Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2025 07.05.2021 йилдаги 288-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.05.2021 йилдаги 288-сон
Дата вступления в силу
07.05.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 майдаги 333-сонли «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали фаолиятини тугатиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг (кейинги ўринларда — Университет) Ахборот-ресурс марказида «Рақамли кутубхона» ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантиришга ҳисса қўшадиган, замонавий талабларга жавоб берадиган ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илғор технологиялар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаган юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрларни тайёрлаш жараёнида ўқув режаларига замонавий фанларни киритиб бориш, инновацион ҳамда илм-фанга асосланган технологияларни татбиқ қилиш ҳамда илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда ўқув жараёнини таълимнинг кредит-модуль тизими асосида ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-тадқиқот институтлари билан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиалга бириктирилган информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаблар фаолиятини методик қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг барча қатламларида рақамли кўникмаларни ошириш мақсадида дастурлаш, робототехника, «Буюмлар интернети», сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва ўрганиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Университет ҳузурида фаолият юритувчи, олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган техникумлар (кейинги ўринларда — Техникумлар) иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорга иловада белгиланган таълим муассасаларининг бино ва иншоотлари Вазирликка оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин ҳамда Техникумларнинг моддий-техник воситалари ва ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашга оид ўқув устахона жиҳозлари белгиланган тартибда топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга иловада назарда тутилган таълим муассасаларининг бино ва иншоотлари берилиши ҳамда бошқа моддий-техника воситаларининг топширилиши ва қабул қилинишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиал ва Техникумлар юридик шахс мақомига эга Университетнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиал ва Техникумларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиал фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур сақлаш харажатлари, шу жумладан маъмурий бошқарув, техник ва ўқув-ёрдамчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Вазирликка ажратилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техникумларда таълим дастурлари Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи 5-даражаси асосида ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техникумларга 2020/2021 ўқув йилида қабул қилинган ўқувчилар белгиланган тартибда амалдаги таълим дастурлари бўйича мазкур техникумларнинг бино ва иншоотларида ўқишни якунлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиалга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Техникумларни жорий сақлаш, уларнинг фаолият юритиши, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш ҳамда «Рақамли кутубхона»ни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлик ҳамда Университет ва унинг ҳудудий филиалларининг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиал ҳамда Тошкент вилояти ахборот технологиялари техникуми биносини қуриш учун ер майдонини Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри «Nurafshon business city» ҳудудидан белгиланган тартибда ажратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиалга фаолият юритиш учун бошқа ҳудудлардан таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан, шу жумладан 4 та икки хонали хизмат уйи билан таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлик ва Тошкент вилояти ҳокимлиги 2022/2023 ўқув йилига қадар Филиалнинг замонавий ўқув биноси, спорт зали ва талабалар турар жойи биноси ҳамда Тошкент вилояти ахборот технологиялари техникуми ўқув биносининг қуриб битказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Филиал ва Тошкент вилояти ахборот технологиялари техникумининг ўқув бинолари қуриб битказилгунига қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўртачирчиқ тумани 2-сон касб-ҳунар мактабининг ўқув биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида вақтинча жойлаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021/2022 ўқув йили бошлангунига қадар Техникумларнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вазирлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) икки ҳафта муддатда Филиални юқори малакали педагог кадрлар билан тўлдириш учун республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича мақсадли қабул параметрларига таклифларни белгиланган тартибда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Филиал ва Техникумларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиал ва Техникумларни олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш ташкилотларининг катта амалий тажрибага эга мутахассисларидан иборат бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиал ва Техникумларни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари ва илғор компьютер техникаси билан таъминлаш ҳамда унинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиал ва Техникумлар профессор-ўқитувчиларининг республика ва хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ишлаб чиқариш ташкилотларида даврий равишда стажировкасини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиал ва Техникумларнинг ахборот-ресурс марказини ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан тўлдириб бориш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йили бошлангунига қадар соҳанинг инновацион ривожланишдаги истиқболларини инобатга олган ҳолда Филиалда ўқув ва илмий лабораторияларни ташкил этиш, унинг моддий-техник базасини шакллантириш, замонавий ўқув адабиётлари, лаборатория ва ишлаб чиқариш тренажёрлари билан бутлаш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида соҳа мутахассисларини дарс жараёнларига жалб этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг илмий-тадқиқот институтлари ҳамда етакчи ташкилотларнинг лабораторияларидан фойдаланиши учун тегишли шарт-шароитлар яратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) «Рақамли кутубхона»ни 2022 йил 1 сентябрга қадар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид замонавий миллий ва хорижий маълумотлар базаларига, уларда маълумотлар қидириш имконини яратган ҳолда, уланишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Вазирлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ахборот технологиялари соҳасидаги иш берувчи ташкилотларни Техникумларга бириктириш ва ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техникумларда ўқувчиларни, шу жумладан ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича корхоналарнинг йиллик тармоқ буюртмасини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техникумларда Университет ва унинг филиаллари, Тошкент шаҳридаги Инха университети, Тошкент шаҳридаги Амити университети ҳамда тегишли олий таълим муассасаларининг талабаларини жалб қилган ҳолда, шу жумладан масофавий ўқитиш орқали ўқув машғулотларини ўтказишга кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 7 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
288-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 майдаги 288-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот технологиялари ва коммуникациялари йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган янги ташкил этилаётган техникумлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Техникум номи

Техникумлар ташкил этилаётган бино ва иншоот

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Agro IT техникуми

Нукус шаҳри, Тўрткўл гузари кўчаси

(Нукус компьютер лингвистикаси техникуми)

2.

Андижон ахборот технологиялари техникуми

Андижон тумани, «Хартум» ҚФЙ, «Исломобод» МФЙ, Исломобод кўчаси, 163-уй

(Андижон машинасозлик техникуми)

3.

Бухоро ахборот технологиялари техникуми

Шофиркон тумани, «Искогаре» ҚФЙ

(Бухоро давлат тиббиёт институтига ўқув полигони)

4.

Жиззах ахборот технологиялари техникуми

Фориш тумани, Файзобод кўчаси, 25- уй

(Жиззах давлат педагогика институти ўқув палигони)

5.

Қашқадарё ахборот технологиялари техникуми

Нишон тумани, «Янги Нишон» ҚФЙ

(ТАТУ Қарши филиали ўқув палигони)

6.

Навоий ахборот технологиялари техникуми

Кармана тумани, Жалойир маҳалласи, Қуйибуғ қишлоғи, 57-уй

(Кармана саноат ва иқтисодиёт техникуми)

7.

Сирдарё ахборот технологиялари техникуми

Сайхун шаҳарчаси, Равонлик шоҳ кўчаси, 49-уй

(Гулистон давлат университети ўқув полигони)

8.

Сурхондарё ахборот технологиялари техникуми

Ангор тумани, Юқори Хўжақия маҳалласи, 34-уй

(Ангор иқтисодиёт ва тадбиркорлик техникуми)

9.

Тошкент вилояти ахборот технологиялари техникуми

Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, «Навоий» ҚФЙ, Янгиҳаёт маҳалласи, Ибн Сино кўчаси

(Ўртачирчиқ тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби)*

10.

Фарғона ахборот технологиялари техникуми

Қўқон шаҳар, Гузар кўчаси, 2-уй

(Қўқон ноширлик ва ахборот технологиялари техникуми)

11.

Урганч ахборот технологиялари техникуми

Урганч шаҳар, Тинчлик кўчаси, 6-уйда жойлашган бинонинг 3- ва 6-блоклари

(Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг оператив бошқарувида)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 2021/2022 ўқув йилида Ўртачирчиқ тумани 2-сон касб-ҳунар мактабига вақтинчалик жойлаштирилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 09/21/288/0435-сон, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)