31.08.2021 йилдаги 553-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.08.2021 йилдаги 553-сон
Дата вступления в силу
31.08.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни муҳофаза қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 22 та истироҳат боғи, 15 та сайилгоҳ, 20 та хиёбон, 136 км пиёдалар ва 98,7 км велосипед йўлаклари барпо этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилаётган ишларнинг кескин ошиши натижасида тушаётган экологик юкламани пасайтириш заруриятини келтириб чиқармоқда, шаҳар аҳолисининг маданий ҳордиқ олиши учун яшил зоналарга бўлган эҳтиёжини қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратишни тақозо этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари даражасини кенгайтириш, шаҳарни «яшил шаҳар»лардан бирига айлантириш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тошкент шаҳар умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилиши даражасини 2023 йилгача 30 фоизга етказиш Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимликларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра экилиши лозим бўлган ҳар қандай дарахт кўчатлари фақат улар экилаётган ҳудудларнинг иқлими ва ер майдонининг хусусиятларини ўрганиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар асосида танлаб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 — 2023 йилларда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш бўйича манзилли дастур 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида умумий сони 1 500 та сув қудуқларини ташкил этиш бўйича дастур 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш бўйича дастур 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри маҳаллаларида «яшил зона»лар ва хиёбонлар ташкил этиш бўйича дастур 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғини (кейинги ўринларда — жамоат истироҳат боғи) ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғларини барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Жамоат истироҳат боғи ва кичик яшил истироҳат боғларни барпо этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ 5-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ (Артикходжаев) уч ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро мутахассислар, архитекторлар ва дизайнерларни жалб қилган ҳолда жамоат истироҳат боғини ва кичик яшил истироҳат боғларни барпо этиш концепцияси ишлаб чиқилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоат истироҳат боғи тузилмаси юзасидан аҳолининг фикр ва мулоҳазаларини ўрганиб чиқиш учун ижтимоий сўровлар ўтказилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоат истироҳат боғи ва кичик яшил истироҳат боғларни ташкил қилиш имкониятларига эга майдонлар ва ташкилий масалаларнинг ўрганиб чиқилишини ҳамда таклиф киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Тошкент шаҳар истироҳат боғлари 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишига рухсат бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига Тошкент шаҳрида 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритадиган истироҳат боғларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбурий талабларни белгилаш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тошкент шаҳрида жойлашган бюджет ташкилотларига ўзларининг йўл ёқасида жойлашган бинолари яшил ҳудудларини шаҳар ободонлаштириш талабларига мос равишда сақлаб туриш мажбурияти юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бектемир ва Учтепа туманларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини аутсорсинг асосида тадбиркорларга бериш юзасидан 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, ҳуқуқий эксперимент доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий бюджет параметрларида ушбу туманларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига мўлжалланган маблағлар йўналтирилиши инобатга олинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини тадбиркорларга бериш натижасида бўшайдиган штат бирликларида меҳнат фаолиятини юритаётган ходимларни ишга олиш ушбу тадбиркорлик субъектларига тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда Тошкент шаҳар туманларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини аутсорсинг асосида тадбиркорларга беришнинг вақтинчалик тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқий эксперимент ўтказилган туманлар аҳолиси иштирокида ҳуқуқий эксперимент натижалари юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказсин ҳамда натижаси юзасидан 2023 йил 10 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида Тошкент шаҳри ҳудудида 1 миллион туп дарахт экиш бўйича «1 миллион дарахт» ташаббусига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда 1 миллион туп дарахтнинг таркибини шакллантирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда «1 миллион дарахт» ташаббусини амалга ошириш бўйича дастурни тасдиқласин ҳамда унинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида қуйидаги вазифалар юклатилган ҳолда хўжалик ҳисобидаги давлат унитар корхонаси шаклидаги «Тошкент сайилгоҳи дирекцияси» (кейинги ўринларда — Тошкент сайилгоҳи дирекцияси) ташкил этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида мавжуд ва янги барпо этиладиган истироҳат боғлари, мавзули хиёбонлар, сайилгоҳлар, яшил майдонлар ва хиёбонларнинг намунали сақланишини таъминлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ улардан фойдаланиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш бўйича зарур чоралар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш бўйича зарур ташкилий-агротехника ишларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек, сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлаклар, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) мавзули хиёбонлар, сайилгоҳлар, яшил майдонлар ва хиёбонлар ҳудудларида савдо-кўнгилочар ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш учун уларни тадбиркорлик субъектларига аукцион асосида ижарага бериш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларини ижарага беришдан тушадиган маблағларнинг бир қисми Тошкент сайилгоҳи дирекциясига қолдирилиши ва мазкур маблағлар тегишли объектлар ва майдонларни таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларига йўналтирилиши назарда тутилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) истироҳат боғларини тадбиркорларга ишончли бошқарувга ва ижарага бериш шартномалари бўйича шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини ўрганиб чиқсин ҳамда уларда кўкаламзорлаштириш даражасини камида йигирма беш фоизга кўпайтириш юзасидан тегишли чораларни кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ихтисослаштирилган бошқармалари ҳамда Янгиҳаёт тумани ободонлаштириш бошқармасига қўшимча ажратиладиган штат бирликлари рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган қўшимча ажратиладиган штат бирликларини сақлаш харажатлари жорий йилда ободонлаштириш соҳасига ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан, 2022 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини шакллантиришда назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2021 йил 1 октябрга қадар Тошкент сайилгоҳи дирекцияси тузилмасининг штатлар жадвалини ва бириктириладиган ҳудудлар манзилли рўйхати тасдиқланишини, малакали ходимлар билан таъминланишини ҳамда самарали фаолият олиб бориши учун зарур бино ва иншоотларга жойлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил этиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туманлар Кенгашларига — Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ушбу қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан ҳар чорак натижалари бўйича ҳисоботини эшитиб бориш тавсия этилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов — ҳар ярим йилда ушбу қарорда назарда тутилган вазифалар бажарилиши Ҳукумат мажлисларида муҳокама қилиб борилишини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 31 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
553-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 — 2023 йилларда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналларнинг қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириладиган иш ҳажми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи: маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

(млрд сўм)

ўлчами

(км)

тахминий

қиймати

(млрд сўм)

Лойиҳалаштириш

Бажариш

Жами:

61,76

405,3

Х

Х

405,3

1.

Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг Дўрмон йўли кўчасидан Қарноқ кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

2,4

15,7

2022 йил

2023 йил

15,7

2.

Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи «Салар» каналининг Асака кўчасидан Мовароуннахр кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,21

7,9

2022 йил

2023 йил

7,9

3.

Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи «Салар» каналининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Дўрмон йўлигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,9

12,4

2021 йил

2022 йил

12,4

4.

Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг Юқори Бўзсув кўчаси ён қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1

6,5

2023 йил

2024 йил

6,5

5.

Юнусобод туманида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Барака кўчасигача бўлган «Қорақамиш» коллекторининг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,36

8,9

2023 йил

2024 йил

8,9

6.

Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи «Қорақамиш» коллекторининг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

0,41

2,7

2023 йил

2024 йил

2,7

7.

Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи «Катта Толариқ» каналининг Оҳангарон йўлидан Катта Янгиобод кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,3

8,5

2023 йил

2024 йил

8,5

8.

Миробод туманида Фарғона йўли кўчасидан Сергели тумани Қўшқўрғон 5-тор кўчасигача бўлган «Катта Толариқ» каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

2,8

18,3

2022 йил

2023 йил

18,3

9.

Миробод туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг А. Фитрат кўчасидан Эски Отчопар кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

0,9

5,9

2021 йил

2022 йил

5,9

10.

Олмазор туманидан оқиб ўтувчи «Дамаши» каналининг Сағбон кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

3,45

22,5

2022 йил

2023 йил

22,5

11..

Олмазор туманидан оқиб ўтувчи «Дамаши» каналининг Шимолий Олмазор кўчасидан Қорасарой кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,1

7,2

2023 йил

2024 йил

7,2

12..

Шайхонтоҳур туманидан оқиб ўтувчи «Катта Калкауз» каналининг Анҳор бўйи кўчасидан Тахтапул кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,4

9,1

2021 йил

2022 йил

9,1

13.

Олмазор туманидан оқиб ўтувчи «Калкауз» каналининг Нурафшон айланма кўчаси ён қисмидан ўтувчи қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

0,7

4,6

2021 йил

2022 йил

4,6

14.

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи «Анҳор» каналининг Бешёғоч кўчаси ён қисми, Новза кўчасидан Муқумий кўчасигача, Чўпон-ота кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси ён қисмигача бўлган қисмларида ўзанларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

4,41

28,8

2023 йил

2024 йил

28,8

15.

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи «Қонқус» каналининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ён қисмидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

4,48

29,3

2022 йил

2023 йил

29,3

16.

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи «Катта Чала» каналининг Бунёдкор кўчасидан Ал-Хоразмий кўчасигача бўлган қисмида ўзанларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

0,92

6

2023 йил

2024 йил

6

17.

Учтепа туманидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг «Фарҳод» кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

3,5

22,9

2021 йил

2022 йил

22,9

18...

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи «Бўрижар» каналининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлига туташ қисмининг ?ирғоқларини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

2,54

16,6

2021 йил

2022 йил

16,6

19.

Чилонзор тумани 4,6,8-мавзе ҳудудларидан оқиб ўтувчи «Чўпонота» каналининг қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,8

11,8

2023 йил

2024 йил

11,8

20..

Сергели тумани Нилуфар кўчасидан Янгиҳаёт тумани Заводская кўчасигача бўлган «Найман» каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва туташ ҳудудларда сайилгоҳ ташкил этиш

3,43

22,4

2023 йил

2024 йил

22,4

21..

Сергели туманидан оқиб ўтувчи «Найман» каналининг Қўшқўрғон кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,47

9,6

2023 йил

2024 йил

9,6

22..

Сергели туманидан оқиб ўтувчи «Қорайўл» каналининг Қипчоқ кўчасидан Софдил кўчасигача бўлган қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

2,06

13,5

2023 йил

2024 йил

13,5

23.

Сергели тумани Янги Сергели кўчасидан оқиб ўтувчи «Жун» каналининг Зангиота тумани чегарасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва оқим бўйича чап қирғоғида сайилгоҳ ташкил этиш

5,87

38,4

2022 йил

2023 йил

38,4

24.

Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи «Пул-эмас» каналининг Оҳангарон шоҳ кўчаси ён қисмида ўтган қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

4,1

26,8

2021 йил

2022 йил

26,8

25.

Сергели тумани Янги Сергели кўчасидан Янгиҳаёт тумани Наврўз кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи «Салар» каналининг қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

5,05

33

2022 йил

2023 йил

33

26.

Учтепа тумани «Кўхна Чўпонота» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Чўпонота» каналининг қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

0,3

2

2023 йил

2024 йил

2

27.

Учтепа тумани Дадил кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи «Кўкча» каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

0,9

5,9

2023 йил

2024 йил

5,9

28.

Учтепа тумани Уйғур кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи «Бешқайрағоч» каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1

6,5

2023 йил

2024 йил

6,5

Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва коллекторларидаги мавжуд гидротехник иншоотлар (сув тақсимловчи, сув тўсувчи, сув ўлчовчи мосламалари)ни таъмирлаш ҳамда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ишлари

1.

Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Учтепа, Чилонзор, Сергели, Олмазор, Яшнобод туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Пул-эмас янги, Дархон, Оққўрғон, Бирлик, Қани. Янгиқўйлиқ, Қорасарой, Жарариқ, Катта Толариқ, Пул-эмас эски каналларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш

14 дона

0,3

2021 йил

2022 йил

0,3

2.

Шайхонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Дамаши, Калкауз, Дарвозакент, Оққўрғон, Катта Чала, Қонқус каналларидаги гидроузел ва гидротехник иншоотларни электрон технология асосида ишлар режимига ўтказиш

8 дона

0,9

2021 йил

2022-2023 йил

0,9

3.

Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи каналларда «Smart Water» — «Ақлли сув» сув ўлчаш технологиясини қўллаш

20 дона

0,36

2021 йил

2022-2023 йил

0,36

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектларнинг қийматларига аниқлик киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида умумий сони 1500 та сув қудуқларини ташкил этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

млн сўм

Т/р

Туман номи

Қазиладиган сув чиқариш қудуқлари сони

(бирлик)

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағ

(млн сўм)

шундан:

2021 йилда

2022 йилда

қазиладиган сув чиқариш қудуқлари сони

(бирлик)

маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағ

(млн сўм)

қазиладиган сув чиқариш қудуқлари сони

(бирлик)

маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағ

(млн сўм)

1.

Олмазор тумани

107

16 050

36

5 350

71

10 700

2.

Бектемир тумани

76

11 400

25

3 800

51

7 600

3.

Миробод тумани

92

13 800

31

4 600

61

9 200

4.

Мирзо Улуғбек тумани

244

36 600

81

12 200

163

24 400

5.

Сергели тумани

94

14 100

31

4 700

63

9 400

6.

Учтепа тумани

109

16 350

36

5 450

73

10 900

7.

Чилонзор тумани

108

16 200

36

5 400

72

10 800

8.

Шайхонтоҳур тумани

97

14 550

32

4 850

65

9 700

9.

Юнусобод тумани

258

38 700

86

12 900

172

25 800

10.

Яккасарой тумани

90

13 500

30

4 500

60

9 000

11.

Яшнобод тумани

180

27 000

60

9 000

120

18 000

12.

Янгиҳаёт тумани

45

6 750

15

2 250

30

4 500

Жами

1500

225 000

500

75 000

1000

150 000

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектларнинг қийматларига аниқлик киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Туман номи

Пиёдалар йўлаклари узунлиги

шундан

Велойўлаклар узунлиги

шундан

2021 йил

2022 йил

2021 йил

2022 йил

узунлиги

(км)

суммаси

(млп сўм)

узунлиги

(км)

суммаси

(млн сўм)

узунлиги

(км)

суммаси

(мли сўм)

узунлиги

(км)

суммаси

(млн сўм)

узунлиги

(км)

суммаси

(млн сўм)

узунлиги

(км)

суммаси

(млн сўм)

1.

Бектемир тумани

9

2 250

4

1 000

5

1 250

9

2 250

4

1 000

5

1 250

2.

Миробод тумани

5

1 250

3

750

2

500

5

1 250

3

750

2

500

3.

Мирзо Улуғбек тумани

28

7 000

13

3 250

15

3 750

28

7 000

13

3 250

15

3 750

4.

Олмазор тумани

11

2 850

10

2 500

1

350

1

300

1

300

5.

Сергели тумани

3

825

1

250

2

575

3

825

1

275

2

550

6.

Учтепа тумани

7

1 650

2

500

5

1 150

7

1 650

2

550

4

1 100

7.

Чилонзор тумани

3

800

1

250

2

550

3

800

1

267

2

533

8.

Шайхонтохур тумани

25

6 150

12

3 000

13

3 150

25

6 150

12

3 000

13

3 150

9.

Юнусобод тумани

5

1 125

2

500

3

625

5

1 125

2

375

3

750

10.

Яккасарой тумани

12

3 000

4

1 000

8

2 000

12

3 000

4

1 000

8

2 000

11.

Янгиҳаёт тумани

15

3 750

6

1 500

9

2 250

15

3 750

6

1 500

9

2 250

12.

Яшнобод тумани

8

2 025

4

1 000

4

1 025

5

1 200

2

400

3

800

Жами

131

32 675

62

15 500

69

17 175

117

29 300

51

12 667

67

16 633

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Тошкент шаҳрида пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектларнинг қийматларига аниқлик киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри маҳаллаларида «яшил майдон»лар ва хиёбонлар ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Туман номи

Сайилгоҳлар сони

Велойўлаклар узунлиги

узунлиги

(км)

суммаси

(млн сўм)

1.

Бектемир тумани

1

1

1 200

2.

Миробод тумани

1

2

2 400

3.

Мирзо Улуғбек тумани

1

1

1 200

4.

Олмазор тумани

1

1

1 200

5.

Сергели тумани

1

2

2 400

6.

Учтепа тумани

1

3

3 600

7.

Чилонзор тумани

1

3

3 600

8.

Шайхонтоҳур тумани

1

1

1 200

9.

Юнусобод тумани

1

5

6 000

10.

Яккасарой тумани

1

2

2 400

11.

Янгиҳаёт тумани

1

2

2 400

12.

Яшнобод тумани

1

2

2 400

Жами

12

25

30 000

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Тошкент шаҳри маҳаллаларида «яшил зона»лар ва хиёбонлар ташкил этиш Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олингандан сўнг объектларнинг қийматларига аниқлик киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамоат истироҳат боғи ва мини яшил истироҳат боғларни яратиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари

Б.М. Аҳмедов

маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Д.К. Адилов

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

А.Я. Хайдаров

молия вазирининг ўринбосари

Ж.С. Казбеков

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

Ғ.К. Қурбонов

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари

Х.Х. Мелиқулов

Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бош мутахассиси

С.Х. Уматов

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига
6-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ихтисослаштирилган бошқармалари ҳамда Янгиҳаёт тумани ободонлаштириш бошқармасига қўшимча ажратиладиган штат бирликлари рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари сони

1.

Фуқароларга хизмат кўрсатиш бош бошқармаси

20

2.

Дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси

32

3.

Сунъий иншоотларни сақлаш ва таъмирлаш бошқармаси

34

4.

Янгиҳаёт туманининг ободонлаштириш бошқармаси

201

Жами

287

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/553/0842-сон)