ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилот ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш
| Босқичлар | Субъектлар | Тадбир номи | Бажариш муддати | |||
| 1-босқич | Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиси (ходими) | 1. Транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланган ҳолати юзасидан билдирги билан мурожаат қилиш. 2. Транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарар ҳолатини ўрганиш учун зарур ҳужжатларни топшириш. | Уч кунда | |||
| 2-босқич | Транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили | Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига ариза билан мурожаат қилиш | Мурожаатига кўра | |||
| 3-босқич | Миллий гвардия органлари раҳбари | Мулкий зарар ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза)ни ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этиш | Бир кунда | |||
| 4-босқич | Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича доимий комиссия котиби | Мулкий зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланиш хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилганлиги бўйича ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлаш | Икки кунда | |||
| 5-босқич | Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича доимий комиссия | 1. Мулкий зарарни ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш. | Ўн кунда (қўшимча ҳужжатларни олиш талаб этилганда йигирма кунда) | |||
| 2. Қарорни манфаатдор шахсларга етказиш. | Уч кунда | |||||
| 6-босқич | Миллий гвардия органлари | 1. Мулкий зарар миқдорини баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда аниқлаш. | Ўн кунда | |||
| 2. Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб бериш. | Қарор қабул қилингандан сўнг ўн кунда |