Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Сиёсий партиялар тўғрисида», «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритилаётган илова қилинган ўзгартиришлар тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 8 апрель,
177-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНСИН
ТАСДИҚЛАНСИН
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон 30-модда) қарорининг 1, 3 ва 4-бандларидаги тегишлича «давлат» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 мартдаги 132-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 9-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш қоидалари 2-бандининг «г» кичик банди саккизинчи хатбошинингбиринчи гапи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«сиёсий партиялар учун камида саккиз ҳудудий субъектда (вилоятда), жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшовчи камида беш минг партия аъзосининг рўйхати, касаба уюшмалари учун камида уч минг фуқаронинг рўйхати илова қилинади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 50-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 8-модда) қарори билан тасдиқланган гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича вақтинчалик низомдаги 2-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1994 йил 29 сентябрдаги 491-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 9-сон, 46-модда) қарорининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги тегишлича «давлат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНСИН
ТАСДИҚЛАНСИН
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР меҳнаткашлар депутатлари шаҳар, посёлка, қишлоқ, овул Советларининг ижроия комитетлари томонидан нотариал ишларни бажариш тартиби тўғрисидаги инструкцияни тасдиқлаш ҳақида» 1976 йил 16 январдаги 35-сон (ЎзССР ҚТ, 1976 й., 1-сон, 2-модда) қарори.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Қарзни низосиз тартибда нотариал органларнинг ижро хатига биноан ундириб олишга асос бўладиган ҳужжатларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 1976 йил 22 апрелдаги 236-сон (ЎзССР ҚТ, 1976 й., 4-сон, 16-модда) қарори.
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1976 йил 22 апрелдаги 236-сон қарори билан тасдиқланган қарзни низосиз тартибда нотариал органларнинг ижро хатига биноан ундириб олишга асос бўладиган ҳужжатларнинг рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 1984 йил 23 апрелдаги 200-сон (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 4-сон, 16-модда) қарори.
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР меҳнаткашлар депутатлари шаҳар, посёлка, қишлоқ, овул Советларининг ижроия комитетлари томонидан нотариал ишларни бажариш тартиби тўғрисидаги инструкцияни тасдиқлаш ҳақида» 1976 йил 16 январдаги 35-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1986 йил 6 июндаги 285-сон (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 6-сон, 22-модда) қарори.