04.05.2021 йилдаги ПҚ-5102-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда пенсионерларни ижтимоий кўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қариялар ва кекса ёшдагиларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ва соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда давлат пенсияларини тайинлашда 30 турдаги ҳужжат талаб этилади ҳамда уларни тақдим этишга масъул 14 дан ортиқ вазирлик ва ташкилотларда идоравий ахборот тизимлари, электрон ресурс ва маълумотлар базалари мавжуд эмаслиги қоғоз шаклида иш юритишдан воз кечиш ва ҳужжатларни йиғиш жараёнини рақамлаштиришга тўсқинлик қилиб келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат пенсияларини ҳисоблаш учун зарур маълумотлар электрон базасини шакллантириш, ушбу жараённи соддалаштириш, фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш, пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, мазкур йўналишда соғлом рақобат муҳити ва замонавий стандартларни жорий этиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2022 йил 1 январдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) томонидан молиялаштириладиган пенсиялар, компенсациялар ва бошқа тўловлар (кейинги ўринларда — пенсия ва бошқа тўловлар)ни тўлаш АТ «Халқ банки» томонидан амалга оширилади. Бунда АТ «Халқ банки» билан тузилган шартномага мувофиқ унга пенсия тўловларини нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб бериш мажбурияти юклатилади;
(1-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АТ «Халқ банки» томонидан пенсия ва бошқа тўловларни маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёки фуқаронинг яшаш манзилига етказиб бериш шартларидан келиб чиқиб, хизмат ҳақи пенсия ва бошқа тўловлар тўланадиган (етказиб бериладиган) сумманинг 1 фоизи миқдорида бўлиши мумкин. Бунда пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан тўлаб берилади.
(1-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2023 йил 1 январдан бошлаб:
(1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Бунда пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтда ишламайдиган фуқаролар учун меҳнат стажи ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги маълумотларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилиш орқали «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда — ЯММТ ИДАК) киритиш хизмати жорий этилади;
(1-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги ПҚ-194-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 07/25/194/0479-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Бунда, меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан ЯММТ ИДАКдан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади;
(1-банд «б» кичик бандининг учунчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги ПҚ-194-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 07/25/194/0479-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат пенсия таъминоти борасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини замон талабларига мувофиқлаштириш, фуқароларга пенсия ва бошқа тўловларни тайинлашда юзага келадиган ортиқча тўловларнинг олдини олиш ҳамда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тузилмаси, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсия жамғармасига вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромаднинг йигирма фоизини Пенсия жамғармаси ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига йўналтириш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Молия вазирлиги , Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари бинолари учун минимал талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.И. Норқулов) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларини фуқаролар учун қулай шароитларга эга бўлган бино ва иншоотларга кўчириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 июлга қадар қариялар ва кекса ёшдагилар, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга мослаштирилган Пенсия жамғармасининг бинолари бўйича минимал талабларга асосан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар бир ҳудудда биттадан Пенсия жамғармасининг мавжуд бинолари негизида «Намунали Пенсия жамғармаси бўлими»ни ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилга қадар босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари биноларини минимал талабларга мослаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки, Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини сақлаш ва молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил давомида Марказий банк, тегишли масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2022 — 2024 йилларда ҳудудларда пенсиялар ва нафақаларни тўлаш бўйича тижорат банклари ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар ўртасида тендер ўтказиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни амалга ошириш учун зарур маблағларни кўзда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарор мақсади ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А. Кучкаров, молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 4 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-5102-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Йўл харитаси»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Пенсия ёшига яқин қолган ҳамда ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун мурожаат қилган фуқароларнинг «Ўзархив» агентлиги ёки идоравий архивда мавжуд ҳужжатлари асосида меҳнат стажи давридаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларини (охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти даври 2005 йилдан аввалги даврга тўғри келганда) «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан (кейинги ўринларда — ЯММТ ИДАК) автоматик равишда юборилган электрон сўровга асосан «Ўзархив» агентлигининг электрон дастури томонидан тасдиқланган маълумотлар асосида ҳамда идоравий архивлар томонидан киритишни жорий этиш.

Техник йўриқнома

2021 йил июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), «Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), идоравий архивлари мавжуд вазирлик ва идоралар

2.

Бугунги кунда фаолият юритаётган корхонада ишлаган собиқ ходимларнинг архив идораларига тақдим этилмаган 2005 йилгача иш ҳақи тўғрисида маълумотларини (охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти даври 2005 йилдан аввалги даврга тўғри келганда) «ЯММТ» ИДАКдан юборилган сўровга кўра тасдиқланган маълумотлар асосида киритишни жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

3.

«ЯММТ» ИДАКга киритилган ходимнинг тегишли меҳнат стажи даври учун иш ҳақи тўғрисида маълумотларини тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан «ЯММТ» ИДАКга киритилишини мониторинг қилиб бориш ҳамда ижросини таъминланмаганлиги учун жарима тўлашни жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасининг электрон базасидан, меҳнат стажи ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари тўғрисидаги маълумотларни ЯММТ дастури орқали олинишини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

5.

Пенсия ёшига яқин қолган ҳамда ногиронлик ёки боқувчини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун мурожаат қилган фуқароларнинг ҳарбий хизмат даврини ЯММТ дастурида верификациялашни жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил ноябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

ЯММТ дастурига киритилган фуқароларнинг байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатлар (Афғон ва бошқа урушлар)да иштирок этиш даври тўғрисида маълумотларни ЯММТ дастурига киритиш механизмини жорий этиш.

Техник топшириқ

2021 йил декабрь

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов)

6.

ЯММТ дастурига киритилган фуқароларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш даврини тасдиқлаш ва ундан фойдаланиш.

Техник йўриқнома

2021 йил декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов)

7.

Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган ҳарбийлаштирилган тизимда ишлаган ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни ЯММТ дастурига киритиш тизимини жорий этиш.

Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган фуқароларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ёки ҳарбийлаштирилган тизим орқали пенсия тайинланганлиги ёки тайинланмаганлигини тасдиқлаш (ҳа ёки йўқ) бўйича веб-сервис ишлаб чиқиш.

Техник топшириқ

2022 йил январь

Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Президент хавфсизлик хизмати (А. Усманов), Миллий гвардия (Р. Джураев), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

8.

Фуқароларнинг оила таркиби, жумладан қариндошлик даражаси (эр-хотин, ота-она ва фарзанд)ни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ) бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир (аёллар) пенсия тайинлашда оила таркиби ва фарзандлари тўғрисида маълумотларни автоматик равишда аниқлаш бўйича ўзаро электрон ахборот алмашинувига ўзгартириш киритиш.

Техник йўриқнома

2022 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

9.

ЯММТ дастурида жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ЖБПҲ) ва иш ҳақининг якка тартибдаги реестри маълумотлари асосида фуқаронинг 2005 йилдан кейинги даврдаги меҳнат стажини верификациялаш ҳолати ҳамда уларнинг ойлик иш ҳақи миқдорлари тўғрисида маълумотлар билан танишиш имкониятини яратиш.

ЖБПҲ бир хил очилган, жамғариб бориладиган пенсия тизимига ажратмаларнинг фуқаролар кесимида реестри тақдим этилмаган ёки нотўғри тақдим этилган ҳолатларни, шунингдек, фуқаро ўзининг меҳнат фаолияти ва иш ҳақидаги маълумотларда тафовутни аниқласа, ушбу хатони иш берувчи, АТ «Халқ банки» ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан бартараф этиш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил январь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), АТ «Халқ банки» (Ф. Саломов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)

10.

Оғир меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациядан ўтказилганлиги бўйича маълумотларни ЯММТ дастурида қайд этиш тизимини жорий қилиш.

Техник йўриқнома

Дастурий таъминотида янги модуль яратиш

2021 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

11.

Имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозимлар бўйича (патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббий экспертизалари, моховхоналарда, вабога қарши муассаса, иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ва бошқа) ЯММТ дастурида «маълумотнома» киритиш ҳамда ?�бу лавозимларда ишлаган фуқароларни дастурда қайд этиш.

Техник йўриқнома

Дастурий таъминотида янги модуль яратиш

2021 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Меҳнат органлари томонидан тузилган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида ногиронлик далолатномаси (Н-1 акт)нинг электрон базасини яратиш.

Электрон база ташкил этиш

2021 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

13.

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган ходимларнинг электрон базасини яратиш.

Электрон база ташкил этиш

2021 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

14.

Чернобиль ҳалокати иштирокчилари ва Иккинчи жаҳон уруши ногиронларига ҳар йилги санаторий ва курортда бепул даволаниши учун берилган йўлланмалар электрон базасини яратиш.

Электрон база ташкил этиш

2021 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши (Қ. Рафиков)

15.

Ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларини Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали ЯММТ ИДАКга киритиш хизматини жорий этиш.

Техник йўриқнома

Дастурий таъминотида янги модуль яратиш

2021 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

16.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар тўғрисида тиббий хулосаларнинг электрон ахборот базасини шакллантириш.

Электрон база ташкил этиш

2021 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков)

Пенсия ва нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган фуқароларнинг ёки фарзандларининг ногиронлиги мавжудлиги тўғрисида маълумотларни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами асосида тақдим этиш тизимини жорий этиш.

Техник йўриқнома

17.

Фуқаро вафот этганлигини соғлиқни сақлаш муассасалари, жумладан оилавий шифокор пунктларида қайд қилиш ҳамда «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ТИЭК» электрон базаси билан интеграция қилиш.

Техник йўриқнома

2021 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

18.

Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ва «Пенсия» ахборот тизимлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.

Техник йўриқнома

2022 йил январь

Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан доимий яшаш учун чет элга кўчиб кетаётган фуқароларнинг электрон маълумотларини «Манзил» ахборот тизими орқали «Пенсия» ахборот тизимига автоматик равишда юбориш механизмини жорий этиш.

Дастурий таъминотида янги модуль яратиш

19.

Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳбусларнинг шахсий идентификация рақами асосида электрон базани шакллантириш.

Жазони ижро этиш муассасаларидаги ва манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган фуқароларнинг маълумотларини Пенсия жамғармасига юбориш орқали уларнинг пенсия тўловларини автоматик тўхтатиш ва пенсия тайинлаш учун аризаларни қабул қилиш тизимини жорий этиш.

Техник йўриқнома

2021 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

20.

Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчиларни идентификациялаш орқали шахсий ҳисобварақлар очиш, пенсиялар ва нафақалар тўлашнинг онлайн режимда ҳисоби ҳамда назоратини юритиш бўйича автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда тендерда ғолиб бўлган тижорат банклари ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар (тўлов операторлари) томонидан жорий этиш.

Техник йўриқнома

Дастурий таъминотида янги модуль яратиш

2021 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), тўлов операторлари

21.

Автоматлаштирилган тўлов тизимини Пенсия жамғармаси, барча тижорат банклари ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар, ФҲДЁ ва «Электрон нотариус» ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

Техник йўриқнома

2021 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), тўлов операторлари

22.

Пенсия ва нафақа олувчиларнинг танловига кўра белгиланган миқдор ҳамда муддатларда маблағларни уларнинг шахсий ҳисобварағи орқали автоматик равишда коммунал, солиқ, кредит ёки бошқа тўловларга ўтказиш имкониятини берувчи «режали тўлов» хизматини ишлаб чиқиш.

Техник йўриқнома

2022 йил январь

Тўлов операторлари, Марказий банк (М. Нурмуратов)

23.

Барча пенсия ва нафақа олувчиларга шахсий ҳисоб рақам очиш ва тўловларни етказиб бериш шартлари (пенсия ва нафақаларни етказиб бериш) бўйича шартномалар расмийлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Тўлов операторлари, Марказий банк (М. Нурмуратов)

24.

Пенсия ва нафақалар тўлови учун маблағларни Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси томонидан тўғридан-тўғри тўлов операторининг марказий ҳисоб рақамига молиялаштириш ҳамда ҳисоб-китобларини марказлашган ҳолда юрит?? тартибини жорий этиш.

Техник йўриқнома

2022 йил январь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), тўлов операторлари

25.

Шахсий ҳисобварағидаги пенсия ва нафақаларни нақд ёки нақд пулсиз шаклга ўтказиш ҳамда нақд пулни етказиб бериш шартларини (банк филиали, маҳалла фуқаролар йиғинлари биноси ёки фуқаронинг яшаш манзили) белгилаш бўйича мобил илова ишлаб чиқиш ҳамда телефон орқали фуқаролар билан ишлашга ихтисослашган «Call center» ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил январь

Тўлов операторлари, Марказий банк (М. Нурмуратов), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

26.

Тўлов операторлари томонидан тўловларни етказиб бериш бўйича кечиктирилган хизматлар учун пенсия ва нафақа олувчиларга жарима тўлаш тартиби татбиқ этиш ҳамда пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича кўрсатилаётган хизматларни фуқаролар томонидан баҳолаб бориш тизимини жорий қилиш ҳисобига Пенсия жамғармасининг тўловларнинг тўлиқ ҳамда тўғри етказилиши устидан мониторинг ва назорат функциясини қисқартириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил январь

Тўлов операторлари, Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

27.

Пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия ва нафақа олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига молиялаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил январь

Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

28.

Пенсияларни қатъиян фуқаронинг ЯММТга киритилган ва верификациялашган меҳнат стажи ҳамда 2005 йилгача архив идоралари, 2005 — 2015 йиллар учун АТ «Халқ банки»нинг жамғариб бориладиган пенсия тизими ва 2015 йилдан кейинги давр учун Давлат солиқ қўмитасининг фуқароларнинг суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри ва фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестридаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари асосида ҳисоблаш.

Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг меҳнат фаолияти даври тўғрисидаги маълумотлар ЯММТда мавжуд бўлмаса, Бандликка кўмаклашиш марказлари орқали киритишни ташкил этиш.

Бунда, ЯММТ дастурига киритилган иш стажи ҳамда архив идоралари, АТ «Халқ банки» ва Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлари асосида иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари тасдиқлангандан сўнг, пенсияни қайта ҳисоблаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил январь

Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), АТ «Халқ банки» (Ф. Саломов)

29.

Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш учун талаб этиладиган ҳужжатларни ушбу «Йўл харитаси»га мувофиқ босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилиши билан фуқаролардан тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмасдан электрон маълумот асосида иш юритиш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар давомида

Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

30.

«Йўл харитаси»га мувофиқ белгиланган муддатларда вазирлик ва идораларнинг идоравий ахборот тизимларини ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда шакллантириш бўйича техник ҳужжатларни (паспорт, концепция, техник топшириқ) ишлаб чиқиш.

Вазирлик ва идоралар томонидан пенсияларни тайинлаш учун талаб этиладиган маълумотларни электрон шаклда тақдим этиш юзасидан ахборот тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича нархларни аниқлаш, шунингдек, идоралараро интеграция қилинишида амалий ёрдам кўрсатиш.

Ахборот тизимларини шакллантириш ва такомиллаштириш ишлари тегишли вазирлик ва идораларнинг тегишли бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Амалий чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ижро этувчи директор

Ёрдамчи

Ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари

Ижро этувчи директорнинг ўринбосари

Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси

1

Бош юрисконсульт

1

Тўлов тизимини ривожлантириш ва даромадлар ҳисобини юритиш бошқармаси

1

Норматив базани такомиллаштириш ва пенсия тизимини истиқболли ривожлантириш бошқармаси

1

Кадрлар хизмати сектори

2

Ички аудит ва молиявий назорат бўлими

2

Ижро интизомини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси

1

Пенсия ва нафақа тўлови тизимини такомиллаштириш бўлими

3

Норматив базани такомиллаштириш ва методология бўлими

3

Пенсия ва нафақаларни тайинлаш мониторинги бўлими

3

Ижро интизомини назорат қилиш, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва халқаро муносабатлар бўлими

3

Даромадларни прогнозлаштириш ва ошириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш бўлими

2

Ахборот-таҳлил бўлими

2

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини жорий этиш бошқармаси

1

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

3

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

4

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлаш бўйича мурожаатлар билан ишлаш шуъбаси

2

Ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий этиш бошқармаси

1

Call-center

6

Интерактив хизматлар ва автоматлаштирилган тизимлар билан ишлаш бўлими

2

Сўровлар билан ишлаш гуруҳи

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини мувофиқлаштириш бўлими

2

Девонхона

Ташқи тизимлар билан электрон маълумот алмашинуви мониторинги бўлими

2

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 46 нафар, ишлаб чиқариш ходимлари — 6 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Бошлиқ

Бошлиқ ўринбосари

Марказлашган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

3-4

Юридик бюро

1 — 3

Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни молиялаштириш бўлими

3 — 5

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Ички аудит, пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шуъбаси

2-3

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими

2 — 4

«Пенсия» дастурий таъминоти маъмуриятчилиги шуъбаси

1

Ижро назорати, ахборот таҳлилий ишлар ва статистика шуъбаси

1

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини мувофиқлаштириш шуъбаси

1

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий бошқарма ходимларининг чекланган сони:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарув ходимлари — 14-15 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш ходимлари — 3 — 9 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий бошқармалар ходимларининг умумий чекланган сони:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарув ходимлари — 210 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш ходимлари — 87 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий тузилмалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Бошлиқ

Бошлиқ ўринбосари

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шуъбаси

1 — 8

Пенсияларни тайинлаш комиссияси

Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шуъбаси

1 — 27

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) бўлими ходимларининг чекланган сони:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарув ходимлари — 2 — 9 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш ходимлари — 1 — 29 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг умумий чекланган сони:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарув ходимлари — 819 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш ходимлари — 2 027 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-308-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг камида тўрт ярим баравари миқдорида» сўзлари «йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1252-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «меҳнат ҳақи шартлари» сўзларидан кейин «(кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2 — 4-иловалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2753-сон қарори 3-бандидаги «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти» сўзлари «АТ «Халқ банки» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 21-банди «в» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4555-сон қарори 7-банди ва унга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4699-сон қарорига 5-илованинг 2.3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

2.3.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» дастурий таъминотини функционал кенгайтириш орқали Пенсия жамғармасини бошқариш ахборот тизимини яратиш.

1. Ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2021 йил май — июнь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар

2. «Пенсия» дастурий таъминотини функционал кенгайтириш.

2021 йил август — 2022 йил июль

3. Ахборот тизимини синов режимида ишга тушириш ва камчиликларни бартараф этиш.

2022 йил август — сентябрь

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошиси ва 13-бандидан «ишламаётган» сўзи чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«6. Жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а» кичик банднинг иккинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «мажбурий» сўзи «ижтимоий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни ҳисоблаб чиқиш бўйича операцияларни амалга оширади, пенсия ва нафақаларни етказиб бериш юклатилган тижорат банклари филиаллари орқали пенсиялар ва ижтимоий нафақалар тўлаш юзасидан топшириқларни расмийлаштиради ва беради»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ташкилотларнинг ишлайдиган 18 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда қўшимча дам олиш куни учун тўлов, Чернобиль ҳалокати оқибатида зарар кўрган фуқароларга компенсация тўловларини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларга харажатларини молиялаштиради»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 9-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «мажбурий» сўзи «ижтимоий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«10. Жамғарма даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ижтимоий солиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган миқдорлардаги ижтимоий солиқ тушумлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахслар айрим тоифаларининг ижтимоий солиқ тушумлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бошқа тўловлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни тўлаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган маблағларнинг 85 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказиладиган юридик шахслар маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинган даромаднинг 80 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобланган жарималар суммасининг бир қисми ҳамда ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пенялар (қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техник таъминлаш махсус жамғармасига ҳамда Жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс тугатилганда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати), фермер ва деҳқон хўжалиги қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига чалинган ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилган ходимга етказилган зарарни қоплаш учун тўланадиган суммалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва ихтиёрий бадаллар»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) 11-банддаги «Мажбурий» сўзи «Ижтимоий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи — тўртинчи хатбошилардаги «мажбурий» сўзи «ижтимоий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ҳар чоракда Жамғармага юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган ижтимоий солиқ миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) 13-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «мажбурий» сўзи «ижтимоий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«14. Жамғарма маблағлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларга давлат пенсияларининг барча турлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда қўшимча дам олиш куни учун тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган бошқа харажатлар учун сарфланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа харажатлар бўйича Жамғарма сметаси Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) 15-банддаги «Ишламайдиган ва ишлайдиган фуқароларга» сўзлари «Фуқароларга» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
л) 16-банддан «ишламайдиган ва ишлайдиган» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
м) 18-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар, дафн маросими учун нафақалар, 16 ёшгача бўлган ногирон» сўзлари «18 ёшгача ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
н) 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «мажбурий» сўзи «ижтимоий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
о) 26-банднинг бешинчи хатбошисидаги «мажбурий» сўзи «ижтимоий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи хатбоши «озод қилади» сўзларидан кейин «ҳамда уларнинг ротациясини амалга оширади» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ижро этувчи директор бўлмаган вақтда унинг вазифалари тақсимотига асосан директорнинг ўринбосарлари томонидан бажарилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбошидаги «мажбурий» сўзи «ижтимоий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинган даромаднинг 20 фоизи»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) 38-банддаги «мажбурий» сўзи «ижтимоий солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2022 й., 07/22/198/0282-сон; 19.07.2022 й., 07/22/323/0647-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 29.05.2025 й., 07/25/194/0479-сон)