17.11.2021 йилдаги 692-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.11.2021 йилдаги 692-сон
Дата вступления в силу
17.11.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий давлатчилигимиз вужудга келиши ва тараққий топган даврларда ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар шон-шуҳратини тарихий далиллар асосида замондошлар онги-хотирасида мустаҳкамлаш ва имкон қадар кенг оммага, айниқса, ёш авлодга етказиш, уларнинг дунёқарашлари, қалбларида миллий қадриятлар руҳи, миллат тамаддунига дахлдорлик, она Ватанга меҳр ва садоқат, адолат туйғусини ҳар томонлама кучайтириш, буюк саркардаларимиз мерос қилиб қолдирган бой жанг санъати сирларини ўрганиш, бу борада илмий-оммабоп, бадиий, ўқув-услубий адабиётларни, шу жумладан мультимедиа имкониятларидан фойдаланган ҳолда тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва Фанлар академиясининг Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти муассислигида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Аждодлар изидан» ҳарбий-тарихий жамияти — муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотини (кейинги ўринларда — Жамият) ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Аждодлар изидан» илмий-оммабоп журналини таъсис этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамиятни бошқариш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири раислик қиладиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кузатув кенгаши ва Жамият аъзолари фаолиятларини жамоатчилик асосида олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кузатув кенгаши йиғилишлари, қоида тариқасида, ҳар йили камида икки маротаба ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти раҳбари — Кузатув кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, фавқулодда вазиятлар вазири, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Миллий гвардияси қўмондони, маданият вазири ва Фанлар академияси президенти Кузатув кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланади, шунингдек, фан, таълим, тарих, ҳарбий соҳада илмий ва амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган фуқаролар, шу жумладан, ҳарбий пенсионерлар ихтиёрий асосда Кузатув кенгашининг аъзолари бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланганлиги инобатга олинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус тузилган қидирув гуруҳлари ва экспедицияларининг саъй-ҳаракатлари билан қадим ўтмишда, ўрта асрларда, яқин тарихда Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек, унинг чегаралари ташқарисида бўлиб ўтган ҳарбий-тарихий аҳамиятга эга тарихий ҳужжатлар ва воқеалар тавсиф-баёнини тўплаш ишларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу ҳудудда яшаган, миллат озодлиги ва мустақиллиги учун босқинчиларга қарши курашиб, қаҳрамонлик кўрсатган ҳарбий саркардалар, раҳбарлар, қабила ва халқ етакчилари, йўлбошчиларининг фаолиятини ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда юртимиздаги музей, кутубхона ва архивларда, шу жумладан, хорижий давлатлардаги шу каби муассасаларда илмий-тадқиқот ва қидирув ишларини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таниқли олимлар, тарихчилар, археологлар, мутахассисларни жалб қилган ҳолда йиғилган маълумотларни тизимлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий юришлар, миллий озодлик учун олиб борилган кураш жараёнларининг иштирокчилари ва уларнинг йўлбошчилари томонидан қўлланилган стратегия ва жанг қилиш усулларини матнли ҳамда график тавсифларда акс эттирган тарзда Ўзбекистон тарихида юз берган ҳарбий- тарихий воқеалар харитасини тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистонда юз берган ҳарбий-тарихий воқеалар харитаси асосида ҳудудларда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда кўнгиллиларни жалб қилган ҳолда ҳарбий-тарихий маданий мерос объектларини ўрганишни ташкиллаштириш, келгусида хорижлик меҳмонлар, маҳаллий аҳоли, айниқса, мактаб ўқувчилари ва талабалар учун экскурсиялар уюштириш мақсадида тарихий воқеалар лавҳалари акс эттирилган ёдгорлик, ёдгорликлар ва музей мажмуалари лойиҳаларини тузишда кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Аждодлар изидан» ҳарбий-тарихий жамияти фаолиятини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Жамият фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида «Аждодлар изидан» ҳарбий-тарихий жамиятини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) тузилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилиши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Маданият вазирлигининг ҳар бири томонидан бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 500 баробари эквиваленти миқдорида ажратиладиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий секторларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилган ҳомийлик хайриялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Жамият Кузатув кенгаши томонидан белгиланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Жамият фаолиятида бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларининг юқори илмий салоҳиятга эга мутахассислари ҳам иштирок этиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистоннинг ҳарбий тарихини оммалаштириш, ватанпарварликни тарғиб этиш, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш мақсадида музейларда ҳарбий тарих мавзуларини кенг ёритиш, шунингдек, театрларда спектакль ва саҳна асарларини яратиш ва мунтазам равишда намойиш этиш ишларини йўлга қўйсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Фанлар академияси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан мунтазам равишда тарихий, ҳарбий-ватанпарварлик мавзуларига оид бадиий, илмий-оммабоп нашрларнинг чоп этилишига кўмаклашиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ёшлар ва ҳарбий хизматчиларда ватанпарварлик, садоқат ҳамда фидойилик туйғуларини шакллантиришга қаратилган, шонли тарихимиз, буюк саркардаларимизнинг таржимаи ҳоли, мардонавор курашлари, ҳарбий санъати, саркардалик маҳорати, қаҳрамонликларини акс эттирувчи бадиий ва ҳужжатли фильмлар, сериаллар, мультфильмлар яратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамиятнинг 2022 йилдан бошлаб илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида лойиҳаларни амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилишини ва илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар асосида Жамият илмий лойиҳаларини молиялаштиришга белгиланган тартибда маблағлар ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамиятнинг ҳарбий тарих бўйича илмий-тадқиқот ва қидирув ишларини ташкиллаштиришда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан илмий ҳамкорлик ўрнатиш ва уни ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскарларнинг хорижий давлатлар ҳудудидаги қабрлари ва уларнинг ҳолати ҳақида маълумотларни шакллантирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги уч ой муддатда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскарларнинг хорижий давлатлар ҳудудидаги қабрларини ватандошларимиз зиёрат қилишларини назарда тутган ҳолда сайёҳлик йўналишларини (маршрутларини) ишлаб чиқиш чораларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки йил муддатда тарихий ҳамда расмий ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий тарихи энциклопедиясини нашрга тайёрлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳарбий-тарихий маданий мерос объектларини сақлаш, тиклаш борасида, тарихий тадқиқотларни ривожлантиришда, аҳолини, айниқса, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган ишларда Жамият фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қарши шаҳридаги «Ватанпарварлар» боғида жойлашган «Ватан мудофааси тарихи» музейи экспозициясини «Амир Темур ва Тўхтамишхон жанги» панорамаси тарзида қуриш ишларини 2022 йил 1 майга қадар якунласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 17 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
692-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 ноябрдаги 692-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Аждодлар изидан» ҳарбий-тарихий жамияти фаолиятини ташкил этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

1.

«Аждодлар изидан» ҳарбий-тарихий жамият тўғрисида»ги Низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Низом лойиҳаси

2022 йил февраль

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси

2.

Ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари раҳбарлигида Қуролли Кучларнинг нуфузли фахрийлари, олимлар, тадқиқотчилар, маданият ва санъат ходимлари, бошқа жамоат арбоблари, шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг вакиллари, ёшлар ташкилотлари фаоллари ва кўнгиллиларни жалб қилган ҳолда «Аждодлар изидан» ҳарбий-тарихий жамиятининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш.

Ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш

2022 йил февраль

Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.

3.

Ахборот-қидирув ишларини таъминлаш учун «Аждодлар изидан» ҳарбий-тарихий жамиятининг веб-сайтини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил апрель

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фанлар академияси

4.

Хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги «Ватанпарварлар» боғида жойлашган «Ватан мудофааси тарихи» музейи замонавий панорама услубида музей экспозициясини барпо қилиш ва фойдаланиш учун топшириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил май

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетлари ҳисобидан

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

5.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг «Улуғ салтанат» роман-эпопеяси асосида режиссёр Ҳилол Насимов билан биргаликда ёзилган «Буюк Амир Темур» сценарийси асосида Шаҳрисабз Давлат музейи қўриқхонаси бош директори тарих фанлари номзоди Наби Олимович Хушваков, режиссёр Сергей Валентинович Русаков ва Россия ёзувчилар уюшмаси аъзоси Димитрий Валентинович Агалаковлар томонидан ёзилган «Кеш шери» номли бадиий фильм сценарийси, Темуршунос олим ва публицист ёзувчи Жумабой Рахимовнинг «Адолат ва қудрат тимсоли», «Жалолиддин Мангуберди Ватаннинг шерюрак баҳодири», «Коинотга талпинган ҳукмдор», Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақидаги илмий-оммабоп китоб-альбомлари ўрганиб чиқилиб қўшма лойиҳа асосида «Ватан» киностудияси базасида кўп қисмли тарихий киноэпопея (киносериал)ни яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йилдан режага кўра

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан

Кинематография агентлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

6.

Ҳарбий тарихий воқеалар юз берган жойларда, ушбу тарихий воқеа содир бўлган саналарда ёшлар жамоат ташкилотлари, ҳарбий хизматчилар, маҳаллий аҳоли ва кўнгиллиларни жалб қилган ҳолда тарихий воқеликни қайта тиклаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар, фестиваллар, кўргазмалар ташкил қилиш ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йилдан режага кўра

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Кинематография агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

7.

Россиянинг Самара вилоятидаги Кодурча воҳасида маҳаллий ўлкашунослар томонидан буюк ҳарбий саркарда Амир Темурга бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик тоши ўрнида Амир Темур ва унинг ҳарбий саркардалари ифодаланган композицион ҳайкал ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилиш ҳамда танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ҳайкал мажмуасини ўрнатиш юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан меморандум тузиш ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси жанговар ордени соҳиблари туғилиб ўсган ёки истиқомат қилаётган жойларда маҳаллий кўнгиллилар томонидан эсдалик лавҳалари, ёдгорлик тошларини ўрнатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Кинематография агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

8.

Ўзбекистоннинг ҳарбий тарихига оид миллий давлатчилигимиз вужудга келиши ва тараққий топган даврларда ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларимизнинг ҳарбий салоҳияти ҳамда жанг қилиш санъатини ҳикоя қилувчи асарлар, ҳикоялар, мақолаларни «Аждодлар изидан» илмий-оммабоп журналида мунтазам чоп этиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

доимо

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан

«Аждодлар изидан» ҳарбий-тарихий жамияти

9.

Амир Темур изидан, Жалолиддин изидан, Бобур изидан каби мавзуларда халқаро илмий, маърифий экспедициялар ташкил этиш, хорижий давлатларда сақланиб қолган географик ва тарихий ҳудудларда эсдалик тошлари, ёдгорликлар ва ҳайкаллар яратиш борасида таклифларни ишлаб чиқиш, туристик сайёҳлик маршрутларини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

доимо

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия. Кинематография агентлиги, Ташки ишлар вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2021 й., 09/21/692/1062-сон)