Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3339]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 20 майдаги 14-сонли «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3435, 30.05.2023 й.) асосан 2023 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 16 мартдаги 16, 2021-16-сон «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3288, 2021 йил 20 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2021 й., 10/21/3288/0225-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор 2021 йил 1 декабрдан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 ноябрь,
75-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 ноябрь,
2021-49-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 75-сон ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 2021-49-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотлари* учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
|
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх | |
|
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
12 000 |
14 200 |
|
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
48 200 |
57 800 |
|
Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
30 200 |
36 200 |
*Пиводан ташқари
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 10/21/3339/1121-сон)