Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 17-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 май,
290-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2015 й., 2-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари тўғрисида Намунавий низомларга белгиланган ваколатлар доирасида объектда қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг сифати ва тўлиқлиги юзасидан назоратни амалга оширадилар».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 192-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2025 й., 09/25/192/0285-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 381-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лойиҳа ҳужжатлари бўйича берилган эксперт хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги Эксперт хулосаларининг ягона «реестри»га мажбурий равишда киритиб борилади, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари бундан мустасно».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентда:
а) 26-банди қуйидаги мазмунда тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш»;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 2-илованинг 29.3 позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
29.3 |
Якка тартибдаги уйлар |
икки қаватгача, (иккинчи қават ҳам киради, цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойлар |
I |
». |
|
икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар |
II |
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон; 29.03.2025 й., 09/25/192/0285-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)