Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига «E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарор ва фармойишлар лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш жараёнини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 июль,
469-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 469-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига «E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-илованинг 18-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларида қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва қабул қилиш учун мазкур Низомда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, ушбу қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади».
2. 2-иловада:
а) 9-босқичнинг «Муддатлар» устунидаги «1 кун муддатда» сўзлари «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият — 1 кун муддатда Маҳаллий вакиллик органи — белгиланган муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ. Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларида мазкур Тартибда қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва қабул қилиш учун назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган ҳолларда, ушбу қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади».
3. 3-иловада:
а) 7-босқичнинг «Муддатлар» устунидаги «1 кун муддатда» сўзлари «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият — 1 кун муддатда Маҳаллий вакиллик органи — белгиланган муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ. Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларида мазкур Тартибда қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва қабул қилиш учун назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган ҳолларда, ушбу қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/469/0718-сон)