1-ИЛОВА
|
Чора-тадбирлар |
Муддат | |||
|
I. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ёшларни танлаб олиш, ёшларда бизнес кўникмаларини шакллантириш ва уларни тадбиркорликка ўқитиш жараёни | ||||
|
1-босқич |
Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси ва тижорат банклари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларига чиққан ҳолда жойларда ёшлар билан очиқ мулоқотлар, семинар-тренинглар ўтказиш орқали тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшларнинг рўйхати шакллантирилади. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхат ёшларда бизнес кўникмаларини шакллантириш ва уларни тадбиркорликка ўқитиш учун Савдо саноат палатасига тақдим этилади. Савдо саноат палатаси томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш курсларида бепул, шу жумладан «онлайн» тарзда ўқитилади. Тадбиркорликка ўқитиш курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси томонидан сертификат тақдим этилади. |
Доимий равишда | ||
|
II. Ёш тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш | ||||
|
2-босқич |
Тадбиркорликка ўқитиш курсларини муваффақиятли тугатган ва «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармасининг махсус сертификатини олган ёшлар қонунчиликда белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказилади. |
Реал вақт режимида | ||
|
3-босқич |
Ёш тадбиркорлик субъекти томонидан инвестиция лойиҳасига доир таклифлар ишлаб чиқилади. |
Реал вақт режимида | ||
|
4-босқич |
Ҳудудлардаги «Лойиҳалар фабрикаси» томонидан Ёш тадбиркорлик субъектининг лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режаси ишлаб чиқилишида амалий ёрдам кўрсатилади. |
10 календарь куни | ||
|
5-босқич |
«Ўзмиллийбанк» АЖ молиявий ресурслар жалб қилиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан бош келишув тузади ва маблағ ажратиш бўйича буюртманома киритади. |
3 иш куни | ||
|
6-босқич |
Ёш тадбиркорлик субъекти инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун кредит олиш мақсадида «Ўзмиллийбанк» АЖнинг энг қулай филиалига мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатлар тўпламини (ариза, таъсис ҳужжатлари, бизнес-режа, товар ёки хизматлар харид қилиш бўйича олди-сотди шартномаси, гаров ҳужжатлари, тадбиркорлик курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат) тақдим этади. |
10 иш куни | ||
|
7-босқич |
Банк Кредит қўмитаси Ёш тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, лойиҳани молиялаштириш юзасидан қарор чиқаради. Кредит ажратиш рад этилган ҳолларда бу тўғрисида банк томонидан аризачига маълум қилинади. |
2 иш куни | ||
|
8-босқич |
Банк томонидан лойиҳани молиялаштириш бўйича ижобий қарор қабул қилинганда, қарз олувчи билан кредит шартномаси, гаров ва суғурта ҳужжатлари расмийлаштирилади. |
3 иш куни | ||
|
9-босқич |
Ёш тадбиркорлик субъектининг тўлов топшириқномасига асосан товар етказиб берувчи / хизматларни тақдим этувчи ташкилот ҳисобварағига кредитларини ўтказиб беради. Кредит 7 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 (270 млн сўм) баробаридан 2000 баробаригача (540 млн сўм) миқдорида ажратилади. |
10 иш куни | ||
|
10-босқич |
Тижорат банки томонидан кредит ажратиш рад этилган ҳолларда «Лойиҳалар фабрикаси» билан биргаликда мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда лойиҳани янада пухта ишлаб чиқади ва тижорат банкига такроран тақдим этади. |
10 иш куни | ||
|
11-босқич |
Тижорат банки Ёш тадбиркорлик субъектига ажратилган кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида мониторингни амалга оширади. |
Кредит сўндирилгунга қадар | ||
2-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Жами: 70 млн АҚШ доллари эквивалентида |
Шундан, 1-босқичда: 50 млн АҚШ доллари эквивалентида (млн долларда) | ||
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 2,4 |
2. | Андижон вилояти | 5,0 |
3. | Бухоро вилояти | 2,7 |
4. | Жиззах вилояти | 2,2 |
5. | Навоий вилояти | 1,5 |
6. | Наманган вилояти | 4,3 |
7. | Самарқанд вилояти | 5,7 |
8. | Сирдарё вилояти | 1,3 |
9. | Сурхондарё вилояти | 3,9 |
10. | Тошкент вилояти | 4,3 |
11. | Қашқадарё вилояти | 5,0 |
12. | Фарғона вилояти | 5,5 |
13. | Хоразм вилояти | 2,7 |
14. | Тошкент шаҳри | 3,5 |