15.04.2022 йилдаги 191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.04.2022 йилдаги 191-сон
Дата вступления в силу
15.04.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида «IT-visa» жорий этилганлиги ҳамда алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари соҳасини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 14 мартдаги ПҚ-161-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 15 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
191-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 1-илова (Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби)да:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IT-парк) резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик «IT-visa» (кейинги ўринларда — «IT-visa») берилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Бунда, инвестиция визаси ва «IT-visa» эгаларининг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари)га уларнинг визалари амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«62. «IT-visa» ва инвестиция визаси ноэлектрон шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси бўйича Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан берилади ва узайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикасига «IT-visa» ва инвестиция визаси билан келган тақдирда уни узайтириш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий фуқаро «IT-visa» ва инвестиция визасини олиш ҳамда узайтириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмаларига белгиланган шаклдаги анкета билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «IT-visa»ни олиш учун — IT-парк дирекциясининг тавсияси. Мазкур тавсияда «IT-visa»нинг амал қилиш муддати кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) инвестиция визасини олиш учун — хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бири ва миллий паспортини кўрсатган ҳолда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маълумотнома:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«IT-visa» ва инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани «IT-visa» ёки инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштиришда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«IT-visa»ни олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ва хорижий фуқарога расмийлаштириш муддати 3 суткадан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га «IT-visa» ўрнига IT-парк дирекцияси томонидан тавсиянома берилади. Бундай тавсиянома «IT-visa»га тенглаштирилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
««IT-visa» берилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳисобни ҳамда тегишли реестрни юритиш учун IT-парк дирекциясига ҳар ойда тегишли маълумотларни юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«IT-visa»нинг амал қилиш муддатини қисқартириш ёки бекор қилиш IT-парк дирекциясининг хабарномасига биноан амалга оширилади. Бунда, IT-парк дирекцияси уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига маълумот юборади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи хатбоши «хорижий фуқароларга» сўзларидан кейин «IT-парк резидентининг хорижий мутахассислари бундан мустасно,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи хатбоши «10 суткадан» сўзларидан кейин ««IT-visa» берилганда эса 3 суткадан» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбоши «хорижий фуқароларга» сўзларидан кейин ««IT-visa» ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Хорижда бўлган хорижий фуқароларга «IT-visa»ни расмийлаштириш учун IT-Парк Дирекцияси ўзининг тавсиясини, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи хатбошидаги «Инвестиция визаси» сўзлари ««IT-visa» ва инвестиция визаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўққизинчи хатбошидаги «Инвестиция визасини» ва «Инвестиция визаси» сўзлари тегишлича ««IT-visa» ва инвестиция визасини» ва ««IT-visa» ёки инвестиция визаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 4-илова (Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг рўйхати) қуйидаги мазмундаги 29-позиция билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

29.

IT

Кўп марталик «IT-visa»

ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади.

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларининг 20-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
««IT-visa»га эга бўлган хорижий фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тиббий хизматлар учун ҳақ тўлаш ҳуқуқига эга».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«4. Қуйидагилар АОДК объектлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро, шаҳарлараро, вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган телефон-телеграф станциялари, шу жумладан турғун алоқа асбоб-ускуналари ва магистрал линиялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
телекоммуникация узеллари, шу жумладан асбоб-ускуналари, линия иншоотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
радиореле алоқа линияларининг станция ва иншоотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўлдош алоқа станциялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилиш-узатиш радиостанциялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчма объектларга эга бўлган қуруқликдаги радиоалоқа станциялари (радиал тизимлар, уяли телефонлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
радиотелевизион станциялар ва рентрансляторлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
почта ва махсус алоқа объектлари»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ер участкаларида ўрнатилган ва белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган антенна-мачта металл конструкциялари ҳамда уларга ўрнатилган ва уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар (тортқилар, атрофни ўровчи деворлар, юк кўтариш мосламалари, чақмоқдан ҳимоя қилиш тизимлари, ерга улаш қурилмалари, сигнал-ёритиш тизимлари, қўриқлаш сигнализацияси ва видеокузатув тизимлари) кўчмас мулк объекти ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Антенна-мачталарга ўрнатиладиган телекоммуникация қурилмалари: таянч станция, сигналларни эфирга узатиш ва қабул қилиш қурилмалари, антенналар, фидерлар, радиореле қурилмалари, оптик толали алоқа қурилмалари, асосий ва захира электр таъминоти қурилмалари (электр подстанция, шит, дизель-генератор, UPS, аккумуляторлар) ҳамда мазкур қурилмалар ишлаши учун зарур бошқа технологик қурилмалар ва аппарат-дастурий тизимлар кўчмас мулк объекти ҳисобланмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги ««Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 15-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«АОДК хизматининг вазифалари юклатилган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ««UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» давлат унитар корхонаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«кадастр юритиш технологиясининг такомиллаштирилишини таъминлайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)нинг алоқа объектларининг мавжудлиги, миқдорий ва сифат ҳолати, баҳоланиши ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ҳар ойнинг охирида, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига ДКЯТ маълумотлар базасига киритиш учун алоқа объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) 18 ва 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«20. Алоқа объектлари мулкдорлари/фойдаланувчилари ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АОДК хизматига кадастр объектларининг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдорий тавсифлари ва баҳоси, шунингдек ўтган ҳисобот даври (ойи) мобайнида уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни ҳар ойнинг 10 санасига қадар тақдим этишлари шарт»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«24. Алоқа объектларига бўлган мулкдорлар ёки бошқа ҳуқуқ эгалари даражасида, ўз алоқа объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилади. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, ушбу кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тегишли ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхатга киритиш натижалари бўйича ҳар қайси объект учун техник паспорт тузилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошидан «норматив» сўзи чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбошидаги ««Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши «корхонанинг» сўзидан кейин «электрон» сўзи билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн иккинчи-ўн учинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
л) илова (Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом)да:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш схемаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

Давлат ер кадастри

Бино ва иншоотлар давлат кадастри

2

Мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)

1

Алоқа объектлари давлат кадастри (АОДК)

4

Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

Фойдаланувчилар

6

5

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — АОДК хизмати

3

(Кадастр агентлиги)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Стрелкалар билан кадастр ахборотлари ҳаракати йўналиши белгиланган»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«1. Мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари) АОДК хизматига ўз алоқа объектлари тўғрисидаги кадастр маълумотларини тақдим этадилар»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-банддан «ИТМТМ» қисқартмаси чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4, 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«4. АОДК хизмати алоқа корхоналари объекти АОДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасига беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. АОДК хизмати сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан алоқа корхоналари объектлари бўйича ахборотларни олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. АОДК хизмати алоқа корхоналари объектлари бўйича зарур ахборотларни мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)га юборади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки «IT-visa» ёхуд инвестиция визасига эга бўлган хорижий фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Эксперт гуруҳи — «IT-visa»га эга бўлиш учун Дирекциянинг тавсиясини олиш учун тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш мақсадида Дирекцияда вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган орган. Эксперт гуруҳининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
виртуал офис — Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлашган юридик (почта) манзили орқали (жисмоний жойлашмаган ҳолда) ходимлар ўз ишларини бажаришлари, компания билан контрагентлар (етказиб берувчилар, харидорлар, давлат органлари ва бошқалар) билан мулоқот қилиш имконини берувчи жой»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Эксперт кенгаши ва Эксперт гуруҳининг низомлари ҳамда таркибларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома асосида Технопарк резидентлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ускуналар, лаборатория, экспериментал-ишлаб чиқариш майдонлари, офислар, ўқув хоналари, конференц-заллар, аудиториялар ва бошқа хоналарни ижарага ва субижарага беради, шунингдек, виртуал офис ва янги юридик шахсларни ташкил этиш (one stop shop) бўйича ҳужжатларни тайёрлаш хизматларини кўрсатади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ахборот технологиялари соҳасида хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Технопарк резидентларининг таъсисчиларига (иштирокчиларига) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда «IT-visa»ни тақдим этиш бўйича тавсия беради»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«17. Технопарк резиденти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида хорижий таъсисчилар (иштирокчилар) ва чет эллик мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақи тўловларини чет эл валютасида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тасдиқномаларини олмасдан туриб чет эллик мутахассисларни жалб этиш;

виртуал офисдан фойдаланган ҳолда фаолиятни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт контрактисиз Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали хорижий валютага ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Технопарк резиденти Дирекция билан тузилган Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармони ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги имтиёз ва преференциялар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Технопарк резидентларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ижтимоий солиқни тўлашдан озод этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушумлар доирасида хорижий таъсисчилар (иштирокчилар) ва чет эллик мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақи тўловларини чет эл валютасида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
виртуал офис мавжуд бўлганда уларнинг ходимлари юридик (почта) манзилида жисмоний жойлашмаган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тасдиқномаларини олмасдан туриб чет эллик мутахассисларни жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт контрактисиз онлайн дўконлар орқали экспортни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилинган товар (хизмат)ларнинг ҳажми ўн икки ой давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошганда 25 фоизга, 20 миллион АҚШ долларидан ошганда 50 фоизгача Дирекцияга ҳар ой ўтказиладиган ажратмалар миқдорини пасайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Технопарк резидентлари билан меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2025 йил 1 январга қадар Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари) — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резидентлари сингари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг беш фоиз ставкаси татбиқ этилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) қуйидаги мазмундаги 301 ва 302-бандлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«301. Дирекция томонидан Технопарк резидентларига виртуал офис қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дирекциянинг веб-порталидаги шахсий кабинети орқали тақдим этилган аризасига биноан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Технопарк резидентининг ижро этувчи органи раҳбари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган тақдирда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Виртуал офис Технопарк резидентининг ариза бериш вақтида солиқ органларида рўйхатдан ўтган жой бўйича тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Технопарк резиденти виртуал офис шартномаси тузилганидан (бекор қилинганидан) кейин таъсис ҳужжатларидаги юридик (почта) манзилини белгиланган тартибда ўзгартириш мажбуриятини олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Виртуал офиснинг шартнома шакли Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Виртуал офисни тақдим этиш хизматларининг нархи Дирекция томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
302. Дирекция билан виртуал офис шартномасини тузган Технопарк резидентларига, қуйидаги талаблар қўлланилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик манзилида юридик шахсларнинг йўқлиги учун ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолият юритаётган ходимларнинг турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчмас мулки, кўчмас мулк ижараси ва (ёки) ундан текин фойдаланиш шартномалари мавжуд эмаслиги ҳамда рўйхатдан ўтган юридик (почта) манзилида жойлашмаганлик учун юқори даражадаги таваккалчилик тоифали солиқ тўловчи мезонига киритиш, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасининг амал қилинишини тўхтатиб туриш ҳамда шу ҳолатлар бўйича солиқ назорати чораларини қўллаш».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низомнинг 131-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
««IT-visa»га эга бўлган хорижий фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартлар асосида таълим олиш ва ўқишга кириш ҳуқуқига эга».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти 32-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
««IT-visa»га эга бўлган хорижий фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) томонидан кўчмас мулк сотиб олишда уларга нисбатан мазкур бандда кўрсатилган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ушбу банднинг учинчи, олтинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси билан виртуал офис шартномасини тузган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига нисбатан татбиқ қилинмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ушбу банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошилари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси билан виртуал офис шартномасини тузган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига нисбатан татбиқ қилинмайди».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 20-иловаси 12-позицияси қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг чет эллик мутахассисларига»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)