20.05.2022 йилдаги 274-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.05.2022 йилдаги 274-сон
Дата вступления в силу
20.05.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқарув органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ўзбеккосмос» агентлиги тизимида «Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
космик мониторингни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сунъий йўлдош аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш, унинг маълумотларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
космик соҳага оид хизматларни (космик фаолият натижаларини қайта ишлаш ҳамда уни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш, космик фаолиятга оид масалалар бўйича консалтинг хизматлари ва бошқалар) кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
космик соҳага илмий ва инновацион технологияларни кенг жалб этиш мақсадида мазкур соҳадаги илмий ва инновацион ишларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
космик ва геоахборот технологиялари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида иқтисодиёт тармоқлари, мудофаа ва хавфсизлик соҳалари ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жисмоний ва юридик шахсларга космик мониторинг, сунъий йўлдош ҳамда учувчисиз учиш аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш маълумотларини тақдим этиш ва космик соҳага оид бошқа хизматлар кўрсатиш шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Марказ томонидан маълумотларни тақдим этиш ва бошқа космик хизматлар кўрсатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбеккосмос» агентлиги Марказнинг муассиси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ директори «Ўзбеккосмос» агентлиги бош директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг молия йили якунига кўра соф фойдаси «Ўзбеккосмос» агентлиги бош директорининг буйруғига мувофиқ Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасига, Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ўзбеккосмос» агентлиги бир ой муддатда Марказнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
устав фондини «Ўзбеккосмос» агентлигига жорий йил учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан шакллантириш ҳамда уни малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбеккосмос» агентлиги буюртмалари ва топшириқлари асосида бажарилган ишлар учун тўланадиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолият ихтисослиги бўйича кўрсатиладиган космик хизматлардан олинадиган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Марказга ўз маблағлари ҳисобидан «Ўзбеккосмос» агентлиги билан келишилган ҳолда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни, хорижда фаолият юритаётган ватандошларни ишга қабул қилишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
космик соҳани ривожлантиришга кўмаклашиш доирасида Марказга давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, лойиҳа институтлари, илмий ва олий таълим ташкилотлари, етакчи халқаро ва хорижий ташкилотларнинг мутахассисларини, шунингдек, космик технологиялар соҳасидаги экспертларни тегишли шартнома асосида маслаҳатчи сифатида жалб этишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Марказнинг 2022 йил якунига қадар амалга оширадиган лойиҳалари бўйича «йўл харита» иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда қуйидаги лойиҳаларга устувор аҳамият берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чимқўрғон ва Жанубий-Сурхон сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш динамикасини космик мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги жами 800 квадрат километр ҳудудда ноқонуний бино ва ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, Бўстонлиқ туманида умумий майдони 870 квадрат километр ерларда ноқонуний ўрмон кесиш ҳолатларини ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд шаҳридаги умумий 1160 квадрат километр ерларда транспорт инфратузилмасини инвентаризация қилиш, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги умумий 23,5 минг квадрат километр ҳудудда ер ости бойликларини қазиб олиш ҳолатларини мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жомбой, Пайариқ ва Оқдарё туманларидаги умумий 2,2 минг квадрат километр ҳудудда сувдан оқилона фойдаланиш, экинларнинг ривожланишини баҳолаш ҳамда ҳосилдорликни прогнозлаш амалиётини йўлга қўйиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
космик технологиялардан кенг фойдаланиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида зарур бўлган маълумотларни масъул вазирлик ва идоралар «Ўзбеккосмос» агентлигига ўз вақтида сифатли тақдим этиб борадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ўз ташаббуси билан ёки грант асосида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида манфаатдор вазирлик, идора ва давлат ташкилотларини хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Марказ Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Чилонзор кўчасидаги 53-уй манзилида жойлашган «Ўзбеккосмос» агентлигининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги бош директори в.б. Ш. Кадиров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 20 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
274-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 274-сон қарорига

ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази» давлат унитар корхонасининг 2022 йил якунига қадар амалга оширадиган лойиҳалари бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТА»

Т/р

Лойиҳалар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

I. Сув хўжалиги соҳасида

1.

Ўзбекистон Республикасининг Чимқўрғон ва Жанубий-Сурхон сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш динамикасини космик мониторинг қилиш.

1. Синов лойиҳасини амалга ошириш учун малакали мутахассислардан, шу жумладан, хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 30 сентябрь

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(А. Назаров)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 10 ноябрь

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 30 ноябрь

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторинг орқали сув омборларини лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш динамикасини баҳолаш.

2022 йил 25 декабрь

5. Космик мониторинг натижасида олинган маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.

Тизимли равишда

2.

Самарқанд вилоятининг умумий майдони 2,2 минг км2 бўлган Жомбой, Пайариқ ва Оқдарё туманлари кесимида қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоротив ҳолати ва сув билан таъминланганлик даражасини баҳолаш бўйича космик мониторинг тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун малакали мутахассислардан, шу жумладан, хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 30 июнь

Франция ҳукуматининг грант маблағлари ҳамда

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(А. Назаров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 15 июль

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 31 июль

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.

Лойиҳа-техник ҳужжатларида белгиланган муддатларда

5. Лойиҳа доирасида жамланган маълумотлар базасида геоахборот тизимини шакллантириш.

6. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.

3.

Чимқўрғон ва Жанубий-Сурхон сув омборлари сув сатҳи режимини космик мониторинг қилиш.

1. Синов лойиҳасини амалга ошириш учун малакали мутахассислардан, шу жумладан, хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 25 сентябрь

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(А. Назаров)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 20 октябрь

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 25 ноябрь

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторинг орқали сув омборларининг акваториясини мониторинг қилиш.

2022 йил 20 декабрь

5. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.

Тизимли равишда

4.

Ўзбекистондаги барча сув омборлари акваториясини космик мониторинг қилиш, шу жумладан, мониторинг натижалари асосида ноқонуний қурилиш объектлари бўйича таҳлилий маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.

1. Синов лойиҳасини амалга ошириш учун малакали мутахассислардан, шу жумладан хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 15 октябрь

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(А. Назаров),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 10 ноябрь

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 30 ноябрь

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.

2022 йил 30 декабрь

5. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.

Тизимли равишда

II. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида

5.

Ўзбекистон Республикасидаги энг сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив геоахборот тизимини ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш. Объект бўйича фонд материалларини ўрганиш.

2022 йил 1 июль

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

2. Республикадаги энг сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудларни аниқлаш.

2022 йил 25 июль

3. Техник топшириқлар, лойиҳа сметалари ва иш режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 август

4. Республикадаги энг сейсмик фаол, ўрта фаол ва тинч ҳудудлар ҳамда майдонларни ўзида мужассамлаштирган интерактив онлайн харитани ишлаб чиқиш.

2022 йил 25 декабрь

6.

Сейсмик фаоллиги ўта юқори бўлган ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар майдонининг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни аниқлашга мўлжалланган космик мониторинг тизимини синов тариқасида жорий этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш. Таҳлилий материалларини ўрганиш.

2022 йил 15 сентябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

2. Техник топшириқлар, лойиҳа сметалари ва иш режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил 25 октябрь

3. Сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар майдонининг зилзилалар оқибатида деформацияси, силжиши, чўкиши каби омилларни аниқлашга мўлжалланган радиолокацион космик мониторинг тизимни жорий этиш.

2022 йил 15 декабрь

III. Ер муносабатлари соҳасида

7.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларини қайта ишлаш орқали аниқлаш ишларини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил 30 июнь

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 20 июль

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 25 сентябрь

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан белгиланган ишларни амалга ошириш.

2022 йил 25 октябрь

5. Кадастр агентлигининг «E-Yer nazorat» автоматлаштирилган ахборот тизимига олинган натижаларани интеграция қилиш учун тақдим этиш.

2022 йил 30 октябрь

6. Лойиҳа доирасида олинган натижаларни республика миқёсида жорий этиш юзасидан дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2022 йил 30 декабрь

8.

Республиканинг 135 минг км2 майдони учун топографик, шунингдек, 1:10 000 ва 1:25 000 масштабдаги ер, қишлоқ ва бошқа турдаги тематик хариталарни яратиш ва янгилашда ваколатли давлат органининг эҳтиёжларига мувофиқ 0,5 см/пиксель аниқликдаги космик суратлар билан таъминлаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 25 июль

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик суратларни ваколатли давлат органига тақдим этиш.

2022 йил 20 ноябрь

IV. Геология ва минерал ресурслар соҳасида

9.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятларида ер қаъри участкаларида ноқонуний геологик қидирув ишларини амалга ошириш, қазиш ва рухсат этилган чегара бузилиши эҳтимоли юқори бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида космик мониторингни амалга ошириш

1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил 15 июнь

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Давлат геология қўмитаси

(Ш. Алимов)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 30 июнь

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 20 июль

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.

2022 йил 25 октябрь

5. Аниқланган қонунбузарликлар бўйича маълумотларни ваколатли давлат органига тақдим этиш.

2022 йил 30 октябрь

6. Лойиҳа натижаларига кўра республика миқёсида космик мониторингни жорий этиш.

2023 йилдан бошлаб доимий

10.

Геологик қидирув ишларини ҳамда космогеологик тадқиқотларни амалга ошириш учун ваколатли давлат органини ўз эҳтиёжларига кўра космик суратлар билан таъминлаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 30 июль

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Давлат геология қўмитаси

(Ш. Алимов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик суратлар билан таъминлаш.

2022 йил 25 сентябрь

V. Ўрмон хўжалиги соҳасида

11.

Аэрокосмик технологиялардан фойдаланган ҳолда Тошкент вилояти кесимида ўрмонларни инвентаризация қилиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил 25 июнь

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 30 июль

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 20 август

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан аэрокосмик мониторингни амалга ошириш.

2022 йил 25 октябрь

5. Аэрокосмик мониторинг натижасида аниқланган маълумотлар базасида геоахборот тизимини шакллантириш.

2022 йил 30 ноябрь

6. Геоахборот тизимига юкланган маълумотларга тегишли ваколатли органлар учун мазкур тизимдан фойдаланиш имкониятини яратиш.

2022 йил 15 декабрь

12.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ўрмон фонди ерлари кесимида ноқонуний қурилиш объектларини аниқлашда, ерни масофадан зондлаш ҳамда космик мониторинг технологиясини жорий этиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳни тузиш.

2022 йил 25 июнь

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

(Н. Бакиров)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 20 июль

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 20 август

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.

2022 йил 15 октябрь

5. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумот базасида геоахборот тизимини шакллантириш.

2022 йил 25 ноябрь

6. Геоахборот тизимига юкланган маълумотларга тегишли ваколатли органлар учун мазкур тизимдан фойдаланиш имкониятини яратиш.

2022 йил 5 декабрь

VI. Гидрометеорология соҳасида

13.

Гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида космик мониторинг тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 25 июль

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Гидрометеорология хизмати маркази

(Ш. Хабибуллаев)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 август

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.

2022 йил 20 октябрь

4. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумот базасида геоахборот тизимини яратиш.

2022 йил 20 ноябрь

14.

Сел-сув тошқинлари хавфи мавжуд ҳудудларда аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш юзасидан берилган кўрсатмаларни ижросини космик мониторинг тизими орқали кузатишни йўлга қўйиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил 25 июнь

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Гидрометеорология хизмати маркази

(Ш. Хабибуллаев)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 30 июль

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 25 август

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.

2022 йил 30 октябрь

5. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумот базасида геоахборот тизимини шакллантириш.

2022 йил 25 ноябрь

VII. Қишлоқ хўжалиги соҳасида

15.

Самарқанд вилоятининг Жомбой, Пайариқ ва Оқдарё туманларида қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ҳисоблаш ва уларнинг аниқ чегараларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги ерларини инвентаризация қилиш ҳамда ҳақиқий экин экилган майдонларни аниқлаш бўйича космик мониторинг тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун малакали мутахассислардан, шу жумладан, хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил 30 июнь

Франция ҳукуматининг грант маблағлари ҳамда

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил заруратга кўра

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 30 июль

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.

Лойиҳа-техник ҳужжатларида белгиланган муддатларда

5. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумот базасида геоахборот тизимини яратиш.

16.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг эҳтиёжларига кўра 135 000 км2 қишлоқ хўжалиги ерларида ишлаб чиқариш циклларининг ер чегараларини идентификация қилиш ҳамда 1:5000 масштабли топографик хариталарни яратиш мақсадида 50 см/пиксель аниқликдаги космик суратлар билан таъминлаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 сентябрь

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик суратлар билан таъминлаш.

2022 йил 20 октябрь

VIII. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида

17.

Тошкент вилояти кесимида рухсат этилган чиқиндиларни сақлаш жойларининг чегаралари бузилиши, сувнинг ифлосланиши, экологик хавфли объектлар ва янги ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш бўйича космик мониторинг тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил 25 июнь

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 15 июль

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 30 июль

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.

2022 йил 30 октябрь

5. Шакллантирилган таҳлилий маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.

2022 йил 25 ноябрь

18.

Тошкент вилояти кесимида муҳофаза этиладиган зоналарда табиий муҳитга салбий таъсир этувчи ҳолатларни аниқлаш бўйича космик мониторинг тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил 30 июль

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Н. Обломурадов)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 15 август

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 30 сентябрь

4. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.

2022 йил 25 ноябрь

5. Шакллантирилган таҳлилий маълумотларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш.

2022 йил 20 декабрь

IX. Фавқулодда вазиятлар соҳасида

19.

Республикада табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг келиб чиқиш хавфини барвақт аниқлаш мақсадида космик мониторинг тизимини жорий этиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар билан алмашиш.

2022 йил 15 июль

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Латифжонов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 25 август

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик мониторингни амалга ошириш.

2022 йил 10 октябрь

4. Космик мониторинг натижасида аниқланган маълумот базасида геоахборот тизимини яратиш.

2022 йил 15 ноябрь

20.

«Ўзбеккосмос» агентлиги имкониятларидан келиб чиқиб, фавқулодда вазиятлар вазирлигини фавқулодда вазиятлар ҳудуди бўйича тезкор космик суратлар билан таъминлаш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 август

«Ўзбеккосмос» агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Латифжонов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларига асосан космик суратлар билан таъминлаш.

2022 йил 20 сентябрь

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2022 й., 09/22/274/0434-сон)