Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ТАНЛОВ АСОСИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 февралдаги 57-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Импортни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарлари импорти бўйича операциялар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Ўзбектендерконсалтинг» тендерлар ўтказувчи агентлик тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Импорт контрактларини Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тартибининг давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарлари импорти бўйича контрактларни рўйхатдан ўтказишга оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 26 сентябрь,
454-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 сентябрдаги 454-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги
«Ўзбектендерконсалтинг» тендерлар ўтказувчи агентлик тўғрисида
«Ўзбектендерконсалтинг» тендерлар ўтказувчи агентлик тўғрисида
(Илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбектендерконсалтинг» тендерлар ўтказувчи агентлик, кейинги ўринларда «Агентлик» деб аталади, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қарашли ташкилот ҳисобланади.
2. Агентлик товарлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилиш, сотиш юзасидан тендер савдолари, танловлар ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилот ҳисобланади.
(I-бўлимнинг 1 ва 2-бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
II. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
1. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини таъминлаш;
давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат асосий турларини харид қилиш бўйича савдолар, танловлар ўтказишга доир услубий ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича;
бевосита маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва товар (ишлар ва хизматлар) етказиб берувчиларни танлов олдидан саралаш;
(II-бўлимнинг 1-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
тендер қатнашчилари учун тенг танлов шартларини таъминлаш;
маҳсулот етказиб берувчиларни олдиндан танлаш, тушаётган таклифларни эксперт баҳолаш, реклама ишларини ташкил этиш.
III. АГЕНТЛИКНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ
1. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларидан бирида счётларга эга бўлади, ўз номидан шартномалар тузишга, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олишга ҳамда ўз зиммасига мажбуриятлар олишга, судларда даъвогар ва жавобгар бўлишга ҳақлидир.
2. Агентлик ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Агентлик ўз фаолиятини тендерларни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг холислиги принципларига мувофиқ амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг буйруқларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади;
(III-бўлимнинг 3-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
4. Агентлик ўз фаолиятини тўла хўжалик мустақиллиги шартларида амалга оширади.
5. Агентликнинг молиявий-хўжалик фаолият бўйича бошқа шериклар билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.
6. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга, расмий иш қоғозларига ва ташқи идентификациялашнинг бошқа воситаларига эга бўлади.
IV. АГЕНТЛИКНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
Агентлик кўрсатиб ўтилган вазифаларни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш юзасидан савдолар учун тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади;
товарлар (ишлар ва хизматлар)ни потенциал етказиб берувчиларни танлов олдидан саралайди;
(IV-бўлимнинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
тендерлар тайёрлайди ва уларнинг ўтказилишини бевосита ташкил этади;
Ўзбекистон Республикасида ва чет элда тендерлар ўтказиш шартлари ва тартибига доир ахборот фаолиятини амалга оширади;
тендерлар ўтказиш бўйича чет эл иш тажрибасини ва тендерлар ўтказиш соҳасидаги хизматларнинг бошқа турларини ўрганади;
давлат истеъмолчилари учун давлат эҳтиёжлари учун харид қилишга оид норматив ҳужжатларни қабул қилиш ва уларнинг амал қилиши бўйича консалтинг хизматлари кўрсатади.
V. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
1. Агентлик ўз функцияларини амалга ошириш учун қуйидагиларга ҳақлидир:
айирбошлаш шартларида ёки тижорат асосида тендерлар ўтказиш бўйича ахборот бериш (сотиб олиш) тўғрисида тендерлар ўтказиш бўйича бошқа хорижий агентликлар билан битимлар тузиш;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг юридик шахсларидан ўз вазифаларини амалга ошириш учун Агентликка зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда олиш;
ўз ахборот хабарномалари ва бошқа ахборот маҳсулотини нашр этиш ва Ўзбекистон Республикасида ва чет элда тарқатиш;
тендерлар ўтказилиши ҳақидаги ахборотни чет эл ва мамлакатимиз ташкилотларига шартнома асосида бериш;
кредитлар олиш, ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиш, судда, хўжалик судида ва холис ҳакамлар судида даъвогар ва жавобгар бўлиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендерлар ўтказиш бўйича ахборотни тарқатиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг розилиги билан минтақавий бўлимлар ташкил этиш;
(V-бўлимнинг 1-банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик фаолиятини, шу жумладан мазкур Низом билан белгиланган Агентлик мақсадлари ва вазифаларига зид бўлмаган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш.
2. Агентлик мазкур Низомда белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун фаолиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
V1. АГЕНТЛИКНИ БОШҚАРИШ
1. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳисоб беради.
2. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бош директор раҳбарлик қилади.
(VI-бўлимнинг 1 ва 2-бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
3. Агентлик тузилмаси ва штатлари, шунингдек мансабдор шахсларга ҳақ тўлаш тизими Агентлик Директори томонидан тасдиқланади.
4. Агентлик Директори мазкур Низом билан унга берилган ваколатларга мувофиқ Агентлик фаолиятига раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
5. Агентлик Директори Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ:
(VI-бўлимнинг 5-банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
Агентликка раҳбарлик қилади ва унинг жорий фаолияти учун жавоб беради;
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади;
Агентликнинг барча хизматлари ва бўлинмалари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради;
Агентлик номидан ишончномасиз иш кўради, барча республика органлари, республика корхоналари ва ташкилотларида, шунингдек бошқа давлатларда ўз ваколати доирасида тендер фаолиятини ўтказиш масалалари бўйича Агентлик номидан вакиллик қилади;
Агентлик мол-мулкига эгалик қилади;
ишончномалар беради;
мазкур Низомга мувофиқ Агентлик фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва ҳал этади.
6. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирига:
(VI-бўлимнинг 6-банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Агентликнинг таркибий бирликларини, бўлимларини ва унга қарашли бошқа корхоналар ва ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Агентлик тузилмаси ва штатларини такомиллаштириш, унинг таркибий бирликлари, бўлимлари ва унга қарашли бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг ходимлари сонини ва иш ҳақини белгилаш;
хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва улар билан контрактлар имзолаш асосида ишга қабул қилиш бўйича таклифлар киритади
VII. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАФТИШ ҚИЛИШ
1. Агентлик амалга оширилаётган фаолият бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоб ва ҳисоботни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Агентликнинг операция йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тамом бўлади. Ҳар бир йил тамом бўлгандан кейин тасдиқлаш учун Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этиладиган баланс ҳамда фойда ва зарарлар счёти тузилади.
(VII-бўлимнинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
3. Агентлик фаолиятини ҳужжатлар орқали тафтиш қилиш ва текширишни мустақил аудиторлик ташкилотлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай текширишларни амалга оширишга вакил қилинган назорат қилувчи бошқа органлар амалга оширади.
VIII. АГЕНТЛИКНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ
Агентликнинг мол-мулки ва маблағлари қуйидагилардан иборат бўлади:
Агентликнинг тўлиқ хўжалик тасарруфида бўлган асосий фондлар ва айланма маблағлар, шу жумладан унга қарашли таркибий бўлинмаларга фойдаланиш учун берилган асосий фондлар ва айланма маблағлар;
тендерлар ўтказиш бўйича ахборот хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатишдан, Агентлик маҳсулотларини мамлакатимиз ва чет эл корхоналари, ташкилотларига ҳамда хусусий шахсларга сотишдан олинган даромадлар;
акциялар ва қимматли қоғозларга дивидендлар, ўзига қарашли корхоналар ва қўшма корхоналар устав сармояларига улушлар;
депозит ва бошқа молиявий улушлар ва операциялар бўйича фоизлар;
юридик шахсларнинг, шу жумладан хорижий юридик шахсларнинг текин бадаллари.
Агентлик мол-мулки, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан ҳам шаклланиши мумкин.
IX. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қарорига кўра тўхтатилади.
(IX-бўлимнинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 сентябрдаги 198-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 380-модда)