ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Ижро муддати |
Масъул вазирлик ва идоралар |
|
I. Марракеш шартномаси шартларини ижро этиш бўйича ташкилий чораларни кўриш ҳамда вазирлик ва идоралар ўртасида вазифаларни тақсимлаш | |||
|
1. |
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномага қўшилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юбориш. |
2022 йил март |
Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов) |
|
2. |
Марракеш шартномасини амалга ошириш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар тақсимотини назарда тутувчи идоралараро қўшма буйруқни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2022 йил март |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов) |
|
3. |
Оммавий ахборот воситалари орқали Марракеш шартномасига қўшилганлиги тўғрисида маълумотларни эълон қилиш. Марракеш шартномаси бўйича муқобил материалларни шартноманинг бошқа иштирокчиларига тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда ташкилотнинг расмий веб-сайтида (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) батафсил маълумотларни жойлаштириш. |
2022 йил апрель |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев) |
|
II. Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларни махсус материаллар билан таъминлаш ва қулай шарт-шароитлар яратиш | |||
|
4. |
Марракеш шартномаси бўйича кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахслар учун муқобил материалларнинг турлари бўйича каталогини шакллантириш. |
2022 йил март |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Маданият вазирлиги (Назарбеков) |
|
5. |
Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган шахсларнинг махсус кутубхоналаридаги шарт-шароитлари, бино ва иншоотлари ҳамда мавжуд муқобил материаллар фондини тўлиқ хатловдан ўтказиш. |
2022 йил апрель |
Маданият вазирлиги (Назарбеков) |
|
6. |
Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган шахслар учун махсус кутубхоналарни махсус қурилмалар билан таъминлаш, муқобил материалларни идрок этиш учун шароитларни яхшилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2022 йил май |
Маданият вазирлиги (Назарбеков), Молия вазирлиги (Ишметов) |
|
7. |
2023 — 2025 йилларда кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун 12 та янги типдаги замонавий кутубхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш. |
2023 — 2025 йиллар Инвестиция дастури доирасида |
Маданият вазирлиги (Назарбеков), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев) |
|
8. |
Кўзи ожизлар кутубхоналарни Брайл ёзувида адабиётларни чоп этиш учун «INDEX BOX V5» мини типографиялари билан таъминлаш. |
2022 йил ноябрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
9. |
Кўзи ожизлар кутубхоналари тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг малакасини ҳар беш йилда бир маротаба оширилишини ҳамда кутубхона ходимларини қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш. |
2022 йилдан бошлаб доимий |
Маданият вазирлиги (Назарбеков), Давлат бошқарув академияси (Бекмуродов) |
|
10. |
Давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг расмий веб-сайтларини кўзи ожизлар учун мослаштирган ҳолда интеграция қилиш механизмини жорий этиш. |
2022 йил сентябрь |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Маданият вазирлиги (Назарбеков) |
|
11. |
Кўришда нуқсони бўлган шахслар учун нашр маҳсулотларининг рақамли шакллардаги муқобил форматларини, хусусан DAISY (Digital Accessible Information System), full-text DAISY (highlighted text synchronized with text-to-speech or human narration audio), EPUB3 (e-book format with embedded accessibility features) ва LKF форматларидаги китобларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2022 йил апрель — 2023 йил август |
Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев) |
|
12. |
Маҳаллий ҳамда хорижий кутубхоналараро муқобил форматдаги китобларни ўзаро қулай алмашиш имконини берадиган онлайн платформалардан, жумладан Accessible Books Consortium Global Book Service, Accessible Content ePortal, Bookshare, Нathi Trust, Internet Archive кабилардан фойдаланиш учун шароитлар яратиш ва мазкур тизимларни кенг жорий этиш. |
2022 йил апрель — 2023 йил декабрь |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Шерматов) |