1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли «Божхона соҳасидаги айрим тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2026 йил 8 февралдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан келтириладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан келтириладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви тартибини назарда тутувчи Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 21 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
767-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 767-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига хорижий давлатлардан келтириладиган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низомнинг қоидалари ёзма хат-хабарлар (майда пакетлардан ташқари), дипломатик ва консуллик почта қопларига нисбатан татбиқ этилмайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
почта алоқаси оператори — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида почта алоқаси тармоғига эгалик қилувчи ва фаолиятнинг асосий тури сифатида почта алоқаси хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро курьерлик жўнатмалари — қисқа муддатларда қўлдан-қўлга етказиб берилган (топширилган) ҳолда амалга ошириладиган почта варақчалари, хатлар, бандероллар, босма нашрлар ва бошқа жўнатмалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро почта алмашинуви жойи — кирувчи ва чиқувчи халқаро почта жўнатмаларига тўлиқ қайта ишлов берувчи, шунингдек, уларни манзил бўйича жўнатувчи миллий почта алоқа операторининг алоҳида бўлинмаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари бўйича божхона назорати ва расмийлаштируви — Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда — божхона органлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига хорижий давлатлардан келтириладиган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган жўнатмалар назорати ва расмийлаштирувини хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро почта жўнатмалари — манзили кўрсатилган тегишли қадоқдаги ёзма хат-хабарлар, босма нашрлар ва бошқа жўнатмалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий эҳтиёжлар учун товарлар — жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган шахсий, оилавий (ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари) эҳтиёжлари учун мўлжалланган ҳамда тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган товарлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат мақсадлари учун товарлар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Халқаро почта жўнатмаларига ишлов бериш, уларни божхона органлари томонидан назорат қилиш, шунингдек, тайинланган жойга жўнатиш почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланадиган халқаро почта алмашинуви жойларида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро курьерлик жўнатмаларига ишлов бериш, уларни божхона органлари томонидан назорат қилиш, шунингдек, тайинланган жойга жўнатиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
темир йўл ва автомобиль транспорти орқали етказишда — махсус белгиланган божхона постларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳаво транспорти орқали етказишда — халқаро аэропортлар ёки уларга яқин ҳудудларда жойлашган божхона постларида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида (кейинги ўринларда — жўнатмалар) юбориладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қабул қилувчилар ёки жўнатувчилар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона расмийлаштирувидан ўтиши лозим бўлган жўнатмалар ушбу божхона органигача божхона назорати остида етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Барча жўнатмаларга Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари, ушбу Низом қоидалари ва Умумжаҳон почта иттифоқи актлари асосида белгиланган тартиблар, тақиқлар ва чекловлар татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган жўнатмаларда юбориладиган товарлар божхона назоратидан ўтказилади. Жўнатмаларни божхона назоратидан ўтказмасдан қабул қилувчиларга бериш ёки божхона ҳудудидан ташқарига жўнатиш таъқиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Жўнатмаларнинг божхона назорати келтириладиган жўнатмалар учун божхона чегарасини кесиб ўтиши билан, олиб чиқиладиган жўнатмалар учун эса божхона декларацияси қабул қилинган вақтдан бошланган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жўнатмаларнинг божхона назорати олиб киришда божхона органлари томонидан чиқаришга рухсат берилганда ёки олиб чиқишда божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида якунланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Четдан келтириладиган жўнатмалар божхона назорати зонасига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 218-моддасида белгиланган тартибда етказилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимлари томонидан транспорт ташкилотлари вакилларига жўнатмалар топширилиши ва транспорт ташкилотлари вакилларидан почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимлари томонидан жўнатмалар қабул қилиниши божхона органининг мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қуйидаги ҳужжатларга жўнатмалар бўйича божхона декларацияси сифатида қаралади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек, юридик шахслар манзилига қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган миқдордаги халқаро почта жўнатмаларида юбориладиган товарлар учун — Умумжаҳон почта иттифоқининг актларида назарда тутилган ҳужжатлар;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек, юридик шахслар манзилига қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган миқдордаги халқаро курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарлар учун — тижорат ҳужжатлари.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа ҳолларда жўнатмаларда юбориладиган товарларни декларациялаш божхона юк декларациясини бериш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жўнатмаларда олиб чиқиладиган, божхона юк декларацияси берилиши лозим бўлган товарларни декларациялаш мазкур товарлар почта алоқаси ташкилотларига топширилаётганда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ҳар бир халқаро курьерлик жўнатмалари бўйича почта алоқаси операторлари ёки провайдерлари томонидан божхона органларига божхона декларацияси (бевосита халқаро курьерлик жўнатмасига ёпиштирилган бўлиши лозим), мазкур Низомга 1-иловада келтирилган шаклда манифест ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган дастлабки электрон шаклдаги ахборот (кейинги ўринларида — дастлабки ахборот) тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки ахборотнинг божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар билан мувофиқлигига халқаро курьерлик жўнатмалари бўйича почта алоқаси операторлари ва провайдерлари масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки ахборотнинг божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар билан номувофиқлиги аниқланганда ёхуд дастлабки ахборот мавжуд бўлмаганда, божхона қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона назорати шакллари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки ахборот мавжуд бўлмаганда ёки қисман тақдим этилганда, халқаро курьерлик жўнатмаларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви ахборот божхона органларига почта алоқаси операторлари ёки провайдерлари томонидан тўлиқ тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки ахборот мавжуд бўлганда ва улар божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар билан мувофиқ бўлса ҳамда божхона назоратини амалга оширгандан сўнг бирор-бир тафовут аниқланмаса, божхона расмийлаштируви божхона органларининг ахборот тизимлари орқали электрон равишда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Келтирилган жўнатмалар почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органининг мансабдор шахси иштирокида очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари божхона кўздан кечирувини ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун божхона органларига жўнатмаларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органларига божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун хатлар, почта карточкалари ва секограммалар тақдим этилмайди, халқаро жўнатмаларда тегишинча божхона ҳудудига олиб кирилиши ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқилиши қонунчилик ҳужжатларида тақиқланган ёки чекланган товарлар мавжуд деб ҳисоблаш учун божхона органларида етарли асослар мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона назоратига тақдим этилган жўнатмаларни очиш, ҳужжатли солиштириш, тортиш, қадоқлаш ҳамда юборилаётган буюмларни почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимлари томонидан санаш, ўлчаш ҳамда тортиш божхона органи мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Жўнатмаларни очиш орқали божхона кўригидан ўтказиш божхона органининг мансабдор шахси ва почта алоқаси оператори ёки провайдерининг икки нафар ходими томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жўнатмалар божхона кўригидан ўтказилаётганда, уларнинг миқдорида фарқлар, жойланмаларида номувофиқликлар ҳамда божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг бошқа ҳоллари аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда шакллантирилиб, тўлдирилган божхона кўриги далолатномаси божхона кўригини амалга оширган почта алоқаси оператори ёки провайдерининг ходимлари ҳамда божхона органи мансабдор шахси томонидан имзоланиб расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киритилган ва республика божхона ҳудудидан олиб чиқилган, муайян сабабларга кўра орқага қайтарилган жўнатмалар божхона органи томонидан мажбурий тартибда божхона кўригидан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ҳаракатланаётган жўнатмаларнинг божхона назорати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 116 — 120-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Бошқа давлат органларининг (ветеринар, карантин ва бошқалар) назоратидан ўтиши лозим бўлган жўнатмаларнинг божхона расмийлаштируви тегишли кузатув ҳужжатларига ушбу органларнинг чиқариш тўғрисидаги белгиси қўйилгандан кейин ёки рухсат этувчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг якунланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Божхона назорати зонасидан божхона чегараси ташқарисига чиқарилаётган жўнатмалар божхона органи томонидан кузатув ҳужжатларига штамп ва муҳр босиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига хорижий давлатлардан келтириладиган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган схемаларга мувофиқ юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келтирилаётган жўнатмаларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган жойларда жўнатмаларнинг божхона назоратини амалга оширишда товарлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловларига тортилмайдиган бўлса, божхона органи томонидан божхона декларацияси расмийлаштирилади ва кейинги манзилга йўналтириш ҳамда қабул қилувчига топшириш учун почта алоқаси оператори ёки провайдери ходимларига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Қабул қилувчи шахс жўнатмани олишдан воз кечганда, кўрсатилган манзилда бўлмаганда, сақлаш муддати тугаганда, манзили тўлиқ кўрсатилмаганда ёки нотўғри кўрсатилганда, почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан ушбу жўнатмаларни ортга қайтариш чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Жўнатмалар ичида тижорат мақсадида олиб келинган деб қаралган товарлар мавжуд бўлганда, божхона расмийлаштируви тегишли тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Жўнатмалар орқали юборилган товарлар бўйича божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жўнатмалардаги товарлар тадбиркорлик ёки бошқа тижорат мақсадларида олиб келинган тақдирда, уларга нисбатан божхона қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари олиб ўтилаётган товарларнинг умумий миқдорига нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жўнатмалардаги товарлар миқдори ёки қиймати жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларни шахсий эҳтиёжлар учун божхона тўловлари тўламасдан олиб киришнинг чекланган меъёрларидан ортган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, товарларнинг барча тоифалари бўйича божхона қийматидан ва (ёки) оғирлигидан келиб чиқиб, олиб кириш меъёрларидан ортиқ қисмига нисбатан ягона божхона тўлови ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Божхона юк декларациясини тақдим этиш талаб қилинмайдиган товарлар учун божхона тўловлари божхона кирим ордеридан фойдаланган ҳолда ундирилади. Божхона тўловларини ҳисоблаш ва божхона кирим ордерини тўлдириш божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Божхона юк декларациясини тақдим этиш талаб қилинмайдиган товарлар учун божхона тўловлари суммасини ҳисоблаш божхона мақсадлари учун фойдаланиладиган Умумжаҳон почта иттифоқининг актларида назарда тутилган ҳужжатлар ҳамда тижорат ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларнинг қиймати тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаганда ёки товарларнинг нархи асоссиз пасайтирилиб кўрсатилганда, товарларнинг божхона қиймати божхона органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 164-моддаси талабларига мувофиқ аниқланади ҳамда божхона тўловларини ҳисоблаш ва уларни тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Жўнатмаларнинг божхона расмийлаштируви, божхона органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган божхона тўловлари ушбу Низом 23 — 25-бандларида белгиланган тартибда бундай жўнатмаларни қабул қилиб олувчилар томонидан тўлангандан кейин амалга оширилади.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона тўловлари ҳисобланган халқаро курьерлик жўнатмаларини қабул қилувчилар божхона назорати амалга оширилаётган ҳудуддан бошқа ҳудудда жойлашган тақдирда, бундай жўнатмалар божхона назорати остида қабул қилувчининг жойлашган ҳудудидаги божхона органига белгиланган тартибда етказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ўзбекистон Республикасидан юборилаётган жўнатмаларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Юбориладиган жўнатмаларга ишлов бериш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улар жўнатувчилардан божхона назорати зоналарида қабул қилиб олинишида бошланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ҳар бир жўнатувчи жўнатмаларни почта алоқаси операторлари ва провайдерларига топширишдан олдин амалдаги қоидалар билан танишиб чиқишга ва юк кузатув ҳужжатларини белгиланган шаклда тўлдиришга мажбур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жўнатмалар жўнатувчи томонидан амалдаги қоидаларга биноан ушбу жараёнларни назорат қилиш юклатилган почта алоқаси операторлари ёки провайдерлари ходими иштирокида қадоқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан қабул қилинган чиқувчи жўнатмалар кузатув ҳужжатлари билан бирга божхона назорат зонасига тушади ва уларни тортиш, дастлабки ажратиш ва юкхати ёзиш бўлинмаларига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ажратиш бўлинмаларидан жўнатмалар кузатув ҳужжатлари билан бирга божхона назоратидан ўтказиш учун қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимлари томонидан божхона органи ходими билан биргаликда жўнатмаларнинг кузатув ҳужжатлари олдиндан текшириб чиқилади ва жўнатиш тақиқланган буюмлар эгасига қайтариш учун ажратилади. Ушбу жўнатмаларнинг кузатув ҳужжатларида қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли хизматлар томонидан белги қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан жўнатилаётган жўнатмалар юридик шахслар, почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона расмийлаштируви тугагандан сўнг қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Экспорт қилувчилар Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ўз ҳисобварақларига тўлиқ тўлов келиб тушгандан кейин ва ушбу маълумотларни Ташқи савдо операцияларнинг ягона электрон ахборот тизимига киритгандан сўнг экспорт шартномалари тузмасдан, интернет-дўконлари орқали товарлар, ишлар ва хизматларни экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали битта инвойс бўйича қиймати 5 000 АҚШ долларигача бўлган товар (хизмат)ларни экспорт қилишда, харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ҳамда барча юридик ва жисмоний шахсларга Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан товарлар экспортини амалга оширишга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган товарларни ўз ичига олган жўнатмалар қонунчиликда белгиланган тартибда жўнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Мазкур Низом талабларини бажаришда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган халқаро курьерлик жўнатмалари бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАНИФЕСТ

Изоҳ. Манифестда кўрсатилган маълумотларни ўзгартирмаган ҳолда жадвални қайта шакллантиришга йўл қуйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилаётган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари
Ўзбекистон Республикаси божхона назорати ҳудудига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар тўғрисида давлат божхона хизмати органларининг автоматлаштирилган тизимига Ягона давлат интерактив хизматлари портали (ЯДИХП) орқали дастабки ахборотни юбориш.
Халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати амалга оширилгунга қадар
2-босқич
Божхона органи ходими
1. Олдиндан келиб тушган дастабки ахборотни божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар билан таққослаш ва жўнатманинг қандай мақсадларда олиб кирилаётганлигини аниқлаш.
Ҳар бир халқаро курьерлик жўнатмаси учун 20 дақиқа
2. Жўнатмаларнинг божхона назоратини амалга оширишда товарлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловларига тортилмайдиган бўлса, божхона расмийлаштируви, шу жумладан, хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда амалга ошириш.
Ҳар бир халқаро почта ва курьерлик жўнатмаси учун 20 дақиқа
3. Жўнатмани кейинги манзилга ёки қабул қилувчига етказиш учун почта алоқаси операторлари ва провайдерларига топшириш.
Божхона назорати якуни билан
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари
Ўзбекистон Республикаси божхона назорати ҳудудига халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини етказиш.
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати амалга оширилгунга қадар
2-босқич
Божхона органи ходими
1. Жўнатмаларни божхона назорати ва расмийлаштируви, шу жумладан, хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда амалга ошириш.
Ҳар бир халқаро почта ва курьерлик жўнатмаси учун 20 дақиқа
2. Жўнатмаларни кейинги манзилга етказиш учун почта алоқаси операторлари ва провайдерларига топшириш.
Божхона назорати якуни билан
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/767/1179-сон; 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)