11.01.2022 йилдаги 17-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.01.2022 йилдаги 17-сон
Дата вступления в силу
12.01.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ўрта махсус профессионал таълим босқичида малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, олий ва профессионал таълим муассасаларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони 3-бандига мувофиқ 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Саволлар мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган мавзуларга мос тузилганлиги бўйича масъулият қабул комиссияси раиси зиммасига юклатилади.
17. Суҳбат жараёнида Суҳбат комиссиясининг ҳар бир аъзосига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий шаклдаги битирувчининг суҳбат натижаларини қайд этиш варағи (кейинги ўринларда — суҳбат натижаларини қайд этиш варағи) берилади.
18. Муайян таълим йўналиши (гуруҳ) бўйича суҳбат жараёни якунлангач Суҳбат комиссияси аъзолари томонидан тўлдирилган суҳбат натижаларини қайд этиш варақларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади ва шу асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий шаклдаги битирувчи билан ўтказилган суҳбатнинг якуний натижаларини қайд этиш варағи (кейинги ўринларда — суҳбатнинг якуний натижаларини қайд этиш варағи) тўлдирилиб, Суҳбат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Техникумни муваффақиятли тамомлаган (ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)», бироқ баҳоларнинг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) «5 (аъло)» бўлган) битирувчи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтади.

Ҳар йили 5 июлдан 25 июлга қадар

2-босқич

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

1. Битирувчиларнинг тизимга юкланган ҳужжатларини ўрганади.

2. Ўрганиш натижалари бўйича битирувчига шахсий кабинети орқали хабар беради.

Ҳар йили 5 августга қадар

3-босқич

Олий таълим муассасалари ректорлари (филиаллар директорлари)

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 9 нафардан кам бўлмаган таркибда Суҳбат комиссиясини тузади.

Ҳар йили 10 августга қадар

4-босқич

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ҳамда Суҳбат комиссиялари

Битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган суҳбат жараёнларини ташкил этади.

Ҳар йили 10 августдан 25 августга қадар

5-босқич

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

1. Талабаликка тавсия этилганлар рўйхатини олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

2. Тўлов-контракт бланкаларини талабаликка тавсия этилганларга беради.

Суҳбат жараёни тўлиқ якунлангандан сўнг 1 кун муддатда

6-босқич

Олий таълим муассасалари ректорлари (филиаллар директорлари)

Тўлов-контракт шартларини тўлиқ бажарган талабаларни тегишли бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичига ўқишга қабул қилади.

Шартнома тўлови амалга оширилгандан сўнг 10 кун муддатда