Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори, 27.04.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1473
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ УСТАВ ЖАМҒАРМАСИДАГИ ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИ ПАКЕТЛАРИ (УЛУШЛАРИ)НИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 27 апрелда 1473-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3506, 20.03.2024 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 361-сонли «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами 1998 й. 8-сон, 31-бет), 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2003 й. 7-8-сон, 63-бет) ва 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2003 й. 14-сон, 118-бет) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Қарор муқаддимасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 14 февралдаги 21-сонли (рўйхат рақами 1473-1, 07.03.2007 й.) қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. Муқаддиманинг рус тилидаги матнига қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 14 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мулки қўмитаси раиси М. АСҚАРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 14 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
01/06-18/02-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИНИНГ 2005 ЙИЛ 14 МАРТДАГИ 33, 01/06-18/02-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат вакили — Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази (бундан кейин — Марказ) билан тузиладиган ишончли бошқариш шартномалари асосида давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқариш ва хўжалик жамиятларининг бошқарув органларида (кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида) давлат манфаатларини ифода этиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган давлат вакили, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек Марказнинг ишончномасига кўра акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида давлат манфаатларини ифода этадиган жисмоний шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат улуши — улар акциядорлар (таъсисчилар) бўлиб давлат номидан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан кейин — Давлат рақобат қўмитаси) ёки Марказ чиқадиган хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат акциялари пакети (улуши);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия — акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик жамияти — устав жамғармасида давлат улуши бўлган акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган (қўшимча масъулиятли) жамият.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Давлат вакилининг хўжалик жамияти бошқариш органларининг ишида иштирок этиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат улушини бошқаришни давлат вакили Марказ билан тузиладиган ишончли бошқариш шартномаси асосида, шунингдек қонунчилик билан белгиланган тартибда ишончнома бўйича амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат вакили давлат улушини бошқариш бўйича мажбуриятларни бажаришга ишончли бошқариш шартномаси кучга кирган пайтдан ёки унинг бутун амал қилиш даврига ишончнома берилган пайтдан бошлаб киришади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Марказ хўжалик жамиятининг кузатув кенгашига, таъсис ҳужжатларида кузатув кенгашини шакллантириш назарда тутилмаган ҳолларда эса ижроия органига давлат улушини ишончли бошқариш учун давлат вакилига топширилгани далили тўғрисида хабарнома юборади. Хабарномада давлат вакилининг номи (фамилияси, исми-шарифи), ишончли бошқариш шартномасининг рақами ва санаси, шунингдек мазкур шартноманинг кучга кириш санаси кўрсатилади. Бошқариш ишончномага кўра амалга оширилган ҳолатда Марказ юборилаётган хабарномада ишончноманинг рақами ва санасини кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар давлат вакилини алмаштириш амалга ошириладиган бўлса, Марказ ишончли бошқариш шартномаси тузилган ёки ишончнома берилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмай, мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тартибда хўжалик жамиятини бошқаришнинг тегишли органига аввалги давлат вакилининг ваколатлари бекор қилинганлиги ва янги давлат вакили тайинланганлиги тўғрисида хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Давлат акциялари пакетлари (улушлари)ни бошқаришга доир ҳаракатларни келишиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат вакили мажбурий тартибда олдиндан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари (кейинги ўринларда — Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари) ва/ёки Марказ билан кузатув кенгаши мажлисининг ва/ёки акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг кун тартибига киритилган масалалар бўйича овоз бериш тартибини келишиб олади, шунингдек барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган акциядорлик жамиятида қарор қабул қилинганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси билан — хўжалик жамиятларининг соф фойдасини дивидендларни ҳисоблаб ёзиш ҳамда тўлаш масалаларини тақсимлаш бўйича, хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари рўйхатига киритилган хўжалик жамиятлари, шунингдек соф фойдаси кейинги икки молия йилида (ҳисобот йили ҳам киради) ўртача 50,0 млн сўм ва ундан юқорини ташкил этган бошқа хўжалик жамиятлари бўйича хўжалик жамиятининг соф фойдасини тақсимлашни келишиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соф фойдаси кейинги икки молия йилида (ҳисобот йили ҳам киради) ўртача 50,0 млн сўмдан камни ташкил қилган бошқа хўжалик жамиятлари бўйича соф фойдани тақсимлашни келишиш унинг ҳудудий бўлинмалари билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат улуши акциядорлар реестрини ёпишнинг ёки масъулияти чекланган (қўшимча масъулиятли) жамият уставини рўйхатдан ўтказишнинг охирги санасида устав жамғармасининг 15% ига қадарни ташкил этган ва давлат вакили акциядорлик жамияти соф фойдасининг камида 50% ини дивиденд сифатида тўланиши учун овоз бериш ниятида бўлган жамиятлар бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соф фойдаси кейинги икки молия йилида (ҳисобот йили ҳам киради) ўртача 20,0 млн сўмдан ошмаган ва хўжалик жамиятини бошқаришнинг тегишли органи томонидан соф фойданинг 50 фоиздан кўпроғини дивидендларни тўлашга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинган хўжалик жамиятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари билан келишиш талаб қилинмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Марказ билан қуйидаги масалалар бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятни қайта ташкил этиш, тугатиш, ушбу кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (акциядорлик жамиятлари бўйича) ёки унинг ҳудудий бўлинмалари билан (масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлар бўйича) билан келишилганидан кейин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамият ижроия органини ташкил этиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказо), унинг ваколатларини муддатидан аввал бекор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эълон қилинган акцияларнинг энг юқори миқдорини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акцияларни бўлиш ва консолидациялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамият устав жамғармасининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 8, 9-бобларида ва Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 43 ва 44-моддаларида назарда тутилган йирик битимлар ёки жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимларни тузиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қолган масалалар бўйича давлат вакили қарорларни қонунчилик ҳужжатлари, ишончли бошқариш шартномаси ва ишончномага мувофиқ мустақил равишда қабул қилади.
(7-банд «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масалалар бўйича кўрсатмалар олиш учун давлат вакили кузатув кенгаши ёки акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши бўлғуси мажлисининг санаси белгилангандан, шунингдек барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган акциядорлик жамиятида қарор қабул қилингандан кейин ўн иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмасига ва/ёки Марказга мазкур Низомга 1-сон иловага кўра шаклда ёзма хабарнома, шунингдек кун тартиби масалалари бўйича зарур ахборот ва кўрсатилган масалалар бўйича овоз бериш тартибига доир ўз таклифларини юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Агар кузатув кенгашининг мажлиси, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши бўлиб ўтмаса ёки барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган акциядорлик жамиятида қарор қабул қилинмаса, башарти давлат вакили берилган кўрсатмаларни қайта кўриб чиқиш зарурлигига олиб келадиган ҳолатлар ва далилларнинг ўзгаргани тўғрисида ахборотни тақдим этмаса, берилган кўрсатмалар бошқа вақтга кўчирилган кузатув кенгаши мажлиси, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг ўтказилиши, барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган акциядорлик жамиятида қарор қабул қилиниши пайтига қадар ўз кучини сақлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси ва/ёки Марказ ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай давлат вакилига мазкур Низомга мувофиқ унинг ваколатлари доирасига кирадиган масалалар бўйича мазкур Низомга 2-сон иловага кўра шаклда овоз бериш тартиби тўғрисида кўрсатмалар юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда қўшимча маълумотларни сўраш, кун тартиби масалаларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш ва давлат вакилига кўрсатмани тайёрлаш мақсадида хабарномани кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси ва/ёки Марказ томонидан узайтирилиши мумкин, бироқ бу узайтирилган муддат кузатув кенгаши ёки акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишини ўтказиш санаси ёки барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган акциядорлик жамиятида қарор қабул қилиш санасидан кеч бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Давлат вакилига Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан юбориладиган кўрсатмалар улар раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат вакилига Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан юбориладиган кўрсатмалар тегишли ҳудудий бўлинманинг раҳбари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар давлат вакилининг мазкур Низомда белгиланган муддатларда тақдим этилган ёзма хабарномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси ва/ёки Марказ томонидан тегишли кўрсатмалар берилмаган бўлса, давлат вакили қонунчилик билан белгиланган тартибда давлат манфаатларини кўзлаб қарор қабул қилади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар давлат вакилининг ёзма хабарномаси мазкур Низомда белгиланган муддатларни бузган ҳолда тақдим этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси ва/ёки Марказ томонидан тегишли кўрсатмалар берилмаган бўлса, давлат вакили жамият кузатув кенгаши ёки акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши томонидан мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган масалаларни муҳокама қилишда иштирок эта олмайди ва қарор қабул қилинганда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу ҳолда, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган масалалар бўйича иштирок этиш учун Марказ, Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органининг ишончнома бўйича овоз берадиган ходими юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ишончли бошқариш шартномаси асосида ҳаракат қилувчи давлат вакили кузатув кенгаши мажлисининг, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг, шунингдек барча оддий акциялар бир акциядорга тегишли бўлган акциядорлик жамиятида қабул қилинган қарорлар натижаларини у ишончли бошқариш шартномаси ва қонунчилик билан белгиланган тартибда тақдим этадиган ҳисоботда акс эттиради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши давлат вакилига кўрсатмаларда берилганидан бошқача қарор қабул қилган ҳолда давлат вакили уч иш кунидан кечиктирмай бундан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси ва/ёки Марказни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси ва/ёки Марказ кўрсатилган хабарномани олган пайтдан бошлаб бир ҳафта ичида давлат вакилига унинг бундан кейинги ҳаракатлари тўғрисида кўрсатмалар юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Давлат вакили унга кўрсатмаларда берилганидан бошқача қарор учун овоз берган ҳолда давлат вакили қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Кузатув кенгаши мажлисида, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида, шунингдек барча оддий акциялар бир акциядорга тегишли бўлган акциядорлик жамиятида давлат вакили мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмаси ва/ёки Марказ билан келишмасдан ёки унинг кўрсатмаларига зид равишда овоз берган ҳолда қабул қилинган қарор суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси ва/ёки Марказ давлат вакилларидан келиб тушадиган хабарномаларнинг, шунингдек овоз бериш тартиби бўйича уларга юборилган кўрсатмаларнинг алоҳида ҳисобини юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Давлат вакили Давлат рақобат қўмитаси ҳайъатининг ёки Комиссиянинг мажлисига ёхуд Марказнинг ишчи кенгашига давлат улушини бошқаришга, хўжалик жамиятларининг бошқарув органларида давлат манфаатларини ифодалашга доир қилинган иш, шу жумладан давлат улуши бўйича дивидендларни тўлиқ ва адекват равишда ҳисоблаб ёзишни ва уларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўз вақтида тўлашни таъминлаш учун кўрилган чоралар тўғрисида ҳисобот бериш учун таклиф қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ишончли вакили, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишончли бошқарув шартномаси шартларининг бузилиши улар билан қонунчилик билан белгиланган тартибда тузилган ишончли бошқариш шартномаларини қонунчилик билан белгиланган тартибда бекор қилиш учун асос ҳисобланади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
___________________________________________________________________________________ манзилда жойлашган, акциядорлик жамияти (масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият) устав жамғармасидаги давлат акциялари (улушлари) пакети бўйича давлат манфаатларини ифодалайдиган
_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш / акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишини ўтказиш / барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган акциядорлик жамиятида қарор қабул қилиш тўғрисида)
(масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият) устав жамғармасидаги давлат акциялари (улушлари) пакети бўйича давлат манфаатларини ифодалайдиган
________________________________________________________________________________ га
(давлат вакилига)
________________________________________________________________________ да ўтказиладиган / қабул қилинадиган
(кузатув кенгашининг мажлисида / акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида) барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган акциядорлик жамиятида қарор қабул қилишда)
иштирок этиш давомида овоз бериш тартиби тўғрисида
КЎРСАТМАЛАР
20________ йил «___________» ___________________ даги
________ сон
ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИ
1. Биринчи масала бўйича овоз бериш ___________________________________________________ (сўз билан кўрсатилсин)
(ёқлаб/қарши/бетараф)
2. Иккинчи масала бўйича овоз бериш ___________________________________________________ (сўз билан кўрсатилсин)
(ёқлаб/қарши/бетараф)
3. Учинчи масала бўйича овоз бериш ____________________________________________________ (сўз билан кўрсатилсин)
(ёқлаб/қарши/бетараф)
4. Тўртинчи масала бўйича овоз бериш __________________________________________________ (сўз билан кўрсатилсин)
(ёқлаб/қарши/бетараф)
5. Бешинчи масала бўйича овоз бериш ___________________________________________________ (сўз билан кўрсатилсин)
(ёқлаб/қарши/бетараф)
Раҳбар (унинг ўринбосари)
______________________________
________________________________________
(имзо)
(Ф.И.О)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 132-модда; 2007 й., 9-10-сон, 93-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)