1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни тақсимлаш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларининг ҳамда кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларнинг ЯИДХПга уланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, грант ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон ҳужжат алмашишни таъминловчи ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ишлаб чиқилишини ва электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот тизимини ишлаб чиқишда қуйидагилар назарда тутилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўлланма олиш бўйича электрон навбат ҳисобини юритиш имконини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санаторийларга ташриф буюрувчи шахсларнинг маълумотлари ва тоифалари бўйича электрон базани шакллантириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторийларга олган йўлланмалар даврийлигининг ҳисобини электрон юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санаторийларда бўш ўринлар ҳисобини онлайн юритиш ва очиқ маълумот сифатида ахборот тизимида жойлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон ҳужжат алмашинишини таъминловчи ахборот тизими ишлаб чиқилиши ва электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши учун зарур бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида ваколатли органлар ва фуқаролар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг қуйидагиларни назарда тутувчи «Электрон санаторий» платформасини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳолини электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли томонидан санаторияларга бериладиган йўлланмалар бўйича навбатни кузатиш имкониятини берувчи механизмларни жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санаторийларда мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги, хизмат кўрсатиш ихтисосликлар тўғрисидаги маълумотларни янгилаб бориш ҳамда бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Электрон санаторий» платформасини ишлаб чиқиш ва келгусида техник хизмат кўрсатиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги «IT-Med» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик ва идораларга тегишли Давлат бюджетидан молиялаштириладиган санаторийлар «Электрон санаторий» платформасига мажбурий тартибда уланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик ва идораларга тегишли Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган санаторийлар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тизимидаги санаторийлар ва хусусий санаторийлар «Электрон санаторий» платформасига ихтиёрий тартибда уланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Электрон санаторий» платформасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимларини яратиш, такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек, ахборот коммуникация ва технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 19 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
693-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Регламент кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар (кейинги ўринларда — йўлланмалар) бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Агентликнинг туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланмалар умумий сони санаторийларнинг мавжуд ўринлари ҳамда тегишли молия йилида Давлат бюджетидан йўлланмалар учун мақсадли тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшга доир пенсия олувчилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Йўлланмаларни бериш даврийлиги (бирламчи мурожаат этганлар бундан мустасно) қуйидагилардан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳар йили — навбат асосида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) икки йилда бир маротаба — навбат асосида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) уч йилда бир маротаба — навбат асосида ёшга доир пенсия олувчиларга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар тоифаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этадилар ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари ёки вакиллари келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — мустақил тарзда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (пенсия гувоҳномаси, мавжуд бўлса, ушбу Регламентнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар) нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий маълумотнома (даволовчи шифокор томонидан бериладиган санаторий-соғломлаштириш тавсия этиладиган маълумотнома).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қуйидаги касалликлар мавжуд бўлганда шахсга тиббий маълумотнома берилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар билан кечадиган руҳий касалликлар, хусусан тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик касалликлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқумли тери ва соч касалликлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўткир юқумли касалликлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таносил касалликлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббий маълумотномаларда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни тегишли касалликлар бўйича ихтисослаштирилган санаторийларга йўлланма бериш юзасидан маълумотлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Сўровнома зарур маълумотлар расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда уларнинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, уларнинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ваколатли орган сўровнома тушганидан сўнг, уларнинг электрон реестрини юритади ва фуқаролар томонидан кузатиб борилиши учун навбатлар тўғрисидаги маълумотлар расмий веб-сайтида реал вақт режимида янгилаб борилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Йўлланмалар санаторийларнинг мавжуд ўринларидан келиб чиққан ҳолда ажратилган бюджет маблағлари доирасида навбат асосида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар учун санаторийларга йўлланмалар биринчи навбатда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланмалар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин (асосли сабабларга кўра қайтарилган йўлланмалар бундан мустасно) берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан ўтгандан сўнг 5 кун ичида йўлланмалардан фойдаланувчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан йўлланма бўйича санаторийларга мурожаат қилинмаганда берилган йўлланма бекор қилинади, бундан мазкур Регламентнинг 29-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланма олиш учун навбатга қўйилган шахс йўлланмадан фойдаланилмаганлиги муносабати билан электрон рўйхатдан чиқарилади ҳамда тизимда рўйхат автоматик равишда янгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Санаторийда соғломлаштириш учун берилган йўлланмада кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг тоифаси, йўлланманинг муддати ҳамда уни расмийлаштирган ваколатли органнинг номи тўлиқ кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ваколатли орган навбати келган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда йўлланмани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Давлат хизматлари маркази йўлланма тушганидан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон манзилига юборади (мавжуд бўлганда) ва уларни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари ёки вакиллари келиб мурожаат қилган тақдирда, уларнинг сўровига кўра, уларга йўлланмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Йўлланмаларни тақсимлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) талабномаларига асосан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сонига мувофиқ республика санаторийларига йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар чоракда тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу талабномалар ҳар чоракда, навбатдаги чорак бошланишидан бир ой олдин Агентликка тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Тасарруфида маҳаллий санаторийси бўлган ҳудудий бошқармалар, ваколатли органларнинг талабномаларига асосан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сонига мувофиқ маҳаллий санаторийларга йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар чоракда тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарурат бўлганда, ҳудудий бошқармаларга республиканинг бошқа ҳудудларида жойлашган маҳаллий санаторийлар учун йўлланмалар ажратилиши мумкин. Бунда, ҳудудий бошқармалар томонидан республиканинг бошқа ҳудудида жойлашган маҳаллий санаторийларга бўлган талабномалар Агентликка тақдим этилади ҳамда Агентликнинг талабномасига асосан республиканинг бошқа ҳудудларида жойлашган маҳаллий санаторийлар учун йўлланмалар тегишли ҳудудий бошқармаларга ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу талабномалар навбатдаги чорак бошланишидан 20 кун олдин тегишли ҳудудий бошқармаларга тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Фойдаланилган йўлланмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳар чоракдан кейинги ойнинг 5-кунига қадар ҳудудий бошқармалар томонидан Агентликка тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Йўлланмалар фақат уларда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланади. Йўлланмада кўрсатилган муддатдан олдин санаторийга қабул қилинмайди, санаторийга кечикиб келинган кунлар тикланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Санаторийга битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши (шу жумладан, ёш болалар ҳам) қабул қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Санаторийга ташриф буюрган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўзи билан бирга йўлланмадан ташқари шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан йўлланмага асосан берилган санаторий-курорт картасини олиб келиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Санаторийларга қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланмада кўрсатилган санаторийга келиш муддатидан камида уч кундан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақида Давлат хизматлари марказига хабар бериши ва йўлланмани қайтариши лозим. Давлат хизматлари маркази ходими бу ҳақида 1 соат мобайнида ваколатли органни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланма олиш навбати келган фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча чиқиб кетган бўлса, шунингдек, асосли сабабларга кўра йўлланмадан фойдаланмаган тақдирда, фуқароларнинг навбат муддати кейинги ойга кўчирилади. Бундай ҳолатда фуқаро олдинги ариза рақамини кўрсатиб, ушбу Регламентнинг 2-бобида белгиланган тартибда қайта мурожаат қилганда йўлланмалар биринчи навбатда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайтарилган ва фойдаланилмаган йўлланмалар ваколатли орган томонидан навбат асосида бошқа кекса ёки ногиронлиги бўлган шахсга расмийлаштириб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Санаторий раҳбарлари соғломлаштирилган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторийда ҳақиқатда бўлган вақти, муддатидан олдин кетган бўлса, унинг сабаблари кўрсатилган маълумотларни йўлланманинг «Қайтариладиган қисми»га киритади ҳамда ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, ахборот тизими орқали ваколатли органга юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилган ва улар томонидан фойдаланилган йўлланмалар ҳисоби ваколатли органлар томонидан юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ваколатли органлар йўлланмаларнинг жойларда ўз вақтида ва мақсадли берилиши, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўлланмаларни олишларида адолат тамойилларига ҳамда навбатлиликка қатъий амал қилинишини таъминлашда жавобгар ҳисобланади. Ҳудудий бошқармалар юқоридаги вазифаларнинг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни олиб бориш учун масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган хизматлар сифати учун санаторийлар раҳбарлари жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар
Йўлланма олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш
Хоҳишига кўра
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази.
Сўровномани ваколатли органга юбориш
1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида.
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали.
2. Автоматик тарзда.
3-босқич
Ваколатли орган
1. Сўровнома тушганидан сўнг уни электрон реестрда қайд этиш.
1. Сўровнома келиб тушганидан кейин10 дақиқа ичида.
2. Йўлланма бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабабларини тегишли Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига электрон тарзда юбориш.
2. Навбат келганда.
3. Йўлланма расмийлаштирилган тақдирда, тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юбориш.
3. Навбат келганда.
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
1. Йўлланма тушганидан сўнг уни кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон манзилига юбориш (мавжуд бўлганда) ва уларни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.
2. Ўзи (ёки ишончли вакили) келиб мурожаат қилганда йўлланмани электрон ёки қоғоз шаклида бериш.
3. Йўлланма бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни хабардор қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
____________________
____________________
(сана)
(рақам)
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Кекса ва ногиронлиги бўлган шахс тўғрисида маълумотлар:
1. Ф.И.О.
2. Туғилган йили ва санаси
3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи
4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда)
5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)
6. Телефон рақами
II. Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
1. Имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (пенсия гувоҳномаси, мавжуд бўлса, ушбу Регламентнинг 4-бандида санаб ўтилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар) нусхаси
2. Тиббий маълумотнома
Ариза берувчининг имзоси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА