Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2019 31.05.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 929
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кўрсатмаси, 31.05.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 929
Дата вступления в силу
10.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги
томонидан
2000 йил 29 майда
01-526-сон билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги
томонидан
2000 йил 29 майда
24/8-855-сон билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлиги, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар адлия
бошқармаларига
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ички ишлар
Бош бошқармаларига
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ ВА УЛАРНИ БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ИШОНЧНОМАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўрсатма
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 31 майда 929-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур кўрсатма Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 30 июлдаги 4, 63ҚҚ-сонли ««Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича» кўрсатмани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 929-1, 13.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли идоралар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ жиноий хатти-ҳаракатлар сони кескин камаймаяпти. Ушбу жиноятларни тезда очиш уларнинг бир қисми ишончнома орқали бошқарилаётганлиги ва ўзгага ўтказилаётганлиги сабабли эгаларини аниқлаш масаласида бирмунча қийинчиликлар вужудга келмоқда. Бунинг оқибатида эса, айбдорларни топиш ва уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш даври асоссиз чўзилиб кетмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайд этилганларни инобатга олган ҳолда қуйидагилар топширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш (олиш-сотиш, алмаштириш, ҳадя этиш) ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномалар расмийлаштирилганида ваколатнома олувчига унинг икки нусхаси берилади. Ишончноманинг бир нусхаси ҳудудий ДАН бошқармаларининг «Рўйхатлаш ва имтиҳон бўлим (бўлинма)ларида» қолдирилади. Нотариус томонидан мазкур ваколатнома матнида: «у тегишли автомобиль назорати идорасида 10 кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва рўйхатдан ўтказилмагунга қадар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади» деб ёзилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарларига қайд этилганларни барча нотариусларга ва улар орқали «Нотариат тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган ишончномаларни гувоҳлантирувчи шахсларга етказиш вазифаси юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири A.А. ПОЛВОН-ЗОДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири З.А. АЛМАТОВ
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 10 сон)