18.03.2022 йилдаги ПҚ-170-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятида ингичка толали пахта етиштиришни илмий асосда амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ингичка толали ғўзанинг республика жанубий минтақалари тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, тезпишар, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, саноатбоп навларини яратиш ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш, шунингдек, ресурс тежайдиган агротехнологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Сурхондарё илмий-тажриба станцияси негизида Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ғўзанинг ингичка толали янги навларини яратиш ва уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ғўзанинг ингичка толали янги навларини етиштиришда тупроқ унумдорлигини ошириш ва ресурс тежайдиган агротехнологиялардан фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек, ғўзанинг ингичка толали янги навларини етиштирувчи субъектларнинг малакасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етакчи маҳаллий ва хорижий илмий марказлар ва таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, соҳага маҳаллий ва хорижий грантларни ҳамда инвестицияларни жалб этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Институт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда ғўзанинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мос, тезпишар, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, тола сифати юқори бўлган ингичка толали навларини яратиш ҳамда уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича бажариладиган йиллик мақсадли илмий лойиҳаларни шакллантириб, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштириш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда халқаро молия институтларининг жалб этилган маблағлари ҳисобидан ғўзанинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мос, тезпишар, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, тола сифати юқори бўлган ингичка толали навларини етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонларини барпо этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ғўзанинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мос, тезпишар, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, тола сифати юқори бўлган ингичка толали навларини яратиш ҳамда уларнинг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш, ресурс тежайдиган агротехнологияларни ишлаб чиқиш бўйича Институт томонидан тақдим этилган илмий лойиҳаларга танловлар асосида давлат илмий-техник дастурлари доирасида маблағлар ажратиб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ингичка толали ғўза навларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, замонавий илмий технологияларни жорий этиш учун Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги «Замин Ангор» пахта-тўқимачилик кластери, Жарқўрғон туманидаги «Жарқўрғон Тажриба» ҳамда Қумқўрғон туманидаги «Илхомбек Рахмон» элита уруғчилик хўжаликларида Институтнинг Илмий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити ва пахта-тўқимачилик кластерлари талабларидан келиб чиққан ҳолда 2022 йилда 12 минг гектар майдонга ва 2023 йилда 18 минг гектар майдонга ғўзанинг ингичка толали навларини жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ғўзанинг ингичка толали навларини жойлаштиришнинг ҳар йилги талабидан келиб чиқиб, етарли миқдорда уруғлик чигитларни тайёрлаб бориш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Институтга қарашли қишлоқ хўжалиги экин майдонида замонавий селекция усуллари ёрдамида ғўзанинг ингичка толали навларини яратиш мақсадида фитотрон иссиқхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда фитотрон иссиқхонасини ташкил этиш харажатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан жалб этилган халқаро молия институтларининг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини шакллантириш, ингичка толали навларни яратиш соҳасида илмий-тадқиқотларни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти уставини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтни назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳада фаолият юритаётган маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот институтларининг генофондида сақланаётган ғўзанинг ингичка толали ёввойи ва ярим ёввойи турлари ҳамда нав-намуналаридан селекция ишларида бошланғич ашё сифатида фойдаланиш учун ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПФ-6159-сон Фармони 10-банди ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4975-сон қарори 7-бандига мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан бошлаб Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотлар бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича, шунингдек, жорий харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Институтнинг бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари бюджет маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Сурхондарё илмий-тажриба станциясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4803-сон қарори доирасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, унинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат илмий-техник дастурлари доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича илмий лойиҳалар учун ажратиладиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари доирасида тушадиган маблағлар, шунингдек, хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни белгиланган тартибда тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлашда масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 18 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-170-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-170-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини шакллантириш, ингичка толали навларни яратиш соҳасида илмий-тадқиқотларни ривожлантириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Йўл харитаси»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъуллар

I. Институт фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини шакллантириш

1.

Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда — Институт) уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш.

бир ой муддатда

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2.

Институтга ажратилган бинони таъмирлаш мақсадида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

2022 йил май

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги «Замин Ангор» пахта-тўқимачилик кластери, Қумқўрғон туманидаги «Илхомбек Рахмон» ҳамда Жарқўрғон туманидаги «Жарқўрғон Тажриба» элита уруғчилик хўжаликларида Институтнинг илмий марказини ташкил этиш.

2022 йил сентябрь

Ташаббускорлар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

4.

Институтни офис мебеллари, оргтехника воситалари, интернет ва алоқа тизими воситалари билан таъминлаш ҳамда жиҳозлаш.

2022 йил июнь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Институтда йўналишлар бўйича илмий лабораториялар ташкил қилиш ва уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Лабораторияларни зарур кимёвий реагентлар ва бошқа сарф материаллари билан таъминлаш.

2022 йил декабрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

6.

Институтни қишлоқ хўжалиги техникалари ва махсус техника воситалари билан таъминлаш.

2022 йил якунига қадар

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Институт қошида пахта хом ашёсини бирламчи қайта ишлаш ва уруғлик чигитни экишга тайёрлаш бўйича кичик цехни ташкил этиш.

2023 йил ноябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

II. Илмий-тадқиқот ишлари ва хизматлар тизимини ривожлантириш

8.

Ғўзанинг тезпишар, серҳосил, иссиққа ва қурғоқчиликка чидамли (гармсел), сув кам талаб қиладиган, тола сифати ва чиқими юқори бўлган, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, ингичка толали навларини яратиш ҳамда уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, ресурс тежайдиган агротехнологияларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни шакллантириш ва уларни танловлар асосида молиялаштиришни йўлга қўйиш.

Доимий

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

9.

Ғўзанинг ингичка толали навларини етиштирувчи агрокластерлар, кооперативлар, фермер хўжаликлари билан Институт ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали илмий ишланмаларни тижоратлаштиришни ташкил этиш.

2022 йил октябрь

Халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси

10.

Ғўзанинг ингичка толали навлари билан шуғулланувчи етакчи хорижий давлатларнинг илмий марказлари билан ҳамкорликда халқаро грантларни амалга ошириш.

2022 йил ноябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси

11.

Институтда фундаментал тадқиқотларни олиб бориш учун фитотрон ташкил этиш.

2022 йил декабрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

12.

Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини самарали ташкил этиш мақсадида Термиз тумани «А. Навоий» МФЙ ҳудудида жойлашган Сурхондарё архитектура ва қурилиш техникуми биносининг бир қисмини тегишли ер майдони билан бирга ҳамда яқин ҳудуддан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 20 гектар ер майдонини Сурхондарё вилояти агрохизматлар маркази балансига беғараз ўтказиш.

2022 йил апрель

Маблағ талаб этилмайди

Қурилиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

III. Ингичка толали пахтачилик соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

13.

Институтга иқтидорли ёшларни, етук олимларни ҳамда малакали кадрларни кенг жалб қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш.

2022 йил октябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

14.

Институтнинг илмий жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.

Доимий

Халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Институт ходимларининг малакасини ошириш мақсадида уларни пахтачилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларга стажировкага юбориш.

2022-2023 йиллар давомида

Халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

16.

Олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари мутахассисларини жалб этган ҳолда ғўзанинг ингичка толали навлари бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш.

Ҳар йили, тасдиқланган режа асосида

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

17.

Институт олимлари томонидан яратилган илмий ишланмаларни вилоят агрохизматлар марказлари орқали пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига етказиш.

Ҳар йили, тасдиқланган режа асосида

Халқаро молия институтларининг хайрия ва ҳомийлик маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

18.

Олий таълим муассасалари ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторантлари билан биргаликда ғўзанинг ингичка толали навлари бўйича қўшма илмий-тадқиқотларни амалга ошириш.

Ҳар йили, илмий тадқиқотлар дастурлари асосида

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

19.

Олий таълим муассасалари талабалари учун ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш.

Ҳар йили, тасдиқланган режа асосида

Халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

20.

Малака ошириш ҳамда замонавий илмий технологиялар ва билимларни ўзлаштириш мақсадида Институт ходимларини халқаро илмий конференциялар ва семинарларга юбориш.

Ҳар йили, тасдиқланган режа асосида

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 07/22/170/0224-сон)