06.08.2021 йилдаги 499-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.08.2021 йилдаги 499-сон
Дата вступления в силу
07.08.2021
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Тоғ ва тоғ олди ҳудудларни ўрмонлаштириш ҳамда ер эрозиясини олдини олиш бўйича маҳаллий флора таркибида учрайдиган дарахт ва буталар сонини кўпайтириш

1.

Чорвоқ сув омбори ва унинг атрофидаги ўрмон билан қопланган ҳудудларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

1. Республика миқёсида мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш.

2021 йил июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги

2. Ишчи гуруҳ билан Чорвоқ сув омбори ва унинг атрофидаги ўрмон билан қопланган ҳудудларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2021 йил октябрь

3. Хатлов натижасида ўрмон барпо этиладиган ер майдонларини аниқлаш, тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда экиладиган дарахт ва буталар турлари рўйхатини шакллантириш.

2021 йил ноябрь

4. Талаб этиладиган дарахт ва буталар уруғлари ва кўчатларни тайёрлаш, ўрмон барпо қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини ўтказиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ер тайёрлаш усули, технологияси ва кўчат экиш схемасини аниқлаш.

доимий

2.

Чорвоқ сув омбори ҳудудини тўлиқ ўрмонзорлаштириш ҳамда экологик мувозанатни сақлаш учун доимий муҳофаза қилиш чораларини кўриш.

1. Чорвоқ сув омбори ҳудудини тўлиқ ўрмонзорлаштириш учун ишчи гуруҳни шакллантириш.

2021 йил август

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Чорвоқ сув омбори ҳудудини тўлиқ ўрмонзорлаштириш.

2021 — 2023 йй.

3.

Тошкент вилоятидаги ўрмонзорлардаги касаллик турини аниқлаш ва уларга қарши кураш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

1. Мавжуд ўрмонзорлардаги касаллик турини аниқлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил август

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

2. Мавжуд ўрмонзорлардаги касаллик турини аниқлашга қаратилган ишларни олиб бориш.

доимий

4.

Ўрмонларнинг тур таркибини аниқлаш, назорат қилиш мақсадида космик мониторинг тизими ва геоахборот технологиялари (ГАТ) мониторинг платформасини жорий этиш.

1. Ўрмонларни тиклаш бўйича ишларни назорат қилиш, ўрмонларни тиклаш жараёнларини кузатиш, ўсимликларни аниқлаш ҳамда назорат қилиш.

2021 йил ноябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрмонларни ёши, захираси, баландлиги, биологик маҳсулдорлиги бўйича тоифаларга ажратиш.

2021 — 2023 йй.

5.

Масофадан зондлаш орқали ўрмонларнинг ноқонуний кесилишини аниқлаш устидан назорат ва мониторинг тизимини йўлга қўйиш.

1. Ерни масофадан зондлаш ва космик мониторинг технологияларини жорий этган ҳолда ўрмонларнинг ноқонуний кесилишини аниқлаш ҳамда улар устидан назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил октябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрмонларга таъсир қилувчи салбий жараёнларни ўрганиш.

2021 йил декабрь

3. Ўрмонларга таъсир қилувчи салбий жараёнларни ўрганиш ва хариталарини тузишни (дарахтларга зараркунандалар ва касалликларнинг таъсири, ўрмонларнинг қуриши ёки ботқоқланиши, уларнинг таназзулга учраши ва нобуд бўлишига олиб келиш омилларини аниқлашни) йўлга қўйиш.

2021 — 2023 йй.

6.

Ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чораларини кучайтириш.

1. Давлат ўрмон фонди ерларида ҳимоя ўрмон плантацияларини, шу жумладан Тошкент вилоятида кенгайтириш.

2021 — 2025 йй.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қишлоқ хўжалиги ерларида шамол ва сув эрозиясидан ҳимоя қилиш учун уларни ҳимоя қилувчи ўрмон плантацияларини яратиш.

2021 — 2025 йй.

3. Нукус, Урганч, Хива ва Бухоро шаҳарлари атрофида «яшил камарлар» яратиш.

2021 — 2025 йй.

7.

Мавжуд ўрмон дарахт ва буталарининг касаллик ва зараркунандалар билан зарарланган майдонларни аниқлаш мақсадида ўрмон-патологик кузатув олиб бориш.

1. Ҳар йили май-июль ойларида дарахтларни 30 кунлик оралиқ билан икки марта уйғунлашган (биологик, кимёвий ва механик) ишловларни амалга ошириш ҳамда фойдали энтомофаглар (трихограмма, олтинкўз ва бошқалар) етиштириб, табиатга қўйиб юбориш (тарқатиш).

доимий

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги

2. Ўсимликлар зарарланишининг олдини олиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш ҳамда илмий тавсиялар ва амалий қўлланмалар ишлаб чиқилишини ташкил этиш.

2022 йил январь

II. Кучли шамол ва чангли бўронлар таъсирини юмшатувчи иҳота дарахтзорларини барпо этиш

8.

Ўзбекистонда қум ва чанг бўронларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича салоҳиятни ошириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

1. Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини тайёрлаш.

2021 йил сентябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини жалб қилинган вазирлик ва идоралар билан мувофиқлаштириш.

2021 йил декабрь

3. Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2022 йил февраль

9.

2023 йилгача республиканинг барча ҳудудларида Кўкаламзорлаштириш тизимини ривожлантириш дастурини қабул қилиш.

1. Кўкаламзорлаштириш тизимини ривожлантириш дастури лойиҳасини тайёрлаш.

2021 йил сентябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Ҳар бир минтақа учун Кўкаламзорлаштириш тизимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил февраль

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан минтақада Кўкаламзорлаштириш тизимини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш.

2022 йил февраль

10.

Чангли бўронлар кузатиладиган мавсумларда Чорвоқ сув омбори жойлашган ҳудуд учун хавфли метеорологик ҳодисалар тўғрисида олдиндан огоҳлантирувчи қисқа муддатли прогнозлаш амалиётини жорий этиш.

1. Чорвоқ сув омбори жойлашган ҳудуд учун хавфли метеорологик ҳодисалар тўғрисида олдиндан огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқиш.

2021 йил ноябрь

Гидрометеорология хизмати маркази, Тошкент вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Чорвоқ сув омбори жойлашган ҳудуд учун хавфли метеорологик ҳодисалар тўғрисида олдиндан огоҳлантирувчи қисқа муддатли прогнозлаш амалиётини жорий этиш.

2022 йил январь

III. Чорва молларининг боқилиш ҳудудлари ва чиқинди зоналарини тартибга солиш

11.

Чорвоқ сув омбори ва унга туташ ҳудуддагиер майдонларининг маҳсулдорлигидан келиб чиқиб, белгиланган меъёрда чорва моллари боқилишини тартибга солиш.

Чорвоқ сув омбори ва унга туташ ҳудуддагиер майдонларининг маҳсулдорлигидан келиб чиқиб, чорва молларини яйловлардан фойдаланиш нормалари ҳамда муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳамда белгиланган ҳудудларда чорва молларининг боқилишини чеклаш.

2021 йил июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги

12.

Ноқонуний қурилиш объектларини аниқлашда ерни масофадан зондлаш ҳамда космик мониторинг технологиясини жорий этиш.

1. Ноқонуний қурилиш объектларини (бино ва иншоотларни) аниқлаш.

2021 йил октябрь

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги

2. Ерни масофадан зондлаш ҳамда космик мониторинг технологияларини жорий этган ҳолда аниқланган ноқонуний қурилиш объектлари устидан назоратни йўлга қўйиш.

доимий

13.

«Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудудида туристлар гавжум бўлган жойларда маиший чиқиндиларни ташлаш ва йиғиш пунктларини кўпайтириш ҳамда жавобгарлик чораларини кучайтириш.

1. Туристлар гавжум бўлган жойларда маиший чиқиндиларни ташлаш ва йиғиш пунктларини кўпайтириш.

2021 йил сентябрь

Туризм ва спорт вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси

2. Маиший чиқиндиларни ташлаш ва йиғиш пунктларини кўпайтириш ҳамда жавобгарлик чораларини кучайтириш.

2022 йил август

14.

«Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудудларининг туристик жозибадорлигини ошириш мақсадида кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда эколагерлар ташкил этиш.

1. Эколагерлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси

2. Эколагерлар ташкил этиш бўйича тадбирлар (акциялар) ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.

2022 йил декабрь

IV. Ўсимлик қопламининг қисқаришига таъсир этувчи тизимли омилларни ўрганишга қаратилган кенг кўламдаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш

15.

Чорвоқ сув омбори ҳудудининг экотизимини ҳимоя қилиш мақсадида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танловини ўтказиш.

1. Мавзу доирасида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш.

2021 йил август

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2021 йил сентябрь

16.

Иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш учун Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновациялар, тадқиқотлар ва ишланмаларни ривожлантириш бўйича минтақавий дастурни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

1. Ҳудудий дастур лойиҳасини тайёрлаш.

2. Ҳужжат лойиҳасини Марказий Осиё мамлакатлари билан келишиш.

3. Минтақавий дастурни амалга ошириш.

2021 — 2025 йй.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

«Марказий Осиёда иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими» мавзусида халқаро конференция ўтказиш.

1. Тадбир дастури ва концепциясини ишлаб чиқиш.

2022 йил сентябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Гидрометеорология хизмати маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш.

2023 йил II чорак

3. МДҲ, Европа, Осиё ва бошқа мамлакатлар олимлари ва мутахассисларининг таклифи билан халқаро конференция ташкил этиш.

2024 йил II чорак

V. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини асраш

18.

Иқлим ва ҳудуд инфратузилмасининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, Чорвоқ сув омбори жойлашган ҳудудда атмосфера ҳавоси сифати мониторинг тизими учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш.

1. Дастурий таъминот лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

Гидрометеорология хизмати маркази, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

2. Чорвоқ сув омбори жойлашган ҳудудда атмосфера ҳавоси сифати мониторинги дастурий таъминотни тегишли манфаатдор вазирлик ва идораларга етказиш.

2021 йил ноябрь

19.

«Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудудида коттеджлар қурилиши амалиётини қисқартириб, кўп қаватли, жаҳон стандартларига мос меҳмонхоналар қуриш амалиётини йўлга қўйиш.

Қурилиш ишлари, қурилиш майдони умумий ер қисмининг 40% дан кўп бўлмаган қисмида амалга оширилишини ҳамда лойиҳа майдонига қараб ҳар 50 сотих учун 60 туп дарахт экиш ва парвариш қилиш мажбуриятини юклаш амалиётини татбиқ қилиш.

доимий

Туризм ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бўстонлиқ туман ҳокимлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси

20.

Чорвоқ сув омбори ҳудудида Гидрометеорология хизматининг автоматик ўлчов постини Ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш.

Чорвоқ сув омбори ҳудудида автоматик ўлчов постини Ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил ноябрь

Гидрометеорология хизмати маркази, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

21.

Чорвоқ сув омборининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқ бўйи минтақасини белгилаш.

Чорвоқ сув омбори сувни муҳофаза қилиш зонасининг қирғоқ бўйи минтақасини белгилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш.

2022 йил январь

Ўзбекгидроэнерго акциядорлик жамияти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги

22.

Чорвоқ сув омбори сув сатҳининг вақт давомида ўзгариши динамикасини кузатишда ерни масофадан зондлаш ва космик мониторинг технологияларини жорий этиш.

1. Чорвоқ сув омборининг сув сатҳини ерни масофадан зондлаш ҳамда космик мониторинг технологияларини қўллаган ҳолда таҳлил қилиш ва кузатув ишларини йўлга қўйиш.

ҳар йили

Ўзбекгидроэнерго акциядорлик жамияти, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Чорвоқ сув омборининг сув сатҳининг вақт давомида ўзгариши динамикасини, муҳофаза зоналарини мониторинг қилиш мақсадида ерни масофадан зондлаш ва космик мониторинг технологияларини жорий этиш.

2021-2022 йй.

VI. Кўкаламзорлаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш

23.

Республиканинг барча ҳудудларида кўчат материаллари (кўчатлар ва уруғдан кўкартирилган кўчатлар) етиштириш учун кўчатхоналар яратиш.

1. Кўчатзорни яратиш учун ҳудудни танлаш.

2021 йил декабрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Тупроқ-иқлим шароитига қараб дарахтлар ва буталарнинг навларини аниқлаш.

2021 йил декабрь

3. Экиш материалларини етиштиришни ташкил этиш.

ҳар йили

24.

Давлат ўрмон фондига киритилмаган ерларга дарахтлар ва буталарни экиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш.

1. Архитектура ва ландшафт дизайни талабларини инобатга олган ҳолда, 377,4 миллион дарахт ва буталарни экиш учун шаҳар ва аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш учун ҳудудларни аниқлаш.

2021 — 2023 ҳар йили экишдан олдин

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Суғориш тармоқларини тайёрлаш ва суғоришнинг замонавий усуллари орқали экишни ташкил этиш.

ҳар йили баҳорда

3. Масъул шахсларни аниқлаш ва уларга экилган дарахтларни бириктириш.

ҳар йили 1 майгача

4. Кўкаламзорлаштириш ва дарахтларни парвариш қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш.

ҳар йили

25.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги пилот майдонларида давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган мобил илова яратиш.

1. Пилот майдонлардаги дарахтларни инвентаризация қилиш.

2021 йил декабрь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.

2022 йил ноябрь

3. Ягона ахборот базасини яратиш ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

2023 йил январь

26.

Ўрмон фонди ерларида инновацион ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш орқали «Ақлли ўрмон хўжалиги» (Smart forestry) ва рақамли технологияларни жорий қилиш.

1. Лойиҳа олди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.

2021 йил декабрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органларда экспертизадан ўтказган ҳолда тасдиқлаш.

2022 йил февраль

3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижрочи ташкилотни аниқлаш ва шартномани имзолаш.

2022 йил май

4. Дастурда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда доимий техник қўллаб-қувватлаш ишларини таъминлаб бориш.

2022 йил сентябрь

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Илмий тадқиқот мавзуси

Илмий тадқиқот шакли

Кутилаётган асосий натижалар

Илмий тадқиқот натижаларининг истеъмолчиси

1.

Масофавий зондлаш маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўсимлик қоплами ўзгаришини мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган Миллий дастурий маҳсулот яратиш.

амалий

1. Масофавий зондлаш маълумотлари асосида ўсимлик қоплами диагнозининг синтезли усули ишлаб чиқилади.

2. Ўсимлик қоплами мониторингини бажаришда белгиланган вақт оралиқлари учун ўсимлик қоплами динамикасини кузатиш имконияти яратилади.

3. Ўзбекистоннинг чўл ва чалачўл вилоятларидаги яйлов ўсимликлари қоплами агрометеорологик прогнозлаштирилади.

4. Ер ресурслари деградациясини таҳлил қилишга имкон берувчи автоматлаштирилган технология яратилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Гидрометеорология хизмати маркази

2.

Турли экотизимлар кесимида сув ва шамол эрозиясининг олдини олишга қаратилган ва интенсив ўсиш хусусиятига эга дарахт-буталар ёрдамида шамол оқимини сусайтирувчи иҳота ўрмонзорини ташкил этиш.

амалий

1. Сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш чоралари кўрилади.

2. Интенсив ўсиш хусусиятига эга дарахт-буталар танланади ва экилади.

3. Шамол оқимини сусайтирувчи иҳота ўрмонзори ташкил этилади.

Тошкент вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси

3.

«Тупроқ клиникаси» мобил инновацион лабораториясидан фойдаланиб, Чорвоқ сув омбори ҳудудида тупроқ қатламларининг таркибини таҳлил қилиш орқали ҳавога чанг кўтарилишини ўрганиш.

амалий

1. «Тупроқ клиникаси» мобил инновацион лабораториясидан фойдаланиб, Чорвоқ сув омбори ҳудудида тупроқ қатламларининг таркиби таҳлил қилинади.

2. Чорвоқ сув омбори ҳудудида ҳавога чанг кўтарилиши ўрганилади.

3. Тегишли тавсиялар тайёрланади.

Тошкент вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси

4.

Масофавий зондлаш, космик суратлар ва космик мониторинг технологияларини жорий этган ҳолда, давлат ўрмон кадастри ва ўрмон хўжалиги мониторингини юритишнинг янги услубиятини тизимли равишда йўлга қўйиш, шунингдек, ўрмон хўжалиги ҳудудларининг чегараларини аниқлаш, ўрмон ер фондини гуруҳларга ажратиш, ўрмонларга салбий таъсир қилувчи жараёнларни ўрганиш ва хариталарини тузиш ҳамда олинган маълумотларнинг автоматлаштирилган Миллий дастурий таъминотини яратиш ва унга интеграция қилиш.

амалий

1. Ўрмон фондининг ҳаётий даврини, шу жумладан ўрмонларнинг турлари ва таркибини аниқлаш, ўрмонларнинг ёши, захираси, баландлиги, биологик маҳсулдорлиги, дарахтларга зараркунандалар ва касалликларнинг таъсири, ўрмонларнинг қуриши ёки ботқоқланиши, уларнинг таназзулга учраши ҳамда нобуд бўлишига олиб келиши омилларини аниқлаш, кузатиш ва таҳлил қилиш имконияти яратилади.

2. Ўрмонларнинг ноқонуний кесилишини аниқлаш ва шу каби ҳолатлар устидан назорат қилиш имконини берувчи рақамли синов платформалари яратилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

«Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

5.

Маданий ҳолда барпо этилган ёнғоқмевали ва бошқа турдаги ўрмонларнинг турли касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.

амалий

Маданий ҳолда барпо этилган ёнғоқмевали ва бошқа турдаги ўрмонларда учрайдиган ҳар хил турдаги касаллик ва зараркунандалар тарқалишининг олди олиниб, бартараф этилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси

6.

Ўрмон билан қопланмаган сувсиз ерларда маданий ўрмонзорлар барпо этишда тупроқ намлигини оширувчи наноелимлар ҳамда контейнерли блокларни қўллаган ҳолда кўчатлар кўкарувчанлигини 70-80 фоизгача оширишга имкон яратувчи кўчат экишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш.

инновацион

Маданий ўрмонларнинг илмий асосланган ҳолда юқори кўкарувчанликка эга бўлган тизими яратилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимияти

7.

Тоғ ва тоғ олди майдонларида тупроқ деградацияси ҳамда чўлланиш жараёнларига қарши ўрмонмелиоратив, шу жумладан фитомелиотив ўсимликларни кўпайтириш, тупроқларнинг физик ва механик хоссаларини яхшилаш.

амалий

Тоғ ва тоғолди майдонларида илмий асосланган ҳолда юқори кўкарувчанликка эга бўлган маданий ўрмонзорлар барпо этиш орқали, тупроқларнинг физик ва механик хоссалари яхшиланади ҳамда шу орқали кўчат экиладиган ҳудудлар ареали кенгаяди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Тошкент вилояти ҳокимияти,

Фанлар академияси

8.

Чорвоқ сув омбори ўсимликлар қопламининг ҳолатини баҳолаш ва уларнинг мониторингини юритишда, информацион-ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали, ўсимликлар қопламининг ҳозирги ва келажакдаги ҳолатини моделлаштириш.

фундаментал, амалий

1. Тадқиқот ҳудуди ўсимликлар турлари ва таркиби шакллантирилади.

2. Ўсимликлар тарқалган фитоценозлар аниқланади, уларнинг ботаник таркиби тавсифланади ҳамда ГАТ хариталари яратилади.

3. Камёб ўсимлик ценопопуляцияларининг структуралари ва типлари ҳар бир тадқиқот объекти популяцияларининг замонавий ҳолатига баҳо берилади.

4. Турларнинг оптимал ва критик ҳолатдаги популяциялари аниқланади ҳамда унинг сабаблари очиб берилади. MaxEnt дастурида климатик сценарийлар ёрдамида турларнинг тарихий ва замонавий ареалларининг шаклланиши модели яратилади ҳамда бу ўз навбатида келажакда иқлим ўзгариши натижасида ареали қисқариб кетадиган турларнинг муҳофазасини ишлаб чиқиш учун хизмат қилади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

9.

Чорвоқ сув омбори ҳудудида иҳота ўрмонзорларини барпо этиш, тупроқ таркибидаги чанглардан самарали ҳимояланиш ҳамда тупроқ эрозиясидан сақланиш мақсадида, маҳаллий флора таркибида учрайдиган дўлана, бодом, заранг, шумтол, қатранғи ва олма каби дарахт ҳамда бута турларини кўпайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

амалий

1. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекцияси, Бурчмулла ўрмон хўжалиги бўлими ва Фанлар академияси билан ҳамкорликда Чорвоқ сув омбори ҳудудида иҳота ўрмонзорларини барпо этиш мумкин бўлган турлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

2. Ҳудудда тупроқ эрозиясидан сақланиш мақсадида, фойдаланиш мумкин бўлган ўсимликларнинг турларини экиш бўйича технологик хариталар яратилади.

3. Ҳудудда тупроқ таркибидаги чанглардан самарали ҳимояланишда фойдаланиш мумкин бўлган ўсимлик турларини кўпайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

4. Маҳаллий флора таркибида учрайдиган дўлана, бодом, заранг, шумтол, қатранғи ва олма каби дарахт ҳамда бута турларини кўпайтириш технологик хариталар ишлаб чиқилади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекцияси

10.

Чорвоқ сув омбори ва унга ёндош ҳудудларда мавжуд иҳота ўрмонзорларидаги умуртқасиз ҳайвонот дунёси объектларининг ҳолатини баҳолаш, турлар таркибини аниқлаш, ўсимлик зараркунандаларини ўрганиш ва уларга қарши курашиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

амалий

1. Чорвоқ сув омбори ҳудудида мавжуд ва барпо этилиши мўлжалланган иҳота ўрмонзорларидаги умуртқасиз ҳайвонот дунёсининг турлари таркиби аниқланади.

2. Иҳота ўрмонзорларидаги умуртқасиз ҳайвонларнинг замонавий ҳолати баҳоланади.

3. Ўсимлик зараркунандаларидан ҳимоя қилишда биологик усуллар ёрдамида қарши курашишга асосланган тавсиялар ишлаб чиқилади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекцияси

11.

Яшил иқлим фонди (ЯИФ), Мослашиш фонди (МФ), Глобал экологик фонд (ГЭФ) ва бошқа халқаро ташкилотларнинг иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш.

инновацион

Чорвоқ сув омбори ҳамда унинг атрофидаги ҳудудларда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича олинган натижалар ушбу ҳудудга жорий этилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)