Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 08.02.1993 йилдаги 66-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.02.1993 йилдаги 66-сон
Дата вступления в силу
08.02.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРАЛАРИ ВА ҲАРБИЙ СУДЛАРИНИНГ ЗОБИТ КАДРЛАР ТАРКИБИНИ ТЎЛДИРИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 февралдаги «Ҳарбий трибуналлар ва ҳарбий прокуратура органлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ҳамда ҳарбий прокуратуралар ва ҳарбий судларни тажрибали ва малакали кадрлар билан тўлдиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилаб қўйилсинки, олий юридик маълумотли ва захирадаги зобитлар бўлган ёхуд захирадаги зобит унвони бўлмаган юрист фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилганда «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ, уларнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртида ўқиш, миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органларида хизмат қилиш, шунингдек суд органлари, прокуратура, адлия, давлат ва бошқа органлардаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти билан боғлиқ бўлган узлуксиз иш даври ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, адлия вазири, Олий судининг раиси билан келишган ҳолда ходимлар ҳарбий прокуратуралар, ҳарбий судлар учун ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилганда уларга навбатдаги ҳарбий унвондан бир поғона юқори, раҳбар лавозимларга тайинланадиган шахсларга эса — штатда назарда тутилганидан камида икки поғона юқори бўлган ҳарбий унвон бериш топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддаси 2-бандига мувофиқ юқори касб малакасига, амалий иш тажрибасига эга бўлган, белгиланган ёшдан катта ёшдаги, лекин қонунда белгиланганидан 5 ёшдан ортиқ катта ёшда бўлмаган, фуқароларни ҳарбий прокуратура органлари ва ҳарбий судларга ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириш масаласини ҳал этишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг 2 ва 3-бандлари ҳарбий прокуратура органлари ва ҳарбий судларни кадрлар билан тўлдириш даврида — 1993 йил 1 декабргача амал қилади деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, адлия вазири, Олий суд раиси, Мудофаа вазири зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 8 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66-сон