Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилиши ва давлат театрлари жамоаларини моддий қўллаб-қувватлаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 16 октябрдаги ПҚ-5261-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат театрлари жамоаларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 январь,
19-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 19-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида:
а) 1-илованинг «Тошкент шаҳри» бўлими «Ўзбекистон давлат консерваторияси» сўзларидан кейин «Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-илованинг «VII. Таълим муассасалари» бўлими 1-банди «Ўзбекистон давлат консерваторияси» сўзларидан кейин «Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти» сўзлари билан тўлдирилсин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбошиси «Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда унинг Нукус филиалида» сўзларидан кейин «шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 09/22/19/0013-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)