Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022 08.07.2021 йилдаги 428-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.07.2021 йилдаги 428-сон
Дата вступления в силу
09.07.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Транспорт вазирлигининг 2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил охирига қадар Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизими (кейинги ўринларда — масофавий кузатиб бориш тизими) бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, масофавий кузатиб бориш тизими тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш даврида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) электрон пломбалар божхона назорати остидаги товарлар ортилган автотранспорт воситаларининг ҳаракатини масофавий назорат қилиш мақсадида уларнинг юк бўлимларига божхона хизмати органлари ходимлари томонидан жўнатувчи божхона постида қуйидаги ҳолларда ўрнатилади ва манзил божхона постида ечиб олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими томонидан белгиланганда;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида;

божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш якунлари бўйича амалдаги маълумотларнинг товарга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга номувофиқлиги аниқланганда;

юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи ёки ташувчининг талабига кўра;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) божхона органлари томонидан электрон пломбалар ўрнатилган автотранспорт воситаларига бир вақтнинг ўзида бошқа турдаги махсус божхона пломбалари қўйилмайди, автотранспорт воситасига икки ёки ундан ортиқ пломбалар қўйилиши лозим бўлган ҳолатлар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) божхона назорати остидаги товарлар ортилган автотранспорт воситаларини электрон пломбалар билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда кузатувни ташкил этиш учун Давлат божхона қўмитаси томонидан тайёрланган техник талаблар асосида манфаатдор ташкилотлар (миллий операторлар) жалб этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) электрон пломбалар тизими хизмат кўрсатувчи миллий операторлар томонидан беғараз асосларда фойдаланиш учун тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Масофавий кузатиб бориш тизими тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш даврида Халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси (Женева, 1975 йил) доирасида ташилаётган юкларга нисбатан қўлланилмайди, хавфларни бошқариш тизими томонидан аниқлаган ҳолатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар масофавий кузатиб бориш тизими тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш якунларидан келиб чиқиб, ижобий ва салбий оқибатларнинг, харажатлар ва даромадларнинг ҳуқуқий эксперимент жараёнида эришилган ижтимоий-иқтисодий натижалар ҳақидаги маълумотлар билан асослантирилган прогнозни амалга оширсин ва мазкур йўналишда қонунчиликни такомиллаштириш ёхуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу қарор 2022 йилнинг 1 январига қадар амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 8 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
428-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 428-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ВАҚТИНЧА НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом автомобилда халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини кузатиб бориш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот тизимининг дастурий таъминоти (кейинги ўринларда — дастурий таъминот) — транспорт воситаларининг жойлашуви, шунингдек, идентификация воситалари яхлитлигини назорат қиладиган GSM/GPRS ва GPS хизматлари ёки сунъий йўлдош тизимлари сигналлари ва маълумотларидан фойдаланган ҳолда ахборотларни қайта ишловчи дастурий таъминот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жўнатувчи божхона пости — товарларнинг барча туркуми ёки унинг бир қисми учун ташув бошланадиган божхона пости;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кечиктириб бўлмайдиган тезкор тадбирлар — транспорт воситаларини қидириб топиш, товарларнинг бут ҳолатда манзил божхона постларига етказилишини таъминлаш юзасидан божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манзил божхона пости — товарларнинг барча туркуми ёки унинг бир қисми учун ташув тугайдиган божхона пости;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий оператор — автомобилда халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини кузатиб бориш учун божхона хизмати органларига электрон пломба ва дастурий таъминотни тақдим этадиган Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мобил илова — фойдаланувчилар томонидан автотранспорт воситасининг ҳаракат йўналишини кузатиш имконини берувчи дастурий маҳсулот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон пломбалар — автотранспорт воситасининг ҳаракат маршрути тўғрисида маълумотларни сақлаш ва тизимга узатиш, шунингдек, автотранспорт воситасининг юк бўлинмасига кириш имконини чекловчи ҳамда халқаро ташувларни амалга ошираётган автотранспорт воситасини онлайн кузатиб бориш имконини берувчи идентификациялаш воситаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Электрон пломбаларни ўрнатиш, ечиб олиш ва сақлаш тартиби ҳамда унга қўйиладиган техник талаблар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат божхона қўмитаси) томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Божхона органларида электрон пломбалардан фойдаланиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Электрон пломбалар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ёки транзит тартибида ҳаракатланаётган божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари юк бўлимларига божхона хизмати органлари ходимлари томонидан жўнатувчи божхона постида ўрнатилади ва манзил божхона постида ечиб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Автотранспорт воситаларининг юк бўлимларига ўрнатилган электрон пломба фаоллаштирилгандан сўнг Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармасининг Ситуацион маркази (кейинги ўринларда — Ситуацион марказ) ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракатини масофавий назорат қилиш имконияти яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Товарлар ортилган автотранспорт воситаларининг юк бўлимларига ўрнатилган электрон пломбаларни ушбу автотранспорт воситаларидан товар ёки буюмларни тушириш, шунингдек, автотранспорт воситаларига бошқа товар ва буюмларни ортиш имкониятини истисно этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Товарлар ортилган автотранспорт воситаларини электрон пломба билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда доимий кузатувни ташкил этиш билан шуғулланувчи миллий оператор энг яхши таклифларни танлаш йўли билан Давлат божхона қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тайёрланган техник талабга асосан аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Жўнатувчи божхона органи томонидан автотранспорт воситаларига электрон пломбалар қуйидаги ҳолларда ўрнатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими томонидан белгиланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш якунлари бўйича амалдаги маълумотларнинг товарга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга номувофиқлиги аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи ёки ташувчининг талабига кўра.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қуйидаги ҳолларда автотранспорт воситаларига электрон пломбалар ўрнатилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар ва транспорт воситалари божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тирик ҳайвонлар ташилаётганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар «Автоматлаштирилган тарзда чиқариб юбориш» ахборот тизими орқали экспорт божхона режимига расмийлаштирилганда (қўшимча равишда бошқа товарлар ортилган ҳолатлар бундан мустасно);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махсус божхона пломбалари қўйишнинг имкони бўлмаган бошқа ҳолларда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Божхона органлари томонидан электрон пломбалар ўрнатилган автотранспорт воситаларига бир вақтнинг ўзида бошқа турдаги махсус божхона пломбалари қўйилмайди. Автотранспорт воситасига икки ёки ундан ортиқ пломбалар қўйилиши лозим бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Автотранспорт воситалари ҳаракатланиш йўналиши ва давомийлиги уларга ўрнатилган электрон пломбалар асосида Ситуацион марказ ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан махсус электрон дастур ёрдамида кузатиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қуйидаги ҳолларда автотранспорт воситаларини масофадан онлайн кузатиб бораётган божхона органи мансабдор шахси хабарига асосан божхона органлари кечиктириб бўлмайдиган тезкор тадбирлар амалга ошириши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон пломба ўттиз дақиқадан ортиқ вақт давомида махсус электрон дастурга маълумот жўнатмаслиги ҳолати аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автотранспорт воситаси жўнатувчи божхона пости томонидан белгиланган йўналишдан (республика аҳамиятидаги автомагистралдан) четга чиққанда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон пломбаларга жисмоний шикаст етказилганда ва уни очишга уриниш ҳолатлари аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон пломбанинг аккумулятор қуввати даражаси 10 фоизгача ёки ундан паст кўрсаткични кўрсатаётганлиги маълум бўлганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганда, Ситуацион марказ ходими ҳолат кузатилган ҳудудга энг яқин масофадаги ҳудудий божхона органини бу ҳақда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хабар келиб тушган божхона органи автотранспорт воситасини қидириб топиш ва ҳолатга аниқлик киритиш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим ва электрон пломбалар таъминоти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим ушбу турдаги пломба ўрнатилган автотранспорт воситаси ҳаракатланган масофасидан келиб чиққан ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан ҳисоблаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим миқдори ва унинг тақсимоти Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон пломбадан фойдаланганлик учун ҳисобланган йиғим жўнатувчи божхона постида божхона органлари томонидан ташувчидан ундириб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Божхона органларида электрон пломбалардан фойдаланишда Давлат божхона қўмитаси электрон пломбалар ҳамда улардан фойдаланиш бўйича дастурий таъминот ва техник воситалар билан миллий оператор томонидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда миллий оператор:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат божхона қўмитаси кўрсатмасига асосан электрон пломбаларни божхона постлари ўртасида тақсимлайди ва уларнинг таъминотини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон пломбалардан фойдаланган ҳолда товарларни ташиётган автотранспорт воситаларини кузатиб бориш бўйича мобил илова хизматларини кўрсатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон пломбалардан фойдаланиш жараёнида дастурий таъминотда юзага келган техник носозликларни ўз вақтида бартараф этади, яроқсиз ҳолга келган электрон пломбаларни янгисига алмаштиради ва ушбу йўналишда доимий техник хизмат кўрсатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастурий таъминотнинг доимий ишчи ҳолатда бўлишини ва ахборот хавфсизлигини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастурий таъминот ичидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Электрон пломбалардан фойдаланган ҳолда товарларни ташишда ташувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида электрон пломбага етказилган зарар ташувчидан манзил божхона постида божхона органлари томонидан ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари автомобилда халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини кузатиб бориш жараёнида божхона органи қароридан норози бўлган тақдирда, шунингдек, божхона органи мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/428/0653-сон)