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабалар учун бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.

2023 йили январь

9.

Институт талабаларининг чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича ташқи баҳолаш тизимини жорий этиш.

1. Турли йўналишлардан танлаб олинган бир гуруҳ (камида 20 нафар) юқори курс талабалари билимини миллий ёки халқаро тан олинган сертификат тизимлари орқали баҳолаш.

2. Баҳолаш натижаси бўйича таълим жараёни ва ўқув дастурларини такомиллаштириш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

Ҳар йили, ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

10.

Институтнинг кутубхона фондини шакллантириш ҳамда уни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан бойитиш.

1. Таълим жараёни ва илмий фаолиятни амалга ошириш учун лозим бўладиган адабиётлар рўйхатини шакллантириш.

2. Замонавий ўқув адабиётларини яратиш, хорижий адабиётларни харид қилиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам равишда янгилаб бориш.

Давлат бюджетидан мазкур мақсад учун ажратилган маблағлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, грантлар

2022 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

11.

Институтнинг таълим жараёнига «Олий таълим жараёнларини бошқариш — НEMIS» ахборот тизимини жорий этиш.

1. Институтнинг академик фаолияти, хусусан, талабанинг давомат ҳисоботи, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадвалларини рақамлаштириш.

2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий лойиҳалари, мақолалари, илмий-услубий нашрлари, илмий изланувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш.

3. Бошқарув кадрлар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалар тўғрисидаги маълумотларни юритиш ҳамда тегишли ҳисоботларни тайёрлаш жараёнларини рақамлаштириш.

4. Тўлов-шартномаларни ҳамда стипендия тўловлари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тизим орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.

5. Институт кўрсаткичларининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда олий таълим муассасалари миллий рейтингини юритиш ва таълим сифатини масофавий мониторинг қилиш имкониятини яратиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022/2023 ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

II. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳамда ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш

12.

Институт профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириб бориш ҳамда ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш.

1. Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талабаларини илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш.

2. Профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг илмий мақолаларини Web of Science, Scopus, Google Scholar каби халқаро индексацияланган маълумотлар базаларида чоп этиш чораларини кўриш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт

13.

«Ёш филолог» ўқув лабораториясини ташкил этиш.

1. Лаборатория учун хоналарни тайёрлаш ва жиҳозлаш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023 йил февраль

Институт

2. Лаборатория фаолиятини йўлга қўйиш.

2023 йил март

14.

Талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини ошириб бориш.

1. Иқтидорли талабаларни саралаб олиш ва илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш.

2. Тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш.

3. Илмий-тадқиқот ишларида фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантириб бориш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

15.

Институтнинг таълим жараёнида IT-технология инфратузилмасини ривожлантириш.

1. Институт тармоғини юқори тезликдаги Интернетга улаш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт

2. Институтнинг ахборот-ресурс маркази, ўқув бинолари ва талабалар турар жойларида «wi-fi» тизими орқали Интернетдан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш.

2022 йил октябрь

III. Институтнинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш

16.

Институтнинг ўқув дастурларини халқаро тан олинган ташкилотларнинг ташқи аккредитациясидан ўтказиш.

1. Ўқув дастурларини халқаро тан олинган ташқи аккредитациядан ўтказиш учун ҳамкор ташкилот билан алоқаларни ўрнатиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2022/2023 ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Институт

2. Ўқув дастурларини халқаро тан олинган ташқи аккредитациядан ўтказиш.

2025/2026 ўқув йилига қадар

17.

Таълим жараёнини ташкил этишда ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантириш.

1. Хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш.

2. Етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари (double degree, joint degree) доирасида кадрлар тайёрлаш.

3. Хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар алмашинувини йўлга қўйиш.

грантлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

18.

Хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот йўналишида алоқаларни ривожлантириш.

1. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари доирасида юқори илмий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни Институт докторант ва мустақил тадқиқотчиларига илмий маслаҳатчи сифатида бириктириш чораларини кўриш.

2. Етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан қўшма илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш.

3. Хорижий илмий-тадқиқот марказлари грантлари ва хорижий илмий фондлар маблағларини жалб этиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

19.

Институтда таҳсил олувчи хорижий талабалар улушини ошириш.

1. Хорижий фуқароларни Институтга жалб қилиш бўйича таълим агентликлари билан келишув имзолаш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2023/2024 ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Институт

2. Келишув доирасида хорижий, авваламбор, МДҲ давлатларида Институт фаолиятини тарғиб қилиш.

Режа-жадвалга мувофиқ

IV. Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш

20.

Институт талабаларига бўш вақтда қўшимча даромад топишларига кўмаклашиш.

1. Талабаларга Институтнинг бўш хоналарида тил ўргатиш курсларини ташкил этиш ва даромад топиш учун шароит яратиб бериш.

2. Талабаларга қўшимча ҳунар ўрганишга кўмаклашиш мақсадида ҳунарманд усталар томонидан машғулотлар ўтказишни ташкил этиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик маблағлари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ҳунарманд уюшмаси, Институт

21.

Талабалар ўз устида ишлаши учун таниқли мутахассисларни жалб қилган ҳолда мотивацион тадбирлар ўтказиш.

1. Республикада ва хорижий давлатларда фаолият юритаётган мутахассислар ва нотиқлар рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган рўйхатга мувофиқ семинар, очиқ мулоқот ва бошқа тадбирларни, жумладан масофавий режимда ташкил қилиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

22.

Институтда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлмаган марказ ташкил қилиш.

1. Марказ низоми ва чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

2. Институтга тегишли биноларда Марказ учун бешта муҳим ташаббусни қамраб оладиган хоналар ажратиш ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2023 йил январь

23.

Институтнинг Хонобод шаҳар, «Кампирровот» МФЙ ҳудудида жойлашган дам олиш масканида талабалар учун семинар, сайёр машғулотлар, ёзги ва қишки мактаблар ташкил этиш.

1. Институтнинг дам олиш масканида тадбирлар ўтказиш дастурини тасдиқлаш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Ҳар йили август ойида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Институт

2. Дастур асосида семинарлар, сайёр машғулотлар, ёзги (қишки) мактаблар ташкил этиш орқали талабаларни жалб этиш.

Дастурга мувофиқ

24.

Институтда бешта муҳим ташаббус доирасида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Бахшичилик, мақом, эстрада, театр, рассомчилик, спорт йўналишларида тўгараклар ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш ва ҳудуд ёшларини мазкур тўгаракларга жалб этиш.

2. Институт талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган спорт тадбирларини ташкил этиш.

3. Талабаларнинг бадиий адабиётларга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида «Мен севган бадиий асар» каби танловларни мунтазам ташкил этиб бориш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик маблағлари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Ёшлар ишлари агентлиги, Институт

25.

Талабаларни иш билан таъминлаш мақсадида Институтда юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Карьера маркази» фаолиятини йўлга қўйиш.

1. «Карьера маркази» томонидан Институт таълим йўналишларига мос ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2. Ҳамкор корхона ва ташкилот вакилларига Институт талабаларини саралаб олиш учун тегишли шароит яратиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик маблағлари

2022/2023 ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Институт

26.

Институт талабаларини ҳудуддаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига бириктириш.

1. Ҳудуддаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш.

2. Талабаларга доимий равишда мазкур таълим муассасаларида амалиёт ўташ ва ўз билимларини мустаҳкамлаш учун шароит яратиш.

-

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Институт

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПҚ-265-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон давлат чет тиллари институтини 2026 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Устувор вазифа

Мақсадли кўрсаткич

Йиллар кесимида

Ўсиш кўрсаткичи,

(2023 йилга нисбатан)

2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

1.

Миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга профессор-ўқитувчилар улушини ошириш

Асосий штатдаги касбий фан профессор-ўқитувчилари сонига нисбатан, фоизда

15

30

40

50

3 баравар

2.

Миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга талабалар улушини ошириш

Жами талабалар сонига нисбатан, фоизда

20

30

45

60

3 баравар

3.

Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш

Илмий салоҳият, фоизда

20

25

35

40

2 баравар

4.

Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони

7

11

16

21

3 баравар

5.

Ҳимоя қилинадиган докторлик диссертациялари (DSc) сони

3

5

7

9

3 баравар

6.

Фалсафа доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (PhD) сони

4

8

12

20

5 баравар

7.

Фан доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (DSc) сони

2

4

6

8

4 баравар

8.

Мустақил изланувчилар сони

5

10

15

25

5 баравар

9.

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти натижадорлигини ошириш

Дарсликлар сони

2

4

6

8

4 баравар

10.

Ўқув қўлланмалари сони

3

6

9

12

4 баравар

11.

Монографиялар сони

3

5

7

9

3 баравар

12.

Scopus, Web of Science маълумотлар базасига киритилган мақолалар сони

10

30

55

90

9 баравар

13.

Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони

10

20

30

40

4 баравар

14.

Scopus, Web of Science маълумотлар базасига киритилган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони

0,5

1,0

1,5

2,0

4 баравар

15.

Илмий-тадқиқот фаолияти ва илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш асосида олинган маблағлар

(млрд сўм ҳисобида)

Хорижий илмий-тадқиқот марказлари ва илмий фондлардан олинган маблағлар

0,1

0,3

0,8

1,0

10 баравар

16.

Давлат грантлари асосида ўтказилган илмий-тадқиқотлардан олинган маблағлар

0,1

0,2

0,3

0,5

5 баравар

17.

Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш

Институт профессор-ўқитувчиларини жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига хизмат сафарларига юбориш

5

8

11

15

3 баравар

18.

Институтга хорижий олимларнинг ташрифи (камида 1 ойга)

2

3

5

8

4 баравар

19.

Хорижий талабалар сони

10

20

50

100

10 баравар

20.

Академик алмашинув дастурларида иштирок этувчи талабалар сони

10

20

50

80

8 баравар

21.

Институт профессор-ўқитувчиларининг хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда чоп этган мақолалари сони

5

10

15

20

4 баравар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПҚ-265-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон давлат чет тиллари институтида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Таълим йўналиши

I. Бакалавриат таълим йўналиши

2022/2023 ўқув йилидан

1.

Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили

2.

Филология ва тилларни ўқитиш: француз тили

3.

Филология ва тилларни ўқитиш: немис тили

4.

Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили

5.

Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили

6.

Таржима назарияси ва амалиёти: рус тили

7.

Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили

8.

Хорижий тил ва адабиёти: рус тили

9.

Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича)

2023/2024 ўқув йилидан

10.

Таржима назарияси ва амалиёти: француз тили

11.

Таржима назарияси ва амалиёти: немис тили

12.

Филология ва тилларни ўқитиш: араб тили

13.

Филология ва тилларни ўқитиш: корейс тили

14.

Филология ва тилларни ўқитиш: хитой тили

15.

Филология ва тилларни ўқитиш: япон тили

II. Магистратура мутахассисликлари

2022/2023 ўқув йилидан

1.

Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)

2.

Лингвистика (тиллар бўйича)

3.

Қиёсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик (тиллар бўйича)

2023/2024 ўқув йилидан

4.

Синхрон таржима (тиллар бўйича)

5.

Бадиий таржима (тиллар бўйича)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 07/22/265/0457-сон; 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)