22.12.2021 йилдаги ПҚ-58-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни стратегик режалаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ўрганиш асосида молиялаштиришнинг узвий тизимини яратиш, соҳага жалб этилган халқаро молия институтлари маблағларининг ишлатилиши самарадорлигини илмий асосланган ҳолда баҳолаш ва илм-фан натижаларини амалиётга жорий этишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини ривожлантиришнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳадаги ислоҳотларнинг таъсирчанлигини ва илмий тадқиқотларнинг амалий натижалари самарадорлигини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳани ривожлантириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли режалар ҳамда стратегиялар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги таъминоти соҳасидаги, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни (кредит ва грант), шу жумладан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва шакллантиришга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳадаги ахборот ва статистик маълумотларни тизимлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг самарали тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда — ХМИ ва ХҲМТ) кредит ва грантларини жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кредитлар ва грантлар олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тижорат банкларига тақдим этишда тадбиркорлик субъектларига консалтинг хизматлари ва амалий ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳадаги барча грант, техник кўмак ва кредит лойиҳаларини ва дастурларни бошқариш, мувофиқлаштириш ва самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси билан уйғунлигини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.

3. Марказ Агросаноатни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда хорижий экспертлар иштирокида халқаро молия институтларининг грант маблағлари ҳисобидан:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022-2023 йилларда ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб, ҳар бир туманда хусусий секторни жалб қилган ҳолда боғ ва токзорларни барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонларини ташкил қилиш чораларини кўрсин. Бунда, ҳар йили барпо этиладиган кўргазмали дала майдонлари рўйхати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ойда битта ҳудудда хорижий ва маҳаллий малакали мутахассислар иштирокида боғ, токзорлар барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинлар, доривор ўсимликларни етиштириш, уларни қайта ишлаш, экспорт қилиш бўйича семинар-тренинглар ўтказиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, Марказ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг устувор йўналишлари сифатида глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммолар, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг агробизнес, логистика, инвестиция ва бошқа долзарб мавзуларини тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ХМИ ва ХҲМТ кредит ҳамда грант лойиҳаларини амалга оширишга масъул ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий инвестициялар, грантлар, ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширадиган ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-тадқиқот натижаларини баҳолаш, давлат илмий дастурлари доирасида лойиҳаларни амалга оширишда белгиланган тартибда Инновацион ривожланиш агентлиги билан ҳамкорлик қилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Марказга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш ҳамда халқаро ташкилотлар ва хорижий юридик шахслар билан шартномалар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаси иқтисодиёти ҳамда стратегияси йўналишида олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш ҳамда ушбу соҳада илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва қонунчилик ҳужжатларида илмий ташкилотлар учун жорий этилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев) икки ой муддатда Марказ ҳузурида ривожланган хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, соҳадаги глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг ҳамда агрокластерлар фаолиятининг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш мақсадида илмий кенгаш ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказининг тузилмаси ҳамда унинг ҳудудий иқтисодий таҳлил ва меъёрлаш марказларининг намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ зиммасига юклатилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажаришга, лойиҳани амалга ошириш масалаларига тааллуқли ўзи тайёрлаган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг ишончлилиги учун ҳамда ХМИ ва ХҲМТнинг кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга жавобгар ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ тендер савдоларида рақобатни кучайтириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва пудратчиларни, халқаро компанияларни, жамоатчиликни кенг жалб этиш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширади ва харидлар тўғрисидаги ахборотдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ, ўз вақтида, эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаган ҳолда уни ахборот порталига жойлаштиради (бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини, асосий капиталга киритилган маблағларни ва техник-иқтисодий асосларда назарда тутилган натижаларга эришилганлигини баҳоловчи тизимни жорий этиш, шу жумладан лойиҳа натижаларини (мижозбай) баҳолаш ҳисоботларини умумлаштиради, таҳлил қилади ва ҳар ой Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган ва якунланган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижаларга оид маълумотларни мунтазам равишда ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилишни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ХМИ ва ХҲМТ томонидан инвестиция ва грант лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар, ҳомийлик хайриялари, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи илмий ва раҳбар ходимларининг иш ҳақи тегишлича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг фақат илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмалари ходимларига иш ҳақи тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг бюджетдан молиялаштириладиган штат бирликлари 2022 йилда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, кейинги йиллардан эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида йиллик харажатлар ХМИ ва ХҲМТлар томонидан лойиҳанинг техник иқтисодий асосида тасдиқланган ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган смета бўйича амалга оширилади ҳамда ўрнатилган тартибда уларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказга Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
(8-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 июндаги ПҚ-233-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2024 й., 07/24/233/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ директорига Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ХМИ ва ХҲМТ билан келишилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Марказ ҳамда унинг ҳузуридаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларининг ойлик иш ҳақларини икки баробарга ошириш ҳуқуқи берилади (бундан ойлик иш ҳақини хизматлар кўрсатиш ва қўшимча грант маблағларини жалб этиш ҳисобига ошириш мустасно);
(8-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 мартдаги ПҚ-96-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2023 й., 07/23/96/0152-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ бюджетдан ташқари маблағларни бошқариш учун тижорат банкларида депозит ҳисоб рақами очиши ва ундаги маблағлардан мустақил фойдаланиши мумкин (бюджет ташкилотларининг ғазна ҳисоб рақамларидан фойдаланишга доир талаблар ушбу маблағлардан фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти негизида Марказ ташкил этилганлиги ҳақида ХМИ ва ХҲМТга хабарномалар юборсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Марказ Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1 а-уй (1-қават ва ертўла) манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда барча коммунал ва жорий тўловлар билан боғлиқ харажатлар Марказ маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қарор ижросини самарали ташкил этиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниев бир ҳафта муддатда ташкилий йиғилиш ўтказиб, Марказ фаолиятини ташкил этиш бўйича вазифаларни ҳудудлар ва ижрочилар кесимида тақсимлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев бир ой муддатда Марказнинг юқори малакали, замонавий билимларга эга кадрлар билан тўлдирилишини ҳамда фаолияти йўлга қўйилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда Марказ фаолиятини хорижий давлатлар тажрибаси асосида самарали ташкил этиш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Марказнинг уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига оммавий ахборот воситалари орқали мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур қарорнинг ижросини ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 22 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-58-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 декабрдаги ПҚ-58-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш

Директор*

Директорнинг илмий ишлар ва стратегик таҳлил бўйича биринчи ўринбосари*

Институционал ислоҳотлар бўлими*

2

Лойиҳа ва дастурларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бўлими**

Бош юрисконсульт**

Илмий ишланмаларни жорий этиш бўлими**

Махсус бўлим*

1

Илмий котиб*

1

Иқтисодий ва сиёсий таҳлил бўлими*

2

Харидларни амалга ошириш бўлими**

Кадрлар бўйича бош мутахассис*

1

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўлими*

2

Стратегик режалаштириш, дастурлаш ва мувофиқлаштириш бўлими*

2

ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари***

Девонхона, ижро интизоми ва мурожаатлар бўлими*

2

Табиий ресурслардан самарали фойдаланишни тадқиқ этиш бўлими*

2

ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг ҳудудий вакиллари***

Ахборот ва коммуникацияларни бошқариш бўлими*

2

Бош бухгалтер*

1

Агробизнес субъектлари фаолиятини ва маркетингни ривожлантириш бўлими*

2

Маъмурий-хўжалик бўлими**

12 та ҳудудий иқтисодий таҳлил ва меъёрлаштириш марказлари*

«Agroiqtisodiyot» илмий-амалий журнали**

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 22 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга асосан аниқланади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

** ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

*** ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимлари, шу жумладан ҳудудий гуруҳлар вакиллари сони амалга оширилаётган лойиҳалар ТИАда кўрсатилган сонига кўра белгиланади ва молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 декабрдаги ПҚ-58-сон қарорига

2-ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги иқтисодий таҳлил ва меъёрлаш марказларининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Бошлиқ*

Қишлоқ хўжалиги тармоқларида иқтисодий таҳлилни амалга ошириш бўйича бош мутахассис*

1

Илмий ишланмаларни жорий этиш ва маркетинг бўлинмаси****

2

Бош бухгалтер*

1

Ёрдамчи ходимлар***

ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг ҳудудий вакиллари**

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ходимларнинг умумий чекланган сони 5 нафар (илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари).

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Илмий-тадқиқот ишларининг ҳажмидан келиб чиқиб, илмий-техник лойиҳаларни амалга оширишда илмий ходимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

* Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

** ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

*** Илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга асосан аниқланади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

**** Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 07/21/58/1186-сон; 16.03.2023 й., 07/23/96/0152-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 26.06.2024 й., 07/24/233/0450-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)