1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) ва Давлат хизматлари марказлари орқали санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларни тақсимлаш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ва «Инсон» марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ЯМИҲ АТ) орқали мурожаат қиладилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларининг ҳамда кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларнинг ЯИДХПга уланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, грант ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон ҳужжат алмашишни таъминловчи ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ишлаб чиқилишини ва электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот тизимини ишлаб чиқишда қуйидагилар назарда тутилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўлланма олиш бўйича электрон навбат ҳисобини юритиш имконини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санаторийларга ташриф буюрувчи шахсларнинг маълумотлари ва тоифалари бўйича электрон базани шакллантириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторийларга олган йўлланмалар даврийлигининг ҳисобини электрон юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санаторийларда бўш ўринлар ҳисобини онлайн юритиш ва очиқ маълумот сифатида ахборот тизимида жойлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон ҳужжат алмашинишини таъминловчи ахборот тизими ишлаб чиқилиши ва электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши учун зарур бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида ваколатли органлар ва фуқаролар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2024 йил 1 февралдан бошлаб кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун санаторийларга йўлланмаларни бериш бўйича давлат хизмати ЯМИҲ АТ орқали ҳам жорий этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, санаторийларга йўлланма бериш бўйича давлат хизмати «Инсон» марказлари томонидан кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Инсон» марказларининг ижтимоий ходимларига бевосита фуқароларнинг розилиги билан уларнинг номидан Агентлик тизимидаги санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг қуйидагиларни назарда тутувчи «Электрон санаторий» платформасини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳолини электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли томонидан санаторияларга бериладиган йўлланмалар бўйича навбатни кузатиш имкониятини берувчи механизмларни жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санаторийларда мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги, хизмат кўрсатиш ихтисосликлар тўғрисидаги маълумотларни янгилаб бориш ҳамда бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Электрон санаторий» платформасини ишлаб чиқиш ва келгусида техник хизмат кўрсатиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги «IT-Med» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик ва идораларга тегишли Давлат бюджетидан молиялаштириладиган санаторийлар «Электрон санаторий» платформасига мажбурий тартибда уланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик ва идораларга тегишли Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган санаторийлар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тизимидаги санаторийлар ва хусусий санаторийлар «Электрон санаторий» платформасига ихтиёрий тартибда уланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик тизимидаги санаторийлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «IHMA Sanatoriy» модулига уланади;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Электрон санаторий» платформасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимларини яратиш, такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек, ахборот коммуникация ва технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 19 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
693-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар (кейинги ўринларда — йўлланмалар) бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларга (кейинги ўринларда — санаторийлар) берилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат хизмати Агентликнинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган), Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ЯМИҲ АТ) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланмалар умумий сони санаторийларнинг мавжуд ўринлари ҳамда тегишли молия йилида Давлат бюджетидан йўлланмалар учун мақсадли тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланма бериладиган шахсларнинг ушбу банднинг иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган тоифага кириши тўғрисидаги маълумотлар Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тақдим этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Йўлланмаларни бериш даврийлиги (бирламчи мурожаат этганлар бундан мустасно) қуйидагилардан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳар йили — навбат асосида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) икки йилда бир маротаба — навбат асосида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) уч йилда бир маротаба — навбат асосида ёшга доир пенсия олувчиларга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Регламентнинг 3-бандида белгиланган тоифалардан бирига мансуб бўлган «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган донорларга йўлланмалар уларнинг мурожаатига асосан йўлланмаларни бериш даврийлигига мувофиқ навбатсиз берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар тоифаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ваколатли органга келиб мурожаат этадилар ёхуд давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТда рўйхатдан ўтадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари ёки вакиллари келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТ орқали мурожаат этган тақдирда эса — мустақил тарзда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдирадилар.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (пенсия гувоҳномаси, мавжуд бўлса, ушбу Регламентнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар) нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий маълумотнома (даволовчи шифокор томонидан бериладиган санаторий-соғломлаштириш тавсия этиладиган маълумотнома).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қуйидаги касалликлар мавжуд бўлганда шахсга тиббий маълумотнома берилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар билан кечадиган руҳий касалликлар, хусусан тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик касалликлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқумли тери ва соч касалликлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўткир юқумли касалликлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таносил касалликлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббий маълумотномаларда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни тегишли касалликлар бўйича ихтисослаштирилган санаторийларга йўлланма бериш юзасидан маълумотлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Сўровнома зарур маълумотлар расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда уларнинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга келиб мурожаат этганда, уларнинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими томонидан тўлдирилиб, тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органнинг «IHMA Sanatoriy» модулига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТ орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда ваколатли органнинг «IHMA Sanatoriy» модулига юборилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. «IHMA Sanatoriy» модулида келиб тушган сўровномаларнинг электрон реестри юритилади. Бунда, фуқаролар сўровномаларнинг кўриб чиқиш ҳолати ва навбати тўғрисидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли органга мурожаат қилиш ёки ЯИДХП ёхуд ЯМИҲ АТ орқали реал вақт режимида олиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Йўлланмалар санаторийларнинг мавжуд ўринларидан келиб чиққан ҳолда ажратилган бюджет маблағлари доирасида навбат асосида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар учун санаторийларга йўлланмалар биринчи навбатда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланмалар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 10 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин (асосли сабабларга кўра қайтарилган йўлланмалар бундан мустасно) берилади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўлланма амал қилиш муддати бошланишидан 20 кун олдин, бироқ 10 кундан кам бўлмаган муддатда «IHMA Sanatoriy» модули орқали электрон шаклда (электрон почта манзиллари мавжуд бўлганда), алоқа воситалари орқали қисқа матнли хабар (СМС) орқали ёки ваколатли органнинг ходимлари томонидан санаторийга жойлашиш навбати келиши ҳақида хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланиш санасидан камида 3 кун олдин уларга шакллантириладиган йўлланмадан фойдаланишни рад этиши ёки йўлланма амал қилиш муддатини бир ойга узайтириш ҳақида ваколатли органга мурожаат қилиши мумкин.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, фойдаланишни рад этган ёки йўлланма амал қилиш муддатини бир ойга узайтириш бўйича мурожаат қилган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўрнига кейинги навбатдаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида белгиланган тартибда хабардор қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарорига асосан тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланманинг амал қилиш муддати бошлангандан сўнг 5 кун ичида йўлланмалардан фойдаланувчи томонидан йўлланма бўйича санаторийларга мурожаат қилинмаганда берилган йўлланма бекор қилинади.
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланма олиш учун навбатга қўйилган шахс йўлланмадан фойдаланилмаганлиги муносабати билан электрон рўйхатдан чиқарилади ҳамда тизимда рўйхат автоматик равишда янгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Санаторийда соғломлаштириш учун берилган йўлланмада кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг тоифаси, йўлланманинг муддати ҳамда уни расмийлаштирган ваколатли органнинг номи тўлиқ кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ваколатли орган навбати келган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда йўлланмани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки ЯМИҲ АТ орқали электрон равишда юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган йўлланма тушганидан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон манзилига юборади (мавжуд бўлганда) ва уларни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари ёки вакиллари келиб мурожаат қилган тақдирда, уларнинг сўровига кўра, уларга йўлланмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Агентлик кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сони, имтиёз тоифаси ва йўлланмаларнинг бериш даврийлигига мувофиқ республика санаторийларига йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар йили 31 декабрга қадар тасдиқлайди ва талабдан келиб чиққан ҳолда йил давомида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб боради.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини инобатга олади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Фойдаланилган йўлланмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳар чоракдан кейинги ойнинг 5-кунига қадар ҳудудий бошқармалар томонидан Агентликка тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Йўлланмалар фақат уларда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланади. Йўлланмада кўрсатилган муддатдан олдин санаторийга қабул қилинмайди, санаторийга кечикиб келинган кунлар тикланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Санаторийга битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши (шу жумладан, ёш болалар ҳам) қабул қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Санаторийга ташриф буюрган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўзи билан бирга йўлланмадан ташқари шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан йўлланмага асосан берилган санаторий-курорт картасини олиб келиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул жараёнида санаторийга ташриф буюрган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторий-курорт картасида мазкур Регламентнинг 9-бандида белгиланган касалликлар аниқланиши йўлланмани бекор қилиш учун асос ҳисобланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра, шу жумладан фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча чиқиб кетиши сабабли йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, ўлланманинг амал қилиш муддати бошланиш санасидан камида 3 кун олдин бу ҳақида Давлат хизматлари марказига ёки ваколатли органга хабар бериши ва йўлланмани қайтариши лозим. Давлат хизматлари маркази ходими бу ҳақида 1 соат мобайнида ваколатли органни хабардор қилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланма олиш навбати келган фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча чиқиб кетган, шунингдек, йўлланмадан фойдаланиш муддатини узайтириш тўғрисида мурожаат қилган бўлса, фуқароларнинг навбат муддати фақат бир маротаба кейинги ойга кўчирилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Санаторий раҳбарлари соғломлаштирилган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторийда ҳақиқатда бўлган вақти, муддатидан олдин кетган бўлса, унинг сабаблари кўрсатилган маълумотларни йўлланманинг «Қайтариладиган қисми»га киритади ҳамда ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, ахборот тизими орқали ваколатли органга юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилган ва улар томонидан фойдаланилган йўлланмалар ҳисоби ваколатли органлар томонидан юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ваколатли органлар йўлланмаларнинг жойларда ўз вақтида ва мақсадли берилиши, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўлланмаларни олишларида адолат тамойилларига ҳамда навбатлиликка қатъий амал қилинишини таъминлашда жавобгар ҳисобланади. Ҳудудий бошқармалар юқоридаги вазифаларнинг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни олиб бориш учун масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
311. Санаторийлар томонидан мазкур Регламентнинг 3-бандига мувофиқ кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни кузатиб борувчи шахсга берилган йўлланма асосида озиқ-овқат ва ётоқ жой билан таъминлаш бепул асосда, қолган хизматлар шартномага мувофиқ пулли асосда кўрсатилади.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган хизматлар сифати учун санаторийлар раҳбарлари жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, «Инсон» марказлари ва ЯМИҲ АТ орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур Регламент талабларига риоя этилиши Агентлик ва Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилинади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар
Йўлланма олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиш ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш
Хоҳишига кўра
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
Сўровномани ахборот тизимида шакллантириш ҳамда «IHMA Sanatoriy» модулига юбориш
1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими
2. Автоматик тарзда
3-босқич
«IHMASanatoriy» модули
1. Сўровнома тушганидан сўнг уни электрон реестрда қайд этиш.
1. Автоматик тарзда
2. Йўлланма бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабабларини тегишли Давлат хизматлари марказига, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон тарзда юбориш.
2. Автоматик тарзда
3. Йўлланма расмийлаштирилган тақдирда, тегишли Давлат хизматлари марказига, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига, ЯИДХП ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон тарзда юбориш.
3. Навбати келганда
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими
1. Йўлланма тушганидан сўнг уни кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон манзилига юбориш (мавжуд бўлганда) ва уларни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.
2. Мурожаатчи йўлланмани ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги шахсий кабинетида юклаб олади.
3. Ўзи (ёки ишончли вакили) келиб мурожаат қилганда йўлланмани электрон ёки қоғоз шаклида бериш.
4. Йўлланма бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни хабардор қилиш.
10 дақиқа ичида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
____________________
____________________
(сана)
(рақам)
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Кекса ва ногиронлиги бўлган шахс тўғрисида маълумотлар:
1. Ф.И.О.
2. Туғилган йили ва санаси
3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи
4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда)
5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)
6. Телефон рақами
II. Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
1. Имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (пенсия гувоҳномаси, мавжуд бўлса, ушбу Регламентнинг 4-бандида санаб ўтилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар) нусхаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эслатма: Йўлланма фақат унда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланади. Йўлланмада кўрсатилган муддатдан олдин санаторийга қабул қилинмайди, шунингдек санаторийга кечикиб келинган кунлар тикланмайди. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Санаторийга битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши (шу жумладан, ёш болалар ҳам) қабул қилинмайди.
Санаторийда соғломлаштириш учун 000000-сон
ЙЎЛЛАНМА
1. Даволанувчининг Ф.И.О.
2. Даволанувчининг паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ким томонидан берилганлиги):
3. Даволанувчининг ЖШШИР:
4. Туғилган йили (йил, кун, ой,): (0000.00.00 йил
5. Доимий яшаш жони бўйича рўйхатга олинган манзили:
6. Тиббий маълумотнома (рақами, қачон ким томонидан берилган):
Санаторий томонидан туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига
000000-сон йўлланманинг
ҚАЙТАРИЛАДИГАН ҚИСМИ
1. Даволанувчининг Ф.И.О.:
2. Даволанувчининг паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ким томонидан берилганлиги):
QR-код жойи
3. Даволанувчининг ЖШШИР:
4. Тугилган йили (кун, ой, йил): 00.00.0000 йил
5. Имтиёзли тоифаси:
6. Санаторий номи, телефон рақами:
Муҳим маълумотларни олиш учун QR-кодни сканерланг
7. Ҳақиқий соғломлаштирилган муддати:
00 кун
0000 йил 00.00 дан
0000 йил 00.00 гача
8. Изоҳ:
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)