Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2003 23.10.1997 йилдаги 485-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.10.1997 йилдаги 485-сон
Дата вступления в силу
23.10.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2003
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЧАКАНА СОТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиш қоидалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган қоидаларнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, товарлар сотувчи ва хизматлар кўрсатувчи барча корхоналарга етказилишини таъминласинлар, шунингдек, аҳолини белгиланган тартибда хабардор қилсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1997 йил 23 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
485-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 485-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚОИДАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Қоидалар «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда мамлакатимизда ва чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар, мотоцикллар, тиркамалар, тартиб рақами қўйиладиган агрегатлар (кейинги ўринларда автомототранспорт воситалари деб аталади) сотувчиларига (юридик шахсларга), шунингдек аниқланган камчиликлар масаласида автомототранспорт эгасининг талабларини қондириш борасида ишлаб чиқарувчиларга қўйиладиган асосий талабларни белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгиланган намунадаги ҳужжат берилган ҳолда сертификациядан ўтган автомототранспорт воситаларигина сотувга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситаларини сотувчи дўконларнинг жойлашиши, автомототранспорт воситаларини намойиш қилиш учун зарур савдо майдонлари хамда сотиш учун тегишли шароитлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Янги автомототранспорт воситалари савдо залига қўйилгунга қадар ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган ишлар ҳажмига мувофиқ сотув олди тайёргарлигидан ўтиши керак, бундай тайёргарлик сотувчи ёки сотувчи билан тузилган шартнома асосида бундай талабни бажарувчи корхона томонидан амалга оширилади. Сервис дафтарида ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда тайёргарлик ўтказилганлиги тўғрисида белги қайд этилади. Ҳужжатда бундай белги қўйилмасдан автомототранспорт воситалари сотилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Сотувчи харидорга расмийлаштиришгача автомототранспорт воситасини сотишдан олдин тайёрлашга доир бажарилган ишларнинг сифатини, унинг бутланганлигини текшириш, шунингдек кафолат мажбуриятлари шартлари билан танишиш имконини бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чет элда ишлаб чиқарилган янги автомототранспорт воситасидан фойдаланишга доир амалий қўлланма давлат тилига қўшимча ҳақ ундирилмасдан таржима қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сотувчи автомототранспорт воситасини танлашда малакали ёрдам берилишини таъминлаши, харидорни ушбу воситаларнинг сотувда мавжуд бўлган русумлари ва моделлари билан таништириши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари савдо залида ёки сотиш қулай бўлган бошқа жойларда харидор уни эркин кўриб чиқадиган қилиб жойлаштирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотувчи қўшимча товарлар сотилишини ташкил этиши ва қўшимча ҳақ тўлаш эвазига харидорга комплекс хизматлар (автомобилга қўшимча аксессуарлар, қурилмалар ва механизмлар ўрнатиш, буфет хизмати кўрсатиш, автомобилларни сақлаш, ёқилғи қуйиш ва бошқалар) кўрсатиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Сотилган автомототранспорт воситаси учун сотувчи харидорга қуйидагиларни бериши керак: сервис дафтарчаси, фойдаланиш бўйича амалий қўлланма, пул банк муассасаси орқали олинганлигини тасдиқловчи товар (касса) чеки ёки бошқа ҳужжат, автомототранспорт воситаси комплектига кирувчи анжомлар тўплами, агар бундай тўплам ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль инспекцияси органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи маълумотнома-счет.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Номерли агрегат (двигатель, шассе, кузов, рама) сотилганда харидорга қуйидагилар берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган техник ҳужжатлар (баёни), товар (касса) чеки ёки пул банк муассасаси орқали олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль инспекцияси органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи маълумотнома-счёт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳақи тўланган янги автомототранспорт воситасини олиш харидор томонидан рад этилган тақдирда тўланган сумма унга қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Янги автомототранспорт воситасига ишлаб чиқарувчининг кафолатномаси норматив техник ҳужжатларда белгиланган муддат давомида ёки муайян километр юрилиши мобайнида амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кафолат муддати автомототранспорт воситаси харидорга сотилган кундан бошланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Фойдаланишнинг кафолат муддати даврида сотилган автомототранспорт воситаларида сотувчи томонидан қайд этилмаган камчиликлар ва яширин ишлаб чиқариш нуқсонлари аниқланган тақдирда автомототранспорт воситаси эгасининг танлови бўйича шунга ўхшаш русумдаги янги автомототранспорт воситаси билан ёки харид нархи тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда бошқа русумдаги автомототранспорт воситаси билан алмаштирилиши, ёхуд улардаги камчиликлар текин бартараф этилиши ёки уларни бартараф этиш харажатлари тўланиши, ёхуд харид нархи тегишлича камайтирилиши керак (автомобиллар бундан мустасно). Кафолат муддати мобайнида автомобиллар алмаштириш, кузов ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда, эксперт комиссияси қарорига кўра (ушбу Қоидаларнинг 13-бандига мувофиқ) амалга оширилади. Автомототранспорт эгаси, шунингдек зарарлар тўланган ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилишга ҳақлидир (автомобиллар бундан мустасно). Кўрсатиб ўтилган талаблар автомототранспорт воситасини сотувчига қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Истисно ҳолларда (сотувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тақдирда тугатилганда) камчиликларни текин бартараф этиш ёки бартараф этиш бўйича ўз харажатларини қоплаш, бошқа автомототранспорт воситасига алмаштириш тўғрисидаги талаб автомототранспорт воситаси эгаси томонидан товарни ишлаб чиқарувчига берилиши мумкин. Автомототранспорт воситаси эгаси ушбу талабларни қўйиш ўрнига носоз автомототранспорт воситасини ишлаб чиқарувчига қайтаришга ҳамда унинг учун тўланган сумма қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотувчи, ишлаб чиқарувчи аниқланган камчиликлар бўйича автомототранспорт воситаси эгасининг талабларини қондириш борасида уларнинг функциясини бажаришга вакил қилинган корхоналар ташкил этишлари, шунингдек ушбу мақсадларда бошқа корхоналар билан (кейинги ўринларда уларнинг функцияларини бажарувчи корхоналар деб аталади) шартномалар тузишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотувчи, тайёрловчи (уларнинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан автомототранспорт воситаси эгасининг шахсий аризаси рўйхатдан ўтказилган кун ушбу бандда санаб ўтилган талаблар қўйиладиган муддат бошланадиган кун ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Янги автомототранспортда аниқланган камчиликларни бартараф этиш қуйидаги (республика ташқарисидан келтириладиган зарур эҳтиёт қисмлар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни келтириш талаб қилинадиган вақтни ҳисобга олмасдан, бироқ уч ойдан ортиқ бўлмаган) муддатларда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўпи билан 10 кун — автомототранспорт воситаси эгаси томонидан камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли талаб берилган пайтдан бошлаб ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўпи билан 20 кун — автомототранспорт воситаси томонидан камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли талаб берилган пайтдан бошлаб савдо корхонаси (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Автомототранспорт воситасидаги камчиликлар бартараф этилган тақдирда ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланган кафолат муддати транспорт воситасидан фойдаланилмаган вақтга узайтирилади. Кўрсатиб ўтилган вақт автомототранспорт эгасининг камчиликларни бартараф этиш ҳақидаги талаб билан мурожаат қилган кундан ҳисобланади ва автомототранспорт воситаси тузатилгандан кейин олинган пайтдан бошлаб тамом бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Нуқсонлари бор бўлган автомототранспорт воситасини сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан алмаштириш етти кун муддатда (агар алмаштириш тўғрисида талаб берилган пайтда шунга ўхшаш автомототранспорт воситаси бор бўлса), сифатни қўшимча равишда текшириш зарур бўлганда эса автомототранспорт воситаси эгаси томонидан талаб берилган кундан бошлаб 20 кун ичида амалга оширилади. Автомобилларни алмаштириш муддатлари 9-бандга мувофиқ эксперт комиссияси қарори қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунга ўхшаш автомототранспорт воситаси мавжуд бўлмаганда автомототранспорт воситаси эгасининг нуқсонли автомототранспорт воситасини алмаштириш тўғрисидаги талаби эътироз берилган пайтдан бошлаб бир ой ичида қондирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситасини алмаштиришда кафолат муддати автомототранспорт воситаси эгасига берилган кундан бошлаб янгидан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Камчиликлар (носозликлар) пайдо бўлиши масаласида тафовутлар келиб чиққан тақдирда сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) автомототранспорт воситаси эгаси мурожаат қилган жой бўйича эксперт комиссияси ташкил этади. Комиссия таркибига тайёрловчининг, сотувчининг (унинг функцияларини бажарувчи корхонанинг) вакили ва автомототранспорт эгасининг хоҳиши бўйича истеъмолчилар жамоатчилик ташкилоти вакили ёки бошқа манфаатдор шахс киради. Автомототранспорт воситаси эгаси экспертиза ўтказилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия камчилик (носозлик):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) агар автомототранспорт эгаси томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш бўйича завод йўриқномаси талабларига риоя этмаслик, шу жумладан йўриқномада кўрсатилган фойдаланиш материалларини қўллаш бўйича талабларга риоя этмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) автомототранспорт воситаси авария натижасида шикастланиши, агар авария автомототранспорт воситасининг техник носозлиги натижасида юз бермаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) агар узеллар ва агрегатлар автомототранспорт воситаси эгаси томонидан автомототранспорт воситасини кафолатли тузатиш пунктига ёки завод вакилига жойида кўрсатмасдан қисмларга ажратилиши ёки тузатилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) автомототранспорт эгаси томонидан автомототранспорт воситаси конструкциясига ўзгартиришлар киритилиши, конструкцияси автомототранспорт воситасини завод билан келишилган қўл билан бошқариш деталлари намунавий комплектларини мустақил ўрнатишдан ташқари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) агар автомототранспорт воситаси эгаси томонидан ўз ташаббуси билан ёки ўз кучи билан стандарт узеллар ва деталлар қисмларга ажратилиши ва норматив техник ҳужжатларда назарда тутилмаган бошқа узеллар ва деталлар монтаж қилиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) ишлаб чиқарувчи заводнинг розилигисиз автомототранспорт воситасидан пойгаларда ёки мусобақаларда фойдаланиш натижасида келиб чиққан автомототранспорт воситаси эгасининг талабини кўриб чиқмаслиги мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур бандда санаб ўтилган сабаблар туфайли пайдо бўлган камчиликларни бартараф этиш умумий асосларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Автомототранспорт воситаларини тузатиш, нархини камайтириш, алмаштириш учун келтириш ва уларни харидорга қайтариш сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан текин амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) товарни келтириш ва қайтариш билан боғлиқ зарур харажатларни автомототранспорт воситаси эгасига тўлашга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Экспертиза ўтказиш, автомототранспорт воситасини тузатиш, нархини пасайтириш, алмаштириш учун келтириш ва қайтариш билан боғлиқ харажатларни, агар камчиликлар автомототранспорт эгасининг айби туфайли ёки енгиб бўлмайдиган куч оқибатида келиб чиққанлиги исбот қилинмаган бўлса, сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур Қоидаларнинг 10 ва 12-бандларида кўрсатилган муддатлар вақти ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) автомототранспорт воситаси эгасига автомототранспорт воситаси қийматининг бир фоизи миқдорида неустойка тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Носоз автомототранспорт воситаси ана шундай русумдаги автомототранспорт воситасига, бироқ ўзгартирилган нарх билан алмаштирилганда қиймати қайта ҳисобланмайди, нарх ошган тақдирда бошқа моделга алмаштиришда қийматни қайта ҳисоблаш алмаштириш кунида амалда бўлган нархдан келиб чиқиб амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Носоз автомототранспорт воситаси қайтарилганда ва шу муносабат билан олди-сотди шартномаси бекор қилинганда автомототранспорт воситаси эгаси билан ҳисоб-китоблар нарх ошган тақдирда — тегишли талаб қўйилган кунда ушбу транспорт воситасининг қийматидан келиб чиқиб, нарх пасайган тақдирда эса — харид кунидаги қийматдан келиб чиқиб амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Кафолат муддати тамом бўлгач автомототранспорт воситасининг камчиликларини бартараф этиш «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Автомототранспорт воситалари билан воситачилик савдоси махсус қоидаларга кўра амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан йўл қўйилган Автомототранспорт воситаларини сотиш қоидалари бузилиши устидан қонунда белгиланган тартибда харидор томонидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Янги автомототранспорт воситаларини сотувчи ушбу Қоидаларни харидорга кўринарли жойга осиб қўйиш йўли билан харидорга асосий қоидалар билан танишиш имкониятини беришга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Мазкур Қоидаларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органлар мазкур Қоидаларга риоя этилишини текширишга мутахассисларни, истеъмолчилар жамоатчилик ташкилотлари вакилларини жалб этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотувчи текшириш ўтказилишига кўмаклашиши ҳамда камчиликлар ва Қоидаларни бузиш бартараф этилиши чора-тадбирларини кўриши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Сотувчи билан харидор ўртасида низо келиб чиққан тақдирда уларнинг хатти-ҳаракати устидан шикоят ёки қарор бузилган ҳуқуқлар ҳимоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган органларга, ёхуд судга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 485-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚОИДАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Қоидалар белгиланган тартибда сертификатланган алкоголли маҳсулотларнинг қуйидаги турларини чакана савдода сотишни амалга оширувчи сотувчиларга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди: мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва импорт ароқлар, ликер-ароқ маҳсулотлари, коньяклар (брендилар), кальвадослар, узум, мева-резавор винолари, ўткир узум ва мева ичимликлари, шампан ва вижилловчи винолар, пиволар (бундан кейин алкоголли ичимликлар ва пиво деб аталади). Улар, кўрсатиб ўтилган товарларни чаканалаб сотиш ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхона ва ташкилотларга ҳамда жисмоний шахсларга татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотларнинг бошқа турларини (ичимлик спирт, шу жумладан импорт ичимлик спирт, винобоп спирт, фармокопея, моддалари бўйича таркибида алкоголь бўлган маҳсулот, этил ректификат спирти, этил хом ашёси спирти, ноозиқ-овқат хом ашёдан олинган этил ректификат спирти (гидролиз синтетик), спиртланган мева-резавор вино материалларини) чакана савдода сотишга рухсат этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Алкоголли ичимликлар ва пивони чакана сотиш, шу жумладан, алкоголли ичимликлар ва пивони қуйиб сотиш тегишли ҳокимликлар томонидан берилган махсус рухсатномаси асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсат гувоҳномасида савдо корхонасининг манзили, иш соатлари, сотиладиган ичимликлар тури, сотиш тури (ўзи билан олиб кетишга ёки қуйиб) ҳамда бошқа зарур маълумотлар аниқ кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсат гувоҳномаси ҳокимликлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар савдо ташкилотлари томонидан тузилган ҳамда уларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган дислокациялар асосида берилади. Алкоголли ичимликлар ва пиво сотиладиган савдо объектларининг дислокацияси мажбурий тартибда ҳудудий ички ишлар органларига ва санэпидемстанцияларга маълумот учун тақдим этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралдаги 51-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сотувчи амалда бўлган санитария қоидаларига ва бошқа зарур норматив-техник ҳужжатларга эга бўлишга ҳамда уларда белгиланган талабларга риоя этишга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Сифати бўйича мажбурий стандарт талабларига ва техник шартларга мувофиқ бўлган алкоголли ичимликлар ва пиво сотилиши мумкин. Алкоголли ичимликлар ва пивони, шу жумладан уларнинг импорт қилинганларини сотувчида ҳар қайси номдаги маҳсулот бўйича ишлаб чиқарувчининг ёки етказиб берувчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳамда ҳар қайси номдаги маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган, ҳисобга ва рўйхатга олиш номерлари, сертификатнинг амалда бўлиш муддати ва уни берган орган кўрсатилган товар-транспорт ҳужжати бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу маълумотлар харидорга унинг талабига биноан тақдим этилиши керак, бундан ташқари харидор товарнинг чакана нархи тўғри белгиланганлигини текширишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатланган маҳсулот бир хил турдаги маҳсулот гуруҳлари учун сертификатлаш қоидаларида белгиланган тартибда мувофиқлик белгиси билан маркаланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулотлар савдо залига эга бўлган турғун савдо тармоғи орқали фақат юридик шахслар томонидан сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акциз маркалари билан маркаланмаган алкоголли маҳсулотларни сотиш юридик шахсларни алкоголли маҳсулот билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 январдаги 2-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, чакана савдо корхоналари томонидан алкоголли ичимликларни сотиш вақтини ҳокимликлар белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Алкоголли ичимлик ва пиволарни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мувофиқлик сертификатисиз;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарган корхонани аниқлаш имконини берадиган даражада аниқ маркаланмаган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яроқлилик муддати ўтиб кетган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акциз маркалари билан маркаланмаган ва яроқлилик муддати ўтиб кетган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензияси бўлмаган ишлаб чиқарувчидан ёки улгуржи сотувчидан олинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни сақлаш ва сотиш учун санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган хона ва жойларда (шу жумладан, назорат-касса машиналарини қўллаш, моддий бойликларни зарур даражада сақлашни таъминлаш учун шарт-шароитлар ва ёрдамчи хона мавжуд бўлмаганда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18 ёшга тўлмаган шахсларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майда чакана савдо ташкилотларида (савдо залига эга бўлмаган дўконлар, киоскалар, палаткаларда), деҳқон бозорларида ва улгуржи бозорларда (алкоголли маҳсулотлар учун).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 июндаги 256-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лотокларда (жойлаштирилиши ҳокимликлар ва санэпидемстанция органлари билан келишиладиган изометрик идишлардан қуйиб сотилиши мумкин бўлган пиводан ташқари) ва автомашиналарда, ўқув юртлари, диний муассасалар ва мачитлар, болалар муассасалари ёнида, шунингдек, бевосита даволаш-профилактика ва спорт соғломлаштириш муассасалари ҳудудида жойлашган чакана савдо объектларида (умумий овқатланиш объектларидан ташқари), ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнида, дискотекаларда қуввати 30 ва ундан ортиқ даража бўлган спиртли ичимликларни, шунингдек, хусусий уйларда ташкил этилган умумий овқатланиш корхоналарида соат 22 дан бошлаб.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралдаги 51-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
этикеткаларсиз, ифлос (ички ёки ташқи томони), синган (оғзи учган, ёрилган), тиқини учган, умумий кўриниши тиниқ бўлмаган, чет нарсалар аралашган, чўкиндили бутилкаларда (винолар тўпламидан ташқари) сотиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Алкоголли ичимликлар ва пиволарни сотувчи харидорларни (товарни сотиб олаётган ёки сотиб олмоқчи бўлган шахсларни, ушбу Қоидалар, алкоголли ичимликлар ва пивони сотиш вақти, уларнинг турлари, истеъмол хусусиятлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва маҳсулотнинг яроқлилик муддатлари тўғрисидаги маълумотлар билан қулай ва кўргазмали шаклда таъминлашга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Алкоголли ичимликлар ва пиво маҳсулотнинг тегишли тури бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳолда сақланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Узум, мева винолари, коньяклар, шампан қуйилган, пўстлоқ тиқинли бутилкалар тиқинларнинг қуриб қолмаслиги ва ҳаво кирмаслиги учун омборхоналарда ётиқ ҳолатда, бошқача тиқинли бутилкалар эса тик ҳолатда сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли ичимликлар ва пиво гуруҳлари ва маркалари бўйича жойланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Сотувчи алкоголли ичимлик ва пиволарни беришдан олдин ташқи белгиларига қараб уларнинг сифатини текшириб кўришга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Алкоголли ичимликлар ва пивони сотиш чоғида сотувчи сотувдаги мавжуд товар намуналарига ичимлик номи ёзилган, уларнинг идиши ва қадоқлаш қиймати қўшилган нархлари кўрсатилган нархномаларни биркитиб қўяди. Вино ва пивони қуйиб сотишда нархномада унинг номи ва 1 литри ва 0,1 литрининг (виноларга нисбатан) нархи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли ичимликлар ва пиво нархномаларида ичимликлар номи, бутилкасининг сиғими, бутилка умумий сиғимининг, шунингдек 100 ёки 50 граммининг нархи (алкоголли ичимликларга нисбатан) кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Сотувчилар, буфетчилар, барменлар ва алкоголли ичимликларни қуйиб сотувчи бошқа шахсларнинг иш ўринлари тегишли давлат текширувидан ўтказилган савдо анжомлари, ўлчов мензуркалари ва ўлчамли кружкалар билан таъминланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Алкоголли ичимликлар ва пивони сотиш махсус рухсат гувоҳномаси асосида, амалдаги қонунчиликка мувофиқ назорат-касса машиналарини албатта қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Харидор камчиликлари бўлган алкоголли ичимликлар ва пиво сотиб олган тақдирда сотувчи харидор талабига кўра уларни сифатли товарга алмаштириб беришга ёки, агар мазкур камчиликлар товарнинг яроқлилик муддати доирасида аниқланган бўлса, харидорга унинг тўлаган суммасини қайтариб беришга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотувчи айби билан белгиланган яроқлилик муддати доирасидаги камчиликлари бўлган алкоголли ичимликлар ва пивони сотиш оқибатида истеъмолчи ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар амалдаги қонунчиликка мувофиқ қопланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, савдо корхоналарининг сотувчилари, раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари аҳолига алкоголли ичимликлар ва пиво сотиш тартибини бузганлик ёки ёмон сифатли алкоголли ичимликлар ва пиво сотганлик, шунингдек уларни сақлаш тартибини бузганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ушбу Қоидаларга риоя этишни назорат қилиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Сотувчи билан харидор ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда уларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича шикоят ёки қарор давлат назоратини амалга оширишга ваколатли органга ёки судга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ушбу Қоидалар ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунлар талабларини бузганлик жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 36-модда)