1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, субсидиялар тақдим этиш миқдорларини белгилаш, шунингдек, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб субсидиянинг қатъий миқдорларини белгилаш ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчиларга маҳсулотларни экспортга ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиб бериш шартлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
компенсация олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар, уларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, компенсация бериш ёки рад этиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
компенсация миқдорини ҳисоблаш ва тўловни амалга ошириш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 4 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
618-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 октябрдаги 618-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига (уларнинг ваколатли вакилларига) маҳсулотларни автомобиль, темир йўл, ҳаво транспортида ҳамда почта жўнатмалари орқали экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиб бериш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчи — маҳсулотларни хорижий мамлакатлардаги харидорларга экспорт шартномалари (инвойс)га мувофиқ сотувчи, шунингдек, экспорт ва (ёки) воситачилик шартномаларига биноан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, унинг ваколатли вакили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия — маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини экспорт қилувчига компенсация қилиб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ваколатли органга ажратиладиган маблағ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
компенсация — маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш учун ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисобланган, ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига субсидия ҳисобидан тўлаб бериладиган маблағ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташиш харажати — маҳсулотларни автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти (аралаш ёки алоҳида транспортда) орқали экспорт қилишда экспорт қилувчи томонидан тегишли шартнома (инвойс)ларга мувофиқ транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компаниясига хизматлари учун тўланган маблағ, экспорт қилувчининг ўзига тегишли автомобиль транспорти орқали экспорт қилишда экспорт қилувчи томонидан маҳсулотларни ташиш учун сарфланган маблағ, почта жўнатмалари орқали экспорт қилишда экспорт қилувчи томонидан почта алоқа операторига халқаро почта жўнатмалари учун тўланган маблағ, бундан денгиз транспортида ташиш учун сарфланган маблағлар мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотлар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) қарорлари билан тасдиқланган, экспорт қилишда ташиш харажатлари қисман компенсация қилиб бериладиган маҳсулотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
воситачилик шартномаси — бир тараф (воситачи) иккинчи тараф (комитент)нинг топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан экспорт шартномалари тузиш орқали комитент маҳсулотларини маълум бир ҳақ эвазига экспорт қилиш бўйича тузилган шартнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати — маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт-экспедиторлик компанияси — экспорт қилувчининг маҳсулотларини автомобиль, темир йўл ёки ҳаво транспорти орқали экспорт қилишда транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт компанияси — экспорт қилувчининг маҳсулотларини автомобиль, темир йўл ёки ҳаво транспортида экспортга ташиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Компенсация тақдим этиш шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига компенсация тақдим этилиши учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчи Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош бўлмаган давлатларга экспорт қилинган, бундан Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилинган маҳсулотлар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотлар белгиланган тартибда экспорт режимига жойлаштирилган, бундан 5 000 АҚШ долларигача бўлган қийматдаги маҳсулотларнинг почта жўнатмалари орқали экспорти мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт шартномаси (воситачилик шартномаси, инвойс)да Инкотермс шартлари асосида маҳсулотларни етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари экспорт қилувчи зиммасига юкланган ва ушбу харажатлар учун тўловлар экспорт қилувчи томонидан амалга оширилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Компенсация тақдим этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ташиш харажатлари бўйича компенсация олиш учун экспорт қилувчи томонидан ваколатли органга ушбу Низомга 2-иловадаги шаклда ариза берилади. Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) транспорт воситаси орқали экспорт қилинганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона юк декларацияси нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компанияси билан тузилган шартнома ва у бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Экспорт қилувчи маҳсулотларни ўзига тегишли автомобиль транспортида экспортга ташиган ҳолатларда ташиш харажатлари учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳисоб-китоблар тегишли асословчи ҳужжатларнинг нусхалари билан тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотлар автомобиль ва (ёки) темир йўл транспортида ташилганда маҳсулотлар экспортга ортилган жойдан экспорт шартномасида кўрсатилган етказиб бериш жойигача бўлган автомобиль йўли ва (ёки) темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумотлар (автомобилда ташишда юкхати ҳужжати (CMR)нинг 27 — 29-бандларидаги маълумотлар, темир йўл транспортида ташишда юкхати ҳужжатининг 22-бандидаги маълумотлар асосида);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотларни экспортга ташиш юкхатлари нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) почта жўнатмалари орқали экспорт қилинганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчи ва почта алоқа оператори ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
почта идораси томонидан бериладиган халқаро почта жўнатмалари бўйича ҳужжат нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Экспорт қилувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ариза ва тегишли ҳужжатлар ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ваколатли органнинг веб-сайти орқали тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризада экспорт қилувчининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ариза ва тегишли ҳужжатлар ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан бевосита тақдим этилаётганда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган ҳолатларда ариза ва ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ариза ва тегишли ҳужжатлар ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ваколатли органнинг веб-сайти орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган уч иш куни ичида экспорт қилувчига етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабар юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар ваколатли орган томонидан етти иш куни давомида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ваколатли орган экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 3-бандидаги шартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ваколатли орган экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар юбориб, жавоблар олиш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Экспорт қилувчи аризаси бўйича компенсация бериш юзасидан қарор (хулоса) ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Бунда экспорт қилувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Компенсация тақдим этишни рад этишнинг асослари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Экспорт қилувчига компенсация беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ушбу Низомда белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети параметрларида ташиш харажатларини компенсация қилишга жорий йил учун ажратилиши кўзда тутилган субсидия тугаган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра экспорт қилувчига компенсация бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Экспорт қилувчи ушбу Низомнинг 14-банди тўртинчи хатбошисида келтирилгандан бошқа асосларга кўра компенсация берилишини рад этиш тўғрисида қарор (хулоса) олганда рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда ваколатли органга ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Компенсация миқдорини аниқлаш ва тўловни амалга ошириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Компенсация миқдори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) транспорт воситалари орқали экспорт қилинганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ Ҳукумат комиссияси қарорлари билан тасдиқланган субсидияларнинг қатъий белгиланган миқдорлари жадвали асосида маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ҳисобланган компенсация миқдори экспорт қилувчи амалга оширган ҳақиқий ташиш харажатининг 50 фоизидан ошиб кетган тақдирда, компенсация миқдори экспорт қилувчи ташиш харажатларининг 50 фоизига тенг бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ қонунчилик ҳужжатларида ўзгача миқдорлар назарда тутилмаган бўлса, юқоридаги тартибда ҳисобланган компенсация миқдори маҳсулотлар экспорт қийматининг (ташиш харажатисиз):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобиль транспортида ташишда 5 фоизидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ маҳсулотлар почта жўнатмалари орқали экспорт қилинганда почта харажатларининг 50 фоизи, бироқ, маҳсулот экспорт қийматининг (почта харажатларисиз) қонунчилик ҳужжатларида ва Ҳукумат комиссияси қарорларида ўзгача миқдорлар назарда тутилмаган бўлса, 5 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда компенсация қилиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Чет эл валютасида тўлов амалга оширилган ташиш харажатлари учун компенсация миллий валютада амалга оширилади. Чет эл валютасида тўлов амалга оширилган ташиш харажатининг миллий валютадаги қиймати экспорт қилувчи томонидан ташиш харажатлари учун тўлов амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Экспорт қилувчиларга ташиш харажатлари бўйича компенсация тақдим этиш ваколатли орган томонидан, унинг буюртманомаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган субсидиялар доирасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ваколатли орган ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида экспорт қилувчилар томонидан тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш якунларига мувофиқ экспорт қилувчиларга компенсациялар тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртманома тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли орган томонидан тақдим этилган буюртманомани олган кундан бошлаб икки иш куни ичида буюртманомада кўрсатилган субсидияни ваколатли органнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда молия йили якуни бўйича ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ваколатли орган махсус ғазна ҳисобварағига тушган субсидияни икки иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан компенсация тақдим этилиши белгиланган тегишли экспорт қилувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Маҳсулотлар консигнация шартномалари асосида экспортга чиқарилганда мазкур Низомга мувофиқ экспорт қилувчига тақдим этилган компенсация тўловлари, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотлар учун тўловлар шартнома ва қонунчиликда белгиланган муддатларда экспорт қилувчига тушмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотлар сотилмасдан Ўзбекистон Республикасига қайтариб келинса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қарздорлик сифатида эътироф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда экспорт қилувчи шундай ҳолат юз берган кундан бошлаб бир ой муддат ичида унга тақдим этилган тегишли компенсация тўловларини ваколатли органга қайтариши шарт. Ушбу муддатда қайтарилмаган компенсация тўлови қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирувга қаратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Компенсация берилган экспорт қилувчиларнинг реестри ваколатли орган томонидан электрон шаклда юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Экспорт қилувчи компенсация тақдим этилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан (хулосадан) норози бўлган тақдирда, шунингдек, ваколатли органнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ваколатли органга субсидиялар ажратилиши ҳамда улардан фойдаланилиши устидан назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ҳамда почта жўнатмалари орқали экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотларнинг янгиланган рўйхати ваколатли орган томонидан ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда ваколатли орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)га бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ваколатли органнинг веб-сайти орқали топшириш.
Экспорт қилувчинингихтиёрига кўра
2-босқич
Ваколатли орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)
Тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда компенсация тақдим этиш бўйича қарор (хулоса) қабул қилиш:
почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, ваколатли органнинг веб-сайти орқали тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланганда экспорт қилувчига етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабар юбориш;
Уч иш куни мобайнида
тўлиқ тақдим этилган ҳужжатлар бўйича тегишли қарор (хулоса) қабул қилиш ва экспорт қилувчини хабардор қилиш.
Етти иш куни мобайнида
3-босқич
Ваколатли орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)
Субсидия ажратиш бўйича буюртманома тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида
4-босқич
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг буюртманомасига мувофиқ Давлат бюджетидан субсидия ажратиш.
Буюртманома қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида
5-босқич
Ваколатли орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги)
Экспорт қилувчининг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига компенсация тўловини ўтказиб бериш.
Субсидия ғазна ҳисобварағига тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ____________________________________ дан
(экспорт қилувчининг номи)
Ариза
__________________________________ (экспорт қилувчининг номи) томонидан _____________ (мамлакат номи) давлатига автомобиль/темир йўл/ҳаво транспортида /почта жўнатмалари орқали (тегишлисининг тагига чизилади) экспорт қилинган, умумий қиймати АҚШ долларига тенг, ТИФ ТН коди ______________ бўлган _______________ (маҳсулотнинг номи) маҳсулот(лар)ини экспорт қилиш учун сарфланган _________________ cўм миқдоридаги транспорт/почта (тегишлисининг тагига чизилади) харажатининг 50 фоизигача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия ҳисобидан компенсация қилиш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини ___________________ (тижорат банкининг номи) тижорат банкининг ___________________________ (ҳудуднинг номи) филиалидаги бизнинг ______________________ ҳисобвараққа ўтказиб беришингизни сўрайман.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
1. Транспорт воситаси орқали экспорт қилинганда: экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси; божхона юк декларацияси нусхаси; транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компанияси билан тузилган шартнома ва у бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Экспорт қилувчи маҳсулотларни ўзига тегишли автомобиль транспортида экспортга ташиган ҳолатларда транспорт харажатлари учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳисоб-китоблар тегишли асословчи ҳужжатларнинг нусхалари билан тақдим этилади. маҳсулотлар автомобиль ва (ёки) темир йўл транспортида ташилганда маҳсулотлар экспортга ортилган жойдан экспорт шартномасида кўрсатилган етказиб бериш жойигача бўлган автомобиль йўли ва (ёки) темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумотлар (автомобилда ташишда юкхати ҳужжати (CMR)нинг 27 — 29-бандларидаги маълумотлар, темир йўл транспортида ташишда юкхати ҳужжатининг 22-бандидаги маълумотлар асосида); маҳсулотларни экспортга ташиш юкхатлари нусхаси; маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси. 2. Почта жўнатмалари орқали экспорт қилинганда: экспорт қилувчи ва почта алоқа оператори ўртасида тузилган шартнома нусхаси; почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси; почта идораси томонидан бериладиган халқаро почта жўнатмалари бўйича ҳужжат нусхаси.