Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2011 06.05.2005 йилдаги ПҚ-69-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2011
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЕРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА - ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги ПҚ-1531-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ ҳамда аҳолининг ўз эҳтиёжлари учун уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва харид қилишга якка тартибда қарз олувчиларга имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизимини кенг жорий этиш учун молиявий маблағларни жалб этиш ва жамлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ипотека кредити беришни ривожлантириш учун халқаро ва хорижий молия институтларининг узоқ муддатли кредитлари, инвестиция ҳамда грантларини, Жамғарма маблағларини тўлдирадиган бошқа манбаларни жалб этиш ва жамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ипотека кредити беришда иштирок этадиган «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат банки ҳамда бошқа банклар (бундан буён матнда банклар деб юритилади) якка тартибда қарз олувчиларга ўз эҳтиёжлари учун уй-жойлар қуриш, реконструкция қилиш ва харид қилишга (бундан буён матнда якка тартибда қарз олувчилар деб юритилади) кредитлар бериши учун ана шу банкларга шартнома асосида кредит линиялари очиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма томонидан банкларга бериладиган маблағлардан фақат мақсадли фойдаланилиши мониторингини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма тушумлари ва унинг маблағларидан фойдаланишнинг йиллик ҳамда чорак балансларини шакллантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида ташкил этилади ва у юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган нотижорат ташкилот ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғармани бошқариш бўйича Васийлик кенгаши Жамғарма бошқаруви юқори органи ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг ижроия дирекцияси Жамғарма ижроия органи ва унинг маблағларини тасарруф этувчиси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг ижрочи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма ижроия дирекциясини таъминлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан, Жамғармани бошқариш бўйича Васийлик кенгаши томонидан бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш бўйича Васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ижроия дирекциясининг бошқарув ходимлари сони 5 кишидан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага** мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш механизми тўғрисидаги низом 3-иловага** мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** 2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар Жамғармани бошқариш бўйича Васийлик кенгашининг функциялари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий кредитлар, инвестиция ва грантларни жалб этишда Жамғармага кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор давлат ва нодавлат ташкилотларини Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилишга жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма тушумлари ва унинг маблағларидан фойдаланиш прогнозларини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банкларга бериладиган ҳар бир кредит линияси бўйича фоиз ставкасини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма ижроия дирекцияси фаолияти устидан, хусусан тушумлар манбаларини шакллантириш, кредит линияларини ўз вақтида очиш ва тўлаш соҳасида назоратни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро ва хорижий молия институтларининг имтиёзли узоқ муддатли кредитлари, инвестиция ва грантлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурида назарда тутиладиган давлат бюджети маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ипотека кредити бериш учун банклардаги кредит линиялари бўйича фоизлар ҳисобидан ҳамда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини қисқа муддатли давлат хазина мажбуриятларига ва банклардаги депозитларга жойлаштиришдан, шунингдек қимматли қоғозлар бозоридаги операциялардан тушадиган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларини кимошди савдосида сотишдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад ва тушумлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Жамғармага:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маблағларни шакллантириш манбаларини тўлдириш учун ипотека ва уй-жой облигациялари, шунингдек бошқа қимматли ипотека қоғозлари чиқариш ва сотишга, кимошди савдоларида иштирок этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банкларга уч йиллик имтиёзли давр билан камида 15 йил муддатга ва Жамғармани бошқариш бўйича Васийлик кенгаши томонидан ҳар бир кредит линияси бўйича тасдиқланадиган фоиз ставкаси билан қайтариш асосида уй-жойларни реконструкция қилиш ва харид қилишга, шунингдек янги қурилишга ҳар бир якка тартибда қарз олувчи ҳисобига энг кам иш ҳақи миқдорининг тегишли равишда 2500 ва 3000 карра миқдорида, аммо уй-жой қурилиши, реконструкция қилиш ва харид қилиш қийматининг 75 фоизидан ошмайдиган миқдорда кредит линиялари очишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Жамғарма барча турдаги солиқлардан ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, ягона ижтимоий тўлов бундан мустаснодир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Банклар маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланмаганлиги фактлари аниқланган ҳолларда ана шу аниқланган маблағнинг ҳаммаси Жамғарма билан банк ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган жарималарни қўллаган ҳолда Жамғарма ҳисобига муддатидан илгари қайтарилиши белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобот йилининг 1 ноябридан кечиктирмай ҳар йили Жамғармага уй-жой қурилиши учун ажратилаётган ер майдонлари ва прогноз қилинаётган йилга мўлжалланган уй-жой қурилиши ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги «икки йиллик» сўзлари «уч йиллик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 6 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-69-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 131-модда, 37-38-cон, 284-модда)