Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг
Қарори
1975 йилдаги юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 290-5]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон «Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Транспорт вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2022 йил 4 мартдан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси А. МАВЛОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 февраль,
12/02-22-00142-сон
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 февраль,
2-сон
Келишилди:
Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раиси С. ПУЛАТОВ
2022 йил 26 январь
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 8 февралдаги 12/02-22-00142-сон, Транспорт вазирлигининг 2022 йил 7 февралдаги 2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1996 йил 11 октябрда ва «Ўзавтотранс» давлат-акциядорлик корпорацияси томонидан 1996 йил 16 октябрда тасдиқланган 1975 йилдаги юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 290, 1996 йил 10 декабрь).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2013 йил 10 декабрдаги 01-02/12-32 ва 17-сон «1975 йилдаги юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясини қўллаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 290-1, 2014 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 3-сон, 34-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2015 йил 10 июлдаги 01-02/12-32 ва 33-сон «1975 йилдаги юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясини қўллаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 290-2, 2015 йил 20 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 386-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2017 йил 6 мартдаги 01-02/12-10 ва 58-сон «1975 йилдаги юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 290-3, 2017 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 179-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2018 йил 19 январдаги 01-02/12-4 ва 3/189-255-сон «1975 йилдаги юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясини қўллаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 290-4, 2018 йил 27 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 10/18/290-4/0821-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/290-5/0169-сон)