25.01.2022 йилдаги 41-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.01.2022 йилдаги 41-сон
Дата вступления в силу
25.01.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни тубдан яхшилаш, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш ҳамда аҳоли турмуш тарзи ва даромадларини оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Орол денгизининг қуриб қолган қисмида экотизимни яхшилаш, тадқиқотлар ва инновацияларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси ташкил этилди ҳамда Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси қабул қилинди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш ҳамда ушбу ҳудудни барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида» 2021 йил 29 июлдаги ПҚ-5202-сон қарорига мувофиқ ташқи кўмак маблағларини ажратувчи донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, жамғармалар ва компаниялар маблағларини жалб қилиш ҳамда «Оролбўйи минтақаси — экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» концепцияси ва «Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича кўп томонлама «йўл харитаси»ни тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидаги устувор йўналишларни назарда тутувчи Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
институционал инновацияларни амалга ошириш, ҳамкорлар ва манфаатдор томонлар билан самарали ишлаш имкониятини берадиган механизмларни амалиётга татбиқ қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технологик инновациялар, шу жумладан, йўналишлар бўйича «драйвер» кластерларни ташкил этиш, экотизимларни бошқаришнинг самарали усулларини, айниқса, табиий ресурсларни тежовчи самарали янги технологияларни жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодий ва молиявий инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, технологик инновацияларни рағбатлантириш ҳамда «яшил» иш ўринларини ташкил этиш учун зарур бўлган бозор ва нарх-наво механизмларини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновацион сиёсат ва ҳуқуқий инновацияларни татбиқ қилиш, шу жумладан, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарларни баҳолаш, қишлоқ хўжалиги ва «яшил» иқтисодиёт стратегияларини амалга ошириш, ер эгаларининг инвестиция киритишини рағбатлантирувчи ер ислоҳотларини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2022 — 2026 йилларда Оролбўйи минтақасига ташқи кўмак маблағларини жалб қилишнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги кўп томонлама «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси»):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 — 2026 йилларда Оролбўйи минтақасини комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда дастур ва лойиҳаларни амалга оширишнинг мониторингини ташкил этиш чора-тадбирлари 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирлар ва лойиҳаларнинг ташқи кўмак маблағларини ажратувчи донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, жамғармалар ва компаниялар маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини назарда тутсин ва ушбу маблағларни жалб қилиш бўйича амалий чораларни кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Концепция ва «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирлар ва лойиҳаларнинг ижроси юзасидан ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 31 июлга қадар устувор равишда камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш ҳамда экологик ҳолатни яхшилашга эътибор қаратган ҳолда, Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар паспортлари ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда тегишли ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқишда инвестиция, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат мақсадли дастурлари инобатга олинсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепция ва «йўл харитаси»да назарда тутилган тегишли тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш юзасидан шахсан масъул этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 25 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 январдаги 41-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОНЦЕПЦИЯСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида сўнгги йилларда экологик вазиятни тубдан яхшилаш, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш ҳамда аҳоли турмуш тарзи ва даромадларини оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида экологик фожианинг оқибатларини юмшатиш ҳамда мавжуд аҳволни яхшилаш учун 2 миллион гектар янги дарахтзор ва ўсимлик майдонлари барпо этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Орол денгизи минтақасига мослашган ўсимликларнинг саноат плантацияларини яратишда фойдаланиш учун Тоттори университети (Япония) билан ҳамкорликда ёғочли дарахтларнинг тез ўсадиган, жумладан, жийда, айлант, Канада толи ва павлония каби турларини танлаб олиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг (ICBA) молиявий кўмагида Орол денгизининг қуриган тубидан 10 хилдан ортиқ тупроқ типларини бир жойга тўплаш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида лизиметрик тадқиқот майдончаси барпо этилди ва тадқиқот ишлари бошланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Канада маҳаллий ташаббуслар фондининг (CFLI) молиявий кўмагида «Оролбўйи аҳолисининг атроф муҳит ва иқлим ўзгаришларига мослашиш масалалари бўйича хабардорлигини оммавий ахборот воситалари ёрдамида ошириш» лойиҳаси амалга оширилди. Натижада Орол денгизи ҳавзасида 1 миллиондан ортиқ аҳолининг иқлим ўзгаришига мослашиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги хабардорлиги сезиларли даражада ошишига эришилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Орол денгизининг қуриб қолган қисмида экотизимни яхшилаш, тадқиқотлар ва инновацияларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда — БМТ) Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси ташкил этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг ташаббуслари билан БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги 75-сессиясида «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюцияси (кейинги ўринларда — махсус резолюция) қабул қилинди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Концепциянинг мақсад ва вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепциянинг мақсади экологик инновациялар ва технологиялар, шунингдек, «яшил» ва циркуляр иқтисодиёт тамойиллари асосида Оролбўйи минтақасини экологик ва гуманитар инқироз юз бераётган ҳудуддан экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича концептуал йўналишлар ва вазифаларни белгилашдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепцияда Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш назарда тутилган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Оролбўйи минтақаси дуч келаётган мураккаб экологик, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни юмшатиш ҳамда бартараф этиш учун тизимли инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) алоҳида лойиҳалар ва тармоқ дастурлари ўрнига ўзаро уйғунлашган ва бир-бири билан узвий боғлиқ комплекс дастурлар ва лойиҳаларни амалиётга жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш мақсадида турли соҳаларни уйғунлаштириш ҳамда минтақада фаолият юритаётган идоралараро манфаатларни бирлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) барча манфаатдор томонларнинг имкониятларини кенгайтириш ҳамда тизимли ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) хусусий сектор, халқаро ҳамжамият, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, донорлар, шунингдек, ривожланиш босқичида анъанавий ва янги ҳамкорлар иштирокида комплекс ёндашувларни амалга ошириш ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) республиканинг бошқа ҳудудларидан келган тадбиркорлик субъектлари томонидан «Қорақалпоғистонда бизнес қилинг» шиори остида амалга ошириладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Оролбўйи минтақасидаги жорий ҳолат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Орол денгизидаги сув ҳажми 1960 йил даражасининг 10 фоизидан камроғини ташкил этмоқда. Сув ҳажми қарийб 15 мартага камайган. Қолдиқ сув ҳажми 3 та ҳавзага бўлинган: Ғарбий денгиз, Шарқий денгиз ва Кичик Орол.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги 55 йилда Орол денгизининг қуриган тубида 5,2 миллион гектар майдонда янги Оролқум чўли пайдо бўлди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дунёнинг бошқа ҳар қандай чўлларида бўлгани каби Оролқумда ҳам одамларнинг тўкис ҳаёт кечириши, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, биологик хилма-хиллик ва экотизимни қўллаб-қувватлаш учун керак бўлган инфратузилма, шунингдек, ижтимоий тараққиёт ва фаровонлик учун зарур бошқа шарт-шароитлар мавжуд эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқлим ўзгариши минтақада ижтимоий-иқтисодий, экологик ва соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб муаммоларни янада оғирлаштирувчи асосий омиллардан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасининг катта қисми қурғоқчил ҳудуд бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида ер майдонларининг катта қисми таназзулга учрашга ва чўлланишга мойил бўлган қурғоқчил зона сифатида таснифланади. Қурғоқчилик, қум ва туз бўронлари каби ҳодисаларнинг тез-тез юз бериши ва интенсивлиги катта аҳамият касб этаётганлиги ва деярли ҳар йили содир бўладиган ҳодисага айланиб бораётганлиги аҳоли саломатлиги учун сезиларли даражада хавф-хатарларнинг ошишига ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича асосий вазифалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
институционал инновацияларни амалга ошириш — барча ҳамкорлар ва манфаатдор томонлар билан самарали ишлаш имкониятини берадиган механизмларни амалиётга татбиқ қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технологик инновациялар, шу жумладан, йўналишлар бўйича «драйвер» кластерларни ташкил этиш — дастлаб Қорақалпоғистон Республикасида, сўнгра бутун Оролбўйи минтақасида экотизимларни бошқаришнинг самарали усулларини, айниқса, қишлоқ хўжалигида сувни ва табиий ресурсларни тежовчи самарали янги технологияларни қисқа фурсатда жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодий ва молиявий инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш — технологик инновацияларни рағбатлантириш ҳамда «яшил» иш ўринлари ташкил этиш учун зарур бўлган бозор ва нарх-наво механизмларини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновацион сиёсат ва ҳуқуқий инновацияларни татбиқ қилиш — тезкор ва тизимли ўзгаришлар учун қулай муҳит яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барча инновациялар биргаликда Оролбўйи минтақасида хатарларни ҳисобга олган ҳолда, «яшил» ва циркуляр иқтисодиётга ҳамда барқарор ривожланишга ўтиш бўйича ёндашувларни белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.1. Институционал инновацияларни амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институционал инновациялар давлат органлари, ташкилотлар, бизнес доиралар ва хорижий ҳамкорларнинг Оролбўйи минтақасидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича биргаликда ҳаракатини ташкил этишга қаратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу инновациялар жойларда муаммоларни ҳал қилиш механизмларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик механизми орқали хусусий секторнинг самарали жалб қилинишини, ижтимоий ва маданий соҳалар қамраб олиниши орқали ривожланиш йўлида кўмаклашиш учун ноанъанавий ҳамкорлар жалб қилинишини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар ва бошқа манфаатдор томонларнинг яқин ҳамкорлигида чора-тадбирлар ва фаолиятни амалга ошириш ва мониторинг қилишни таъминловчи ягона умумий платформани яратиш таклиф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тизимли инновацион ёндашувларни амалга ошириш механизмига айланадиган ушбу Оролбўйи инновациялар платформаси Оролбўйи минтақасига қаратилган давлат дастурларига, шунингдек, минтақада амалга ошириш учун ташқи кўмак маблағлари дастурларига мувофиқлаштирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорликда иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда, ахборот-маслаҳат хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва кенгайтириш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институционал инновацион ёндашувлар камбағалликни қисқартиришга доир умумдавлат яхлит ёндашувларни таъминлашга қаратилган Камбағалликни қисқартириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳаракатларни ҳисобга олади ҳамда мувофиқлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.2. Технологик инновацияларни, шу жумладан, йўналишлар бўйича «драйвер» кластерларни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепция технологик инновацияларга эътиборни кучайтириш зарурлигига асосланади. Технологик инновациялар атроф муҳитга салбий таъсирни камайтирадиган инновацион маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқиш ва етказиб бериш, шунингдек, барқарор ишлаб чиқариш жараёнларини жорий қилишни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Технологик инновацияларнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқлим ўзгариши ҳамда сув ресурсларининг чекланганлиги омилларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ҳамда кам сув истеъмол қилувчи экинларга эътибор қаратиш ва бунинг стандартларини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотлар ва хизматларнинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигин ошириш мақсадида кам углеродли ва барқарор логистика тизимини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сифат назорати ва керакли синов лабораторияларини ривожлантириш орқали халқаро стандартлаш ва тамғалаш (маркировка) тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергия тежайдиган технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмонзорлар майдонини кенгайтириш ва аҳоли пунктлари атрофида «яшил» ҳудудларни кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиётнинг тармоқ йўналишлари бўйича «драйвер» кластерларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости сувларини чучуклаштириш асосида иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш, шунингдек, қамиш, саксовулни қайта ишлаш ҳамда қизилмия ва бошқа чўл экинлари етиштиришдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.3. Иқтисодий ва молиявий инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодий ва молиявий инновациялар барқарор ҳаракатларни ривожлантириш бўйича айрим шахслар ва компаниялар учун рағбатлантиришнинг бозор механизмларини яратиш ёки кучайтиришга қаратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Камбағалликни қисқартириш миллий стратегиясини комплекс ишлаб чиқиш ва жорий этишни ўз ичига олган, бандлик ва тармоқларни ривожлантириш соҳасидаги иқтисодий ислоҳотлар, сув кўп талаб қилинадиган тармоқлардан (қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик каби) саноатни ривожлантиришга, шунингдек, хизмат кўрсатишга қаратилган соҳаларга ўтишни рағбатлантириш тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп сонли билимли ёшларни иш билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлган логистика, электрон тижорат, туризм каби хизмат кўрсатиш соҳаларига кўпроқ инвестициялар йўналтириш муҳим аҳамият касб этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўшни давлатлар билан эркин савдо сиёсати маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай ишбилармонлик муҳитига асос яратиб, бозор имкониятларини кенгайтириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўриладиган бошқа чоралар «яшил» ва циркуляр (чиқиндисиз, регенератив ва самарали) иқтисодиётга ўтишни рағбатлантиришдан, шунингдек, натижага йўналтирилган тўловлар ва харидларни жорий этиш, молиявий оқимлар натижаларини кузатиш, «яшил» технологияларни молиявий қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиши таклиф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепцияга мувофиқ таклиф этиладиган ташаббуслар учун молиявий ёрдамнинг янги шакллари, шу жумладан, анъанавий молиялаштиришни ривожлантириш билан бирга «яшил» лойиҳалар учун муқобил манбалардан фойдаланадиган аралаш молиялаштириш, «яшил» молиялаштириш каби инновацион молиялаштириш механизмлари жалб қилиниши устувор йўналишлардан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молиявий технологиялар, краудфандинг ва венчур капитал бўйича инновациялар ва инноваторларни рағбатлантириш ҳам Концепция амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш учун молиявий оқимларни тезлаштиришга ёрдам беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инноваторлар ва молиявий технологияларга инновациялар, краудфандинг ва венчур капитални рағбатлантириш ҳам Концепция мақсадларининг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш учун молиявий оқимларни тезлаштиришга ёрдам бериши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.4. Инновацион сиёсат ва ҳуқуқий инновацияларни татбиқ қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инновацион сиёсат ва ҳуқуқий инновациялар режалаштирилган таркибий ва трансформацион ўзгаришлар учун зарур бўлган қулай муҳитни яратишда муҳим аҳамият касб этади. Хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарорлар қабул қилиш жараёнида иқлим ўзгариши билан боғлиқ ёндашувлар ҳисобига хатарлар баҳоланишини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги ва «яшил» иқтисодиёт стратегияларини амалга ошириш, шунингдек, рақамли ўзгаришлар ва тадқиқотларни тарғиб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
камбағалликни қисқартириш тизимини такомиллаштириб бориш, шу жумладан, Оролбўйи минтақасида иш ўринларини ташкил этиш имкониятларини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ернинг ҳосилдорлиги, алмашлаб экиш ва углеродни сақлаш ҳамда фойда олишни оширишга хизмат қиладиган ер эгаларининг инвестиция киритишини рағбатлантирувчи ер ислоҳотларини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экологик муҳит ва ижтимоий-иқтисодий шароит, шунингдек, иқлим ва саломатлик учун хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикасида ва умуман, Оролбўйи минтақасида сув ресурсларига бўлган талаб ҳамда таклифларни инновацион ва барқарор мақбуллаштириш асосий таҳдидлар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барча ўзаро бир-бирига боғлиқ омилларни баҳолаш ҳамда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли инновацион ва барқарор ечимларни аниқлаш учун тизимли инновациялар ва портфель ёндашувлар, ўқитиш жараёнини тезлаштириш, молиялаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш учун ўзаро манфаатли шароитларни яратиш мақсадга мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувдан фойдаланиш самарадорлигининг пастлиги ва йўқотишларнинг кўплиги ҳамда сув ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ошиб бориши натижасида Оролбўйи минтақасида зарур миқдорда сув ресурслари мавжуд эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув таъминотининг барқарор эмаслиги экотизимни тиклаш ва бутун Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга оширишда жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Орол денгизи ҳавзасидаги барча давлатларнинг сувни тежаш, трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган минтақавий ҳамкорлиги асосида Амударё ва Сирдарё дельталарига сувнинг прогноз қилинадиган оқимини таъминлайдиган сув бошқариш тизимини такомиллаштиришга ва сув йўқотишни камайтиришга эришиш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув ресурсларини тармоқлараро бошқаришни ривожлантириш учун сув ресурсларини комплекс бошқариш принципларини жорий этадиган қонунчилик ҳужжатларини уйғунлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш инфратузилмасини тиклаш ва унинг ривожланишини таъминлаш ҳамда иқлим ўзгаришларидан ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автоматлаштириш ва мониторинг тизими билан боғлиқ методология ва компьютер моделларидан фойдаланиш, дарёлар ва сув омборларида сув йўқотилишини камайтириш, оқимни тақсимлаш, шунингдек, генерация ва прогнозлаштириш алгоритмларини, дарё ирмоқлари бўйлаб ва вақтни ҳисобга олган ҳолда, сувни тенг тақсимлаш мақсадида амалга ошириладиган тезкор бошқариш алгоритмларини ҳамда сув ҳажми ва уни чиқариш учун кетадиган вақтни ҳисобга олиш тизимларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масофадан туриб зондлаш, учувчисиз учиш аппаратлари, географик ахборот тизими ва ахборот алмашиш усулларидан фойдаланган ҳолда, Оролбўйи минтақасида ва денгизнинг қуриган тубида атроф муҳит ва сув ресурслари ҳолатини комплекс мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, Оролбўйи жанубида сув ресурслари, тупроқ, атмосфера ҳавоси ва биологик хилма-хиллик ҳолати ҳақида маълумотлар тизимини ишлаб чиқиш назарда тутилган комплекс мониторинг тизимини яратиш, Оролбўйи жанубида сув ресурсларининг ҳолатини мониторинг қилишнинг замонавий юқори технологияли тизимини жорий этиш, экологик сиёсат ва стратегияни ишлаб чиқиш, ифлосланишни камайтириш ҳамда мақсадга эришиш ва чора-тадбирлар самарадорлиги бўйича ютуқларни баҳолаш мақсадларини белгилаш ва чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқлим ўзгариши натижасида музликлар майдонининг камайиши, қор тўпланишининг ўзгариши ва сув омборларига сув оқимини мавсумий тақсимлаш каби оқим ҳосил қилувчи омиллар тизимида тобора кўпроқ ва тез-тез ўзгаришлар содир бўлаётганлиги сабабли гидрологик ҳамда метеорологик прогнозларнинг ишончлилигини, шунингдек, зарур маълумотларга эга бўлиш имкониятларини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотларнинг булутли экотизими, уларни таҳлил қилиш ва улар билан алмашиш тизимларидан фойдаланган ҳолда, минтақавий кузатиш ва баҳолаш тармоғини ташкил этиш мақсадида атроф муҳит ва табиий ресурслар ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда Оролбўйи минтақасида экологик лабораториялар ва мониторинг тизимлари салоҳиятини янада мустаҳкамлаш учун стационар ва кўчма постларнинг замонавий ўлчов ускуналаридан фойдаланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, сув истеъмолини камайтириш, сувга бўлган талаб ва таклиф ўртасида тегишли мувозанатни таъминлаш учун қатор чоралар кўрилиши зарур. Хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида сувни тежаш ва эҳтиёжни бошқариш, сувни ҳисобга олиш ҳамда тақсимлашнинг автоматлаштирилган инновацион технологиялари ва тажрибаларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасида Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш схемаларида Орол денгизига йўналтирилиши белгиланган миқдордаги сув ресурсларининг тўлиқ етиб боришини таъминлаш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта ишлатиладиган коллектор-дренаж сувларининг ўз вақтида ва аниқ ҳисобининг юритилишини ҳамда уларда шаклланадиган сув миқдори прогноз қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини «яшил» иқтисодиётга ўтказиш стратегияси, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси, 2020 — 2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясининг амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фискал сиёсатда инновацияларни ўрганиш, баҳолаш ва жорий қилиш, шу жумладан, натижага йўналтирилган мақсадли қўллаб-қувватлаш, фойдаланганлик учун тўловлар, хизмат кўрсатиш учун тўловлар, даромад тушумларидан стратегик фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер эгаларини ишлаб чиқариш ва фойда оширилишига инвестиция киритишга тўғри рағбатлантириш учун ер ислоҳотини амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича устувор инновацион йўналишлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инновацияларни жалб этиш келажакда Орол денгизининг сув мавжуд қисмидаги ҳолат ёмонлашишининг олдини олиш, экотизимларни барқарорлаштириш, Орол денгизи инқирози оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш, Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, миграцияни камайтириш, иқлим барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, логистика тизимини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоянинг самарали чораларини ишлаб чиқишга инвестицияларни жалб этиш ва биргаликда ҳаракат қилиш бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қулай имкониятлар яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу борада инновацияларнинг устувор жабҳаларини қуйидаги йўналишларга бирлаштириш мумкин: сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, энергетика, инфратузилма, бозор, бандлик, овқатланиш, соғлиқни сақлаш ва атроф муҳитни тиклаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.1. Сув ресурсларини комплекс бошқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тармоқлараро бошқаришни жорий этиш орқали сув ресурсларини комплекс бошқаришни йўлга қўйишнинг ҳуқуқий ва сиёсий муҳитини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ботқоқланиш ва шўрланишнинг олдини олиш учун энергия ва сувни тежайдиган технологияларни, шу жумладан, томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккиламчи фойдаланиладиган сувнинг аниқ ҳисобини юритиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, коллекторларга сарфланадиган харажатларни прогноз қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майдонларда сувни 50 — 60 фоизга тежаш имкониятини берадиган қувурлар орқали суғориш тизимига босқичма-босқич ўтиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дренаж ва канализация оқова сувларидан иккиламчи фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув-экология тизими кўринишидаги интеграциялашган сув ҳавзаси ёндашувини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувга ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, айрим кичик ҳавзаларнинг сув билан таъминланганлик даражасини белгилаган ҳолда, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг ўрта ва юқори оқимларида сувдан фойдаланишнинг келишилган лимитларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барқарор ҳаёт манбаларини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, экотизимни босқичма-босқич тиклаш ва унинг функционал яхлитлигини ошириш мақсадида мавжуд сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш ва улар ўртасида боғлиқликни яхшилаш учун Оролбўйи соҳилларида йўлаклар ва сув-ботқоқлик экотизимини сақлаб қолиш ва барқарор бошқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вегетация даврида сув таъминотини бир текис ошириш ва барча турли йўқотишларни камайтириш, шу жумладан, тизим ва суғориш ускуналари самарадорлигини ошириш орқали юқори ва қуйи оқимларда сув истеъмолининг пасайтирилган меъёрларини жорий этиш йўли билан Амударё ва Сирдарё оқимларини дельтага олиб келиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм воҳасининг барча оқова сувларини тўлиқ тозалашни жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мавжуд маълумотлардан келиб чиқиб, илмий асосланган амалий қарорлар қабул қилиш мақсадида манфаатдор томонлар ўртасида ўзаро алмашиш учун интеграцияланган маълумотлар платформасини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувга бўлган узоқ муддатли талаб ва таклифни яхшироқ тушуниш учун маълумотлар орасидаги бўшлиқни бартараф этиш, тизимлар ўртасида ўзаро муносабатларни енгиллаштириш, шунингдек, моделлаштириш ва таҳлил қилишга кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, Оролбўйи минтақасида атроф муҳит ва сув ресурсларининг ҳолатини комплекс мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш, сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва қишлоқ аҳолисининг тоза сувдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, канализация ва санитария тизимларини яхшилаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
атроф муҳит ва табиий ресурсларнинг ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш учун турғун ва кўчма постларни замонавий баҳолаш ва мониторинг қилиш ускуналари билан қайта жиҳозлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида ва умуман, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида иқлимий, гидрологик ва метеорологик мониторинг ишларини яхшилаш, шу жумладан, мавжуд сув ресурсларини комплекс баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқлим ва об-ҳавони онлайн мониторинг ва прогноз қиладиган метеорологик станцияларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Орол денгизи ва Оролбўйи минтақаси Атласини тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оқова сувларни тозалаш тизимини яхшилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дренаж ва оқова сув иншоотларини реконструкция қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маиший чиқиндиларни йиғиш, олиб кетиш ва утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш тизимини яхшилаш ва ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эски қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини рекультивация, шунингдек, саралаш ва қайта ишлаш замонавий ускуналари билан жиҳозланган янги полигонларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим муассасаларида ахборот ва таълим бериш, чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлаш бўйича ташвиқот ишларини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
атроф муҳитнинг барқарорлигини ва биологик хилма-хилликни сақлаш учун экологик асос сифатида турли даражадаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тармоғини яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.2. Қишлоқ хўжалиги ва энергетика самарадорлигини ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйида қишлоқ хўжалиги соҳасига «яшил» ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларини ҳамда энергия тежайдиган технологияларни комплекс жорий этиш, экологик тоза технология ва амалиётларни ишлаб чиқиш, шунингдек, минтақада ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коллекторлардаги ва ер ости шўр сувларни чучуклаштириш усулларини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро илғор тажрибалар, шу жумладан, сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақаси майдонларининг электрон харитасини тузиш, қишлоқ хўжалиги ерларини хатловдан ўтказиш, ерлар ва экинлар ҳолатини ҳамда биологик хилма-хилликни ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни мониторинг қилиш мақсадида учувчисиз учиш воситаларидан (дронлардан) фойдаланишга асосланган янги методологияларни амалиётга жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадқиқотлар олиб бориш имкониятларини ва ахборот-маслаҳат хизматларини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
цитрус мевалар, кўкатлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сув манбаларига яқин жойларда сув ва электр энергиясига уланишни соддалаштириш мақсадида муқобил энергия манбаларидан иситиладиган энергия тежайдиган иссиқхоналар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқхоналарда, шунингдек, Оролбўйи аҳолисининг томорқа участкаларида ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш тажрибасини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи аҳоли пунктларида энергия тежайдиган кўча чироқларини ўрнатиш тажрибасини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий объектларни электр энергияси билан таъминлаш учун қуёш электр станцияларини қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ресурс тежайдиган ва экологик тоза илғор технологиялар асосида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энергия тежайдиган иншоотларни қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги экинларининг илмий асосланган тупроқ-иқлим шароитларига мос турлари ва навларини жойлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.3. Инфратузилмани мустаҳкамлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида ишончли алоқа ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига қулай уланиш тизимини ривожлантириш, шунингдек, трансчегаравий ва маҳаллий автомобиль транспорти инфратузилмасини яхшилаш орқали қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий автомобиль, темир йўл ва бошқа транспорт турлари бўйича инфратузилмани яхшилаш ҳамда трансчегаравий алоқаларни кенгайтириш мақсадида лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳар ва қишлоқ аҳолиси, биринчи навбатда, ёш оилалар учун ҳамда салбий экологик омиллар туфайли ногиронлари бўлган шахслар учун арзон ва сифатли уй-жойлар қурилишини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишончли алоқа ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига қулай уланиш тизимини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида жамоатчиликни, айниқса, ёшларни қамраб оладиган ва жалб қиладиган жамоатчиликни хабардор қилиш тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
медиа-турлар шакллантириладиган, шунингдек, ўқув марказлари ва инновацион ўқув майдончалари ташкил этиладиган туризм кластерларини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«яшил» ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларига асосланган янги технологияларни жорий этиш ва тарғиб қилиш учун туризм кластерлари ҳузурида инновацион кўргазма марказларини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.4. Аҳоли турмуш тарзининг барқарор манбаларини ва иш ўринларини яратишни кенгайтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу мақсадда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон тижорат, савдо логистикаси, туризм, кўчма банк ва финтех орқали молиявий хизматларни диверсификация қилиш ҳамда ёшлар учун қулай имкониятлар яратишга қаратилган сиёсатни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш билан таъминлашни ва тадбиркорликни ривожлантириш учун кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни ривожлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий реестрга киритилган қишлоқ аҳолисига имконият яратиш учун микромолиялаштириш имкониятларини кенгайтириш.
(5.4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.5. Соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш тартибини тарғиб қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу мақсадда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжни таъминлаш, иқлимга бардошли экинлар етиштиришга қаратилган тадқиқотлар ва ишланмаларга инвестициялар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш учун замонавий спорт комплекслари тармоғини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сифатли туризм хизматларини кўрсатиш ҳамда сайёҳлар учун тренинг ва машғулотлар ўтказиш мақсадида маҳаллий аҳолини жалб қилган ҳолда, туризм кластерларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инсонлар соғлиғига сув ва ҳаво ифлосланишининг салбий таъсирини юмшатиш дастурларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳаво ифлосланишини камайтириш учун Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш дастурини фаол давом эттириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий шароитда фойдаланиш ҳамда хорижий давлатларга экспорт қилиш учун доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.6. Атроф муҳит ва табиий ресурсларни бошқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экотизимлар шароитларига эътибор қаратиш, шунингдек, биологик ресурслар ва экотизимларни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини кенгайтириш, чўлланишнинг олдини олиш, экотуризмни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигининг янги усулларига ва ишлаб чиқариш — сотиш занжирига инвестициялар киритиш ҳамда Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон плантациялари ва ўсимликлар қопламини кенгайтириш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча зарур инфратузилмага эга инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, маҳаллий мутахассисларни ўқитиш, моддий-техник таъминлаш мақсадида Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот станциясини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида тажриба майдонларида суғориладиган ерларнинг шўрланишига қарши курашиш бўйича илғор технологияларни жорий этиш, илғор тажрибалар ва энг яхши эришилган натижаларни кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экологик ҳолатни яхшилаш ва тез ўсадиган маҳаллий дарахт турларининг плантацияларини ташкил этиш мақсадида маҳаллий ва минтақавий турдаги дарахтлар ва буталарни ўстириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли яшаш пунктларида минтақанинг иқлим ва табиий шароитларига мос келувчи дарахтларни экиш, уларни парвариш қилиш ва ўстириш бўйича давлат хусусий шерикчилик тамойиллари асосида секторни кенг жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликларни сақлаб қолиш ва қайта тиклаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амударё ва Сирдарё дарёларининг қирғоқ ҳудудларида тўқайларни тиклашга ҳамда уларнинг табиий янгиланишига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорвачиликни ривожлантириш, яйловларни тиклаш ва ем-хашак ўсимликларини етиштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қатор фойдали хусусиятларга эга бўлган доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёввойи ҳайвонлар популяциясини қайта тиклаш ва кўпайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умуртқасиз ҳайвонлар, судралиб юрувчилар, қушлар ва бошқа сут эмизувчиларнинг ноёб турлари сонини кўпайтириш учун шароит яратиш, шунингдек, ўсимликлар қопламини ҳосил қилиш ва экологик туризмни ривожлантириш учун қулай табиий шароит яратиш мақсадида «Оролқум» миллий табиат боғини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судочье кўллар тизими Қушлар ва уларни яшаш ҳудудларини сақлаш бўйича халқаро ассоциация «BirdLifе Intеrnаtiоnаl» тизимига киритилганлигини инобатга олган ҳолда, туризм кластерларини ташкил этишдан аввал глобал таҳдид остида бўлган турларга зарар етказмасдан, ташриф буюриш мумкин бўлган жойларни аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйида таназзулга учраган ерларда етиштириш учун инновацион экинларни экиш ва чўл ўсимликларининг минтақавий селекцион ўрмон уруғлик базасини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Орол денгизининг қуриган тубида қум кўчишини бартараф этиш учун ўрмон плантациялари ва уруғлик материаллари тайёрланадиган питомниклар ташкил этиш ишларини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар турларини микроклонлаштириш, қурғоқчил тупроқларни мустаҳкамлаш ва сувни ушлаб қолиши учун маҳаллий мелиорантлардан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дельтаплан ва дронлардан фойдаланган ҳолда, шунингдек, уруғларни капсулалаш ва грануляциялаш орқали чўл ўсимликлари экишни кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
артемияни кўпайтириш, қизилмия плантацияларини ташкил этиш ва кенгайтириш, шунингдек, доривор турдаги ўсимликларни етиштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аквакультура ва балиқчиликни ривожлантириш, балиқларни қайта ишлаш ва балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш, шунингдек, олдинги вақтларда сони кўп бўлган мўйнали ҳайвонларни кўпайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Орол денгизининг қуриган тубидаги майдонларда ўсадиган турли хил ўрмон экинларини узлуксиз мониторинг қилиш тизимини яратиш ҳамда инновацион технологиялар ва илғор илмий намуналардан фойдаланган ҳолда, ушбу майдонларда ўсимлик ўсишини тезлаштириш тамойилларини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чўл ўсимликлари, шу жумладан, ем-хашак ўсимликларини етиштиришни кенг амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яйловлардан чорвачилик учун фойдаланишнинг самарали ва режали тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Оролбўйи минтақасидаги мамлакатларга таклиф этилаётган ҳамкорлик фаолияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг тез-тез содир бўлиши ва музликларнинг тез эриши туфайли Оролбўйида муаммоларни узоқ муддатга, барқарор ҳал қилиш учун қуйидаги йўналишларда пухта режалаштирилган ҳаракатлар олиб борилиши таклиф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.1. Сув ресурсларини бошқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институционал механизмлар, маълумотларни таҳлил қилиш ва инфратузилмани такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.1.1. Инфратузилмани такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Орол денгизи ҳавзаси дастури доирасида Оролбўйи минтақасида сув хўжалиги ҳолатини яхшилаш бўйича инновацион ва технологик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чораларини кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.1.2. Маълумотлар ва уларни таҳлил қилишни такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу йўналишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасига етказиб берилаётган ҳамда ушбу ҳудудда шаклланаётган коллектор-дренаж сувларининг ҳисобини юритиш ва маълумотлар базасини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амударё ва Сирдарё ўзанида жойлашган асосий гидропостларга сув сарфини онлайн кузатиш имконини берадиган автоматлашган қурилмалар ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амударё, Сирдарё ва бошқа трансчегаравий дарёларда мониторинг тизимини такомиллаштириш, ҳамкорликда сувни назорат қилиш ва мониторингини юритиш ҳамда очиқ маълумотлар билан алмашиш тизимини яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
минтақавий сув ресурсларини бошқариш бўйича қўшма режаларни ишлаб чиқиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаш, шу жумладан, минтақа миқёсида иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.1.3. Институционал механизмларни такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амударё дельтасида сув истеъмолчилари уюшмасини ташкил этиш ва дельтада сув ресурсларини бошқариш тартибини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган минтақанинг трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмлари ривожлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.2. Экологик тизимни тиклаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу йўналишда қуйидаги ҳаракатлар назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, шунингдек, Чўлланишга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси доирасида ҳамкорликда кўп тармоқли ва фанлараро қўшма тадқиқотлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биологик хилма-хилликнинг ноёб турларини, минтақа ландшафтини сақлаб қолиш ҳамда экотуризмни ривожлантириш учун Оролбўйи минтақасида трансчегаравий, минтақавий ва муҳофаза этиладиган бошқа табиий ҳудудларга ёрдам бериш. Ушбу мақсадда Туркманистоннинг Қоплонқир қўриқхонаси ва Қозоғистон Республикасининг Устюрт табиат қўриқхонаси билан чегарадош бўлган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи негизида трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ташкил этиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қозоғистон Республикасининг чегара ҳудудидаги «Борсакелмас» қўриқхонасига қўшни ҳамда «Сайгачий» мажмуа буюртма қўриқхонаси билан чегарадош ҳудудларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш имкониятини кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида сайёҳларнинг эркин ҳаракатланиши учун махсус туристик виза ташкил этиш имкониятини кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қозоғистон Республикаси билан биргаликда Орол денгизининг қуриган тубини ўрмон-мелиоратив ўзлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.3. Илмий тадқиқотлар ва ишланмалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу йўналишда ҳаракатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда Мўйноқ туманида илмий-тажриба участкаси ва экофизиологик тадқиқотлар лабораторияси фаолиятини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг тажриба майдонларида маҳаллий ва хорижий олимларнинг Оролбўйи минтақасидаги илмий-тадқиқот ишларига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўналтирилган мақсадидан (маҳаллий, массив, фокал ўрмонлар ва бошқалар) келиб чиқиб, Орол денгизнинг қуриган тубини ўрмон-мелиоратив ўзлаштириш тамойилини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақаси экологик ҳолатини тиклаш ва яхшилаш, табиий ресурсларни сақлаш ва аҳоли ҳаёт сифатини ошириш, шунингдек яқин келажакда юзага келиши мумкин бўлган долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда олдини олишга қаратилган халқаро ва минтақавий даражада илмий тадқиқот ишларини фаоллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шўрланишга қарши курашиш ва ердан фойдаланиш унумдорлигини ошириш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, энергия ва сувни тежовчи технологияларни қўллашга туртки бериш мақсадида халқаро ҳамкорларнинг грант маблағларини жалб этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Оролбўйини инновациялар платформасига айлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи инновациялар платформаси — минтақани тизимли даражада ўзгартириш учун барча манфаатдор томонларни, шу жумладан, халқаро институтлар, ҳамжамиятлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хусусий секторни жалб қилишни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур платформа амалга оширилаётган чораларни доимий мониторинг қилиш, баҳолаш, мақсадга мувофиқликни ўрганиш, ахборот тўплаш ва ғояларни тарқатиш минтақага доимий равишда инвестиция жалб қилишни таъминлашга ёрдам беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи инновациялар платформаси қуйидаги тизимли инновацион ёндашувларга йўналтирилади ва назорат қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«яшил» ва циркуляр иқтисодиёт тамойиллари, молиявий кредит схемалари, аралаш молиялаштириш, иқлим ўзгариши ва «яшил» молиялаштириш воситалари, молиявий хатарлар, исломий молиялаштириш, венчур капитал, «яшил» ва углеродли табиий технологиялар учун иқтисодий ва молиявий инновацияларни илгари суриш ва улардан фойдаланишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тизимли инновацион ёндашувлардан фойдаланиб, шунингдек, лойиҳалар ва инвестицияларни танлаш орқали устувор вазифа ва чораларни белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳалар портфеллари таркиби бўйича мулоҳазаларни тайёрлаш учун ва қулай шарт-шароит яратиш борасидаги ишларни давом эттириш учун таҳлилий ҳисоботлар шаклида олинган дарсларни шакллантириш/тарқатишга ва лойиҳаларни баҳолашга кўмаклашиш учун мавжуд лойиҳалар портфеллари тўғрисида ахборот тўплаш ва мақсадга мувофиқликни баҳолаш имкониятларини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳалар портфелига ўзгартиришлар киритиш, шу жумладан, тизимли инновацион ёндашувларга мувофиқ эътирозлар, мувофиқликни баҳолаш даврини шакллантириш, олинган сабоқлар ва тадқиқотлар асосида инвестицияларни қайта тақсимлаш ва ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатли халқаро ҳамкорлик механизмларини қўллаб-қувватлаш, доимий равишда минтақавий ва глобал даражада олиб бориладиган ишларни мувофиқлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.1. Ишлаб чиқариш тамойиллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи инновациялар платформаси томонидан қуйидаги тамойилларни назарда тутувчи Оролбўйи минтақасида трансформацион тизимли ўзгаришлар концепциясини ишлаб чиқиш таклиф этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экологик барқарорликни ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни уйғунлаштирган ҳолда, тизимли ва комплекс чораларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарорлар қабул қилишда хатарлар ва ноаниқликларни баҳолаш ҳамда уларни юмшатиш бўйича чораларни белгилаш тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарорлар қабул қилиш жараёни самарадорлигини ошириш учун ўқитишни тезлаштириш ва ахборот тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида лойиҳалар учун эмас, балки инвестицияларни кенгайтиришга асосий эътиборни қаратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ривожланишда аҳолининг алоҳида заиф гуруҳларига кенг имкониятлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотлар базаси ва рақамли технологиялардан фойдаланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу тамойиллар инновацион фаолиятнинг устувор йўналишлари ва инновацион кўрсаткичларга эришишга тааллуқли бўлган аввалги ҳаракатлардан ёки бошқа лойиҳалардан тизимли инновацион ёндашувларни жорий этиш жараёнини ажратиб туради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2. Тизимли инновацион ёндашувлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўплаб тармоқлар, субъектлар ва географик минтақалар кесимида ўтиш жараёнларини таъминлаш учун Оролбўйи экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар ва инвестициялар бўйича қарор қабул қилишда тизимли инновацион ёндашувлардан фойдаланиш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тизимли инновацион ёндашувлар тизимли ўзгаришларни тезлаштириш, кўплаб ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммоларни комплекс ҳамда яхлит ҳал қилиш усули сифатида тақдим этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу ёндашувлар ривожланиш йўлида юзага келаётган тўсиқлар, ғовлар ва муаммоларнинг омилларини ва уларнинг самарали таъсир нуқталари тезда аниқлаш ҳамда инвестициялар самарадорлигини ошириш бўйича келгусидаги фаолиятнинг йўналишларини ишлаб чиқиш орқали ижобий ўзгаришларга эришиш ва трансформация йўлларини белгилаш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепцияда назарда тутилган тизимли ўзгаришлар босқичма-босқичли инновациялардан трансформацион инновацияларга ўтиладиган инновацияларнинг бошқа бир тартибини талаб қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалиётда тизимли инновациялар ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тизимларга интеграциялашган ҳамда мувофиқлаштирилган интервенциялар сифатида, шунингдек, режалаштирилган ва боғланган инновацион экспериментлар портфели орқали қиймат ҳосил қилишнинг бутун занжири бўйича аниқланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.1. Лойиҳалар йўналишлари ва портфель таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи инновациялар платформаси — анъанавий форматдаги техник кўмаклашишдан техник ҳамкорликка ўтиш учун шароит яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тизимли инновацион ёндашувлар кўплаб турли, лекин ўзаро боғланган ташаббусларни жорий этишга қаратилган лойиҳалар портфели ва ҳаракатларни амалга ошириш даврида лойиҳалар йўналишларини танлаш ва портфель тузиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда уларнинг индивидуал салоҳиятига камроқ таянилади ва кўпроқ муқобил, боғлиқлик ва алоқаларни ўрганиш ва уларни синаш орқали вариантлар тўпламини кўриб чиқишга ҳаракат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу ёндашувлар асосида Оролбўйи минтақасининг ўзгартиришида юзага келадиган ноаниқлик ва мураккабликлардан келиб чиқиб, зарур ўзгаришларни тезлаштиришга ҳисса қўшадиган турли таклифлар ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Донорлар ва хусусий инвесторларга иқлим билан боғлиқ ҳаракатларни ва бошқа мураккаб ижтимоий ечимларни молиялаштириш мақсадида капиталнинг бир нечта манбаларидан бир вақтда фойдаланиш учун янги амалиёт сифатида инновацияларга тизимли инвестиция киритишни таклиф қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу эса лойиҳаларни бирлаштириш ва уйғунлаштириш учун умумий тезлаштирилган ўқитишга инвестиция киритиш (инновацион портфелда) имконияти бўлиб, хавфларни ҳисобга олган ҳолда, Оролбўйи минтақасини инқирозли ҳудуддан имкониятлар ва барқарор ривожланган ҳудудга айлантиришни тезлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барча манфаатдор томонларнинг ҳамкорликда фаолият олиб бориши самарадорликни ошириб, ҳаракатларнинг такрорланишини камайтиради ва жамоавий, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар учун шароит яратади, шунингдек, Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш учун зарур бўладиган маблағни йўналтириш имкониятини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7.2.2. Мақсадга мувофиқликни баҳолаш ва ахборот тўплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилаётган ва янги лойиҳалар ва дастурлар портфеллари доирасида мақсадга мувофиқликни баҳолаш ва ахборот тўплашдан Оролбўйи минтақасини ривожлантириш мақсадида умумий ҳаракатларни тезлаштириш учун фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уларни қўллаш (ҳам жорий, ҳам янги) натижаси ҳаракатларнинг стратегик долзарблигини аниқлашга, шунингдек, дастурларнинг мувофиқлигини таъминлашга, узлуксиз самарадорликни рағбатлантиришга ҳамда портфелни динамик бошқариш механизми ёрдамида донорлар ва инвесторлар учун манфаатли бўлган бутун лойиҳалар портфелини амалга оширишни тезлаштириш имкониятини яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу эса дифференциялашнинг муҳим омили бўлиб, даромадни динамик бошқариш учун портфель назариясидан фойдаланадиган йирик инвесторларнинг илғор тажрибасини акс эттиради, бунда асосий фарқ тизимли инновацион ёндашувлардан фойдаланиб, портфелни шакллантириш мақсадида якуний натижани кенг доирада трансформацион (нафақат иқтисодий ва молиявий, балки ижтимоий ва экологик) ўзгартиришдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Оролбўйи минтақасида инновацияларни жорий этиш бўйича шарт-шароитлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.1. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида инновацияларни жорий этиш имконини берадиган асосий шартлардан бири — бу норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш учун зарур норматив-ҳуқуқий базани яратишга барча манфаатдор томонларни жалб этиш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу мақсадда «Оролбўйи — экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди»ни юридик ва/ёки дастурий ҳужжатларда аниқ белгилаш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Норматив-ҳуқуқий база Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида сув ресурсларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш учун халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларини ҳисобга олган ҳолда, минтақавий даражада муносабатларни тартибга солишнинг инновацион механизмлари ва воситаларини, шу жумладан, рағбатлантириш ва жавобгарлик механизмларини, шунингдек, сув ресурсларини тежаш ва электр энергияси ишлаб чиқаришни кафолатлайдиган ҳамда Оролбўйи минтақасида ишончли сув таъминотини кафолатлайдиган бошқариш қоидаларини ўз ичига олиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу тадбирлар масъул вазирликлар билан биргаликда амалга оширилади. Бунда ҳар бир алоҳида элементни ишлаб чиқишда тегишли жиҳатларни қабул қилиш ва улардан фойдаланиш мумкинлигини таъминлаш учун барча аниқ ўзгаришларга бир вақтда эътибор қаратилади ва тизимли инновацион ёндашувларнинг асосий принципларидан (яъни ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий, тезкор ва ташкилий базадан) фойдаланиб, мувофиқлаштирилган ҳолда, ёндашилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи инновациялар платформаси орқали лойиҳалар ва дастурлар портфелларини, уларнинг экологик ва техник-иқтисодий экспертизасини, тендерларни жорий қилиш ва натижалардан келиб чиқиб, мониторинг ва баҳолашни тасдиқлаш ҳамда мувофиқлаштириш учун келишилган ва соддалаштирилган тартиб ва механизмлар ишлаб чиқилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.2. Молиялаштириш тизимини ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепция ва тизимли инновацион ёндашувларни амалга ошириш учун ҳукумат ва ҳукуматлараро даражада «Оролбўйи — экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди»ни молиялаштиришнинг инновацион вариантларини аниқлаш, шу билан бирга, инновацион ҳудудни ташкил этиш бўйича халқаро ташкилотлар ва тегишли молиявий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш зарур, хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий шароитлари ўхшаш бўлган минтақаларда ушбу тизимли ёндашувларни инвестиция портфелларига қўллаш тажрибасини ҳисобга олиб, тизимли трансформацион инвестициялар дастурини Оролбўйи инновациялар платформаси орқали биргаликда шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳалар портфелини амалга ошириш даврида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини инновацион молиялаштиришни, шу жумладан, «яшил» молиялаштириш воситалари, узоқ муддатли кредитлар, глобал фондлар, икки томонлама ҳамкорлик, кўп тармоқли молиявий институтларнинг кредит ва грантлари, хусусий молиялаштириш каби хусусий ва давлатнинг аралаш молиялаштиришини, шунингдек, уларга мос келадиган янги молиявий воситаларни биргаликда сафарбар этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
краудфандинг, исломий молиялаштириш, «яшил» молиялаштириш воситалари ва субсидиялар каби муқобил молиялаштириш воситалари учун сиёсий ва ҳуқуқий муҳитни яхшилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айни вақтда Глобал яшил ўсиш институти ва Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорликда иқлим ўзгариши, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва Орол денгизи муаммоларини ҳал қилиш соҳасида лойиҳаларнинг инновацион портфелларини шакллантириш учун молиявий ва техник ёрдамни жалб қилиш мақсадида БМТ ташкилотлари ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.3. Фанлараро илмий платформани йўлга қўйиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жаҳон банки, Швейцария тараққиёт агентлиги, Германия Фан ва тадқиқотлар вазирлиги, шунингдек, Германия, АҚШ ва Глобал яшил ўсиш институти илмий жамғармаларининг илмий-техник ва молиявий қўллаб-қувватлаши орқали ҳамда Германия, АҚШ, Россия, Марказий Осиё ва Ўзбекистоннинг етакчи олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда, академик ва амалий фанлар бўйича барча зарур билим ва тажрибаларни бирлаштириш таклиф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, жамоавий фикрлаш ва ўзаро тадқиқотларни рағбатлантириш ва таъминлаш орқали Оролбўйи минтақасини хавф-хатарларни ҳисобга олиб барқарор ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Атроф муҳитни ҳимоя қилиш, табиий бойликларни сақлаш ва Оролбўйи аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш, шунингдек, экологик туризмни ривожлантириш ва инновацион тадқиқотлар ҳамда илмий-маслаҳат лойиҳаларини амалга ошириш орқали илмий ечимлар, бизнес лойиҳалар ва ишлаб чиқариш бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш ва шу орқали Оролбўйи минтақаси ва Орол денгизининг қуриган қисмида жараёнлар ва ўзгаришларнинг фанлараро илмий таҳлили мунтазам равишда ўтказиб борилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.4. Минтақа аҳолиси салоҳиятини ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Оролбўйи — экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди»да самарали фаолият юритишни таъминлаш учун олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва жалб қилиш тадбирлари орқали аҳолининг салоҳиятини ривожлантириш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ушбу фаолиятни амалга оширишда муҳим восита ролини бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарали ва халқаро даражада илмий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият бериш муҳим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Минтақавий ҳамкорликнинг таркибий платформаси сифатида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва унинг комиссияларининг ахборот-таҳлилий салоҳиятини кучайтириш ва ривожлантириш (маслаҳатлар, муросага келиш механизмлари, устувор йўналишларни мувофиқлаштириш, сув ресурсларидан мувофиқлаштириб фойдаланиш тамойиллари ва механизмлари, биргаликда мақсадли режалаштириш ва бошқалар) таклиф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.5. Хавф-хатарларни баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БМТнинг Хавф-хатарларни баҳолаш глобал тизими — хавф-хатарларни моделлаштириш ва баҳолашни, оқибат ва таъсирлар таҳлилини, хатарлар билан ишлаш бўйича билимлар ва воситаларни бирлаштирадиган жамоавий тизим бўлиб, ушбу маълумотлардан Оролбўйи минтақасини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш бўйича қарорлар қабул қилишда фойдаланиш имкониятини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тизимли инновацион ёндашувларга мувофиқ фанлараро илмий ёндашувлар асосида ўзгарувчан хатарларнинг кўп ўлчовли хариталарини яратиш ва бунинг натижасида экологик, иқтисодий ва молиявий тизимларда хатарлар ўртасида ўзаро боғлиқликни аниқлаш имкониятини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳеч бир ташкилот ёки муассаса якка тартибда барча жиҳатларни қамраб ололмаслиги туфайли тизимли хатарларни маслаҳатлашувлар ва ҳамкорликдаги фаолият орқали баҳолаш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хатарларни баҳолашда эътибор қаратилиши лозим бўлган соҳалар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи инновациялар платформаси механизми учун, шунингдек, маълумотлар, ахборотлар, моделлар ва кўрсаткичлар, хатарларни етказиш усуллари ва қарорларни қўллаб-қувватлашнинг ўзига хос масалалари бўйича тушунча бериладиган материалларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш учун экспертлар гуруҳларини тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотларни тақдим этиш ҳамда тегишли вақт ва жойда мавжуд ва кейинги шарт-шароитларни баҳолаш учун ҳаракатлантирувчи омиллар ҳамда хавф-хатарлар пайдо бўлиши омилларини ўз ичига олган вақтинча топологик хавф харитасини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавф-хатарлар тўғрисида аниқ маълумотлар тизимига асосланган ишончли маълумотлар манбаини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур чоралар кўриш учун тизимли равишда хавф-хатарларни ҳисобга олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча манфаатдор ташкилотларнинг ваколатини ҳамда Оролбўйи муаммолари ва зарур комплекс ечимлар тўғрисидаги тушунчасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.6. Хабардорликни ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш ва тизимли инновацион ёндашувлар тўғрисида аҳолини, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳамкорлар хабардорлигини ошириш учун ижтимоий тармоқларда «Оролбўйи — экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» расмий веб-сайтини ва саҳифаларини ишлаб чиқиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва эришилган натижалар, шу жумладан, жамоатчилик иштироки ва салоҳиятни ривожлантириш тадбирлари, ҳамкорлар ва молия институтларининг иштироки ҳамда Оролбўйида устувор лойиҳаларни амалга оширишга уларнинг қўшган ҳиссаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, атроф муҳит, табиий ресурслар ва экотизимни мониторинг қилиш натижалари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш, йўналишлар бўйича «локомотив» туризм кластерларини ташкил этиш, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари тўғрисидаги маълумотлар босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ахборот тарқатишнинг бошқа воситалари билан ҳамкорликда ёритиб борилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уч босқичли маълумотлар контентини яратиш (болалар, фуқаролар ва мутахассислар учун), шунингдек, «Оролбўйи — экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» шиори остида кўнгиллилар ҳаракатини шакллантириш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлом турмуш тарзи ҳамда экология ва технологияларга инновацион ёндашувларни тарғиб қилиш ва ёшларни фаол жалб қилиш ҳамда таниқли ахборот майдонини шакллантириш учун стандартлаштирилган ташвиқот-реклама контентлари ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасининг табиий диққатга сазовор жойларига медиа-турлар уюштириш, ушбу мақсадда туризм кластерларини ҳамда инновацион ва таълим бериш демо-майдонларини ташкил этиш самарали ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-боб. Кутилаётган натижалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепцияни амалга ошириш натижасида қуйидагиларга эришилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида фаолият юритаётган маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш чоралари кўрилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
институционал, технологик, иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий инновацияларни амалга ошириш орқали минтақада «яшил» ва циркуляр иқтисодиётга ўтиш имкони пайдо бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва энергетика самарадорлигини ошириш, Интернет жаҳон ахборот тармоғига қулай уланиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, трансчегаравий ва маҳаллий автомобиль транспорти инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, қўшимча иш ўринларини яратиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини кенгайтириш, чўлланишнинг олдини олиш, экотуризмни ривожлантириш, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон плантациялари ва ўсимликлар қопламини кенгайтириш чоралари кўрилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасида инновацияларни жорий этиш имконини берадиган норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилади ҳамда ҳукумат ва ҳукуматлараро даражада «Оролбўйи — экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди»ни молиялаштиришнинг инновацион вариантлари аниқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро илмий жамғармаларнинг илмий-техник ва молиявий қўллаб-қувватлаши орқали ҳамда хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда, академик ва амалий фанлар бўйича билим ва тажрибаларни бирлаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий ечимлар, бизнес лойиҳа ва ғояларни қўллаб-қувватлаш орқали Оролбўйи минтақасида жараёнлар ва ўзгаришларнинг фанлараро илмий таҳлили мунтазам равишда ўтказиб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари иштирокида медиа-турларни ҳамда инновацион ва таълим бериш демо-майдонларини ташкил этиш чоралари кўрилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали қатор телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш концепцияси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда, БМТ кўмагида манфаатдор вазирлик ва идоралар, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ҳамда халқаро ҳамкорлар билан биргаликда Оролбўйи минтақасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, Концепциянинг айрим қоидалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаштирилиши ҳамда тўлдирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 январдаги 41-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 — 2026 йилларда Оролбўйи минтақасини комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Асосий йўналишлар

Амалга ошириш механизмлари

Кутилаётган натижалар, баҳолаш индикаторлари

Барқарор ривожланиш мақсадлари

(БРМ)

Масъул ижрочилар

Халқаро ҳамкорлар

I. Экологик барқарорлик ва экологик инновациялар ва технологияларни жалб қилиш бўйича чоралар комплекси

1.1. Сув ресурсларини барқарор бошқариш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Сув хўжалиги мутахассислари малакасини ошириш ва ўқув материалларини тайёрлаш.

2. Маҳаллий даражада сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш учун сув истеъмолчилари уюшмалари имкониятларини кенгайтириш.

3. Сув истеъмолчилари учун сув тежайдиган технологиялар ва инновацияларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари тизимини ташкил этиш.

4. Оролбўйи минтақасида сув ресурсларини интеграциялашган бошқаришни жорий қилиш ва сув ресурсларидан фойдаланишни мувофиқлаштиришни яхшилаш масалалари бўйича институционал-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Сув хўжалиги тизими ташкилотлари ва сув истеъмолчиларининг асосий гуруҳлари эҳтиёжларини қоплайдиган, мувофиқ ишлайдиган ўқитиш ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш тизими.

Сув хўжалиги вазирлиги бошчилигида жойларда асосий ўқув маркази, барча туман марказларида маслаҳат марказлари.

БРМ

4, 6

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзгидромет маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО,

Жаҳон банки,

донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Комплекс гидрологик тадқиқотларни ўтказиш учун сув хўжалиги тизимининг стационар ва дала лабораторияларини жиҳозлаш.

2. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва Орол денгизи ҳавзасида гидропостлар тармоғини кенгайтириш орқали сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини кучайтириш.

3. Сув тақсимлашни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш учун давлатлараро сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини ташкил этиш.

4. Сув истеъмолчилари ўртасида сув ресурслари сарфи ҳисобини юритиш маҳаллий тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

5. Асосий сув хўжалиги иншоотларининг самарадорлигини ошириш ва сувнинг техник йўқотишларини камайтириш мақсадида уларни реконструкция қилиш ва модернизациялаш.

6. Каналбўйи линзаларидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланишни кенгайтириш мақсадида уларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш.

7. Ер ости сувлари ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг комплекс дастури, жумладан, масофадан тадқиқ этиш усулларини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги тизимини модернизациялаш ҳамда ер усти ва ер ости сувларини бошқариш бўйича тадқиқот, мониторинг ва хўжалик ишлари комплексини амалга ошириш учун замонавий жиҳоз-ускуналар билан жиҳозлаш. Асосий сув хўжалиги инфратузилмасининг самарадорлигини ошириш.

20 та гидропостни, жумладан, қўшни давлатлар чегараларидаги постларни техник жиҳозлаш, 10 та маҳаллий сув истеъмоли ҳисоби тизими, 20 тагача реконструкция қилинган сув хўжалиги иншооти, 3 та лаборатория, ер ости сувларини мониторинг қилиш дастурларини ишлаб чиқиш.

БРМ

6

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзгидромет маркази,

«Ўзбекгидрогеология» ДУК»,

Республика агрохизматлар миллий маркази

ЕИБ,

ЮНЕСКО,

Жаҳон банки,

IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Минтақани ривожлантириш омиллари ва иқлим ўзгаришининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда сув ресурслари ва сув таъминотига эҳтиёжларни моделлаштириш ва прогнозлаш.

2. Масофадан зонд тадқиқоти усуллари ва географик ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини ташкил этиш.

3. Оролбўйи минтақасида мониторинг автоматик пунктларини ва замонавий таҳлилий жиҳоз-ускуналарни жорий қилиш ҳисобига сув ресурслари сифатини мониторинг қилиш тизимини яхшилаш.

4. Биотехнологиялардан фойдаланиб, ер усти сувларини тозалаш бўйича синов чораларини ўтказиш.

5. Амударё сув ҳавзаси дельтасида чучук ер ости сувларини муқобил сув таъминоти манбаи сифатида реабилитация қилиш ишларини бажариш.

Замонавий усуллар, технологиялар ва инновацияларни жорий этиш ҳамда сув хўжалиги соҳасида бошқариш, мониторинг ва тадқиқот масалаларида автоматлаштириш даражасини ошириш.

Сув истеъмоли-сув таъминоти модели, масофадан сув ресурсларини мониторинг қилиш тизими, географик ахборот тизимлари, 10 та автоматик сув ресурсларини мониторинг қилиш тизими, ер усти сувларини тозалаш бўйича 4 та тажриба лойиҳалари, ўзанбўйи линзаларни реабилитация қилиш бўйича 2 та тажриба лойиҳалари.

БРМ

6

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзгидромет маркази

ЮНЕСКО,

ЖАЙКА,

IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Оролбўйи минтақасининг олий таълим муассасаларида «гидрология» мутахассислигига ўқитиш бўйича грант дастурларини жорий қилиш ҳисобига ёшларни сув хўжалиги тизимига жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

2. Сув хўжалиги соҳасида ёш мутахассисларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги соҳасида ишлашнинг жозибадорлигини ошириш дастурини жорий этиш.

«Гидрология» мутахассисларини тайёрлаш бўйича грант дастури, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашнингтажриба дастурини ишлаб чиқиш.

БРМ

4, 6

Сув хўжалиги вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

1.2. Ер ресурсларини барқарор бошқариш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Ердан фойдаланувчилар учун тупроқ деградациясига қарши курашишда замонавий технологиялар ва инновацияларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари тизимини ташкил этиш.

2. Яйловлар ва суғориладиган ерлар деградацияси ва тупроқ шўрланишига қарши курашиш соҳасида тадқиқотларни кенгайтириш.

3. Яйловлардан оқилона фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш ва такомиллаштириш.

4. Қишлоқ хўжалиги ишчиларини яйловлар ва суғориладиган ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш усулларига ўқитиш.

Ердан фойдаланувчилар учун мувофиқ ишлайдиган ўқитиш ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш тизимини жорий этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси агрохизматлар маркази, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказини ташкил этиш.

БРМ

2, 4, 15

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Республика агрохизматлар миллий маркази, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО, ЮНЕСКО,

Жаҳон банки, Г�рмания халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЦ)нинг Орол бўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш чораларини ишлаб чиқиш учун тупроқ ҳолатини мониторинг қилиш тизимини ривожлантириш.

2. Яйлов ерларини тиклаш ва яйловлардан оқилона фойдаланиш усулларини жорий қилиш чоралари комплексини амалга ошириш.

3. Яйловларга юкланишни камайтириш ва тақсимлаш, аҳоли пунктлари атрофида ва ўтлоқларда ерлар деградациясининг олдини олиш учун яйловлардан ротацион (алмашлаб) фойдаланиш тизимини жорий қилиш.

4. Чўлланиш жараёнларини тадқиқ этиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш учун стационар ва дала лабораторияларини жиҳозлаш.

Ер ресурсларини мониторинг қилиш тизимини модернизациялаш ва жиҳозлаш ҳамда ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш усулларини жорий қилиш.

Мониторинг тизимини техник жиҳозлаш (5 та пункт), 2 та лаборатория, 3 та туманда яйловларни бошқариш бўйича тажриба дастурини ишлаб чиқиш.

БРМ

2, 15

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

ФАО,

ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Ер ресурсларини самарали мониторинг қилиш ва бошқариш учун масофадан зонд тадқиқоти ва географик ахборот тизимларидан фойдаланиш.

2. Тупроқларни барқарорлаштириш, шўрланишга қарши курашиш ва қишлоқ хўжалигида мақсадли қурғоқчил тупроқларда сувни ушлаб қолиш учун фито мелиорация ва бошқа инновацион ёндашувлар ва технологияларни қўллаш чораларидан фойдаланишни кенгайтириш.

3. Экологик хавфсиз ўғитларни ишлаб чиқариш.

Ер ресурсларини мониторинг қилиш ва ер самарадорлигини ошириш соҳасида замонавий усуллар, технологиялар ва инновацияларни жорий этиш.

Ер ресурсларини мониторинг қилиш тизими, географик ахборот тизимлари, қишлоқ хўжалигида мақсадли ерларда фито мелиорация бўйича 5 та тажриба дастурлари, 2 та туманда ўғитларни ишлаб чиқариш тажриба дастурларини амалга ошириш.

БРМ

2, 15

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

ФАО,

Жаҳон банки,

ГИЦнинг Орол бўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси,

ЖАЙКА,

IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

Ўтлоқларга ҳайдаб чорвачилик билан шуғулланадиган оилаларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш.

Қишлоқ хўжалигида ишлаш жозибадорлигини ошириш дастурини жорий қилиш.

1 та қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба дастурини амалга ошириш.

БРМ

1

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

1.3. Биологик хилма-хилликни, ўрмон хўжалигини ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни барқарор бошқариш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Селекция ва уруғчилик билан шуғулланадиган ўрмон хўжалиги ташкилотларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва Оролбўйи шароитида экиш материалларини етиштириш, ўрмонларни ташкил қилиш ва ўрмонлар зараркунандаларига қарши курашиш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш.

2. Ўрмон хўжалиги мутахассислари ва маҳаллий аҳоли учун замонавий услублар ва технологиялардан фойдаланиб, ўрмончилик ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

3. Аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ҳамда ўрмон хўжалиги ишчилари учун малака ошириш курсларини ўтказиш бўйича ўқув марказини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

4. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимларининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини мониторинг ва муҳофаза қилиш бўйича тадқиқот ишларини ўтказишнинг замонавий ёндашувлари бўйича, ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича малакасини ошириш.

5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимларини ва яқин жойлашган аҳоли пунктларида яшовчиларни экологик туризмни ташкил қилиш юзасидан ўқитиш.

6. Маҳаллий аҳоли ва ёшлар учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва биоресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

Илмий тадқиқотлар ва ўрмон хўжалиги ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларишчилари, маҳаллий аҳоли учун таълим дастурларини амалга ошириш.

Ўрмон хўжалиги ўқув марказини тузиш ҳамда бир қатор (4) ўрмон хўжалиги ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида ўқитиш ва илмий тадқиқотлар таълим дастурларини амалга ошириш.

БРМ

4, 15

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Туризм ва спорт вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастури (БМТТД),

ФАО,

Жаҳон Банки,

ЮНЕСКО,

ГИЦ, ЖАЙКА,

Окфсорд университети,

Кент университети,

Сайғоқларни асраш альянси

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Ўрмон хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кўчатхоналарни сув билан таъминлаш.

2. Минтақавий ўрмон-уруғчилик, селекция базасини ва ўрмон ўсимликлари уруғларининг сифатини таҳлил қилиш станцияларини ташкил қилиш.

3. Ўрмон кўчатхоналари, шу жумладан, аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш учун кўчатхоналар тармоғини кенгайтириш.

4. Ўрмон экинларини биологик ҳимоя қилиш бўйича лабораторияларни ташкил қилиш.

5. Орол денгизининг қуриган тубини ўрмонлаштириш ишларини давом эттириш.

6. Наъматак, унаби, чаканда ва қизилмия ўсимликларининг юқори ҳосилдор плантацияларини ташкил қилиш.

7. Деградацияга учраган тўқай ўрмонларини тиклаш.

8. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш.

9. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва бошқариш бўйича комплекс режаларни ишлаб чиқишга ва амалга оширишга кўмаклашиш.

10. Минтақанинг асосий (чўл ва сувли-ботқоқ) экотизимларини тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тармоғини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириш.

11. Аҳоли яшаш пунктларида минтақанинг иқлим ва табиий шароитларига мос келувчи дарахтларни экиш, уларни парвариш қилиш ва ўстириш бўйича давлат хусусий шерикчилик тамойиллари асосида секторни кенг жалб қилиш.

12. Ноёб ҳайвонлар турларини кўпайтириш учун питомниклар тармоғини ривожлантириш. «Жайрон» Бухоро ихтисослашган питомнигини қўллаб-қувватлаш.

Ниҳол ўтказиш материалини етиштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича ўрмон хўжалиги тизимини модернизациялаш ва жиҳозлаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини мониторинг қилиш ва муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш учун муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш.

6 та ўрмон хўжалигини моддий-техник таъминлаш, 5 та ўрмон хўжалигининг сув таъминоти учун қудуқлар, ўрмон ниҳолхоналари (6) ва ўрмон уруғлик станциялари (1) тармоғини ташкил қилиш, ўрмонларни ҳимоялаш лабораторияси (1), Орол денгизи тубида ўрмон экинларини кенгайтириш (90 минг га), маданий плантацияларини (2) ташкил қилиш ва тўқай ўрмонлари майдонини кенгайтириш, минтақада муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш, экотизимлар бўйича 2 та комплекс дастурни амалга ошириш.

Орол денгизининг Ўзбекистон томонидаги қуриган туби қисмидаги ўрмонзорлар билан қопланган майдон улушини 60 фоизга етказиш.

БРМ

15

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

БМТТД, ФАО,

ЕИБ, ЕИ,

Жаҳон банки,

Окфсорд университети,

Кент университети,

Сайғоқларни асраш альянси,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқа�о молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Ўрмон хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш технологияларини жорий қилиш.

2. Уруғларни капсулалаш ва гранулалаш йўли билан, авиа-воситалар, шу жумладан, дронлардан фойдаланиб, чўл ўсимликларини экишни кенгайтириш.

3. Ўрмон фондини хатлов, мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш учун масофадан зондлаш, географик ахборот тизимлари усулларидан фойдаланиш.

4. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини масофадан зондлаш ҳамда замонавий мониторинг қилиш усулларидан фойдаланиш.

5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни замонавий алоқа воситалари билан техник жиҳозлаш.

Ўрмонларни тиклаш, ўрмон фондини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича замонавий усуллар, технологиялар ва инновацияларни жорий қилиш.

Ўрмон хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш бўйича 3 та тажриба лойиҳаси, капсулалаш маркази, ўрмон хўжалиги географик ахборот тизимларини ташкил қилиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда масофадан мониторинг қилишнинг 2 та тажриба дастурини амалга ошириш.

БРМ

15

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

БМТТД, ФАО,

ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси,

ЖАЙКА,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Кўчатхоналарда, ўрмон хўжаликларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш учун вақтинча (мавсумий) иш жойларини ва доимий иш жойларини ташкил қилиш.

2. Аҳоли, айниқса, аёллар ва ёшлар, шунингдек, имконияти чекланган шахслар учун ўрмон экинларини экиш, кўчатхоналар/иссиқхоналар фаолияти бўйича янги иш ўринларини яратиш.

Ўрмон секторида ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда вақтинча ва доимий иш ўринларини ташкил қилиш, ёшлар ва аёлларга алоҳида эътибор қаратиш.

700 тагача иш ўринлари яратиш.

БРМ

1, 15

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО, ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси, Жаҳон банки, ЖАЙКА, Окфсорд университети, Кент университети, Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

1.4. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги соҳаси мутахассисларни ўқитиш дастурларини тайёрлаш ва жорий қилиш.

2. Қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлигини ривожланиш ва кучайтириш соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш.

3. Маиший турмушда ҳам, хусусий бизнесни ривожлантиришда ҳам қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш имкониятларини тушунтириш бўйича маҳаллий аҳоли билан кенг ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш.

4. Минтақавий дастурни ишлаб чиқиш ҳамда кичик қайта тикланувчи энергия объектларидан фойдаланиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва аҳоли ва бизнес тузилмалари ичида энергияни тежаш бўйича билимларни ошириш.

5. Чорвачиликни ривожлантириш учун яйлов ўсимликларининг уруғини экиш, боғдорчиликни ривожлантириш учун маҳаллий аҳолини уруғлик ва кўчат материаллари билан таъминлаш.

Минтақада ушбу йўналишни фаол ривожлантириш учун етарли миқдорда қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини ташкил қилиш.

2 та олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитишнинг тажриба дастурлари, 1 та малака ошириш курси, қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги бўйича минтақавий дастурни амалга ошириш.

БРМ

4, 7

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

тегишли вазирлик ва идоралар

Энергетика вазирлиги,

Миллий телерадиокомпания

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

фуқаролик жамияти институтлари

БМТТД

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия жиҳоз-ускуналарини етказиб бериш ёки уларни йирик қисмларда йиғишни ташкил этиш бўйича ташкилотларни/технопаркларни тузиш учун шароит яратиш ва кўмаклашиш, аҳоли, хусусий бизнес фойдаланиши учун энергетик самарали бўлган технологияларни (печлар, термоизоляция, давомий совитиш ва бошқалар) ривожлантириш.

2. Кичик қайта тикланувчи энергия объектларига хизмат кўрсатиш сервис тизимини ташкил қилиш.

3. Узоқда жойлашган, изоляциядаги ҳудудлар ёки бизнеснинг энергия таъминоти учун аҳоли ва хусусий бизнес қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишини ривожлантириш учун молиявий дастурларини ишлаб чиқиш.

4. Қулайликни яратиш ва фойдаланиш харажатларини камайтириш учун хусусий уйлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес объектлари энергия самарадорлигини ошириш дастурини амалга ошириш.

5. Сув-насос станцияларини модернизациялаш ва энергия самарадорлигини ошириш.

6. Коммунал секторда ва қурилиш соҳасида энергия самарадорлигига оид дастурларни амалга ошириш.

Хусусий даражада, бизнесда ва коммунал соҳада қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни ва энергия самарадорлигини кенг кўламли ривожлантиришни жорий қилиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

Камида жиҳоз-ускуналарга хизмат кўрсатиш тизими бўлган 1 та ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, минтақанинг барча туманларида олиш мумкин бўлган молиялаштириш ва маслаҳат хизматлари дастурини ва 3 та комплекс дастурни амалга ошириш.

БРМ

7, 8, 9, 11

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Энергетика вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Сув хўжалиги вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги

Донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Энергияни тежаш ва қайта тикланувчи энергия масалалари бўйича жиҳоз-ускуналарни ва хизматларни излашни енгиллаштириш мақсадида ягона ахборот платформасини ташкил қилиш.

2. Қайта тикланувчи энергиядан ер ости сувларини сўриб олиш, ер ости сувларини чучуклаштириш ва марказлашган энергия таъминотидан узоқ бўлган насос станцияларининг энергия таъминоти учун фойдаланиш усулларини синовдан ўтказиш.

3. Қайта тикланувчи энергиядан узоқ бўлган ўрмон хўжалиги объектлари энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.

4. Қайта тикланувчи энергиядан узоқ бўлган қишлоқ хўжалиги объектлари энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини (яйлов жойлар, асал ишлаб чиқарувчилар ва бошқалар) амалга ошириш.

5. Қайта тикланувчи энергиядан узоқ бўлган соғлиқни сақлаш объектлари энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини (электр энергияси, иссиқ сув) амалга ошириш.

6. Қайта тикланувчи энергиядан узоқ бўлган Ўзгидромет маркази объектлари энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.

7. Тикланадиган энергия манбаларини ташкил этиш орқали туристик инфратузилма объектлари (жойлаштириш, овқатланиш объектлари, йўлбўйи инфратузилмаси, осори атиқалар) энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини (электр энергияси, иссиқ сув) амалга ошириш.

Ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг асосий секторларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш имкониятларини намойиш этиш.

Ҳар бир сектор бўйича 10 тагача тажриба лойиҳалари ҳамда мувофиқ ишлайдиган ахборот платформаси.

БРМ

3, 6, 7, 15

Сув хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

«Ўзбекчорванасл» агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Туризм ва спорт вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари гуруҳлари учун уларнинг яшаш сифатини ошириш ҳамда иссиқлик ва энергия таъминоти харажатларини камайтириш мақсадида энергия самарадорлиги бўйича дастурларни жорий қилиш.

2. Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия масалаларини ривожланиш соҳасида танловларни ўтказиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш орқали ёшларни рағбатлантириш.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд гуруҳларини ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш.

БРМ

7, 4, 10

Энергетика вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

1.5. Экологик таълимни ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Умумтаълим мактабларининг экологияни ўқитиш бўйича моддий-техник ва методологик-услубий базасини мустаҳкамлаш ҳамда махсус мослаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Оролбўйи олий таълим муассасаларида атроф муҳитнинг ҳолатини мониторинг қилиш бўйича ўқув лабораториялари тармоғини ривожлантириш.

Экологик таълимни сифатли ўқитиш учун моддий-техник ва методологик базани таъминлаш.

МТТ ва мактаблар учун ўқув қўлланмалар тўпламини ишлаб чиқиш. Олий таълим муассасаси лабораторияларини техник жиҳозлаш.

БРМ

4, 15

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО,

Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Умумтаълим ва «Баркамол авлод» болалар мактаблари ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ҳамда мақбул микроиқлимни ҳосил қилиш учун мактаб ёнида боғларни ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалий ўқув машғулотларини ўтказиш учун экомайдончаларни ташкил қилиш.

2. Ёшлар марказлари ва умумтаълим мактаблари негизида эко-мактаблар ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича дастурлари бўлган мактаблар тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

3. Олий таълим муассасаларида ва мактабларда ёшлар учун тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергия самарадорлиги бўйича таълим дастурларини ташкил этиш.

4. Ўқитишда ва хабардорликни оширишда қўллаш учун таълим муассасаларида қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги соҳасида тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.

5. Ёшларни ижтимоий фаоллаштириш ҳамда ижтимоий ва экологик дастурларга жалб қилиш учун кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш. Оролбўйи ёшлар экологик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш.

6. Ёшларни Оролбўйи экологик муаммоларини ҳал қилиш учун рағбатлантириш ва инновацион ишлаш усулларини шакллантириш учун танловлар дастурини амалга ошириш.

7. Талабаларнинг ташкилотларда инновациялар ва технологиялар соҳасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида касбий-техник стажировкаларини ташкил этиш.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ўқитиш учун зарур инфратузилмани ташкил қилиш ва ёшлар ташаббусларини рағбатлантириш.

300 та умумтаълим мактаби ҳамда 14 та «Баркамол авлод» болалар мактабларини кўкаламзорлаштириш, 5 та тажриба-синов мактабини қўллаб-қувватлаш (3 та умумтаълим мактаби, 2 та Ёшлар маркази), 5 та таълим муассасасида ўқув дастурларини синовдан ўтказиш, қайта тикланувчи энергия бўйича 5 та демо лойиҳа, барча туманларда кўнгиллилар ҳаракатларини ва ташкилотларини ташкил қилиш, 1 та грант ва 1 та танлов дастурини амалга ошириш.

БРМ

4, 7, 15

Халқ таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ЮНЕСКО,

Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Ўқув жараёнида фойдаланиш учун мослаштирилган, экология ва сувни тежаш соҳасидаги замонавий инновацион технологиялар бўйича ўқув марказларини ташкил этиш.

2. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўзбек ва қорақалпоқ тилларида онлайн ўқув платформаларини ташкил қилиш.

3. Инновациялар ва технологияларни қўллаш масалалари бўйича «хакатон»ларни (IT-технологиялар форуми) ўтказиш.

Ёшларни ўқитиш ва ҳамкорликни рағбатлантириш учун АКТ ва инновацион ёндашувларни қўллаш.

3 та демо марказ, 1 та платформа ва минтақанинг барча туманларида «хакатон»ларни ўтказиш.

БРМ

4, 7, 15

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги

Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Ўзига хос ривожланиш хусусиятлари бўлган болаларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таълимга ва тадқиқотларга фаол жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш.

2. Қизларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таълимга ва тадқиқотларга, шу жумладан, муҳандислик ва АКТ тадқиқотларига фаол жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.

Ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенгликни ривожлантириш тизимини ташкил қилиш.

2 та қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш.

БРМ

4, 5, 15

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

1.6. Атроф муҳит ва иқлим ҳолатини мониторинг қилиш тизимини ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Гидрометео прогнозлаш, экологик мониторинг, иқлим ўзгаришлари соҳасида моделлаштириш ва тадқиқотларнинг замонавий ёндашувлари/усуллари бўйича халқаро тажрибани бўлишиш.

2. Мутахассислар, айниқса, ёш мутахассислар учун ходимларни алмашиш, стажировка, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ёрдамида гидрометеорологик хизмат ходимларининг илмий ва амалий салоҳиятини ошириш.

3. Гидрометеохизматни комплекс ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепциясини ишлаб чиқиш.

4. Гидрометеорологик прогнозларни якуний фойдаланувчиларга тақдим этиш форматини такомиллаштириш, самарали хабар бериш каналларини ривожлантириш.

5. Гидрометеорологик хизмат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этиладиган хизматлар кўламини кенгайтиришга кўмаклашиш ва тижорат сервислар ҳисобига ўзини қоплашни ошириш.

Атроф муҳит ва иқлимни мониторинг қилиш соҳасида халқаро тажриба алмашиш тизимини ривожлантириш. Гидрометеохизматни стратегик ривожлантириш ва кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш.

Стажировкалар тизими, узоқ муддатли ривожланиш концепцияси, кенгайтирилган хизматлар рўйхати.

БРМ

13

Ўзгидромет маркази,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, фуқаролик жамияти институтлари

БМТТД,

Жаҳон банки,

ЮНЕСКО,

IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти,

ФАО,

донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Гидрометеокузатувлар, экологик назорат ва иқлим ўзгаришлари тадқиқотлар стационар тармоғини ҳамда қор-кўчки станциялари тармоғини ривожлантириш ва техник мустаҳкамлаш.

2. Атроф муҳитни мониторинг қилиш ва гидро-метеорологик тадқиқотлар мобил станцияларини/ лабораторияларни техник жиҳозлаш.

3. Гидрометеорологик хизматнинг гидрометеорологик жараёнларни ва иқлим ўзгаришларини моделлаштириш ва прогнозлаш бўйича тизимини техник жиҳозлаш.

Атроф муҳит ва иқлимни мониторинг қилиш тизимини моддий-техник жиҳозлаш.

Тармоқни кенгайтириш ва 10 та мониторинг станцияларини жиҳозлаш.

БРМ

13

Ўзгидромет маркази,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Жаҳон банки,

IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти,

ФАО

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Иқлим ўзгаришларига мослашиш соҳасида инновацияларни қўллаш бўйича тадқиқотларни ўтказиш. Иқлим ўзгаришларининг атроф муҳитга, устувор иқтисодий соҳаларга ва ижтимоий ривожланишга таъсир этишини моделлаштириш.

2. Илмий тадқиқотларга АКТни жорий қилиш ва Орол минтақаси учун экологик маълумот банкини тузиш, атроф муҳит ҳолатининг масофадан зондли тадқиқотлари ва комплекс географик ахборот тизимларини ташкил қилиш.

3. Экологик ва гидрометеорологик мониторинг тармоғини автоматлаштириш.

4. Гидрометеорологик архив ва экологик мониторинг маълумотларини рақамли форматга ўтказиш.

Атроф муҳит ва иқлимни мониторинг қилиш жараёнларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш.

Иқлимнинг асосий тармоқларга таъсир этиши моделларини ишлаб чиқиш, ягона ахборот банкини ва географик ахборот тизимларини ташкил қилиш, 10 та станцияни автоматлаштириш, архивларни рақамли форматга ўтказиш.

БРМ

13

Ўзгидромет маркази,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти,

ФАО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Мазкур касбнинг жозибадорлигини ошириш ва кадрлар захирасини тайёрлаш учун Гидрометеорологик хизматнинг ёш мутахассисларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш.

2. Гидрометеорологик хизмат ходимларининг узоқ станцияларда яшаш шароитларини яхшилаш.

Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва ишчилар учун турар жой тизимини ташкил қилиш.

1 та қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш, 10 та станцияни реконструкция қилиш.

БРМ

13

Ўзгидромет маркази, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

1.7. Нокимёвий саноатни ривожлантириш ва чиқиндиларни бошқариш/олдини олиш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Чиқиндиларнинг олдини олиш ва бошқариш ҳамда кам кимёвий саноатни ривожлантириш бўйича комплекс минтақавий концепцияни ишлаб чиқиш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий базани ва институционал ривожланишни такомиллаштириш.

2. Кам чиқиндили материаллар ва чиқинди ҳажмини камайтиришган қаратилган циклик иқтисодий моделларни ишлаб чиқиш ва илмий изланишлар олиб бориш.

3. Қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.

4. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.

5. Заҳарли ва биологик хавфли чиқиндилар, шу жумладан, тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган хамда ёнмайдиган материалларни ишлаб чиқиш.

6. Аҳоли учун чиқиндиларни бошқариш бўйича оммавий ахборот-таълим дастурини ишлаб чиқиш.

Чиқиндиларни барқарор бошқариш бўйича ишларни услубий ва институционал-ҳуқуқий таъминлаш.

Чиқиндиларни бошқаришнинг минтақавий концепцияси, чиқиндиларнинг асосий турлари бўйича методологик материаллар тўплами, ахборот кампаниясини ўтказиш.

БРМ

11, 12

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ЮНЕСКО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Барча турдаги чиқиндиларни комплекс хатловдан ўтказиш.

2. Чиқиндиларни бошқариш ва камайтириш бўйича давлат-хусусий шериклик ва саноат симбиози ва ҳамкорлиги орқали дастурларини рағбатлантириш.

3. Марказлаштирилган оқова тизимлари ва чиқиндиларни тозалаш тизимларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш.

4. Йирик аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини ривожлантириш.

5. Кичик аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини бошқариш тизимини ривожлантириш.

6. Заҳарли қишлоқ хўжалиги чиқиндилари, барқарор органик ифлослантирувчилар ва тиббий чиқиндиларни хавфсиз утиллаштириш дастурини амалга ошириш.

7. Маиший турмушда ва ишлаб чиқаришда пластикдан фойдаланишни камайтириш.

8. Устюрт платоси ва Қозоғистон Республикаси яқинидаги 1 млн. гектардан ортиқ майдондаги ўтлоқларда тарқалган Қўнғирот сода заводи саноат чиқиндилари ва уй хўжаликлари чиқиндиларига қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чиқиндиларни бошқаришнинг бутун цикли бўйича барқарор ташкилий схемаларни ишлаб чиқиш мақсадида, чиқиндиларнинг асосий турларини бошқариш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

Минтақанинг барча йирик ва бир қатор кичик аҳоли пунктларида (5) чиқиндиларни йиғиш, утилизация ва қайта ишлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилган.

Ҳудудларни саноат ва уй хўжаликлари чиқиндиларидан тозалаш.

БРМ

11, 12

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО,

ФАО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Чиқиндиларни йиғиш, утиллаштириш ва қайта ишлаш бўйича инновацион ёндашувлардан фойдаланиш.

2. Чиқиндиларни мониторинг ва назорат қилиш тизимини ташкил қилиш учун АКТдан фойдаланиш.

3. Чиқиндиларни бошқаришда ва қайта ишлашда инновациялар бўйича «хакатон»ларни ўтказиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш.

Чиқиндиларни бошқариш соҳасида АКТ ва инновацион ёндашувларни қўллаш, аҳолини фаол жалб қилишни рағбатлантириш.

Мониторинг тизими, 5 та тажриба лойиҳалари, мунтазам «хакатон»лар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш.

БРМ

11, 12

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

Санитария ва гигиена стандартларини ошириш учун, уй хўжалиги даражасида чиқиндиларни барқарор бошқариш тизимларини жорий қилишни қўллаб-қувватлаш

Уй хўжаликлари даражасида чиқиндиларни бошқаришни ривожлантириш тизимини ташкил қилиш.

БРМ

11, 12

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

II. Минтақани иқтисодий ривожлантириш бўйича чоралар

2.1. Тадбиркорликни ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолининг бандлиги ва даромадларини ошириш. Бизнесни амалга ошириш ва тадбиркорлик бўйича курсларни ва тренингларни ташкил қилиш.

2. Аҳолининг касбий малакаларини ривожлантириш, инновациялар ва замонавий технологиялардан фойдаланишда, ҳунармандчилик, туризм, ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ижодий фаолликни рағбатлантириш ҳамда ёшларга ва аёлларга алоҳида эътибор қаратиш.

Касбий таълим ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шароитларни яратиш бўйича чоралар кўриш.

БРМ

1, 4, 8

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО,

Сайғоқларни асраш альянси,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича молиявий маҳсулотларни, имтиёзли кредит линияларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш.

2. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказлари тармоғини ривожлантириш.

3. Ёшлар ўртасида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш. Минтақадаги ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан доимий фаолият юритувчи грант дастурини жорий қилиш ва ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш.

4. Ёшлар ишлари агентлигининг барча туман бўлинмаларида юридик клиникаларни ташкил қилиш.

5. Қишлоқ жойларида товарларни ишлаб чиқаришда ва хизматларни кўрсатишда касаначилик ва оилавий бизнес имкониятларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш техникаси ва ускуналарни харид қилиш учун грантларни тақдим этиш.

6. Касаначилар ва оилавий гуруҳлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар ва хизматларни ривожлантиришда маркетинг қўллаб-қувватлаш. Шахсий тадбиркорлар, кичик ва ўртача ташкилотларнинг товарлари ва хизматларининг ярмаркаларини мунтазам ўтказиш.

7. Хусусий тадбиркорлар, кичик ва ўрта ташкилотлар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг мувофиқлик стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

8. Товарлар ва хизматларни биргаликда самарали ривожлантириш ва сотиш учун тадбиркорлар томонидан кооперативлар ва/ёки ишлаб чиқарувчиларнинг уюшмаларини ташкил этишга кўмаклашиш.

Тадбиркорликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифатини ошириш ва маркетинг қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

Ижтимоий тадбиркорлик дастури, барча туманларда юридик клиникалар, ёшлар учун грант дастури, касаначиларни қўллаб-қувватлаш дастури ва стандартларни жорий қилиш, кооперативлар/ ассоциациялар тармоғини ривожлантириш.

БРМ

1, 4, 8

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Сайғоқларни асраш альянси,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Ёшларнинг турли тоифалари учун универсал трейнинг марказини (коворкинг марказини) ташкил қилиш.

2. Хусусий тадбиркорлар томонидан товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатиш учун онлайн платформаларни ривожлантириш.

3. Касаначилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун билимлар ва малакаларга касбий ўқитиш бўйича онлайн плат�ормаларни ишлаб чиқиш.

4. Мунтазам танловларни ўтказиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш тизимларини ташкил қилиш.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун замонавий технологияларни ва онлайн платформаларни жорий қилиш.

Товарлар ва хизматларни сотиш учун платформани ривожлантириш, тренинг марказини ва ўқитиш платформасини ташкил қилиш, ташббусларни қўллаб-қувватлаш тизими.

БРМ

1, 4, 8

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Стартаплар учун, шу жумладан, технологиялар ва жиҳоз-ускуналарни сотиб олиш учун грантлар берилиши йўли билан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд гуруҳлари, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун мавжуд ижтимоий ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ва янги ташкилотларни ташкил қилиш.

2. Имкониятлари чекланган шахслар учун ёшларга ва аёлларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, касбий малакаларни ривожлантириш бўйича касбий курсларни ташкил этиш.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд гуруҳларини тадбиркорликка жалб қилиш учун қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш.

Ижтимоий ташкилотларни қўллаб-қувватлаш дастури, ва 3 та туманда курслар ташкил этиш.

БРМ

1, 2, 8

Ёшлар ишлари агентлиги,

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

2.2. Туризмни ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Туризм кластерини ташкил этиш ва унинг асосида намунавий марказларни ташкил этиш, кейинчалик кўп функцияли «Ижтимоий ҳамкорлик» қишлоқ марказларини ташкил этиш.

2. Туризмни давомий ривожлантириш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш (бошқариш, алоқа, маркетинг, брендлаш, сервис, меҳмондўстлик, меҳмон уйларини барпо этиш, гидларни тайёрлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, туристик маҳсулотларни, йўналишларни ишлаб чиқиш). Аёллар, ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус дастурларни ишлаб чиқиш.

3. Туризмнинг барқарор ривожланиши билан мувофиқлашган холда маданий ва табиий меросни, шу жумладан, музей ва музей коллекцияларини ҳимоя қилиш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқиш.

4. Туризм кластери негизида, туристик соҳада хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳаллий аҳоли/жамоат учун ўқитиш марказини ташкил этиш.

5. Маҳаллий аҳолини/жамоатни туристик соҳада хизмат кўрсатишга жалб қилиш масалалари бўйича аёллар ва ёшларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, жойларга чиқиб сайёр амалий машғулотларни ташкил этиш.

Минтақада туризмни ривожлантириш учун кадрларни тайёрлашнинг мувофиқ ишлайдиган ва самарали тизимини ривожлантириш.

Туризм кластерини ташкил қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш, тематик ўқув дастурлари тўпламини ишлаб чиқиш, жойларга чиқиб машғулотлар ўтказиш.

БРМ

4, 8, 15

Туризм ва спорт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО,

ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси,

Сайғоқларни асраш альянси,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Хизмат кўрсатишга оид стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2. Туризм соҳасида фаолият юритувчи ташаббускор гуруҳларни ва тадбиркорларни доимий қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказларини ташкил этиш.

3. Туристик маҳсулотларни ва манзилларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳамда материалларни хатловдан ўтказиш ва шакллантириш.

4. Маҳаллий туристик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.

5. Оролбўйи минтақасининг салоҳияти, рақобат устуворликлари ҳақида туристик маҳсулотлар ва манзиллар бўйича материалларни тарғиб этиш, ташкилотчиларнинг салоҳиятини ривожлантириш бўйича махсус маркетинг дастурини ишлаб чиқиш.

6. Экологик ва қишлоқ туризмни ривожлантириш ва Орол минтақаси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, давлат қўриқхоналари ва табиат боғлари ва биосфера резерватларнинг қўриқхона зоналаридан ташқари, ҳудуди бўйлаб саёҳатларни ташкил этиш учун туризмни ривожлантириш бўйича дастурни ишлаб чиқиш.

7. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар атрофидаги қўриқланма зоналарда базавий туристик инфратузилмани (табиат музейлари, йўналишлар), логистикани ривожлантириш.

8. Оролбўйида бальнеологик туризмни ривожлантириш учун ерости сувларидан (минерал ва термал сувлар) фойдаланиш.

9. Сув ҳавзалари ҳудудида балиқчиликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

10. Йўллар тармоғини ва йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш.

11. Туристларни жойлаштириш тармоғини ташкил қилиш (меҳмонхоналар, меҳмон уйлари), юртада (этник) яшаш жойлари.

12. Осори атиқалар атрофида инфратузилмани ташкил этиш, (йўналишларни жиҳозлаш, овқатланишни, ҳожатхоналарни, дам олиш жойларини ташкил этиш, сувенирлар билан савдо қилиш).

13. Транспорт хизматларини кўрсатиш тизимини ривожлантириш.

Хизматларнинг кенг кўламини кўрсатган ҳолда, туризмни комплекс ривожлантириш учун шароитларни яратиш.

Стандартларни, туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш, 2 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда инфратузилмани яратиш, бальнеологик марказни ташкил қилиш ҳамда жойлаштириш.

БРМ

8, 15

Туризм ва спорт вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ЮНЕСКО,

ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси,

Сайғоқларни асраш альянси,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Тематик сайтларда, жаҳоннинг йирик янгилик каналларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги форумларда тегишли материалларни жойлаштириш, турли даражадаги халқаро фестиваллар, этно-туристик экспедициялар, ноаънанавий туристик йўналишлар ташкил этиш хамда маҳаллий аҳолини лойиҳаларга фаол жалб этиш йўли билан Оролбўйи масалаларига халқаро эътиборни қаратиш учун минтақада туризмни ахборот-тарғибот қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2. Туризмни ривожлантириш мақсадида АКТ ишланмаларини кенг жорий қилиш, веб-саҳифалар, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш.

3. Оролбўйи минтақасини саёҳат маскани сифатида реклама қилиш учун ижтимоий платформалар учун туристик медиа контент ишлаб чиқиш бўйича салоҳиятини ошириш/ривожлантириш.

Минтақада туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун замонавий АКТлардан фойдаланиш.

Ахборот кампанияси, туристик хизматлар сайтлари.

БРМ

8, 15

Туризм ва спорт вазирлиги,

Инновацион ривожлантириш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

ЮНЕСКО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Туризм кластерини ташкил этиш ва унинг асосида намунавий марказларни ташкил этиш хамда қишлоқларда кўп функцияли ривожланиш марказларини ривожлантириш.

2. Маҳаллий аҳоли учун туристик фаолиятга ва тадбиркорликни ривожлантиришга жалб қилиш бўйича ўқитиш ва маслаҳат хизматларини кўрсатишни ташкил этиш.

3. Маҳаллий аҳоли учун туристик соҳада хизматларни кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитишни ташкил этиш, бунда хотин-қизларга, ёшларга, ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратиш.

Маҳаллий аҳолини туризмни ривожлантиришга фаол жалб қилиш ва ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларга алоҳида эътибор қаратиш.

БРМ

5, 8, 15

Туризм ва спорт вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО,

ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси, донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

2.3. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Мутахассисларни тайёрлаш ва агрономларнинг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Аҳолини яйловларда барқарор чорвачиликни ривожлантиришга ўқитиш.

3. Салоҳиятни ошириш ва аҳолининг шахсий томорқа ва фермерлик хўжаликларида қўлланиши мумкин бўлган илғор қишлоқ хўжалигига оид ва ресурсларни тежайдиган ишлаш усуллари ҳақидаги хабардорлигини ошириш.

4. Селекция, қишлоқ хўжалиги технологиялари билан шуғулланадиган илмий муассасаларнинг салоҳиятини ва техник имкониятларини ўстириш, қишлоқ хўжалигида янги технологиялардан ва инновациялардан фойдаланиш соҳасида ўсимликшунослик ва чорвачиликни (шу жумладан, паррандачиликни) яхшилаш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш.

Минтақада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун кадрлар тайёрлаш бўйича кучайтирилган ва самарали тизим.

Касбий таълим дастурини ишлаб чиқиш, минтақадаги асосий илмий муассасаларни техник жиҳозлаш.

БРМ

1, 2, 4, 8

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО,

Жаҳон банки,

ЮНЕСКО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Наслчилик ишлари, селекция соҳасида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг янги зотларини, линияларини йўлга қўйиш, ҳамда ем экинларининг навларини ва гибридларини ишлаб чиқиш, уруғчилик ва уруғшунослик бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

2. Емларни ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш. Уруғчиликни ривожлантириш, уруғчилик хўжаликларини ташкил қилиш.

3. Аҳолига ерга ишлов бериш ва маҳсулотни йиғиб-териш бўйича хизмат кўрсатиш учун ихтисослашган МТП (машина-трактор парклари) моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

4. Хўжалик ичидаги ирригация тизимларини таъмирлаш-қурилиш ишларини қўллаб-қувватлаш.

5. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини биологик ҳимоялаш бўйича лабораториялар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

6. Қоракўлчилик ва туячилик ривожланишини қўллаб-қувватлаш.

Техник жиҳозлашдан, то илмий кузатув ва логистик тармоқни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини ҳар томонлама ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини йиғиб-териш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

БРМ

1, 2, 8

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ФАО,

Жаҳон банки,

ЕИБ,

ЮНЕСКО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Яйлов ва ўтлоқ ҳудудларини кенгайтириш учун уларни сув билан таъминлаш.

2. Ўтлоқ ва яйлов хўжаликлари инфратузилмасини ривожлантириш (сув, энергия таъминоти, ўтлоқларни жиҳозлаш).

3. Оролбўйи минтақасида мавжуд бўлган сув ҳавзаларини ривожлантириш ва улардан балиқчилик ва аквакультура етиштириш учун оқилона фойдаланиш чоралари комплексини ишлаб чиқиш.

4. Инкубацион цехлар, оқсилнинг юқори миқдори бўлган емларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш пунктлари, сақлаш ва ташиш тизимлари бўлган замонавий балиқ питомникларини ташкил қилиш орқали балиқчиликни ривожлантириш.

5. Аквакультурани ривожлантириш, шу жумладан, табиий ва сунъий сув ҳавзалари негизида мўйнали ҳайвонларни (ондатра, нутрия ва бошқалар) кўпайтириш ва боқиш учун ҳайвонот фермаларини ташкил қилиш.

2 та кредит дастури, 2 та туманда сотувларнинг тажриба тизими, камида 2 та кооперативни ташкил қилиш, молиялаштириш дастури, барча туманларда маслаҳат марказлари, сертификатлаш дастури, 2 та лабораторияни жиҳозлаш, емларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастури, 5 та туманда яйловларни сув билан таъминлаш, 5 та узоқда боқиш жойларини жиҳозлаш, сотувлар, қайта ишлаш ва маркетинг қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш, мунтазам кўргазмаларни ташкил этиш.

БРМ

1, 2, 8

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ФАО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Артемияни ишлаб чиқаришда кўмаклашиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари янги технологиялар ва инновациялардан фойдалана олишлари учун янги мақсадли кредит молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. Шу жумладан, шахсий томорқа хўжаликлари даражасида ҳам, фермерлик хўжаликлари даражасида ҳам замонавий технологияни қўллашни рағбатлантириш учун банк маҳсулотларини қўшма молиялаштириш/субсидиялаш.

3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун кредит дастурлари ва маҳсулотларидан фойдаланиш йўллари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш.

4. Кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг рентабеллигини ва унумдорлигини ошириш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг уюшмаларини, кооперативларини ташкил қилиш.

5. Майда ва ўрта қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун чорвачилик маҳсулотларини (гўшт, жун, терилар, сут) сотиш тизимини ташкил қилиш.

6. Кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича чоралар ишлаб чиқиш.

7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни логистик ҳамда маркетинг қўллаб-қувватлашни ташкил этиш орқали минтақанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш.

8. Минтақанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида техник салоҳиятини мустаҳкамлаш, шу жумладан, замонавий ёндашувлар ва инновацияларни қўллаш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ташкилотлари тизимини ривожлантириш.

9. Ветеринария назоратини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги лабораторияларини ташкил қилиш ва техник жиҳозлаш, шу жумладан, емларнинг сифатини назорат қилиш.

10. Минтақанинг экспорт салоҳиятини ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сертификатлаш соҳасида жаҳон стандартларини жорий қилиш.

11. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлашнинг фитосанитария назорати бўйича мобил ва/ёки стационар пунктларни ташкил қилиш.

12. Халқаро анжуманлар ва кўргазма-ярмаркаларни ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муваффақиятли тажрибани тарқатиш.

Маҳаллий аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қишлоқ хўжалиги фаолиятига жалб қилиш мақсадида қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларини жорий қилиш.

БРМ

1, 2, 8

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО,

ЮНЕСКО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Оролбўйи минтақаси фермерлик жамоаларининг иқлимий барқарорлигини ошириш.

2. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўмаклашиш.

3. Чорвачилик учун емларни ишлаб чиқаришда инновациялардан ва янги технологиялардан фойдаланиш.

4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш.

5. Зоналарга ажратиш, қишлоқ хўжалиги ишларини мониторинг қилиш ва режалаштириш учун масофадан зондлаш тадқиқотлари усулларидан фойдаланиш.

6. Юқори маҳсулдор қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун энергетик самарали бўлган қуёш иссиқхоналари тармоғини ташкил қилиш.

Иқлим ўзгаришларига мослашиш, ресурсларни тежайдиган технологияларни ва АКТни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш.

Оролбўйи минтақасида қишлоқ хўжалигини мослаштириш дастури, сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш дастурини амалга ошириш.

БРМ

1, 2, 8

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ФАО, ЮНЕСКО,

ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси,

IRSA-CNR-Сув тадқиқотлари институти, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари, шу жумладан, имкониятлари чекланган шахслар учун мавжуд ижтимоий ташкилотларни, аёлларнинг ташаббускор гуруҳларини/кооперативларни (сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кигизни ишлаб чиқариш ва бошқалар) қўллаб-қувватлаш ва янги ташкилотларни ташкил қилиш.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қишлоқ хўжалигига жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш.

БРМ

1, 2, 5, 8

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО,

ЮНЕСКО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

III. Минтақани ижтимоий ривожлантириш чоралари комплекси

3.1. Аҳоли пунктларини ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Чораларни режалаштириш ҳамда ҳудудларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатлар режаларини тайёрлаш соҳасида Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари ходимларининг салоҳиятини ошириш.

2. Оролбўйи аҳоли пунктларини ривожлантириш методологияларини ва комплекс режаларини ишлаб чиқиш.

3. Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари ходимларини ҳудудларни бошқаришнинг замонавий усулларига ўқитиш.

4. Оролбўйи минтақасида ўқитиш дастурларини ва марказларни ташкил қилиш ёрдамида сув таъминоти ва оқова тизими хизмати ходимларини янги технологиялардан фойдаланишга ўқитиш.

5. Коммунал хизматларнинг самарали бошқариш ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш бўйича салоҳиятини ошириш.

6. Аҳоли пунктларининг комплекс ривожланиши учун норматив-ҳуқуқий таъминотни такомиллаштириш.

Ҳудудларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган режаларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун маҳаллий ҳокимият органлари ходимларининг салоҳиятини ўстириш.

Оролбўйидаги асосий аҳоли пунктлари учун ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш, аҳоли пунктларининг турли хизматлар учун ўқитиш тренингларини ўтказиш.

БРМ

4, 11

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Аҳоли пунктлари ривожланишининг интеграциялашган секторал дастурларини ва бош режаларини (тарҳларини) ишлаб чиқиш.

2. Аҳоли пунктларини (шаҳар, қишлоқ) кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш дастурини амалга ошириш.

3. Спорт майдончалари (шаҳар, қишлоқ) тармоғини ривожлантириш.

4. Кичик аҳоли пунктларида, шу жумладан, эски қудуқларни таъмирлаш ва янги қудуқларни бурғилаш ҳамда эски қурилмаларни таъмирлаш ва янги чучуклаштириш қурилмаларини ва насос станцияларни ўрнатиш йўли билан маҳаллий сув таъминоти ва оқова тизимларини жорий қилиш.

5. Сув ҳисобини юритишни яхшилашга кўмаклашиш ва сув таъминоти субъектларининг иқтисодий барқарорлигини ошириш учун тоифаланган тариф сиёсатини ривожлантириш.

6. Сув таъминоти ва сувни чиқариш сифатини назорат қилиш учун сув таъминоти ташкилотларида тегишли лабораторияларни ташкил этиш.

7. Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти тармоқларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш.

8. Оқова сувларни тозалаш сифатини ошириш ҳамда марказлаштирилган ва автоном тозалаш тизимларини ривожлантириш.

9. Турар жой фондини янгилаш (реновация) ва кўп хонадонли уйларда ва ижтимоий биноларда энергияни тежаш чораларини жорий қилиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

10. Аҳоли пунктлари ичида ҳамда шаҳарлараро барқарор транспорт ҳаракатини кенгайтириш.

Қулай яшаш шароитларини яратиш учун аҳоли пунктларининг интеграциялашган ривожланиши бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

30 та аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, барча аҳоли пунктларида спорт майдончаларини ташкил қилиш, камида 10 та аҳоли пунктларида маҳаллий сув таъминоти тизимларини ташкил қилиш, инфратузилмани, турар жой фондини, транспортни ривожлантиришнинг комплекс дастурларини амалга оширишни.

БРМ

4, 11

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги

БМТТД,

Жаҳон Банки,

ЮНЕСКО,

IRSA-CNR-Сув тадқиқотлари институти,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти тизимларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш, шу жумладан, истеъмол қилиш ва йўқотишларнинг ҳисобини юритиш, ресурсларни самарали тартибга солиш/диспетчерлаштириш, географик ахборот тизимларини ташкил қилиш.

2. Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти соҳасида энг яхши тажриба ва технологияларни тадқиқ этиш ва каталогини тайёрлаш.

3. Қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини яратиш учун урбанистика тамойилларини қўллаш.

4. Аҳоли пунктларини ривожлантиришда smart cities тамойилларини қўллаш.

Аҳоли пунктлари ривожланиши юзасидан замонавий усуллар ва технологияларни қўллаш чораларини тажриба-синов режимида амалга ошириш.

Каталог ишлаб чиқиш, 2 та аҳоли пунктида диспетчерлаштиришни автоматлаштириш ва уни синовдан ўтказиш.

БРМ

4, 11

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

ЮНЕСКО,

IRSA-CNR-Сув тадқиқотлари институти,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Болалар боғчаларини ташкил этиш ёрдамида, ёш болали аёллар учун меҳнат шароитларини яратиш.

2. Аҳолининг барча гуруҳлари, шу жумладан, ёшлар, аёллар, ўзига хос ривожланиш хусусиятлари бўлган шахслар учун таълим ва ижодий тўгараклар, ривожланиш марказлари тармоғини ривожлантириш.

3. Ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳитни яратиш.

Аҳолининг энг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари турмушини яхшилаш учун аҳоли пунктларининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш.

Тўсиқларсиз муҳитни минтақанинг барча аҳоли пунктларида қисман жорий қилиш, туман марказларида ривожланиш марказларини ташкил қилиш.

БРМ

4, 11

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО,

донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

3.2. Соғлиқни сақлаш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Тиббиёт ходимларнинг шу жумладан, масофадан ўқитиш тизимини жорий қилиш ҳисобидан доимий малакасини ошириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2. Ёшлар учун репродуктив саломатли�ни муҳофаза қилиш ва оилани режалаштириш мақсадида профилактик тиббий дастурлар ишлаб чиқиш.

3. Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш.

4. Ўрта махсус таълим муассасалари ва олий таълим муассасалар даражасида соғлом турмуш тарзи бўйича ўқув модулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Аҳоли ва тиббий ходимлар салоҳиятини ошириш тизимини жорий қилиш.

Аҳоли ва тиббий ходимларни ўқитиш дастурини амалга ошириш, 20 та таълим муассасаларида ўқув модулини тажриба-синов режимида жорий этиш.

БРМ

3, 4

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНФПА,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Оилавий ва қишлоқ поликлиникаларини, биринчи навбатда узоқ ҳудудларда техник жиҳозлашни яхшилаш.

2. Узоқ аҳоли пунктларида яшовчиларга тиббий хизматларни кўрсатиш учун керакли жиҳоз-ускуналар (рақамли флюорограф, ЭКГ, ультратовушли мосламалар, гематологик ва биохимик анализаторлар) билан жиҳозланган мобил амбулаторияларни ташкил этиш.

3. Шошилинч ёрдам тизимини ривожлантириш, транспорт билан таъминлаш.

4. Тиббий препаратлардан фойдаланиш имконини таъминлаш.

Узоқ ҳудудларда аҳоли пунктларининг тиббий муассасаларини техник жиҳозлаш.

20 та тиббий пунктни, 3 та мобил амбулаторияни жиҳозлаш, 2 та тез тиббий ёрдам пунктини кучайтириш.

БРМ

3

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ЕИБ,

Япон элчихонаси,

ЖАЙКА,

донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

Тиббий хизмат кўрсатиш учун АКТ, узоқ ҳудудлардаги жамоалар учун масофадан маслаҳат бериш тизимини ривожлантириш.

Масофадан тиббий маслаҳат бериш тизимини жорий қилиш.

БРМ

3

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ЮНФПА,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Узоқда жойлашган аҳоли пунктларида бирламчи бўғин мутахассислари учун мақбул турар жой шароитларини яратиш.

2. Узоқда жойлашган аҳоли пунктларида ишлайдиган ёш мутахассисларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш.

Ёш мутахассисларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш.

БРМ

3

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

3.3. Таълим

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ходимларининг стажировкаларини, тематик тренингларини ташкил этиш орқали малакасини ошириш. МТТ ходимлари учун мавжуд бўлган таълим муассасалари (коллежлар/техникумлар) ва педагогик олий таълим муассасалари негизида тренинг марказларини ташкил қилиш.

2. Олий таълим муассасаларида халқаро таълим стандартларига ўтишда педагогларга услубий ёрдам кўрсатиш.

3. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш марказлари салоҳиятини ривожлантириш ва техник жиҳозлаш.

4. Оролбўйи учун устувор бўлган мавзули йўналишларда инновацион технологиялар, шу жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, АКТ, тил ўқитиш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежайдиган технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш каби соҳаларда олий таълим муассасалари ўқув дастурларини такомиллаштириш.

Таълим жараёни самарадорлигини ошириш учун мактабгача таълим ташкилотлари ва олий таълим муассасалари салоҳиятини ривожлантириш.

Алмашиш дастури, ўқитиш марказини ташкил қилиш, 2 та олий таълим муассасаларида инновациялар бўйича тажриба дастурини жорий қилиш ва услубий қўллаб-қувватлаш.

БРМ

4

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО,

донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Таълим муассасаларини техник жиҳозлашни яхшилаш.

2. Ўқувчилар учун транспорт хизматларини йўлга қўйиш ва махсус мактаб автобусларини сотиб олиш.

3. Оролбўйи мактабларида санитария-гигиеник инфратузилмани таъминлаш.

4. Минтақада мактаблар иситиш тизимларини таъмирлаш.

5. Минтақада мактабларнинг ичимлик сув таъминотини таъминлаш.

6. Ёшларнинг касбий ва тил тайёргарлиги марказларини ривожлантириш.

7. Олий таълим муассасалари талабаларининг илмий муассасаларда, дала тадқиқотларида амалиёт ўташ тизимини ривожлантириш.

Таълим беришнинг самарадорлигини ошириш ва ўқитишнинг қулай жиҳатларини яхшилаш учун таълим тизими ташкилотларини техник жиҳозлаш.20 та МТТни техник жиҳозлаш, 211 та ҳожатхонани таъмирлаш, 123 та — қуриш, 153 та — сув таъминотига улаш, 57 та — артезиан манбаларига улаш, 36 та — фильтрлар ўрнатиш.

БРМ

4

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

ЮНЕСКО,

Япония элчихонаси,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар,

халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Умумтаълим ва «Баркамол авлод» болалар мактабларида робототехника бўйича курсларни ташкил қилиш.

2. Ахборот технологиялари (АТ) соҳасида мутахассисларнинг доимий мактабини ташкил қилиш мақсадида маҳаллий АТ мутахассислари учун тренинг курсларини ташкил этиш.

3. Ўқув жараёнини масофадан ўқитишнинг замонавий технологиялари билан жиҳозлаш орқали онлайн таълим тизимини такомиллаштириш.

4. Ўқув материалларини рақамлаштириш ва ўқув жараёнини ташкил этиш маълумотлари, шу жумладан, ўқувчилар ўзлаштириши маълумотлари базаларини яратиш.

Таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларнинг фойдали кўникмаларини кўпайтириш учун ўқув жараёнига инновациялар ва АКТни жорий қилиш.

Робототехника бўйича курслар, материалларни рақамлаштириш, АТ бўйича машғулот дастури ва 20 та мактабга масофадан таълим беришни кучайтиришда кўмаклашиш.

БРМ

4

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

ЮНЕСКО,

донор мамлакатлар,

халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Қизларнинг касбий-техник таълими учун жиҳоз-ускуналарни тақдим этиш.

2. Ёш мутахассисларни Оролбўйи олий таълим муассасаларида ва профессионал таълим муассасаларида ишлашга жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш. Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва илм-фанга жалб қилиш фондини ташкил қилиш.

3. Профессионал махсус услубиётларни ишлаб чиқиш ҳамда тегишли жиҳоз-ускуналар ва техника билан жиҳозлаш орқали, ўзига хос ривожланиш хусусиятлари (нутқ, кўриш ва эшитиш нуқсонлари) бўлган болаларга таълим бериш тизимини такомиллаштириш.

Ўқувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш ва алоҳида эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш имкониятларини кучайтириш.

616 та мактабни жиҳозлаш, илм-фанга жалб қилиш фонди, 100 та таълим муассасаларида гендер тарбиялашнинг тажриба дастурларини амалга ошириш, алоҳида эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун 2 та марказни жиҳозлаш.

БРМ

4, 5

Ёшлар ишлари агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНФПА,

ЮНЕСКО,

ЖАЙКА,

донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг якуний аниқ муддатлари ва уларни молиялаштириш манбалари хорижий ҳамкорлар (донорлар) билан лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, келишилгандан сўнг аниқлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 январдаги 41-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда дастур ва лойиҳаларни амалга оширишнинг мониторингини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Асосий йўналишлар

Чора-тадбирлар

Муддати

Кутилаётган натижалар

Масъул ижрочилар

Халқаро ҳамкорлар

I. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш чораларини амалга ошириш

1.

Оролбўйи минтақасида халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштиришнинг миллий механизмини яратиш.

1. Халқаро ташкилотлар, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг Оролбўйи минтақасида устувор йўналишларини белгилаб бериш.

2022 йил июль

1. БМТнинг Оробўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармаси (Траст жамғарма) Маслаҳат қўмитасининг барқарор инвестициялар, мониторинг ва хабардорликни ошириш бўйича ишчи гуруҳлари ташкил этилади;

2. Траст жамғарма доирасидаги лойиҳаларни мониторинг қилиш тартиби қабул қилинади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ институтлари, ЕИ, ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

2. Оролбўйи минтақаси барқарор ривожланиш Маслаҳат қўмитаси регламенти ва баённомаларини ҳамда халқаро ҳамкорлар билан ишлаш механизмини жорий этиш.

2022 йил июль

3. Оролбўйи минтақасини ривожлантириш, шу жумладан, экологик инновациялар ва технологиялар масалалари муҳокамасини ташкил этиш учун Маслаҳат қўмитасининг мавзули гуруҳларини шакллантириш.

2022 йил сентябрь

2.

Оролбўйи минтақасида халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш.

Оролбўйи минтақаси ривожланиши масалаларини муҳокама қилиш ва мувофиқлаштириш учун халқаро ҳамкорлар билан мунтазам умумий ва мавзули учрашувларни ўтказиш, шу жумладан, режалаштирилган дастур ва лойиҳаларга ҳамда экологик инновацияларга ва технологияларга алоҳида эътибор қаратиш.

ҳар олти ойда

1. Оролбўйи минтақасида дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошираётган донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг Траст жамғарма Маслаҳат қўмитасига аъзолиги таъминланади;

2. Оролбўйи минтақасида амалга оширилиши таклиф этилган дастурлар ва лойиҳаларга молия ресурсларини жалб қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари томонидан мавзули тақдимотлар ва «фанд рейзинг» тадбирлари ўтказилади.

Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ институтлари, ЕИ, ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

3.

Экологик инновацияларни, технологияларни ва инвестицияларни жалб қилиш учун халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш.

1. Оролбўйи минтақасида инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришга ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларига инновацион ёндашувларни жорий қилишга ва янги технологияларни жалб қилишга тайёр бўлган хорижий ҳамкорлар учун чораларни, қўшимча имтиёзларни ишлаб чиқиш.

2022 йил октябрь

1. Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш концепцияси ва «Йўл харитаси» йирик халқаро конференция ва форумларда муҳокама этилади;

2. Оролбўйи минтақасида

янги технологияларни жалб қилиш бўйича чоралар кўрилади ҳамда рағбатлантирувчи ва имтиёзли имкониятлар яратилади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ институтлари, ЕИ, ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

2. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг халқаро ҳамкорлар билан ўзаро алоқасини йўлга қўйиш, бу борада Оролбўйи минтақасида олиб борилаётган фаолият тўғрисида ахборотни БМТ тизимининг дастурлари ва ташкилотлари, аъзо давлатлари, жамғармалар, халқаро молия институтлари тизимининг муассасалари ва бошқа томонлар ўртасида фаол тарғиб қилиш.

доимий

II. Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича дастур ва лойиҳаларни амалга оширишни мониторинг қилиш

4.

Оролбўйи минтақасида амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларни самарали мониторинг қилиш механизмини яратиш.

1. Дастур ва лойиҳаларнинг ягона мониторинг тизимини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

1. Амалга оширилаётган дастур ва лойиҳалар тўғрисида маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ахборот алмашинуви тартиби қабул қилинади;

2. Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ институтлари, ЕИ, ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

2. Дастур ва лойиҳаларни мониторинг қилиш масалалари бўйича маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар ўртасида мувофиқлаштириш механизмини ташкил қилиш.

2022 йил сентябрь

3. Дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда мунтазам ҳисоботлар бўйича форматлар ва баённомаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2022 йил октябрь

4. Дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида маълумот йиғиш учун ягона электрон платформани яратиш.

2022 йил декабрь

5. Экологик инновациялар ва технологияларнинг ягона миллий реестрини ишлаб чиқиш.

2022 йил декабрь

6. Лойиҳалар ижроси мониторинги ва таҳлили натижасида Оролбўйи минтақасининг барқарор ривожланиши бўйича Маслаҳат қўмитаси томонидан «Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар рўйхати»га қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

5.

Оролбўйи минтақасида дастурлар ва лойиҳаларни мониторинг қилиш чораларини амалга ошириш.

Дастур ва лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилиш учун асосий йўналишлар бўйича (шу жумладан, экологик инновациялар ва технологиялар бўйича алоҳида гуруҳ) учрашувларни ўтказиш.

ҳар олти ойда

1. Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича мониторинг тизими жорий этилади;

2. Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижалари тўғрисида ОАВ ва интернет тармоқлари орқали жамоатчилик хабардорлиги ошириб борилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ институтлари, ЕИ, ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

6.

Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳолатини баҳолаш ва прогнозлаш бўйича маълумотлар базасини шакллантириш.

1. Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳолатини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва ушбу кўрсаткичлар бўйича идоралараро ахборот алмашинув тизимини жорий этиш.

2022 йил август

Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳолатини баҳолаш кўрсаткичлари асосида яқин келажакда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизми жорий қилинади.

Давлат статистика қўмитаси, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ Тараққиёт дастури, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

2. Ахборот алмашинув тизимини автоматлаштириш ва электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш.

2022 йил декабрь

7.

Оролбўйи минтақасининг барқарор ривожланиши бўйича Маслаҳат қўмитаси фаолиятида нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенг жалб қилиш

1. Маслаҳат қўмитасининг «Мониторинг ва таҳлил» ишчи гуруҳи доирасида Минтақада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида эришилган натижаларни нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўрганиш ишларини ташкиллаштириш.

2022 йил август

Минтақада барқарор ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва грант маблағларини жалб қилишда нотижорат ташкилотлар иштироки кенгайтирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ Тараққиёт дастури, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

2. Маслаҳат қўмитасининг «Барқарор инвестициялар» ишчи гуруҳи доирасида нодавлат нотижорат ташкилотларига лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун грант маблағларини жалб қилишда амалий кўмак бериш тизимини жорий қилиш.

2022 йил декабрь

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 январдаги 41-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

минг доллар

Т/р

Таклиф этилаётган чора-тадбирлар / лойиҳалар

Масъул ижрочилар

Қиймати

(лойиҳа параметрлари асосида ўзгариши мумкин)

I. Экологик барқарорлик ҳамда экологик инновациялар ва технологияларни жалб қилиш

1.1. Сув ресурсларини барқарор бошқариш

1.

Мавжуд илмий-тадқиқот институтлари ёки университетлари негизида сув хўжалиги мутахассислари (таҳлилий лабораториялар, гидрологик ва мониторинг станциялари ходимлари) малакасини ошириш бўйича ўқув-машғулот марказини ташкил қилиш.

Сув хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги,
Ўзгидромет маркази

300,0

2.

Сув хўжалиги мутахассислари ва сувдан фойдаланувчилар учун сув ресурсларини интеграллашган бошқариш, сувни тежаш масалалари бўйича мослаштирилган ўқув материалларини тайёрлаш.

Сув хўжалиги вазирлиги

100,0

3.

Сув ресурсларини маҳаллий даражада бошқариш самарадорлигини ошириш учун сувдан фойдаланувчилар ассоциациялари салоҳиятини ривожлантириш дастури. Сув ресурсларини маҳаллий даражада оқилона тақсимлаш механизмини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлиги

1 000,0

4.

Сувдан фойдаланувчилар, сувдан фойдаланувчилар ассоциациялари учун сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш ва сув ресурсларини интеграллашган бошқаришнинг бошқа жиҳатлари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш тизимини ташкил қилиш.

Сув хўжалиги вазирлиги

1 000,0

5.

Оролбўйида гидропостлар тармоғининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва гидропостлар тармоғини кенгайтириш йўли билан сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини кучайтириш.

Сув хўжалиги вазирлиги,
Ўзгидромет маркази

2 000,0

6.

Сув тақсимлашни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш учун давлатлараро сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини ташкил қилиш.

Сув хўжалиги вазирлиги,
Ўзгидромет маркази

1 000,0

7.

Сувдан фойдаланувчилар ўртасида сув ресурслари сарфи ҳисобини юритиш маҳаллий тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Сув хўжалиги вазирлиги

1 000,0

8.

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалида комплекс гидрологик тадқиқотларни ўтказиш учун лабораторияларни жиҳозлаш.

Сув хўжалиги вазирлиги

500,0

9.

Асосий сув хўжалиги иншоотларининг самарадорлигини ошириш ва сувнинг техник йўқотишларини камайтириш мақсадида уларни реконструкция қилиш ва модернизациялаш.

Сув хўжалиги вазирлиги

лойиҳа смета асосида

10.

Минтақани ривожлантириш омиллари ва иқлим ўзгаришининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда сув ресурслари ҳамда сув таъминотига эҳтиёжларни моделлаштириш ва прогнозлаш бўйича таҳлилларни ўтказиш.

Сув хўжалиги вазирлиги,
Ўзгидромет маркази

500,0

11.

Масофадан зондлаш тадқиқоти усулларидан фойдаланган ҳолда, сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини ва географик ахборот тизимини ташкил қилиш.

Сув хўжалиги вазирлиги,
Ўзгидромет маркази

2 000,0

12.

Сув ресурсларини интеграллашган бошқаришни жорий қилиш масалалари бўйича институционал ва қонунчилик базасини такомиллаштириш ва Оролбўйи минтақасида сув ресурсларидан фойдаланишни мувофиқлаштиришни кучайтириш.

Сув хўжалиги вазирлиги

500,0

13.

Оролбўйи минтақасида мониторинг автоматик пунктларини ва замонавий таҳлилий жиҳоз-ускуналарни жорий қилиш ҳисобига сув ресурслари сифатини мониторинг қилиш тизимини яхшилаш.

Сув хўжалиги вазирлиги,
Ўзгидромет маркази

1 000,0

14.

Биотехнологиялардан фойдаланиб, ер усти сувларини тозалаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Сув хўжалиги вазирлиги,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

1 000,0

15.

Оролбўйининг олий таълим муассасаларида «гидрология» мутахассислигига ўқитиш бўйича ёшларни сув хўжалиги тизимига жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

1 000,0

16.

Сув хўжалиги соҳасидаги ёш мутахассисларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлиги

500,0

17.

Гидрогеологик хизматнинг дала лабораторияларини замонавий жиҳоз-ускуналар билан жиҳозлаш.

«Ўзбекгидрогеология» ДУК

200,0

18.

Каналбўйи линзалардан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланишни кенгайтириш мақсадида уларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш.

«Ўзбекгидрогеология» ДУК

200,0

19.

Ер ости сувлари ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг комплекс дастурини амалга ошириш (ер ости сувларининг ҳолатини мониторинг қилишни кенгайтириш; Оролбўйи ҳудудининг геоэкологик шароитларни ўрганиш ва баҳолаш; қуриган денгиз туби ҳудудида оптимал мониторинг тармоғини ишлаб чиқиш; қуриган денгиз тубининг ҳозирги геоэкологик ҳолатини баҳолаш; геологик-гидрогеологик шароитларни баҳолаш ва ер ости сувларининг эҳтимолий йиғилишини аниқлаш; ер ости сувларининг оқиб келишини аниқлаш учун ҳозирги гидрогеологик ҳолатларни баҳолаш; Амударё сув ҳавзасида сув оқимининг ҳозирги гидрокимёвий режимини, ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатига таъсирини баҳолаш).

«Ўзбекгидрогеология» ДУК,
«Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти» ДМ

1 000,0

20.

Амударё сув ҳавзаси дельтасида ўзанбўйи линзаларда чучук ер ости сувларини муқобил сув таъминоти манбаи сифатида реабилитация қилиш бўйича тажриба ишларини бажариш.

«Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти» ДМ,
Сув хўжалиги вазирлиги

200,0

ЖАМИ:

15 000,0

1.2. Ер ресурсларини барқарор бошқариш

21.

Яйлов жойларини тиклаш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш ва яйловлардан оқилона фойдаланиш усулларини жорий қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

3 000,0

22.

Яйловларга юкланишни камайтириш ва тақсимлаш, аҳоли пунктлари атрофида ва узоқ ўтлоқларда ерлар деградациясининг олдини олиш учун яйловлардан ротацион (алмашлаб) фойдаланишни ривожлантириш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

2 000,0

23.

Чўлланиш жараёнларини тадқиқ этиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш ҳамда Орол денгизи қуриган тубида шаклланган тупроқ-грунт қопламларини доимий кузатиш-текшириш учун стационар ва дала лабораторияларини жиҳозлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

300,0

24.

Ердан фойдаланувчилар учун ерлар деградациясига қарши курашишда замонавий технологиялар ва инновацияларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари тизимини ташкил қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

25.

Яйловлар ва суғориладиган ерлар деградацияси ва тупроқ шўрланишига қарши курашиш соҳасида тадқиқотларни кенгайтириш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

500,0

26.

Яйловлардан оқилона фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш ва такомиллаштириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

27.

Қишлоқ хўжалиги ишчиларини яйловлар ва суғориладиган ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш усулларига ўқитиш дастурлари.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

500,0

28.

Тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш чораларини ишлаб чиқиш учун тупроқ ҳолатини мониторинг қилиш тизимини ривожлантириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

300,0

29.

Ер ресурсларини самарали мониторинг қилиш ва бошқариш учун масофадан зонд тадқиқотлари усулларидан ва географик ахборот тизимларидан фойдаланиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2 000,0

30.

Ерларнинг унумдорлигини ошириш учун экологик хавфсиз ўғитларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

31.

Ўтлоқларга ҳайдаб чорвачилик билан шуғулланадиган оилаларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастури.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

500,0

32.

Тупроқни барқарорлаштириш, шўрланишга қарши курашиш ва қишлоқ хўжалигининг мақсадли қурғоқчил ерларида сувни ушлаб қолиш учун фито мелиорация ва бошқа инновацион ёндашувлар ва технологияларни қўллаш чораларидан фойдаланишни кенгайтириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2 000,0

ЖАМИ:

11 900,0

1.3. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, биологик хилма-хиллик, ўрмон хўжалиги

33.

Оролбўйи шароитида селекциявий экиш материалларини етиштириш, ўрмонларни кенгайтириш ва ўрмонлар зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашиш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш орқали селекция ва уруғчилик билан шуғулланадиган ўрмон хўжалиги ташкилотларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

1 000,0

34.

Ўрмон хўжалиги мутахассислари ва маҳаллий аҳоли учун ўрмончилик ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш кўникмалари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитиш.
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ўрмон хўжалиги мутахассислари ва аҳолини ўқитиш ҳамда ўрмон хўжалиги ишчилари учун малака ошириш курсларини ўтказиш учун ўқув марказини ташкил қилиш ва жиҳозлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

35.

Махсус техника, тракторлар, ўрмон экиш агрегатлари ва бошқа керакли техникани сотиб олиш орқали ўрмон хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

3 000,0

36.

Ўрмон кўчатхоналари тармоғини ташкил қилиш (баъзилари иссиқхоналар билан).

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

2 000,0

37.

Ичимлик сув таъминоти учун ҳамда кўчатларни етиштириш учун кўчатхоналарни суғоришни ташкил этиш учун қудуқларни қазиш. Узоқ жойлашган участкаларда ўрмон хўжалиги ходимлари учун шўр сувни чучуклаштириш воситалари билан таъминлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

38.

Минтақавий ўрмон уруғчилиги, селекция базасини ва Оролбўйи минтақасининг шароитида фойдаланиш учун мослаштирилган ўрмон ўсимликлари уруғларининг сифатини таҳлил қилиш учун станцияларни ташкил қилиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

500,0

39.

Ўрмон экинларини биологик ҳимоя қилиш бўйича лабораторияларни ташкил қилиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

100,0

40.

Наъматак, унаби ва чаканда ўсимликларининг (уларнинг мевалари инсон фаолиятининг турли соҳаларида ишлатиладиган бир қатор фойдали хусусиятларга эга) ҳамда қизилмия плантацияларини ташкил қилиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

200,0

41.

Қорақалпоғистон Республикаси шимолий туманларининг аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш учун экин материаллари билан таъминлаш учун кўчатхонани ташкил қилиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

42.

Уруғларни капсулалаш ва гранулалаш йўли билан авиа-воситалар, шу жумладан, дронлардан фойдаланиб, чўл ўсимликларини экишни кенгайтириш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

500,0

43.

Ўрмон хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш технологияларини жорий қилиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

200,0

44.

Ўрмон фондини хатловдан ўтказиш, мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш учун масофадан зондлаш, географик ахборот тизимлари усулларидан фойдаланиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,
Сув хўжалиги вазирлиги

2 000,0

45.

Кўчатхоналарда, ўрмон хўжаликларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш учун вақтинча (мавсумий) иш жойларини ва доимий иш жойларини ташкил қилиш.

Аёлларни, ёшларни ва имконияти чекланган шахсларни уруғларни йиғишга, ўрмон экинларини ишлаб чиқишга ва кўчатхоналарда/иссиқхоналарда ишлашга жалб қилиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

46.

Кўчатларни етиштириш ёрдамида қуриган денгиз тубини ўрмонлаштириш йўли билан Орол денгизи ҳалокатининг салбий таъсирини камайтириш, шу жумладан:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

10 300,0

шу жумладан:

«Акпетки» архипелаг оролларида Орол денгизининг қуриган тубида 80,0 га майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш;

6 500,0

10,0 минг га майдонда сув хўжалиги ва бошқа объектларни қум босишданҳимоя қилиш учун қирғоқбўйи ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш;

2 500,0

деградацияга учраган тўқай ўрмонларини тиклаш;

600,0

ўрмон хўжалиги мутахассисларини ва маҳаллий аҳолини ўқитиш учун кўргазмали иссиқхона ва кўчатхоналарини ташкил этиш.

700,0

47.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимларининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини мониторинг ва муҳофаза қилиш бўйича тадқиқот ишларини ўтказишнинг замонавий ёндашувлари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш салоҳиятини ривожлантириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

300,0

48.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимларини ва яқин жойлашган аҳоли пунктларида яшовчиларни экологик туризмни ташкил қилиш салоҳиятини ривожлантириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

100,0

49.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни замонавий алоқа воситалари билан техник жиҳозлаш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

1 000,0

50.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва бошқаришнинг комплекс режаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда кўмаклашиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

300,0

51.

Минтақанинг асосий (чўл ва сувли-ботқоқ) экотизимларини тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини кенгайтириш бўйича комплекс дастурларни амалга ошириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

5 000,0

52.

Ноёб ҳайвонлар турларини кўпайтириш учун питомниклар тармоғини ривожлантириш. «Жайрон» Бухоро ихтисослашган питомнигини қўллаб-қувватлаш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

1 000,0

53.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини масофадан зондлаш ҳамда замонавий мониторинг қилиш усулларидан фойдаланиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

500,0

54.

Орол денгизи инқирозининг таъсирини бартараф этиш учун яшил тикланиш сармояси

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

5 500,0

55.

Оролбўйи ҳудудида ботқоқли, кўл ва пастекисли экотизимларни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

3 800,0

ЖАМИ:

38 500,0

1.4. Қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги

56.

Минтақавий дастурни ишлаб чиқиш ҳамда кичик қайта тикланувчи энергия объектларидан фойдаланиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, аҳоли ва бизнес тузилмаларининг энергия самарадорлиги бўйича билимларини ошириш.

Энергетика вазирлиги,
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти

500,0

57.

Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия жиҳоз-ускуналарини етказиб бериш ёки уларни йиғишни ташкил этиш бўйича корхоналарни\технопаркларни ташкил қилиш учун шароит яратиш ва кўмаклашиш, аҳоли, хусусий бизнес фойдаланиши учун энергетик самарали бўлган технологияларни (печлар, термоизоляция ва бошқалар) ривожлантириш.

Сув хўжалиги вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти

лойиҳа смета асосида

58.

Коммунал секторда ва қурилиш соҳасида энергия самарадорлигига оид дастурлар.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,
Энергетика вазирлиги

5 000,0

59.

Қайта тикланувчи энергиядан ер ости сувларини сўриб олиш, ер ости сувларини чучуклаштириш ва марказлашган энергия таъминотидан узоқ бўлган насос станцияларининг энергия таъминоти учун фойдаланиш усулларини синовдан ўтказиш.

Сув хўжалиги вазирлиги,
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти

500,0

60.

Узоқ ўрмон хўжалиги объектларининг қайта тикланувчи энергия воситасида энергия билан таъминлашнинг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.

Ўрмон хўжалиги
давлат қўмитаси,
Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти

300,0

61.

Узоқ қишлоқ хўжалиги объектларининг қайта тикланувчи энергия воситасида энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини (яйлов жойлар, асал ишлаб чиқарувчилар ва бошқалар) амалга ошириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Энергетика вазирлиги

300,0

62.

Туристик инфратузилма объектларининг (жойлаштириш, овқатланиш объектлари, йўлбўйи инфратузилмаси, осори атиқалар) тикланадиган энергия манбаларини ўрнатиш ёрдамида энергия билан таъминлашнинг тажриба лойиҳаларини (электр энергияси, иссиқ сув) амалга ошириш.

Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти,
Туризм ва спорт вазирлиги

500,0

ЖАМИ:

7 100,0

1.5. Экологик таълим

63.

Оролбўйининг экологик муаммоларини ҳал этишга ёшларни рағбатлантириш учун танловлар дастурини амалга ошириш ва инновацион биргаликда ишлаш усуллари маданиятини шакллантириш.

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

500,0

64.

Талабаларнинг корхоналарда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги инновациялар ва технологиялар бўйича касбий-техник стажировкалари дастурини жорий қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

300,0

65.

Оролбўйи олий таълим муассасаларида атроф муҳитнинг ҳолатини мониторинг қилиш бўйича ўқув лабораториялари тармоғини ривожлантириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

200,0

66.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўзбек ва қорақалпоқ тилларида онлайн ўқув платформаларини ташкил қилиш.

Оролбўйи шароитида инновациялар ва технологияларни қўллаш масалалари бўйича «хакатон»ларни ўтказиш.

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

500,0

67.

Ўзига хос ривожланиш хусусиятлари бўлган болаларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таълимга ва тадқиқотларга фаол жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш дастури.

Халқ таълими вазирлиги

500,0

68.

Қизларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таълимга ва тадқиқотларга, шу жумладан, муҳандислик ва АКТ тадқиқотларига фаол жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш дастури.

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

500,0

69.

Мактабгача таълим ташкилотлари учун экология ва соғлом турмуш тарзи бўйича махсус мослаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Мактабгача таълим вазирлиги

100,0

70.

Мактаб ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ва мақбул микроиқлимни яратиш учун мактаб ёнида боғларни ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалий ўқув машғулотларини ўтказиш учун экомайдончалар ташкил қилиш.

Халқ таълими вазирлиги

2 200,0

71.

Умумтаълим мактабларининг экологияни ўқитиш бўйича моддий-техник ва методологик-услубий базасини мустаҳкамлаш ҳамда махсус мослаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

Халқ таълими вазирлиги

500,0

72.

Маҳаллий аҳоли ва ёшлар учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва биоресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича таълим дастурлари.

Халқ таълими вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги

100,0

73.

Ёшлар марказлари ва умумтаълим мактаблари негизида эко-мактаблар ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича дастурлари бўлган мактаблар тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

Халқ таълими вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги

300,0

74.

Олий таълим муассасаларида ва мактабларда ёшлар учун тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергия самарадорлиги бўйича таълим дастурлари/курслари. Ўқитишда ва хабардорликни оширишда қўллаш учун таълим муассасаларида қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги соҳасида тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.

Ёшлар ишлари агентлиги

500,0

75.

Ёшларни ижтимоий фаолллаштириш ҳамда ижтимоий ва экологик дастурларга жалб қилиш учун кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш. Қорақалпоғистон Республикасида камида 5 та кўнгиллилар ҳаракатини тузишда кўмаклашиш.

Халқ таълими вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

300,0

76.

Оролбўйи ёшлар экологик ҳаракатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

Халқ таълими вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

300,0

77.

Ўқув жараёнида фойдаланиш учун мослаштирилган, экология ва сувни тежаш соҳасидаги замонавий инновацион технологиялар бўйича ўқув демо-марказларини ташкил этиш.

Халқ таълими вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

200,0

ЖАМИ:

4 800,0

1.6. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлимни мониторинг қилиш

78.

Гидрометеопрогнозлаш, экологик мониторинг, иқлим ўзгаришлари соҳасида моделлаштириш ва тадқиқотларнинг замонавий ёндашувлари/усуллари бўйича халқаро тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш.

Ўзгидромет маркази

2 000,0

79.

Ёш мутахассислар учун ходимлар билан алмашиш дастурлари, стажировка, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ёрдамида гидрометеорологик хизмат ходимларининг илмий ва амалий салоҳиятини ошириш.

Ўзгидромет маркази

500,0

80.

Гидрометеохизматни комплекс ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепциясини ишлаб чиқиш.

Ўзгидромет маркази

500,0

81.

Гидрометеорологик прогнозларни якуний фойдаланувчиларга тақдим этиш форматини такомиллаштириш, самарали хабар бериш каналларини ривожлантириш. Гидрометеорологик хизмат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этиладиган хизматлар кўламини кенгайтиришга кўмаклашиш ва тижорат сервислар ҳисобига ўзини қоплаш қобилиятини ошириш.

Ўзгидромет маркази

500,0

82.

Гидрометеокузатувлар, экологик назорат ва иқлим ўзгаришлари тадқиқотлар стационар тармоғини ҳамда қор-кўчки станциялари тармоғини кенгайтириш ва техник мустаҳкамлаш.

Ўзгидромет маркази

2 000,0

83.

Атроф муҳитни мониторинг қилиш ва гидрометеорологик тадқиқотлар мобил станцияларини/лабораторияларни техник жиҳозлаш.

Ўзгидромет маркази

500,0

84.

Гидрометеорологик хизмат ходимларининг узоқ станцияларда яшаш шароитларини яхшилаш.

Ўзгидромет маркази

500,0

85.

Гидрометеорологик хизматнинг гидрометеорологик жараёнларни ва иқлим ўзгаришларини моделлаштириш ва прогнозлаш тизимини техник жиҳозлаш.

Ўзгидромет маркази

500,0

86.

Иқлим ўзгаришларига мослашиш соҳасида инновацияларни қўллаш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш. Иқлим ўзгаришларининг атроф муҳитга, устувор иқтисодий соҳаларга ва ижтимоий ривожланишга таъсир этишини моделлаштириш.

Ўзгидромет маркази

500,0

87.

Экологик ва гидрометеорологик мониторинг тармоғини автоматлаштириш.

Ўзгидромет маркази

500,0

88.

Илмий тадқиқотларга АКТни жорий қилиш ва Оролбўйи минтақаси учун экологик маълумот банкини шакллантириш. Атроф муҳит ҳолатининг масофадан зондли тадқиқотлари ва комплекс географик ахборот тизимларини ташкил қилиш.

Ўзгидромет маркази

1 000,0

89.

Гидрометеорологик архив ва экологик мониторинг маълумотларини рақамли форматга ўтказиш.

Ўзгидромет маркази

500,0

90.

Касб жозибадорлигини ошириш ва кадрлар таркибини ёшартириш учун Гидрометеорологик хизматнинг ёш мутахассисларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш.

Ўзгидромет маркази

200,0

ЖАМИ:

9 700,0

1.7. Чиқиндиларни бошқариш

91.

Чиқиндиларни бошқариш бўйича комплекс минтақавий концепцияни ишлаб чиқиш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий базани ва институционал ривожланишни такомиллаштириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

1 000,0

92.

Қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

100,0

93.

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларини қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

100,0

94.

Заҳарли ва биологик хавфли чиқиндилар, шу жумладан, тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

100,0

95.

Аҳоли учун чиқиндиларни бошқариш бўйича оммавий ахборот-таълим дастурини амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

96.

Барча турдаги чиқиндиларни комплекс хатловдан ўтказиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

97.

Чиқиндиларни бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик дастурини рағбатлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

98.

Марказлаштирилган оқова тизимлари ва чиқиндиларни тозалаш тизимларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

лойиҳа смета асосида

99.

Йирик аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини ривожлантириш (йиғиш, ташиш, полигонлар, қайта ишлаш).

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

лойиҳа смета асосида

100.

Кичик аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини бошқариш тизимини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

101.

Заҳарли қишлоқ хўжалиги чиқиндилари, барқарор органик ифлослантирувчилар ва тиббий чиқиндиларни хавфсиз утиллаштириш дастурини амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3 000,0

102.

Маиший турмушда ва ишлаб чиқаришда пластикдан фойдаланишни камайтириш дастури.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

103.

Чиқиндиларни йиғиш, утиллаштириш ва қайта ишлаш бўйича инновацион ёндашувлардан фойдаланиш.

Чиқиндиларни бошқаришда ва қайта ишлашда инновациялар бўйича «хакатон»ларни ўтказиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

104.

Чиқиндиларни мониторинг ва назорат қилиш тизимини ташкил қилиш учун АКТдан фойдаланиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

105.

Санитария ва гигиена стандартларини ошириш учун уй хўжалиги даражасида чиқиндиларни барқарор бошқариш тизимларини жорий қилишни қўллаб-қувватлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

500,0

ЖАМИ:

9 000,0

II. Оролбўйи минтақасини иқтисодий ривожлантириш чоралари

2.1. Тадбиркорликни ривожлантириш

106.

Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳолининг бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш. Бизнесни йўлга қўйиш ҳамда тадбиркорлик бўйича курс ва тренингларни ташкил этиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

300,0

107.

Банд бўлмаган аҳолининг касбий кўникмаларини ривожлантириш орқали уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ҳамда даромадли меҳнат билан банд бўлиш имкониятини кенгайтириш. Бунда чекка ва қишлоқ жойларида яшовчи ёшларга ва аёлларга алоҳида эътибор қаратиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги

2 000,0

108.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Оролбўйи минтақасида ишлайдиган ходимлари учун малака ошириш курсларини такомиллаштириш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

1 000,0

109.

Меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2 000,0

110.

Кредит линияларини очиш ва кейинчалик банклар томонидан республика туманлари ва шаҳарларида аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4 000,0

111.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказлари тармоғини ривожлантириш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

500,0

112.

Ёшлар ўртасида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш. Минтақадаги ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан доимий фаолият юритувчи грант дастурини ишлаб чиқиш ва ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятларни яратиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги

1 000,0

113.

Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги барча туман бўлинмаларида юридик клиникалар ташкил қилиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги

120,0

114.

Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна воситаларини харид қилишга субсидиялар ажратиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4 000,0

115.

Қишлоқ туманларида, айниқса, хотин-қизлар ўртасида касаначилик, тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун замонавий мини-ускуна ва хомашё харид қилиш учун имтиёзли микрокредит линияларини очиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

5 000,0

116.

Хусусий тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг халқаро мувофиқлик стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

300,0

117.

Товарлар ва хизматларни биргаликда самаралироқ ривожлантириш, тарғиб этиш ва сотиш учун тадбиркорлар томонидан кооперативлар ва/ёки ишлаб чиқарувчиларнинг уюшмаларини ташкил этишга кўмаклашиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

500,0

118.

Ёшларнинг турли тоифалари учун универсал тренинг марказини (коворкинг марказини) ташкил қилиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

100,0

119.

Хусусий тадбиркорлар томонидан товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатиш учун онлайн платформаларни ривожлантириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

200,0

120.

Касаначилик ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида касбий ўқитиш онлайн платформаларини ишлаб чиқиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

200,0

121.

Мунтазам танловларни ўтказиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш тизимларини ташкил қилиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

500,0

122.

Ёшларни АТ, қишлоқ хўжалиги, саноат соҳаларида ишга жойлаштиришни қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш. Ёшларнинг меҳнат биржасини ташкил этиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги

200,0

123.

Стартаплар, шу жумладан, технологиялар ва жиҳоз-ускуналарни сотиб олиш учун грантлар берилиши йўли билан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари, шунингдек, имкониятлари чекланган шахслар учун мавжуд ижтимоий корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва янги корхоналарни ташкил қилиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

500,0

124.

Имкониятлари чекланган шахслар учун ёшларга ва аёлларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, касбий малакаларни ривожлантириш бўйича касбий курсларни ташкил этиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги

500,0

ЖАМИ:

18 920,0

2.2. Туризмни ривожлантириш

125.

Оролбўйида бальнеологик туризмни ривожлантириш учун ерости сувларидан (минерал ва термал сувлар) фойдаланиш.

«Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти» ДМ,
Туризм ва спорт вазирлиги

200,0

126.

Сув ҳавзалари ҳудудида ҳаваскорлик ва спорт балиқчилигини тартибга солиш ҳамда уни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

Туризм ва спорт вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

50,0

127.

Туризмни ривожлантириш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш (сервис, меҳмондўстлик, меҳмон уйларини барпо этиш, гидларни тайёрлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш). Аёллар, ёшлар, имкониятлари чекланган шахслар учун махсус дастурларни ишлаб чиқиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

128.

Туризм кластери негизида туристик соҳада хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳаллий аҳоли учун ўқитиш марказини ташкил этиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

200,0

129.

Маҳаллий аҳолини туристик соҳада хизмат кўрсатишга жалб қилиш масалалари бўйича аёллар гуруҳларига ва ёшларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, жойларга чиқиб, сайёр амалий машғулотларни ташкил этиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

130.

Хизмат кўрсатишга оид стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш (меҳмон уйлари, овқатланиш жойлари, транспорт хизматлари, гидлар хизматларини сертификатлаш).

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

131.

Туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳамда жараён иштирокчиларини умумий ташкил қилиш ва инфо материалларни хатловдан ўтказиш ҳамда йўналишлар, осори атиқалар, меҳмонхоналар/меҳмон уйлари, музейлар, умумий овқатланиш жойлари, кемпинг шохобчалари, ёнилғи қуйиш станциялари ва бошқалар кўрсатилган туристик хариталар/материалларни ишлаб чиқиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

100,0

132.

Туризм соҳасида фаолият юритувчи ташаббускор гуруҳларни ва тадбиркорларни доимий қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказларини ташкил этиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

133.

Маҳаллий туристик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш (замонавий транспорт воситалари ва бошқа махсус техникани сотиб олиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзлар, преференциялар).

Туризм ва спорт вазирлиги

100,0

134.

Оролбўйи минтақасининг табиий ва иқтисодий салоҳияти, рақобат устуворликлари ҳақида материалларни жаҳон ахборот майдонига фаол киритиб, тарғиб этиш бўйича махсус маркетинг дастурини ишлаб чиқиш. Оролбўйи минтақасида туризмни тарғиб этиш ва ривожлантириш бўйича мунтазам чора-тадбирларни амалга ошириш.

Туризм ва спорт вазирлиги

200,0

135.

Йўллар тармоғини (мавжуд йўлларни асфальт билан қоплаш ва янги автомобиль йўлларини ўтказиш) ва йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш (умумий овқатланиш жойлари, дўконлар, кемпинг турар жойлари, ёнилғи қуйиш станциялари).

Туризм ва спорт вазирлиги

лойиҳа смета асосида

136.

Туристларни жойлаштириш тармоғини (меҳмонхоналар, меҳмон уйлари ва бошқалар) ташкил қилиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

200,0

137.

Осори атиқалар атрофида инфратузилмани ташкил этиш, (йўналишларни жиҳозлаш, овқатланишни, ҳожатхоналарни, дам олиш жойларини ташкил этиш, сувенирлар билан савдо қилиш).

Туризм ва спорт вазирлиги

200,0

138.

Транспорт хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш. Транспорт воситалари, квадроцикллар ва ҳаво шарларини сотиб олиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

300,0

139.

Тематик сайтларда, жаҳоннинг йирик янгилик каналларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги форумларда тегишли материалларни жойлаштириш йўли билан Оролбўйи масалаларига халқаро эътиборни тортиш учун минтақада туризмни ахборот-тарғибот йўналишида қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

140.

Туризмни ривожлантириш учун АКТ ишланмаларини жорий қилиш: веб-саҳифалар (меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, овқатланиш объектлари, транспорт ижараси, гидлар ва бошқалар), Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали хизмат кўрсатишни буюртириш имконияти билан.

Туризм ва спорт вазирлиги

100,0

141.

Қишлоқларда кўп функцияли ривожланиш марказларини ривожлантириш, улардан туризмни ривожлантириш, таълим бериш, маслаҳат хизматлари, болалар тўгараклари учун фойдаланиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

300,0

142.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар атрофидаги қўриқланадиган зоналарда базавий туристик инфратузилмани (табиат музейлари, йўналишлар), логистикани ривожлантириш.

Туризм ва спорт вазирлиги,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

100,0

143.

Маҳаллий аҳоли учун туристик соҳада хизматларни кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитишни ташкил этиш, бунда аёллар гуруҳларига, ёшларга, имкониятлари чекланган шахсларга махсус эътибор қаратиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

144.

Экологик туризмни ривожлантириш ва Оролбўйи минтақаси табиий объектлари/муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйлаб саёҳатларни ташкил этиш учун ҳудуднинг экологик сиғимини ва экотизимларга таъсир этишини минималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда,туристик маршрутлар белгилаш.

Туризм ва спорт вазирлиги,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

300,0

ЖАМИ:

2 650,0

2.3. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

145.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари янги технологиялар ва инновациялардан фойдалана олиши учун янги мақсадли микро- ва ўрта кредит молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. Шу жумладан, замонавий технологияни қўллашни рағбатлантириш учун банк маҳсулотларини қўшма молиялаштириш/субсидиялаш тизимини жорий қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

10 000,0

146.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг сув тежайдиган технологияларини жорий қилиш дастури.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2 000,0

147.

Мутахассисларни тайёрлаш дастурлари ва агрономларнинг, яйлов ишчиларининг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

148.

Аҳолини яйловларда барқарор чорвачиликни ривожлантиришга ўқитиш дастурларини кенг қўллаш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

149.

Майда ва ўрта қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун чорвачилик маҳсулотларини (гўшт, жун, терилар, сут) сотиш тизимини ташкил қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

150.

Кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рентабеллигини ва унумдорлигини ошириш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг уюшмаларини, кооперативларини ташкил қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

151.

Чорва зотларини яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг унумдорлигини ошириш учун селекция марказларини ривожлантириш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2 000,0

152.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун кредит дастурлари ва маҳсулотларидан фойдаланиш йўллари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

300,0

153.

Минтақанинг экспорт салоҳиятини ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сертификатлаш соҳасида жаҳон стандартларини жорий қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

154.

Ветеринария назоратини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги лабораторияларини ташкил қилиш ва техник жиҳозлаш, шу жумладан, емларнинг сифатини назорат қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

155.

Емларни ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш. Уруғчиликни ривожлантириш, уруғчилик хўжаликларини ташкил қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

156.

Яйлов ва ўтлоқ ҳудудларини кенгайтириш учун уларни сув билан таъминлаш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги

500,0

157.

Ўтлоқ яйлов хўжаликлари инфратузилмасини ривожлантириш (сув, энергия таъминоти, ўтлоқларни жиҳозлаш).

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

158.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (гўшт, жун, терилар, сут маҳсулотлари) қайта ишлаш бўйича маҳаллий тизимларни/ишлаб чиқаришни ривожлантириш. Жиҳозланган кушхоналар (мол сўйиш цехлари) тармоғини ривожлантириш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3 000,0

159.

Қоракўлчилик ва туячиликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурларини кенг қўллаш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2 000,0

160.

Наслчилик ишлари, селекция соҳасида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг янги зотларини, линияларини йўлга қўйиш, ҳамда ем экинларининг навларини ва гибридларини яратиш, уруғчилик ва уруғшунослик бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3 000,0

161.

Ўзбекистоннинг қурғоқчилик хавфи бўлган ҳудудларида фермерлар ҳамжамиятларининг иқлимий барқарорлигини ошириш дастурларини амалиётга жорий қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5 000,0

162.

Зоналарга ажратиш, қишлоқ хўжалиги ишларини мониторинг қилиш ва режалаштириш учун масофадан зондлаш тадқиқотлари усулларидан фойдаланиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

163.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун, шу жумладан, имкониятлари чекланган шахслар учун мавжуд ижтимоий корхоналарни, аёлларнинг ташаббускор гуруҳларини/кооперативларни (сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кигизни ишлаб чиқариш ва бошқалар) қўллаб-қувватлаш ва янги корхоналарни ташкил қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

1 000,0

164.

Юқори маҳсулдор қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун энергетик самарали бўлган қуёш иссиқхоналари тармоғини ташкил қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

165.

Селекция, қишлоқ хўжалиги технологиялари соҳасида илмий муассасаларнинг салоҳиятини ва техник имкониятларини ошириш, қишлоқ хўжалигида янги технологиялардан ва инновациялардан фойдаланиш соҳасини ўсимликшунослик (гуруч, сабзавотлар ва бошқалар) ва чорвачиликни (шу жумладан, паррандачиликни) ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

500,0

166.

Халқаро анжуманлар, кўргазма-ярмаркаларни ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муваффақиятли тажрибани тарқатиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

167.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлашнинг фитосанитария назорати мобиль ва/ёки стационар пунктларини ташкил қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

168.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини биологик ҳимоялаш бўйича лабораториялар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

169.

Оролбўйи минтақасида мавжуд бўлган сув ҳавзаларини ривожлантириш ва улардан балиқчилик ва аквакультурал етиштириш учун оқилона фойдаланиш чоралари комплексини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлиги

200,0

170.

Вазиятни ўрганиш ва ҳар бир алоҳида туман учун кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш чораларини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

171.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни логистик ва маркетинг қўллаб-қувватлашни ташкил этиш орқали минтақанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

500,0

172.

Артемияни ишлаб чиқаришда кўмаклашиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

100,0

173.

Инкубацион цехлар, юқори миқдорли оқсил бўлган емларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш пунктлари, сақлаш ва ташиш тизимлари бўлган замонавий балиқ питомникларини ташкил қилиш орқали балиқчиликни ривожлантириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

1 000,0

174.

Аквакультурани ривожлантириш, шу жумладан, табиий ва сунъий сув ҳавзалари негизида мўйнали ҳайвонларни (ондатра, нутрия ва бошқалар) кўпайтириш ва боқиш учун ҳайвонот фермаларини ташкил қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

500,0

175.

Аҳолига ерга ишлов бериш ва маҳсулотни йиғиб-териш бўйича хизмат кўрсатиш учун ихтисослашган МТП (машина-трактор парклари) моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

«Ўзагросервис» АЖ,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3 000,0

176.

Хўжалик ичидаги ирригация тизимларини таъмирлаш-қуриш ишларини қўллаб-қувватлаш.

Сув хўжалиги вазирлиги

лойиҳа смета асосида

177.

Минтақанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида техник салоҳиятини мустаҳкамлаш, шу жумладан, замонавий ёндашувлар ва инновацияларни қўллаш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари тизимини ташкил этиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3 000,0

178.

Чорвачилик учун емларни ишлаб чиқаришда инновациялардан ва янги технологиялардан фойдаланиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

200,0

ЖАМИ:

45 400,0

III. Оролбўйи минтақасини ижтимоий ривожлантириш чоралари

3.1. Аҳоли пунктларини ривожлантириш

179.

Чораларни режалаштириш ҳамда ҳудудларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатлар режаларини тайёрлаш соҳасида Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари ходимларининг салоҳиятини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

180.

Оролбўйи аҳоли пунктларини ривожлантириш методологияларини ва комплекс режаларини ишлаб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

181.

Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари ходимларини ҳудудларни бошқаришнинг замонавий усулларига ўқитиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

182.

Оролбўйи минтақасида ўқитиш дастурларини ва марказларни ташкил қилиш ёрдамида сув таъминоти ва оқова тизими хизмати ходимларини янги технологиялардан фойдаланишга ўқитиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

183.

Коммунал хизматларнинг самарали бошқариш ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш бўйича салоҳиятини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

184.

Аҳоли пунктларини комплекс ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий таъминотни такомиллаштириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

185.

Аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг интеграциялашган секторал дастурларини ва бош режаларини (тарҳларини) ишлаб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

186.

Аҳоли пунктларини (шаҳар, қишлоқ) кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш дастурини амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

3 000,0

187.

Спорт майдончалари (шаҳар, қишлоқ) тармоғини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

188.

Кичик аҳоли пунктларида, шу жумладан, эски қудуқларни таъмирлаш ва янги қудуқларни бурғилаш ҳамда эски қурилмаларни таъмирлаш ва янги чучуклаштириш қурилмаларини ва насос станцияларини ўрнатиш йўли билан маҳаллий сув таъминоти ва оқова тизимларини жорий қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2 000,0

189.

Сув ҳисобини юритишни яхшилашга кўмаклашиш, ва сув таъминоти субъектларининг иқтисодий барқарорлигини ошириш учун тоифаланган тариф сиёсатини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

190.

Сув таъминоти ва сувни чиқариш сифатини назорат қилиш учун сув таъминоти ташкилотларининг лаборатория таъминотини модернизация қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

191.

Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти тармоқларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

лойиҳа смета асосида

192.

Оқова сувларни тозалаш сифатини ошириш ҳамда марказлаштирилган ва автоном тозалаш тизимларини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

193.

Турар жой фондини янгилаш (реновация) ва кўп хонадонли уйларда ва ижтимоий биноларда энергияни тежаш чораларини жорий қилиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

3 000,0

194.

Аҳоли пунктлари ичида ҳамда шаҳарлараро барқарор транспорт воситалари ҳаракатланишини янада ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2 000,0

195.

Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти тизимларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш, шу жумладан, истеъмол қилиш ва йўқотишларнинг ҳисобини юритиш, ресурсларни самарали тартибга солиш/диспетчерлаштириш, географик ахборот тизимлари тизимини ташкил қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

196.

Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти соҳасида энг яхши тажриба ва технологияларни тадқиқ этиш ва каталогини тайёрлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

100,0

197.

Қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини яратиш учун урбанистика тамойилларини қўллаш. Аҳоли пунктларини ривожлантиришда «Ақлли шаҳар» тамойилларини қўллаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

198.

Болалар боғчаларини ва ясли гуруҳларини ташкил этиш ёрдамида ёш болали аёллар учун меҳнат шароитларини яратиш ва даромадларини ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

199.

Аҳолининг барча гуруҳлари, шу жумладан, ёшлар, аёллар, ўзига хос ривожланиш хусусиятлари бўлган шахслар учун таълим ва ижодий тўгараклар, ривожланиш марказлари тармоғини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

200.

Аҳолининг ҳаракатланиши чекланган гуруҳлари учун тўсиқларсиз муҳитни яратиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

ЖАМИ:

17 700,0

3.2. Соғлиқни сақлаш

201.

Тиббий ходимларнинг, шу жумладан, масофадан ўқитиш тизимини жорий қилиш ҳисобидан малакасини доимий ошириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

500,0

202.

Ёшлар учун репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш ва оилани режалаштириш мақсадида профилактик тиббий дастурларни ишлаб чиқиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги

500,0

203.

Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

500,0

204.

Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус таълим муассасалари ва олий таълим муассасалари даражасида соғлом турмуш тарзи бўйича ўқув модулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

лойиҳа смета асосида

205.

Оилавий ва қишлоқ поликлиникаларини, биринчи навбатда, узоқ ҳудудларда техник жиҳозлашни яхшилаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2 000,0

206.

Узоқ аҳоли пунктларида яшовчиларга тибиий хизматлар кўрсатиш учун керакли жиҳоз-ускуналар (рақамли флюорограф, ЭКГ, ультратовушли мосламалар, гематологик ва биохимик анализаторлар) билан жиҳозланган мобил амбулаторияларни ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1 000,0

207.

Шошилинч ёрдам тизимини ривожлантириш, транспорт билан таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

500,0

208.

Тиббий препаратлардан фойдаланиш имконини таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

200,0

209.

Тиббий хизмат кўрсатиш учун АКТ, узоқ ҳудудлардаги аҳоли учун масофадан маслаҳат бериш тизимини ривожлантириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

200,0

210.

Узоқ аҳоли пунктларида бирламчи бўғин мутахассислари учун мақбул турар жой шароитларини яратиш. Узоқ аҳоли пунктларида ишлайдиган ёш мутахассисларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1 700,0

ЖАМИ:

7 100,0

3.3. Таълим

211.

Мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ходимларининг стажировкаларини, тематик тренингларини ташкил этиш орқали малакасини ошириш. МТТ ходимлари учун мавжуд бўлган таълим муассасалари (коллежлар/техникумлар) ва педагогик олийгоҳлар негизида тренинг марказларини ташкил қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги

200,0

212.

Олий таълим муассасаларида халқаро таълим стандартларига ўтишда педагогларга услубий ёрдам кўрсатиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

50,0

213.

Олий таълим муассасалари ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш марказлари салоҳиятини ошириш ва техник жиҳозлаш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

100,0

214.

Устувор мавзули йўналишларда инновацион технологиялар, шу жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, АКТ, тил ўқитиш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежайдиган технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳаларини, олий таълим муассасалари ўқув дастурларини такомиллаштириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

200,0

215.

Болалар таълим муассасаларини техник жиҳозлашни яхшилаш.

Мактабгача таълим вазирлиги

1 000,0

216.

БТМ ўқувчилари учун транспорт хизматларини яратиш ва махсус мактаб автобусларини сотиб олиш.

Халқ таълими вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги

200,0

217.

Техникумлар ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг хусусий секторда амалиёт /стажировка ўташ тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

200,0

218.

Ўқув жараёнини масофадан ўқитишнинг замонавий технологиялари билан жиҳозлаш орқали онлайн таълим тизимини такомиллаштириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги

1 000,0

219.

Ўқув материалларини рақамлаштириш ва ўқув жараёнини ташкил этиш маълумотлари, шу жумладан, ўқувчилар ўзлаштириши маълумотлари базаларини шакллантириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги

200,0

220.

Оролбўйи мактабларида санитария-гигиеник инфратузилмани таъминлаш.

Халқ таълими вазирлиги

3 900,0

221.

Минтақада мактабларнинг иситиш тизимларини таъмирлаш.

Халқ таълими вазирлиги

2 500,0

222.

Минтақада мактабларнинг ичимлик сув таъминотини таъминлаш.

Халқ таълими вазирлиги

2 400,0

223.

Марказларни замонавий жиҳоз-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда касбий ва тил тайёргарлиги курсларини ташкил этиш орқали ёшларнинг касбий ва тил тайёргарлиги марказларини ривожлантириш.

Ёшлар ишлари агентлиги

200,0

224.

Олий таълим муассасалари талабаларининг илмий муассасаларда, дала тадқиқотларида амалиёт ўташ тизимини ривожлантириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

200,0

225.

Қорақалпоғистон Республикаси туманлари кесимида робототехника бўйича курсларни ташкил этиш. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан мутахассисларни қисқа ва ўрта муддатли курсларга жалб қилиш.

Ёшлар ишлари агентлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

200,0

226.

АКТ соҳасида маҳаллий мутахассисларнинг доимий мактабини ташкил қилиш мақсадида маҳаллий АКТ мутахассислари учун тренинг курсларини ташкил этиш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги

150,0

227.

Қизларнинг касбий-техник таълими учун жиҳоз-ускуналарни тақдим этиш.

Халқ таълими вазирлиги

4 400,0

228.

Ёш мутахассисларни Оролбўйи олий таълим муассасаларида ва профессионал таълим муассасаларида ишлашга жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш дастури. Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва илм-фанга жалб қилиш фондини ташкил қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

300,0

229.

Олий таълим муассасалари ва профессионал техник таълим муассасалари учун гендер тенглик масалалари бўйича махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тажриба-синов тарзида жорий қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

100,0

230.

Махсус услубларни ишлаб чиқиш ҳамда тегишли жиҳоз-ускуналар ва техника билан жиҳозлаш орқали ўзига хос ривожланиш хусусиятлари (нутқ нуқсонлари, кўриш ва эшитиш нуқсонлари) бўлган болаларга таълим бериш тизимини такомиллаштириш.

Мактабгача таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги

500,0

ЖАМИ:

18 000,0

IV. Халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш

231.

Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашни ва таҳлилини ўтказиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

500,0

232.

Мунтазам ахборот алмашиш ҳамда Оролбўйи минтақасида тараққиёт дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш механизмини ташкил қилиш, шу жумладан, экологик инновациялар ва технологияларнинг ягона минтақавий реестрини шакллантириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2 000,0

233.

Ўзбекистонда Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларни самарали мониторинг қилиш механизмини ташкил қилиш, шу жумладан, дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши ҳақидаги маълумотларни йиғиш учун ягона электрон платформани ва экологик инновациялар ва технологияларнинг ягона минтақавий реестрини ишлаб чиқиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2 000,0

ЖАМИ:

4 500,0

УМУМИЙ ҚИЙМАТИ:

210 270,0

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Таклиф этилаётган чора-тадбирлар / лойиҳаларнинг якуний аниқ қиймати уларни молиялаштириш бўйича хорижий ҳамкорлар (донорлар) билан лойиҳа ҳужжатлари ва аниқ параметрлари ишлаб чиқилиб, келишилгандан сўнг аниқлаштирилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.01.2022 й., 09/22/41/0062-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)