Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.1998 23.12.1992 йилдаги 585-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.12.1992 йилдаги 585-сон
Дата вступления в силу
23.12.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.1998
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН ТАБИИЙ ГАЗ УЗАТИШ «ЎЗГАЗУЗАТИШ» ДАВЛАТ БИРЛАШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги 1998 йил 15 декабрдаги 523-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ичида ва унинг ташқарисида табиий газ узатишни таъминловчи ихтисослаштирилган корхоналар ва ташкилотларнинг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда улар ишининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзбекнефтгаз» концернининг «Ўзбекгазсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмасининг республика ҳудудида жойлашган ихтисослаштирилган бўлинмалари негизида тузилаётган «Ўзбекнефтгаз» Миллий корпорацияси таркибида «Ўзгазузатиш» Ўзбекистон давлат бирлашмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзгазузатиш» бирлашмаси таркибига 1-иловага* мувофиқ корхона ва ташкилотлар киритилсин. «Ўзбекгазмахсусқурилиш» трести «Газузатишқурилиш» трести деб, «Ўртаосиёгазузатиш» ва «Ўртаосиёгазэнергосервис» корхоналари тегишлича «Урганчгазузатиш» ва «Газэнергосервис» корхоналари деб қайта номлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекнефтгаз» концерни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 20 кун муддат ичида амалдаги қонунчиликка мувофиқ республика ташқарисида жойлашган «Ўзгазузатиш» бирлашмаси таркибига кирувчи корхоналарнинг мақомини аниқлашга оид таклифларни кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзгазузатиш» бирлашмаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида газни қувур орқали узатишни, магистрал газ қувурларидан ва тармоқ газ қувурларидан фойдаланиш ва уларни тузатишни амалга оширувчи корхона ва ташкилотларни ўз таркибига олувчи давлат корхонаси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини республиканинг амалдаги қонунчилиги, «Ўзбекнефтгаз» концернининг Устави ва бирлашма Устави асосида ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, «Ўзгазузатиш» бирлашмаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ҳудудида қазиб олинадиган табиий газни республикадаги истеъмолчиларга узатишни шартнома асосида ташкил этишни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистонда қазиб олинадиган табиий газни бошқа давлатларга ҳукуматлараро шартномаларга мувофиқ истеъмолчилар билан тузилган шартнома асосида узатишни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
газни Ўзбекистон ҳудуди орқали қўшни мамлакатларга ҳукуматлараро шартномаларга мувофиқ газ етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан тузилган шартнома асосида транзит билан узатишни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекнефтгаз» концерни бир ой муддат ичида қўшни МДҲ мамлакатларининг тегишли органлари билан 1993 йилда табиий газни узатиш, шу жумладан, транзит билан узатиш учун шартномалар тузиш масалаларини ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар «Ўзгазузатиш» бирлашмаси фаолиятининг асосий йўналишлари деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
магистрал газ қувурларидан, компрессор станциялардан, тармоқ газ қувурларидан, газ тақсимловчи станциялар ва ер ости газ омборларидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа давлатлар ҳудудида жойлашган ва бирлашма таркибига кирувчи магистрал газ қувурлари объектларидан фойдаланищ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эҳтиёт қисмлар тайёрлаш ҳамда узеллар ва технологик, энергомеханик асбоб-ускуналар деталларини тузатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
газ қувурларининг ва тақсимловчи станцияларнинг линия қисмларини асосли тузатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзгазузатиш» бирлашмасининг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарувни сайлайди, аппарат тузилмасини, меҳнат ҳақи фондини ва ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди. Аппаратни сақлаш учун харажатлар бирлашма таркибига кирувчи таркибий бўлинмалардан ажратмалар ҳисобига амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирлашма аппаратининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тавсия этилсин. «Ўзгазузатиш»нинг бош директори маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш жиҳатидан вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош директор ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзгазузатиш» бирлашмаси бир ой муддат ичида бирлашма Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун «Ўзбекнефтгаз» концернига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Ўзбекгазузатиш» бирлашмаси бошқаруви аппарати Тошкент шаҳар, Педагогика кўчаси, 31-а уйдаги бинога жойлаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йилнинг январь ойида кўриб чиқилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 23 декабрь,

585-сон