1-ИЛОВА
| Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш | Ижро | Молиялаштириш | Масъул ижрочилар |
| I. Муқобил энергетика, электротехника саноати, микро ва наноэлектроникани ривожлантириш мақсадида соҳага юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш | |||||
| 1. | Яримўтказгичлар физикаси ҳамда яримўтказгичли микроэлектроника соҳасида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда тегишли олий таълим муассасаларига юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш. | 1. Илмий тадқиқот йўналишларини республика иқтисодиёти реал сектори муаммоларининг ечимига йўналтириш. | 2021 йил ноябрдан бошлаб доимо | – | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Олий аттестация комиссияси,Институт |
| 2. Докторлик диссертациялари | Доимо | ||||
| 3. Соҳа бўйича илмий даражали кадрларни тайёрлаш кўламини кенгайтириш мақсадида янги «Микроэлектроника» ихтисослигини очиш бўйича таклифлар киритиш. | 2021 йил декабрь | ||||
| 2. | Тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг янги ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқув қўлланмаларини яратишга амалий ёрдам кўрсатиш орқали ўқув-методик ишларнинг даражаси ҳамда сифатини ошириш. | 1. Фаннинг сўнгги ютуқларини инобатга олган ҳолда ўқув ва илмий адабиётларнинг янги авлодини яратиш. | 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб доимо | Шартнома асосида жалб қилинган маблағлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор олий таълим муассасалари, Институт |
| 2. Соҳанинг халқаро даражадаги ютуқлари асосида талабалар учун интерактив маърузалар тайёрлаш ва ўқув жараёнида фойдаланиш. | Доимо | ||||
| 3. | Институтда соҳа учун кадрлар тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасаларининг базавий кафедралари филиалларини ташкил этиш. | 1. Тегишли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва имзолаш. | 2021 йил | – | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, |
| 2. Базавий кафедралар филиалларида ўқитиладиган фанларни аниқлаш, тегишли ўқув режалари ва фан дастурларини амалий билим беришга қаратиб такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларни ўқув жараёнига жалб қилиш. | 2021 йил | ||||
| 3. Талабаларни Институт моддий-техника базаси, лабораториялари ва имкониятлари билан таништириш, олимлар билан учрашувлар ўтказиш. | Ҳар ўқув йили бошланишида | ||||
| 4. Институт базасида ўқув ва амалиёт дарсларини ташкил этиш, шунингдек, талабаларнинг битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари тадқиқотларини олиб бориш. | Ўқув йили давомида | ||||
| 5. Битирув-малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш. | Ўқув йили давомида | ||||
| 6. Институт олимлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш. | Доимо | ||||
| 4. | Институтда фаолият олиб бораётган яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника соҳасида ягона ихтисослашган «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналининг инглиз тилидаги варианти — «Eurasian Journal of Semiconductors Science and Engineering»ни Scopus маълумотлар базасига киритиш. | 1. «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналини нашр этиш фаолиятини халқаро талаблар асосида шакллантириш. | 2021 йил декабрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, |
| 2. «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналининг электрон платформасини яратиш (замонавий веб-сайт, мобил дастури ва ҳ.к.). | 2022 йил март | ||||
| 3. «Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника» илмий журналининг инглиз тилидаги варианти — «Eurasian Journal of Semiconductors Science and Engineering»ни Scopus маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш. | 2023 йилдан бошлаб | ||||
| 5. | Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш. | 1. Институт ва Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандумини тузиш. | 2021 йил | – | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Институт |
| 2. Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтнинг малакали илмий ходимларини «Муқобил энергия манбалари» лабораторияси фаолиятини ташкил этиш ва илмий йўналишларни белгилашга жалб этиш. | Келишув асосида | ||||
| II. Илм-фан ва таълим интеграциялашувини чуқурлаштириш, ёшларни илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга фаол жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш | |||||
| 6. | Юқори синф мактаб ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга фаол жалб этиш. | 1. Физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаблар ва уларга бириктирилган олий таълим муассасаларининг кафедралари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. | 2021/2022 | – | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, |
| 2. Физика фани бўйича мактабларнинг юқори синфлари ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга жалб этиш мақсадида Институт лабораторияларидан фойдаланиш учун шароитлар яратиш. | 2021/2022 | ||||
| 3. Институтда ўтказиладиган конференциялар, тадбирлар ва илмий тадқиқотларда физика фани бўйича мактабларнинг юқори синфлари ўқувчилари, иқтидорли талабалар ва докторантларнинг иштирок этишини таъминлаш. | Доимо | ||||
| 4. Мактабларнинг юқори синфлари ўқувчилари ва бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун «Ёш конструктор» клубини ташкил қилиш ва амалий тадқиқот ўтказишни ўргатиш. | 2021 йил декабрдан бошлаб | ||||
| 5. Институтга бириктирилган умумтаълим мактаблари учун физика фани бўйича лаборатория стендлари ва машғулотларни ташкил этиш, мультимедиа ва видео-қўлланмалар яратиш. | Доимо | ||||
| 7. | Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва докторантларнинг илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш. | 1. Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва докторантларни Институтда бажарилаётган илмий лойиҳалар доирасида иш фаолияти билан таъминлаш. | Тадбирлар режасида белгиланган муддатларда | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт |
| 2. Илмий фаолият йўналишида ютуқларга эришган ёшларни, иқтидорли талабалар ва докторантларни қўллаб-қувватлаш учун уларни Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси доимий аъзолигига қабул қилиш чораларини кўриш. | Доимо | ||||
| 3. Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва докторантлар томонидан яратилган ишланма ва ихтироларни рағбатлантириш механизмини йўлга қўйиш. | Доимо | ||||
| 8. | Институнинг Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси фаолиятини ривожлантириш. | 1. Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси билан биргаликда мактабларнинг юқори синфлари ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талаба ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга кенг жалб этиш. | 2021 йил ноябрдан бошлаб | Шериклик шартномалари асосида, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси,Халқ таълими вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,Ўзбекистон Миллий университети, Институт |
| 2. Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси томонидан мактабларнинг юқори синфлари ўқувчилари, иқтидорли талабалар ва докторантлар иштирокида «Энг фаол ёш физик» каби танловларни ташкил этиш. | Доимо | ||||
| 3. Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси логотипини яратиш ва кўкрак нишонини таъсис этиш. | 2022 йил | ||||
| 4. Институт томонидан соҳа хорижий илмий-тадқиқот олий таълим муассасалари, физика соҳасидаги ассоциациялари билан алоқалар ўрнатиш, ҳамкорликда турли тадбирларни ўтказиш бўйича келишувларга эришиш орқали Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси мавқеини ошириш. | 2022 йилдан бошлаб | ||||
| 9. | Яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги олий таълим муассасалариаро конструкторлик-тажриба бюросига эга бўлган Микроэлектроника илмий-инновацион маркази фаолиятини ташкил этиш. | 1. Марказнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш. 2. Марказнинг асосий фаолият йўналишларига мувофиқ бошланғич ишларни ташкил этиш, илмий- тадқиқот ва конструкторлик тажриба ишларини белгилаш. | 2022 йил февраль
| – | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт |
| 3. Манфаатдор олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича шартномаларни имзолаш. | 2022 йил апрелдан бошлаб доимо | ||||
| 10. | Институт Васийлик кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Институт Васийлик кенгаши тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш. | 2021 йил | – | Васийлик кенгаши |
| 2. Васийлик кенгаши муҳокамасига олиб чиқиладиган долзарб масалаларни ўз ичига қамраб олган йиллик иш режасини тузиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил | ||||
| 3. Иш режасига мувофиқ Васийлик кенгаши мажлисларини ўтказиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш. | Иш режасига мувофиқ | ||||
| 11. | Ҳар хил чуқур сатҳли элементлар билан легирланган кремнийда киришмали нуқсонли комплексларнинг ҳосил бўлиш ва ривожланиш механизмларини экспериментал тадқиқ қилиш. | 1. Кремнийни ҳар хил чуқур сатҳли элементлар билан легирлашнинг физик-кимёвий жиҳатлари ва технологик режимларини ишлаб чиқиш. | 2022 йил | – | Институт, манфаатдор олий |
| 2. Кремнийнинг тақиқланган зонасида турли элементлар ҳосил қиладиган чуқур сатҳларнинг энергетик спектри ва электрон ҳолатларини аниқлаш. | 2022 йил | ||||
| 3. Амалга оширилган ишлар натижасида иссиқликка ва радиацияга ва бошқа ташқи таъсирларга чидамли янги яримўтказгичли материаллар ишлаб чиқиш. | 2022 йил ноябрь | ||||
| 12. | Муқобил энергетика, электротехника саноати ҳамда микроэлектроника соҳаси учун зарур бўлган турли яримўтказгичли материаллар, структураларни тадқиқ қилиш, улар асосида яримўтказгичли асбоб-ускуналарни яратиш бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш. | 1. Тадқиқотлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва истеъмолчи корхоналарнинг илмий тадқиқотларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш. | 2022 йил февраль | Илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт |
| 2. Лойиҳалар мавзусини танловда эълон қилишга тақдим этиш. | 2022 йил март | ||||
| 3. Тадқиқотлар мавзусини танловда эълон қилиш. | Танлов шартларига кўра | ||||
| 4. Танловда қатнашиш учун лойиҳани тақдим этиш. | Танлов эълон қилингач бир ой муддатда | ||||
| 5. Экспериментал тадқиқотларни амалга ошириш. | Танлов натижаларига кўра | ||||
| 13. | Республика иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ва соҳаларида фаолият юритаётган ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муаммоларига бағишланган ишларни амалга ошириш. | 1. Етакчи тармоқ ва соҳа ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш. | 2022 йил апрель | – | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Институт, манфаатдор ташкилотлар |
| 2. Ҳамкорликда бажариладиган ишлар режасини тузиш ва тасдиқлаш. | 2022 йил | ||||
| 3. Республика иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ва соҳаларининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олиб Институт ходимлари иштирокида илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муаммоларига бағишланган ишларни бажариш. | 2022 йил июндан бошлаб доимо
| ||||
| 4. Муқобил энергетика, электротехника, микроэлектроника соҳаси учун тажриба намуналари, тажриба-конструкторлик ишланмалари, дастурий маҳсулотларни яратиш. | 2022 йил октябрдан бошлаб эҳтиёжга мувофиқ | ||||
| III. Институтнинг моддий-техника, илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш, янги илмий натижаларни тижоратлаштиришга кўмаклашувчи тузилмаларни ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш, ёш олимларга ижтимоий шароитлар яратиш | |||||
| 14. | Институтда «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» ва «Муқобил энергия манбалари» лабораторияларини ташкил этиш ва жиҳозлаш. | 1. Янги лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Институтнинг янги таҳрирдаги Уставини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. | 2021 йил | Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Институт Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
| 2. «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» ва «Муқобил энергия манбалари» лабораторияларига зарур бўлган илмий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхатини шакллантириш ва дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш. | 2021 йил | ||||
| 3. Лабораторияларни жиҳозлаш учун зарур маблағ ажратиш. | 2022 йил январь | ||||
| 4. Зарур илмий асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмларни белгиланган тартибда харид қилиш. | 2022 йил сентябрь | ||||
| 5. Лабораторияларни жиҳозлаш ва уларнинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш. | 2022-2023 йиллар | ||||
| 15. | Институт моддий-теника базасини мустаҳкамлаш ва ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш. | 1. Институтнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, ёш олимлар турар жойини барпо этиш бўйича лойҳа-смета ҳужжатлари ҳамда харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. | 2021 йил | 2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, |
| 2. Институт бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини бошлаш учун маблағ ажратиш. | 2021 йил | ||||
| 3. Институт бино ва иншоотарини реконструция қилиш ишларини бошлаш. | 2022 йил | ||||
| 16. | Институтнинг яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги тажриба-саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш. | 1. Институтда яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги олий таълим муассасалариаро конструкторлик-тажриба бюросига эга бўлган Микроэлектроника илмий-инновацион марказини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2021 йил декабрь | Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,Васийлик кенгаши томонидан жалб қилинадиган маблағалар | Васийлик кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт |
| 2. Беларусь Республикасининг «Микро-, опто-, ўта юқори частотали электроника» инновацион-саноат кластери билан ҳамкорликда Марказ фаолиятини йўлга қўйиш учун қўшимча келишувларга эришиш. | 2022 йил февраль | ||||
| 3. Марказ фаолиятини йўлга қўйиш, унинг бино ва иншоотларини барпо этиш, мебель, зарур асбоб-ускуналар ҳамда бутловчи қисмлар билан жиҳозлаш. | 2022-2023 йиллар давомида | ||||
| 17. | Турли хил нурланишларнинг яримўтказгичли материаллар ва улар асосидаги асбоб-ускуналарнинг хусусиятларига таъсирини ўрганиш мақсадида Институтнинг | 1. «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизация қилиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. | 2021 йил | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, Васийлик кенгаши томонидан жалб қилинадиган маблағалар | Васийлик кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт |
| 2. «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизация қилиш бўйича харажатлар сметасини шакллантириш. | 2021 йил | ||||
| 3. «ЭГ-2 СОКОЛ электростатик тезлатгич» ноёб илмий объектини модернизация қилиш. | 2022-2023 йиллар | ||||
| IV. Институтнинг халқаро илмий-техник ҳамкорлигини ривожлантириш, ёш олимларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижадорлигини фаоллаштириш | |||||
| 18. | Россия Федерациясидаги яримўтказгичлар физикаси, муқобил энеретика, микро ва наноэлектроника йўналишида илмий тадқиқотларни олиб борадиган олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш. | 1. Россия Федерацияси Илм-фан ва олий таълим вазирлигига ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифларни белгиланган тартибда юбориш. | 2022 йил | Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт |
| 2. Россия Федерацияси тегишли олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларини аниқлаш. | 2022 йил март | ||||
| 3. Ҳамкорлик ўрнатиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш учун Россия томонига юбориш. | 2022 йил | ||||
| 19. | Яримўтказгичлар физикаси соҳасида етакчи ҳисобланган хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликни ўрнатиш. | 1. Беларусь, Украина, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Германия каби давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. | 2022 йилдан бошлаб | – | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт |
| 2. Яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларига етакчи хорижий олим ва экспертларни жалб қилиш. | 2022 йил сентябрдан бошлаб доимо | ||||
| 3. Хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликда илмий-техник лойиҳаларни бажариш. | Эришилган келишувларга мувофиқ | ||||
| 20. | Хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган ватандош олимларни Институтнинг тадқиқотларида иштирок этиш учун жалб қилиш. | 1. Хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган ватандошларнинг маълумотлар базасини шакллантириш. | 2022 йил | «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, Васийлик кенгаши томонидан жалб қилинадиган маблағалар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт |
| 2. Ватандош олимларимиз билан доимий асосда музокаралар олиб борилишини таъминлаш ва улар иштирокида тадқиқот ишларининг қўшма лойиҳасини тайёрлаш. | 2022 йил май | ||||
| 3. Лойиҳани Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан келишиш. | 2022 йил | ||||
| 21. | Республикадаги яримўтказгичлар физикаси, муқобил энергетика, микроэлектроника соҳаси бўйича докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш учун хорижий олимларни жалб қилиш. | 1. Хорижий олимларни жалб қилиш учун Институт ва тегишли олий таълим муассасаларида яримўтказгичлар физикаси, муқобил энергетика, микроэлектроника каби соҳалар бўйича диссертацияларнинг устувор илмий мавзуларини белгилаб олиш. | 2022 йил | Олий таълим муассасалари маблағлари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Институт, манфаатдор олий |
| 2. Устувор йўналишлар бўйича докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилиш учун хорижий олимларни республикага жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш. | 2022 йил | ||||
| 3. Квоталарни дастлабки режалаштириш ва ишлаш шароитларини яратиш мақсадида етакчи илмий марказларнинг олимлари билан музокаралар олиб бориш. | 2022 йил | ||||
| 4. Етакчи хорижий ташкилотлар билан қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш ва шартномалар тузиш. | 2022 йил | ||||
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
|
Лабораториялар |
Илмий ходимлар штат бирликлари | |||
|
2022-2023 йй. |
2024 — 2026 йй. |
2027 йилдан бошлаб | ||
|
1. |
Яримўтказгичлар физикаси |
7 |
6 |
2 |
|
2. |
7 |
6 |
2 | |
|
3. |
4 |
4 |
2 | |
|
4. |
Муқобил энергия манбалари |
5 |
4 |
2 |
|
5. |
Квант электроникаси ва лазер технологиялари |
4 |
3 |
2 |
|
6. |
Конденсацияланган муҳитлар физикаси |
3 |
3 |
2 |
|
7. |
Қаттиқ жисмларнинг радиацион физикаси |
4 |
3 |
2 |
|
8. |
Ядро-физикавий тадқиқот методлари |
3 |
3 |
2 |
|
Жами: |
37 |
32 |
16 | |
4-ИЛОВА
|
1. |
Б.А. Мусаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси |
|
2. |
С.М. Бузрукхонов |
— |
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари |
|
3. |
И.У. Маджидов |
— |
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари |
|
4. |
А.И. Ахмедхаджаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари |
|
5. |
У.У. Шарифходжаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари |
|
6. |
А.Ш. Иноятов |
— |
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари |
|
7. |
Ж.И. Абруев |
— |
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари |
|
8. |
Ж.Ш. Эгамбердиев |
— |
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари |
|
9. |
У.Ш. Бегимкулов |
— |
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг ўринбосари |
|
10. |
Ж.Т. Мирзамахмудов |
— |
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси |
|
11. |
К.С. Санакулов |
— |
«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК бош директори |
|
12. |
А.Х. Хурсанов |
— |
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раиси |
|
13. |
Ш.Б. Умурзаков |
— |
«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси |
|
14. |
И.У. Хайдаров |
— |
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви раиси |
|
15. |
У.М. Мустафоев |
— |
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси |
|
16. |
Ф.М. Абдурахманов |
— |
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси |
|
17. |
Д.Д. Джамалов |
— |
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари |
|
18. |
Ш.Б. Утамурадова |
— |
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти директори |
|
19. |
О.К. Абдурахманов |
— |
Тошкент давлат транспорт университети ректори |
|
20. |
Б.Ш. Махкамов |
— |
Тошкент ахборот технологиялари университети ректори |
|
21. |
Ш.И. Отажонов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқармаси бошлиғи |
|
22. |
Х.Х. Келдиев |
— |
«Tashelectronics» МЧЖ директори |
|
23. |
Н.А. Тургунов |
— |
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти илмий котиби, Васийлик кенгаши котиби |