11.11.2021 йилдаги ПҚ-6-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудларда соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ресурс имкониятларини кенгайтириш, уларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ҳамда улардаги мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Молия вазирлигига унинг талабномаларига асосан 2021-2022 йилларда 100 млн АҚШ долларигача эквивалентдаги миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилсин. Бунда, ушбу маблағлар Молия вазирлигининг талабномалари тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ ажратилаётган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномаларига ҳамда белгиланган ставкага кўра қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга уларга бюджет ссудаси сифатида ажратсин. Бунда, Молия вазирлиги кредит маблағларини республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга ва етакчи хорижий тиббий муассасаларда уларнинг мутахассислари малакасини оширишга ҳам йўналтириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда хатлов ўтказиш асосида ҳар бир ҳудуд ва муассаса кесимида тиббий ускуналарга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда ссуда маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган ускуналар рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлигига келишиш учун киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари келишилган рўйхатга асосан тиббий ускуналарни харид қилади. Бунда, ушбу жараёнга «Oʻzmedimpeks» масъулияти чекланган жамияти агент сифатида жалб қилиниши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасида (кейинги ўринларда — Марказ) комплекс экспертизадан ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ажратилаётган ссуда маблағларининг самарали ва мақсадли ишлатилиши ҳамда ўз вақтида қайтарилишига шахсан масъул ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда малака оширадиган тиббиёт ходимлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлов (конкурс) асосида шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон Фармони билан ташкил қилинган Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари мутахассисларининг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш мақсадида Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ҳисоб палатаси (Б. Турабов) ушбу қарор доирасидаги тиббий ускуналарни харид қилиш жараёни ва улардан самарали фойдаланиш устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 11 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-6-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-6-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Йўл харитаси»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Молиялаштириш шартномаларини тузиш

1.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Молия вазирлиги ўртасида кредит шартномасини имзолаш.

Кредит шартномаси

2021 йил 1 декабргача

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Вафаев), Молия вазирлиги (Ишметов)

2.

Ҳудудий давлат тиббиёт муассасалари учун замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ҳамда етакчи хорижий тиббий муассасаларда уларнинг мутахассислари малакасини ошириш учун бюджет ссудаларини ажратиш.

Ссуда шартномаси

Талабномаларга асосан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги (Ишметов)

II. Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасаларини зарур тиббий ускуналар билан таъминлаш

3.

Талаб юқори бўлган асосий турдаги тиббий ускуналар рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириш.

Рўйхат

2021 йил 5 декабргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов, Азизов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Ҳудудий тиббиёт муассасаларидаги мавжуд тиббий ускуналарни хатловдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш даражасини ўрганиш.

Бунда, халқаро молия ташкилотлари, Давлат бюджети ва бошқа манбалар ҳисобидан харид қилиниши кўзда тутилган тиббий ускуналар инобатга олинади.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 15 январгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов, Азизов)

5.

Хатлов натижалари асосида ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари кесимида:

Туман (шаҳар)лар кесимида харид қилинадиган тиббий ускуналар рўйхати

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1) биринчи навбатдаги талаб юқори бўлган тиббий ускуналарга бўлган талабни аниқлаш;

2021 йил 15 декабргача

2) қўшимча тиббий ускуналарга бўлган талабни шакллантириш.

Талабга кўра

6.

Ссуда ҳисобидан харид қилинадиган тиббий ускуналарга бўлган талабни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш.

Бунда, ҳудудлардаги аҳолининг касалланиш кўрсаткичлари ҳамда тиббий ускуналарнинг техник параметрлари инобатга олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси (келишув хати)

2022 йил 1 январгача дастлабки хулоса асосида, кейинчалик келишувга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов, Азизов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник топшириқ ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш.

«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК хулосаси

Ҳужжатлар тақдим қилинган кундан кейин 7 кун ичида

«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (Аллаберганов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Зарур тиббий ускуналарни харид қилиш, улардан фойдаланишни ўргатиш ва таъмирлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш ҳамда шартномалар тузиш:

Шартномалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов, Азизов)

1) биринчи навбатдаги талаб юқори бўлган тиббий ускуналар рўйхати бўйича етказиб бериш шартномаларини тузиш;

2022 йил 15 февралгача

2) қўшимча талаб этиладиган тиббий ускуналарни етказиб бериш шартномаларини тузиш.

Талабга кўра

9.

Зарур тиббий ускуналарни етказиб бериш шартномалари доирасида етказиб берувчи ташкилотлар томонидан мутахассислар учун ўқув семинарларини ташкил қилиш.

Ўқув семинарлари

Шартномаларда кўрсатилган муддатларга кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов, Азизов), етказиб берувчи ташкилотлар

10.

Тиббий ускуналарни харид қилиш жараёнлари ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш (пост-мониторинг) тадбирларини амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Режа-графикка асосан

Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов, Азизов)

III. Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириш

11.

Хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориладиган мутахассисларни танлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини амалиётга жорий қилиш ҳамда мазкур тадбирлар билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

2021 йил 1 декабргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Азизов)

12.

Хорижий тиббий таълим, илмий ва бошқа муассасалар (марказлар) билан малака ошириш ва стажировка ўташ бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.

Бунда, мазкур ташкилотларнинг малака ошириш бўйича салоҳиятини ўрганиш, стажировка муддатлари ва шартларини ҳамда қабул қилинадиган мутахассислар сонини аниқлаш, музокаралар ўтказиш ва келишувларга эришиш.

Меморандум ва шартномалар

2022 йил 15 январгача

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев, Азизов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Малака ошириш ва стажировка ўташ учун ҳудудларда конкурс эълон қилиш ва ўтказиш:

Рўйхат

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев, Азизов)

1) дастлабки рўйхатни шакллантириш;

2021 йил 1 — 25 декабрь

2) қўшимча талабга кўра янги рўйхатларни шакллантириб бориш.

Талабга кўра

14.

Шакллантирилган рўйхат асосида малака ошириш ва стажировка ўташ учун етакчи хорижий тиббий таълим, илмий ва бошқа муассасалар (марказлар) билан шартномалар тузиш:

Шартномалар

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев, Азизов)

1) шакллантирилган дастлабки рўйхат бўйича гуруҳни 2022 йил 15 февралгача малака ошириш ва стажировкага юбориш;

2022 йил 1 февралгача

2) шакллантириладиган қўшимча рўйхат бўйича гуруҳларни юбориш.

Талабга кўра

15.

Малака ошириш ва стажировка ўташ учун етакчи хорижий тиббий таълим, илмий ва бошқа муассасалар (марказлар) билан тўғридан-тўғри тузилган шартномаларни комплекс экспертизадан ўтказиш.

«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК хулосаси

Ҳужжатлар тақдим қилинган кундан кейин 7 кун ичида

«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (Аллаберганов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориладиган мутахассислар билан иш берувчи ўртасида малака ошириш ва стажировка ўтаганидан кейин камида 2 йил ишлаб бериш бўйича шартнома тузиш.

Шартномалар

2022 йил 15 январгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Хорижда малакасини оширган ва стажировкадан ўтган мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини амалиётга жорий этиш, улар иштирокида маҳорат дарслари, вебинарлар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.

Ўқув дастурлари

Шартномаларга кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Азизов)

18.

Хорижда малакасини оширган ва стажировкадан ўтган мутахассисларнинг малакасини ошириш самарадорлигини ўрганиб бориш (пост-мониторинг).

Ишчи гуруҳи қарори

Ҳар чоракда

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳи

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2021 й., 07/21/6/1039-сон)