Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2749-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 16 декабрдаги 20, 39 ва 105-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2749, 2016 йил 6 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 9-модда) Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 сентябрь,
37-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 сентябрь,
52-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 сентябрь,
55ққ-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги 37-сон, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 15 сентябрдаги 55ққ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 15 сентябрдаги 52-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
а) биринчи хатбошидаги «ҳужжатлар» деган сўз «маълумот ҳамда ҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари;»;
в) олтинчи хатбошидан «фуқаролик паспорти,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 3-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқаронинг ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотларини тегишли органлардан белгиланган тартибда сўраб олади;».
3. 3-илова матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Бош штаби» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 10/21/2749-1/0917-сон)