05.11.2021 йилдаги ПҚ-5282-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламаларини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонига мувофиқ республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда — юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Workоut» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари (кейинги ўринларда — спортнинг устувор турлари) этиб белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сон Қонуни билан тасдиқланган 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларига асосан Туризм ва спорт вазирлигига спортнинг устувор турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун 104 миллиард сўм ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2021-2022 йилларда юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда — дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортнинг устувор турларини бошқариш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли ўртасида спортнинг устувор турлари оммавийлигини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаш (селекция);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортнинг устувор турлари билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, уларни оммалаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларда спортнинг устувор турларини янада ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган спорт тадбирларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлом турмуш тарзининг энг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражали ахборотлаштиришни ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидаги спорт мусобақалари ҳар йили ўтказилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юриш ва югуриш бўйича — «Tashkent Marathon», «Samarkand Marathon» ва «Zaamin Ultra» халқаро марафонлари, «Sky Camp Bostanliq» триатлон ва йога марафонлари, «Барча рекордлар бизники!» (5 ва 10 минг қадамга), турли масофаларга югуриш бўйича «Янги рекордлар сари!»;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2022 й., 07/22/112/0099-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мини-футбол бўйича — «Янги Ўзбекистон ёшларимиз», «Соғлом оила — Янги Ўзбекистон таянчи» (оилавий жамоалар ўртасида) «Раҳбар кубоги» (давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бадминтон бўйича — «Баҳор маликалари», «Бадминтон лигаси» (умумий ўрта ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида), «Раҳбар кубоги» (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида) ва «Имкониятингиздан кўпроғини бажаринг!» (аҳолининг кенг қатламлари ўртасида);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стритбол ва «Workоut» бўйича — «Рекорддан — янги рекордга!» ва «Гиёҳванд моддаларга қарши!» (таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида), «Муҳими ғалаба қозониш эмас, балки қатнашиш!» (маҳалла жамоалари ўртасида), «Қишлоғинг учун ғалаба қозон!» (қишлоқ жамоалари ўртасида), «Соғлом танда — соғлом фикр!» (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда юқоридаги спорт мусобақаларини тизимли равишда ташкиллаштириб борсин, уларга аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларни кенг жалб қилсин.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 2022 йил 1 январдан бошлаб спортнинг устувор турлари бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралашнинг (селекция) 3 босқичли тизими жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи босқичда — спортчилар ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари (туман/шаҳар ҳокими кубоги);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари ғолиблари ўртасида вилоят мусобақалари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари кубоги);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи босқичда — вилоят мусобақалари ғолиблари ўртасида республика мусобақалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Ўзбекистон баскетбол федерацияси раҳбарларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг 3 босқичли тизимини тегишли ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш ва мусобақалар натижалари асосида спорт-таълим муассасаларини иқтидорли спортчилар билан тўлдириб бориш юзасидан шахсан масъул этиб белгилансин.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки, мазкур қарор билан белгиланган спорт мусобақаларини ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш билан боғлиқ ҳар йилги харажатлар Давлат бюджети параметрларида Спорт вазирлиги учун кўзда тутиб бориладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. Бунда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили спортнинг устувор турлари бўйича мусобақаларнинг мунтазам равишда ўтказиб борилишида аҳолининг барча қатламлари хоҳишларига қараб уларнинг фаол иштирокини таъминлаш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортнинг устувор турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш, ғолиблар ва совриндорларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Спорт вазирлиги:
(5-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили март ойи якунига қадар ҳудудлар кесимида спортнинг устувор турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш вақти, жойи ва манзиллари, тренерлар, ҳакамлар ва бошқа батафсил маълумотларни www.jtdss.uz платформасида жойлаштириб борсин ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йил якуни билан спортнинг устувор турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган фуқароларнинг энг юқори натижалари ва рекорд ўрнатганлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни платформада жойлаштириб бориш амалиётини йўлга қўйсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 2021 — 2025 йилларда ҳудудларда бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари учун 1 164 та спорт майдончаларини ташкил этиш параметрлари (кейинги ўринларда — параметрлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Ўзбекистон баскетбол федерацияси билан биргаликда:
(7-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда спорт майдончаларига қўйиладиган талаблар асосида ҳамда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқиши ва хоҳиш-истаклари, аҳоли сони ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, спорт майдончаларининг намунавий лойиҳаларини (кейинги ўринларда — намунавий лойиҳа) ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт майдончаларининг аҳоли яшаш жойларига қулай ва халқаро талабларга мос равишда ташкил этилиши, спорт майдончалари қопламаси тартан-синтетик қопламадан бўлиши, аҳоли барча қатламларининг ёши ва қизиқишларига мос бўлишига эътибор қаратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт майдончаларини фойдаланиш хусусиятини йўқотмаган ҳолда ва тегишли жойлашувига кўра маҳалла фуқаролар йиғини ёки уй-жой мулкдорлари ширкатларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда спорт майдончаларидан аҳолининг самарали фойдаланишини ташкил этиш, ўрнатилган ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда туманлар ва шаҳарлар бўйича намунавий лойиҳа асосида ҳар бир маҳаллада бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт майдончаларини ташкил этишни назарда тутувчи 2021 — 2025 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларни тасдиқлаш ҳамда ушбу ишларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этишга ташаббускор маҳаллий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки, Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб дастур ва параметрлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 104 миллиард сўмдан маблағлар ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги мазкур қарорга асосан жорий йилда кўзда тутилган чора-тадбирларни ва келгуси йилларда амалга оширилиши белгиланган вазифалар учун зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Спортни ривожлантириш вазирлиги Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан спорт майдончаларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Спортнинг устувор турлари бўйича спорт майдончаларини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус спорт анжомлари ва жиҳозлари, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техника ресурслари 2024 йил 1 сентябрга қадар божхона божидан озод этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — дастурни ижро этиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини таъминласин, мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда унинг ижроси бўйича ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — спорт майдончаларини ташкил этиш параметрларини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажаришни таъминлаш юзасидан барча чораларни кўрсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Д. Хаджаев — мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсинлар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг тегишли ўринбосарлари, спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 5 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-5282-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5282-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021-2022 йилларда юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини бошқариш тизимини такомиллаштириш

1.

Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини такомиллаштириш.

«Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларидаги спорт турлари рўйхатига стритбол ва «Workоut» спорт турларини киритиш.

2022 йил январь-февраль

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон баскетбол федерацияси

2.

Стритбол спорт турини спорт турлари реестрига киритиш.

1. Спорт турини эътироф этиш тўғрисида киритилган тақдимномани муҳокама қилиш.

2021 йил ноябрь

-

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон баскетбол федерацияси

2. Спорт турини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишва унинг кўчирмасини Ўзбекистон баскетбол федерациясига юбориш.

Қарор қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда

3.

«Workоut» спорт турини спорт турлари реестрига киритиш.

1. Спорт турини эътироф этиш тўғрисида киритилган тақдимномани муҳокама қилиш.

2021 йил ноябрь

-

Туризм ва спорт вазирлиги

2. Спорт турини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва унинг кўчирмасини тегишли спорт федерацияси (ассоциация)га юбориш.

Қарор қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда

II. Аҳоли ўртасида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларининг оммавийлигини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаш (селекция)

4.

Аҳоли ўртасида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларининг оммавийлигини ошириш, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан кенг қамраб олиш.

1. Тизимида очиқ спорт иншоотлари (стадион, футбол ва бошқа спорт майдонлари) мавжуд бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан аҳолининг барча қатламлари учун жисмоний тарбия (югуриш, юриш ва бадантарбия) билан бепул шуғулланиш учун шароит яратиш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Мавжуд маданият ва истироҳат боғларида аҳоли жисмоний тарбия билан бепул шуғулланиши учун «скандинавча юриш», юриш, югуриш ва «Workоut»га шароит яратиш.

2021-2022 йиллар давомида

3. Спорт-таълим муассасаларида, таълим ташкилотларининг спорт иншоотларида ҳамда спорт марказлари ва клубларида «очиқ эшиклар» кунларини ташкил этиш.

Ҳар чоракда бир марта

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

5.

Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини ривожлантириш учун зарур маблағлар ажратиш.

1. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари учун 2021 йилда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасида ажратилган маблағлар улушини келгуси йилларда ошириб бориш.

2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили

Давлат бюджети ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

2. Ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

6.

Иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция) ишларини ташкил этиш ва «оммавийликдан — профессионалликка» ўтиш тизимини жорий этиш.

1. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича спортчининг босқичма-босқич тайёргарлик тизимини қуйидаги тартибда амалга ошириш:

мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларидаги спорт тўгараклари;

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;

ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари;

республика олий спорт маҳорати мактаблари;

юқорида белгиланган ҳар бир спорт муассасасида тарбияланган спортчилардан миллий терма жамоалар таркибига номзодлар етиштириб бериш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасида ажратилган маблағлар, ҳомийлик маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон баскетбол федерацияси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

2. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича бошланғич тайёргарликдан профессионал даражагача бўлган босқичлар учун ўқув-услубий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг жойларга етказилишини таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

7.

Мактабгача таълим ташкилотларида, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим муассасаларида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини ривожлантириш.

1. Кичик ёшдан болаларда спорт билан шуғулланишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш ҳамда уларнинг муайян кўрсаткичлари асосида қайси спорт билан шуғулланишини аниқлаш, мустақил режалаштириш қобилиятини ривожлантириш.

2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Таълим муассасаларида қуйидаги оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш:

«Муассаса спорти» фестивали;

мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича «Муассаса биринчилиги».

Ҳар йили декабрь

3. Мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича электрон таълим ресурсларида турли тилларда машқ жараёнларини ўтказиш юзасидан методик тавсияларнинг республика очиқ маълумотлар базасини яратиш.

2022 йил февраль-март

Ижрочилар маблағлари

III. Мини-футбол билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, уни оммалаштириш, ушбу йўналишда муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш

8.

Аҳолини, айниқса ёшларни бошланғич ва ҳаваскор мини-футбол билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Ҳудудларда (қишлоқ, маҳалла, туман, шаҳар, вилоят) мини-футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги

2. Мини-футбол бўйича ташкил этилган секциялар, тренерлар, мини-футбол ўйнаш мумкин бўлган майдонлар ҳақидаги маълумотларни аҳолига маҳаллий оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиш.

2021-2022 йиллар давомида

1. Спорт мусобақаларини 3 та босқичда ўтказишни жорий этиш:

I босқич — туман (шаҳар);

II босқич — вилоят;

III босқич — республика (финал).

Ҳар йили

2. Ҳар бир давлат органи ва ташкилотида мини-футбол жамоаларини тузиш.

3. Қуйидаги профессионал ва оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш:

U-17 ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини;

U-16 ва ундан кичик ёш тоифаларида расмий спорт мусобақаларини.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режаси асосида

4. Мини-футбол бўйича «Янги Ўзбекистон ёшларимиз» спорт мусобақаларини (республика ҳудудларида) ўтказиш.

Ҳар йили февраль-март

Ижрочилар маблағлари

5. Оилавий жамоалар ўртасида «Соғлом оила — Янги Ўзбекистон таянчи» мусобақаларини ўтказиш:

I босқич — туман (шаҳар);

II босқич — вилоят;

III босқич — республика (финал).

Ҳар йили апрель

6. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида «Раҳбар кубоги» мусобақаларини ўтказиш:

I босқич — туман (шаҳар);

II босқич — вилоят;

III босқич — республика (финал).

Ҳар йили октябрь (2022 йилдан бошлаб)

10.

Спорт захирасини тайёрлаш сифатини ошириш.

1. Мини-футбол бўйича умумтаълим мактабларида тўгараклар, спорт мактабларида секциялар, олий таълим муассасаларида клублар сонини 1,5 бараварга кўпайтириш чораларини кўриш.

2022 йилдан бошлаб

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мини-футбол бўйича шуғулланувчилар, тренерлар учун намунавий спорт ўқув дастурлари ва қўлланмаларини ишлаб чиқиш ва етказиб бериш.

2021 йил декабрь

IV. Юриш ва югуриш билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш

11.

Жойларда юриш ва югуриш билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Ҳудудлардаги мавжуд енгил атлетика майдонларини хатловдан ўтказиш.

2. Енгил атлетика майдонларини замонавий талаблар асосида таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш бўйича яқин муддатга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2021 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

12.

Республиканинг барча йирик шаҳарларида пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари» ташкил этиш ва замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

Замонавий лойиҳалар асосида «Саломатлик йўлаклари»ни ташкил этиш:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

1) Нукус, Бухоро, Шаҳрисабз, Самарқанд, Термиз, Нурафшон, Қўқон ва Хива шаҳарларида;

2022 йил 1 июлдан бошлаб

2) Республиканинг барча йирик шаҳарларида;

2022 йил 1 декабрдан бошлаб

3) Фойдаланишга топширилган «Саломатлик йўлаклари»дан самарали фойдаланишни таъминлаш.

Доимий

Ижрочилар маблағлари

13.

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида юриш, югуриш майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

1. Навоий вилояти Хатирчи туманидаги «Ёшлик» ўйингоҳининг югуриш йўлакчаларини мукаммал таъмирлаш.

2022 йил март

Республика бюджети маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

2. Сурхондарё вилояти Денов тумани марказидаги ўйингоҳнинг югуриш йўлакларини резина қопламаларга ўзгартириш.

2022 йил декабрь

14.

Ҳудудларда спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш.

Спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

Ҳар йили

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, вазирлик, идора ва ташкилотларга ажратилган маблағлар доирасида

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

1) аҳолининг кенг қатлами ўртасида оммавий равишда 5 минг, 10 минг қадам, «Скандинавча юриш» бўйича «Барча рекордлар бизники!» мусобақаларини (республика ҳудудларида);

Ҳар йили январь — декабрь

3) турли масофаларга югуриш бўйича «Янги рекордлар сари!» спорт мусобақаларини ўтказиш (республика ҳудудларида).

Ҳар йили октябрь-ноябрь

V. Бадминтон билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш

15.

Бадминтон билан шуғулланиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш.

1. Ҳудудлардаги мавжуд барча очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш.

Ҳар йили декабрь

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

2. Фаолият юритмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган спорт иншоотларининг майдончаларида бадминтон билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича яқин муддатга мўлжалланган манзилли рўйхат (дастур)ни шакллантириш ва амалга ошириш.

Хатлов натижаларига асосан

3. Маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида, аҳоли яшаш жойларида бадминтон спорт турлари бўйича майдончаларни ташкил этиш.

2021-2022 йиллар давомида

Инвесторлар ва ҳомийлик маблағлари

16.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида бадминтон майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

Поп туманидаги 2-сон спорт мактабининг Чодак филиали учун «Олтинкон» маҳалласида 2 та бадминтон майдони қуриш.

2022 йил давомида

Республика бюджети маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Наманган, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

17.

Давлат-хусусий шериклик асосида спорт иншоотларини қуриш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш ва замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

1. Олмалиқ шаҳридаги 1, 3, 7, 11, 14, 15, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23-сон, Ангрен шаҳридаги 6, 7, 8, 13, 14, 18, 25, 34, 37, 42-сон умумтаълим мактабларининг ташқи спорт майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида бадминтон бўйича сунъий қопламали спорт майдончаларини ташкил этиш.

2021-2022 йиллар давомида

Инвесторлар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

2. Янгиҳаёт туманидаги барча маҳаллаларда 30 та бадминтон майдонларини қуриш.

2022 йил июнь

Давлат-хусусий шериклик асосида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

18.

Бадминтон спорт турини оммалаштириш.

1. Ҳар бир умумтаълим мактаби ва олий таълим муассасасида бадминтон клубларини ташкил этиш.

2022 йил январдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

2. Ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон бадминтон федерацияси бўлинмаларини очиш чораларини кўриш.

2021-2022 йиллар давомида

3. Акциялар, викториналар, флеш-моблар, мунозаралар ва бошқалар орқали ўқувчи ва талабалар ўртасида бадминтонни тарғиб қилиш.

2021-2022 йиллар давомида

19.

Бадминтон спорт тури бўйича тренерлар ва ҳакамларнинг билим даражасини замон талаблари асосида ошириш.

1. Бадминтон спорт тури бўйича етакчи хорижий мутахассислар иштирокида тажриба алмашинуви, семинарлар, маҳорат дарслари, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш.

2. Бадминтон спорт тури бўйича ҳакамларнинг малакасини хорижий ўқув муассасаларида оширишни таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

20.

Бадминтон спорт тури бўйича тренерлар ва ҳакамларни илмий-услубий таъминлаш.

1. Бадминтон спорт тури бўйича юқори тоифадаги спортчиларни тайёрлашни илмий-услубий, тиббий ва биологик қўллаб-қувватлашни ташкил этиш учун илмий гуруҳ ташкил этиш.

2021 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Бадминтон билан шуғулланадиган спортчиларнинг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлиги бўйича мониторинг олиб бориш.

Ҳар чоракда бир марта

3. Мактабгача, умумтаълим, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, спорт-таълим муассасалари учун ўқув дастурларини, мусобақалар қоидаларини ишлаб чиқиш, услубий мажмуаларни нашр этиш.

21.

Ҳудудларда бадминтон спорт тури бўйича спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш.

Спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

Ҳар йили

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, вазирлик, идора ва ташкилотларга ажратилган маблағлар доирасида

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

1) «Баҳор маликалари» спорт мусобақаларини (республика ҳудудларида);

Ҳар йили март

2) ҳар бир туман ва шаҳарда умумтаълим ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида «Бадминтон лигаси» мусобақаларини;

Ҳар йили апрель

3) давлат органлари, ташкилотлари ва нодавлат ташкилотларнинг ишчи ходимлари ўртасида «Раҳбар кубоги» мусобақаларини (республика ҳудудларида);

Ҳар йили май

4) аҳолининг кенг қатламлари ўртасида «Имкониятингиздан кўпроғини бажаринг!» мусобақаларини ўтказиш (республика ҳудудларида).

2021-2022 йиллар давомида

VI. Стритбол ва «Workоut» билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш

22.

Стритбол ва «Workоut» билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш.

Маҳаллардаги мавжуд фойдаланилмай турган ер майдонларида белгиланган тартибда стритбол ва «Workоut» майдончаларини барпо этиш.

2021-2022 йиллар давомида

Давлат бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон баскетбол федерацияси

23.

Аҳоли, айниқса, ёшлар орасида стритбол ва «Workоut» билан шуғулланишни оммалаштириш.

1. Умумтаълим, профессионал ва олий таълим муассасаларида стритбол клублари фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил март

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон баскетбол федерацияси

2. Маҳалла, қишлоқ, корхона, ташкилотларнинг стритбол ва «Workоut» бўйича жамоаларини ташкил этиш.

2021-2022 йиллар давомида

24.

Стритбол ва «Workоut» бўйича мусобақалар ўтказиш.

Таълим муассасалари, маҳалла, қишлоқ, корхона, ташкилотларнинг стритбол ва «Workоut» бўйича жамоалари ўртасида қуйидаги мусобақаларни ташкил этиш:

Ҳар йили

Ижрочилар маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон баскетбол федерацияси, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вило?тлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1) таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида «Рекорддан — янги рекордга!», «Гиёҳванд моддаларга қарши!»;

Ҳар йили март-апрель

2) маҳалла жамоалари ўртасида «Муҳими ғалаба қозониш эмас, балки қатнашиш!»;

Ҳар йили май

3) корхона ва ташкилотлар ўртасида «Соғлом танда — соғлом фикр!».

VII. Ҳудудларда спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган спорт тадбирларини ташкил этиш

25.

Мамлакатимизда халқаро оммавий спорт тадбирларини юқори савияда ташкил этиш.

Халқаро спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

Ҳар йили

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)ларига ажратилган маблағлар доирасида

Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

1) «Tashkent Marathon» халқаро марафонини (Тошкент шаҳри);

2) «Samarkand Marathon» халқаро хайрия марафонини (Самарқанд вилояти).

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасига асосан

26.

Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» бўйича соғломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ишларини ташкил этиш, комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш.

2. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида умумхалқ ва халқаро байрамларга бағишланган спорт мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили июнь — август

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар йили декабрь

3. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Талаба спорт жамоалари» мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили апрель-май

4. Оилавий спорт жамоалари ўртасида «Отам, онам ва мен — соғлом оиламиз» шиори остида спорт мусобақаларини ўтказиш.

2021-2022 йиллар давомида

5. Спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш чемпионлар», ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида «Олимпия умидлари», олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчилари ўртасида «Олимпия чўққилари» мусобақаларини ўтказиш.

27.

Таниқли спорт намояндалари иштирокида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш.

1. Таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллаларда таниқли спорт намояндалари иштирокида болалар ва барча хоҳловчилар учун етакчи профессионал тренерларни жалб этган ҳолда, маҳорат дарслари ва дастхат-сессияларни ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари

2. Таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллаларда таниқли спорт намояндалари иштирокида маҳорат дарслари ва дастхат-сессияларни ташкил этиш.

3. Тадбир иштирокчиларини моддий ва маънавий рағбатлантириш.

Тасдиқланган режага мувофиқ

VIII. Соғлом турмуш тарзининг энг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражали ахборотлаштиришни ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни таъминлаш

28.

Оммавий ахборот воситаларида спортни кенг ёритиш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ишларининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш.

1. Спорт мусобақаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, жумладан, мамлакатимизда ўтказиладиган миллий ва халқаро мусобақаларни тўғридан-тўғри трансляция қилиш.

2. Спорт турлари ривожланишини ифодаловчи роликларни эфирга узатиб бориш.

3. Кўргазмали материаллар, мультислайдлар, фильмлар орқали аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ўсмир-ёшларга қишки спорт турлари ҳақида тушунчалар бериш, уларнинг ушбу спорт турларига бўлган қизиқишини орттириш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Туризм ва спорт вазирлиги

29.

Интернет орқали жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш.

1. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut»ни кенг тарғиб этиш мақсадида Интернет орқали туркум мақолалар эълон қилиш.

2. Спортда эришаётган ёрқин ғалабалари орқали Ватанимиз довруғини кўтариб келаётган спортчи ҳамда спорт фахрийлари (тренерлар)нинг ибратли ҳаёт йўлини ёшларга намуна қилиб кўрсатишга қаратилган роликлар тайёрлаш ва уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.

3. Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида турли давра суҳбатлари, шоулар, «онлайн» мулоқотлар, маҳорат дарслари ҳамда умумтаълим мактабларида давра суҳбатларини ўтказиш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш?ҳар ?окимликлари

30.

Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

1. Аҳолининг турли қатламлари ўртасида «Шахсий гигиенанинг соғлиқ учун аҳамияти», «Соғлом бўлишни ўрганинг!», «Ўсмирларда гиёҳвандлик», «Сигарета ичида нима бор?», «Алкоголь — бу замонавий наркотик», «Ота-оналар ичишади — болалар азоб чекишади», «Асабийлашиш ва соғлом турмуш тарзи», «Соғлом овқатланиш алифбоси» мавзуларида тиббиёт ходимлари томонидан маърузалар ташкил этиш.

2. Таниқли спортчилар иштирокида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» бўйича ижтимоий реклама роликларини тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбеки?тон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5282-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 — 2025 йилларда ҳудудларда бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари учун спорт майдончаларини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАРАМЕТРЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудудлар

Жами

шу жумладан:

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

Республика бўйича:

1 164

208

300

255

217

184

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

92

17

24

20

17

14

2.

Андижон вилояти

92

17

24

20

17

14

3.

Бухоро вилояти

74

13

19

16

14

12

4.

Жиззах вилояти

74

13

19

16

14

12

5.

Қашқадарё вилояти

86

15

22

19

16

14

6.

Навоий вилояти

63

11

16

14

12

10

7.

Наманган вилояти

77

14

20

17

14

12

8.

Самарқанд вилояти

90

16

23

20

17

14

9.

Сирдарё вилояти

63

11

16

14

12

10

10.

Сурхондарё вилояти

86

15

22

19

16

14

11.

Тошкент вилояти

124

22

32

27

23

20

12.

Фарғона вилояти

104

19

27

23

19

16

13.

Хоразм вилояти

74

13

19

16

14

12

14.

Тошкент шаҳри

65

12

17

14

12

10

Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: параметрларга спорт вазирининг буйруғи асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(2-илованинг изоҳ қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2021 й., 07/21/5282/1035-сон; 03.02.2022 й., 07/22/112/0099-сон; 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон; 29.07.2022 й., 07/22/337/0690-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон; 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон)