Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АВТОМОБИЛДА ЮК ТАШУВЧИЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА КИРИШЛАРИ, БЎЛИШЛАРИ, ЮК ОЛИБ ЎТИШЛАРИ ВА УНДАН ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА» 1995 ЙИЛ 11 ЯНВАРДАГИ 11-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек йўл ишларини маблағ билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 апрелдаги 121-сон қарори таҳриридаги) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) 5-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ва кирганлиги учун тўлов, виза ва бож йиғимларидан ташқари, 250 АҚШ доллари миқдорида белгилансин»;
б) қарор қуйидаги мазмундаги 15-банд билан тўлдирилсин:
«15. Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, чет давлатлар оғир юк кўтарувчи ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришидан тушган маблағлар Республика йўл фондига ўтказилади».
15-банд 16-банд деб ҳисоблансин;
в) 1-илова қуйидаги мазмундаги матн билан тўлдирилсин:
«13-йўналиш — 684 км
Туркманистон чегараси — Нукус шаҳри — Бухоро шаҳри — Олот (Бухоро вилояти) — Туркманистон чегараси.
Туркманистон чегарасидан кўҳна Урганч — Хўжайли шаҳри — Нукус шаҳри А-381 автойўли бўйлаб — Газли — Бухоро А-381 автойўли бўйлаб Бухоро — Олот — Туркманистон чегараси М-37 автойўлига ўтиш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорини қисман ўзгартириш тўғрисида» 1995 йил 2 августдаги 308-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 1997 йил 1 январдан кучга киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 25 декабрь,
457-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил
11 январдаги 11-сон қарорига
6-ИЛОВА
11 январдаги 11-сон қарорига
6-ИЛОВА
Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Йўллар ва сунъий иншоотларнинг тезда эскиришига сабаб бўлувчи ҳамда қатновда халал беришни вужудга келтирувчи оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг юриши учун тўловлар уларни сақлаш, таъмирлаш, ўтказиб юборишларни ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча иш ҳажмларини қоплаш харажатлари билан аниқланади.
Оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб юриши учун тўловга қуйидагилар киради:
маршрутни келишиб олиш ва юришга рухсатномани расмийлаштириш учун тўлов;
транспорт воситаси умумий ҳақиқий вазнининг йўл қўйиладиган умумий вазндан ошиб кетганлиги учун тўлов;
ғилдирак ўқи ҳақиқий нагрузкаларининг йўл қўйиладиган йўл конструкцияларидан ошиб кетганлиги учун тўлов;
транспорт воситаси ҳажмларининг ошиб кетганлиги учун тўлов.
Йиғимлардан катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситаларининг юриб ўтиши туфайли вужудга келган йўллар ва иншоотларни таъмирлаш, сақлаш бўйича қўшимча иш ҳажмларини бажаришда, ўтказиб юборишларни ташкил этишда ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилади.
2. Рухсатномасиз юриб ўтганлик учун транспорт воситаси эгасидан юриб ўтиш учун тўловнинг ўн баравари миқдорида қоплов пули ундирилади.
3. Йўл ҳаракати қоидаларига ёхуд ташувларни амалга ошириш шартларига риоя қилмаслик туфайли йўлларга ва йўл иншоотларига зарар етказганлик учун транспорт воситаси ҳайдовчиси амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
4. Агар йўлларга ва иншоотларга етказилган зарар катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситалари келишилган қатнов маршрути бўйича, Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда юриб ўтганда рўй берса, у ҳолда жавобгарлик ва зарарни тўлаш, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, қатнов маршрути келишиб олинган ташкилот зиммасига тушади.
5. Катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситаларини Давлат автомобиль назорати патруль автомобилларининг кузатиб борганлиги учун тўлов ушбу Низом билан тартибга солинмайди. Ушбу тўлов транспорт воситалари эгаларидан Давлат автомобиль назорати билан тузилган шартнома асосида ундирилади.
II. ОҒИР ЮКЛИ ВА КАТТА ҲАЖМЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ БЎЙЛАБ ЮРИБ ЎТГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВ
6. Транспорт воситаси умумий ҳақиқий вазнининг йўл қўйиладиган вазндан кўплиги учун тўлов миқдори жадвалдаги тарифларга мувофиқ белгиланади.
1-жадвал
|
Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган ортиқчалик миқдори, т |
Юриб ўтилган 1 км учун тариф, АҚШ доллари |
Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган ортиқчалик миқдори, т |
Юриб ўтилган 1 км учун тариф, АҚШ доллари |
| 0 дан 5 гача | 0-02 | 26 дан 30 гача | 0-23 |
| 6 дан 10 гача | 0-03 | 31 дан 35 гача | 0-33 |
| 11 дан 15 гача | 0-06 | 36 дан 40 гача | 0-46 |
| 16 дан 20 гача | 0-10 | 41 дан 45 гача | 0-63 |
| 21 дан 25 гача | 0-15 | 46 дан 50 гача | 0-85 |
Оғир юкли транспорт воситалари автомобиль йўллари бўйлаб юриб ўтганда ғилдирак ўқи ҳақиқий нагрузкасининг йўл қўйиладиган миқдордан ортиқчалиги учун тўлов нагрузкаси ортиқча бўлган ҳар бир ўқ учун 2-жадвалдаги тарифларга мувофиқ ундирилади.
7. Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун 0,15 АҚШ доллари миқдорида ундирилади.
8. Оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситалари ташувлари учун аризаларни кўриб чиқиш, маршрутни келишиб олиш ва рухсатномалар бериш учун тўловлар миқдори йўл органлари томонидан иккита тариф бир марталик ва маршрутнинг 100 километри бўйича белгиланади. Бир марталик тарифи АҚШ долларини ташкил қилади. Маршрутнинг 100 километри учун тариф 11 АҚШ долларига тенг.
2-жадвал
|
Ғилдирак ўқи ҳақиқий нагрузкасининг йўл қўйиладигандан ортиқчалиги |
Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладигандан ортиқча нагрузка билан юриб ўтган йўли учун тариф, 1 км. йўл учун АҚШ доллари |
Ғилдирак ўқи ҳақиқий нагрузкасининг йўл қўйиладигандан ортиқчалиги |
Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладигандан ортиқча нагрузка билан юриб ўтган йўли учун тариф, 1 км. йўл учун АҚШ доллари |
| 1.01 дан 1.05 гача | 0-11 | 1.51 дан 1.55 гача | 0-55 |
| 1.06 дан 1.10 гача | 0-12 | 1.56 дан 1.60 гача | 0-64 |
| 1.11 дан 1.15 гача | 0-14 | 1.61 дан 1.65 гача | 0-73 |
| 1.16 дан 1.20 гача | 0-18 | 1.66 дан 1.70 гача | 0-85 |
| 1.21 дан 1.25 гача | 0-21 | 1.71 дан 1.75 гача | 0-95 |
| 1.26 дан 1.30 гача | 0-25 | 1.76 дан 1.80 гача | 0-08 |
| 1.31 дан 1.35 гача | 0-30 | 1.81 дан 1.85 гача | 0-22 |
| 1.36 дан 1.40 гача | 0-35 | 1.86 дан 1.90 гача | 0-38 |
| 1.41 дан 1.45 гача | 0-41 | 1.91 дан 1.95 гача | 0-54 |
| 1.46 дан 1.50 гача | 0-48 | 1.96 дан 2.00 гача | 0-73 |