Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг
буйруғи
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3156-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 11 декабрдаги 93-сонли ««Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3156-3, 21.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 мартдаги 4-сон қарори (рўйхат рақами 3156, 2019 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 17-сон, 335-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ф. УМАРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 14 октябрь,
12-сон
Келишилди:
Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
2021 йил 5 октябрь
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2021 йил 13 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2021 йил 14 октябрдаги 12-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«рўйхатдан ўтказувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) раҳбарлари томонидан тайинланадиган масъул шахслар.»;
2. 2, 5, 6 ва 8-бандлардаги «ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» деган сўзлар «ҳудудий бошқарма» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи билан Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси таркибига Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг комиссия фаолиятида иштирок этмаган масъул ходимлари орасидан Апелляция комиссияси раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.».
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2021 й., 10/21/3156-1/1004-сон)