Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005 16.04.1997 йилдаги 199-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.04.1997 йилдаги 199-сон
Дата вступления в силу
16.04.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005
Ҳужжат 16.04.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакат иқтисодиётидаги бозор ислоҳотларининг ахборот-таҳлилий таъминоти, ривожлантиришнинг макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, бошқаришнинг функционал тизимини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт ва Ҳудудий-ташкилий бўлимлари негизида штатдаги ходимлари сони 32 нафардан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ахборот-таҳлил бошқармаси тузилмаси, штатлар жадвали ва Бошқарма тўғрисидаги низом 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Ахборот-таҳлил бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор ислоҳотлари амалга оширилиши ва ижтимоий-иқтисодий вазият тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш, иқтисодиётдаги сифат ўзгаришларини ривожлантириш, таркибий ва институционал ўзгаришлар тенденциясини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолар мақсадли дастурлари таҳлил қилиниши ва эксперт баҳоланишини таъминлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комплекс таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида макро даражада, шунингдек, тармоқ ва ҳудудлар бўйича иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар аҳволини акс эттирувчи таҳлилий материалларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва бўлимларининг, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва мақсадли хамда тармоқлар, иқтисодиёт секторлари ва ҳудудларни ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг изчиллик билан рўёбга чиқарилишининг амалий назорат қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қисқа муддатли даврда макроиқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ҳамда ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларда иқтисодий ислоҳотлар стратегиясининг вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ахборот-таҳлил бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-таҳлил бошқармаси учун белгиланган вазифалар доирасида «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банкларидан, бошқа вазирликлар ва идоралардан зарур статистика ва таҳлилий ахборотларни, бюджет статистикаси ва социологик сўровлар маълумотларини сўраш ва олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, департаментлари ва бўлимларидан, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органларидан Ахборот-таҳлил бошқармасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган барча ахборотларни олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказий иқтисодиёт идоралари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда махсус социологик, бюджет текширувларини, таҳлилий ва ахборот тадқиқотлари ўтказиш бўйича вақтинчалик эксперт таҳлилий гуруҳларини тузиш;

ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ва ахборот-таҳлилий тадқиқотлар халқаро лойиҳаларида қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интернет» ва «Ўзнет» ахборот тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқини олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш илмий-тадқиқот институти Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институтига айлантирилсин, унинг фаолияти республикада, тармоқларда ва минтақаларда ижтимоий-иқтисодий аҳволни таҳлил қилишга, иқтисодиётни ривожлантириш макроиқтисодий моделларининг прогноз ва муқобил вариантларини ишлаб чиқишга, барқарор иқтисодий ўсиш омилларини тадқиқ этишга, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш ижтимоий-иқтисодий дастурларини ишлаб чиқишга услубий ва методологик ёндашувларни тайёрлашга йўналтирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти ишлари Ахборот-таҳлил бошқармаси фаолияти билан узвий ўзаро алоқада бўлиши таъминлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ахборот-таҳлил бошқармаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис сессиялари материаллари (келишув бўйича) мажбурий равишда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистика ахборотлари бюллетенлари мажбурий равишда юбориладиган реестрга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-таҳлил бошқармасини компьютер техникаси билан жиҳозлаш, компьютер алоқаси халқаро тармоқларига улаш бўйича харажатларни тўлаш учун, хорижий ва ватанимиз даврий босма нашрларига обунани расмийлаштириш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар бошқармаси бир ҳафта муддатда Ахборот-таҳлил бошқармасини жойлаштириш масаласини ҳал қилсин, бунда тегишли инфраструктура ва техника билан таъминлаш заруриятини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи мақомига кўра Бош вазир ўринбосарига, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари — бўлим бошлиқлари — Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ходимларнинг лавозим маошларига юқори малакаси, чет тилларни билиши, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ишлаши учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида махсус устамалар белгилашга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришларни киритиш тўғрисида таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1997 йил 16 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
199-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига
1-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ БОШҚАРМАСИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ

Штатдаги ходимлар сони 32 киши (шу жумладан, 3 нафар катта инспектор)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ БОШҚАРМАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозимлар номи‎

Штатдаги ходимлар сони‎ Тариф сеткаси бўйича разряд‎

Бошқарма бошлиғи‎

1‎ 21‎

Бошқарма бошлиғининг ёрдамчиси‎

1‎ 16‎

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари — бўлим бошлиғи‎

2‎

19‎

Шуъба мудири‎

5‎

17‎

Бош мутахассис‎

12‎

15‎

Катта инспектор‎

3‎

9‎

Жами‎

32‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИ3ОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма фаолияти мамлакат иқтисодиётидаги бозор ислоҳотларини ахборот-таҳлил таъминотини амалга оширишга, марказий иқтисодиёт идоралари ва тармоқ бошқарув органларининг ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштиришга, макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга, қисқа муддатли даврда макроиқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ҳамда ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларда иқтисодий ислоҳотлар стратегиясининг вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва Олий Мажлиснинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга ва мазкур Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. БОШҚАРМА ТУЗИЛМАСИ ВА МАҚОМИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма тузилмасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма бошлиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари — Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлими бошлиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджет-солиқ, кредит сиёсати ва пул муомаласи шуъбаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусийлаштириш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш шуъбаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли турмуш даражаси шуъбаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари — Ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари бўлими бошлиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Минтақаларда иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш дастурлари шуъбаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тармоқ ва микроиқтисодий ривожлантириш дастурлари шуъбаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма бошлиғининг ёрдамчиси киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор ислоҳотлари амалга оширилишини ва ижтимоий-иқтисодий вазият тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш, иқтисодиётдаги сифат ўзгаришларини, ривожлантириш, таркибий ва институционал ўзгаришлар тенденцияларини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
макро даражада, шунингдек, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича иқтисодий ислоҳотларнинг боришини комплекс таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва бўлимларининг, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилиш ва тармоқлар, иқтисодиёт секторлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказий иқтисодиёт идоралари ва тармоқ бошқарув органларининг ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш асосида макроиқтисодий аҳвол ва ижтимоий вазият мониторингини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
макроиқтисодий ва ижтимоий вазият, макро даражада, шунингдек, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, хусусийлаштириш ва институционал ислоҳотларни ривожлантириш, товарлар, сармоя, меҳнат бозорини шакллантириш, фонд бозори фаолияти масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қисқа муддатли даврда макроиқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ҳамда ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларда иқтисодий ислоҳотлар стратегиясининг вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар ва идоралар томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг мақсадли дастурларини эксперт баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини ва халқаро жамоатчиликни Ўзбекистондаги макроиқтисодий ва ижтимоий аҳвол тўғрисида таништириш учун ҳар хил мақолалар, оммавий ахборот воситалари, халқаро молия ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ишлаш орқали ахборот-таҳлил макони яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-таҳлил бошқармаси учун белгиланган вазифалар доирасида «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банкларидан, бошқа вазирликлар ва идоралардан зарур статистика ва таҳлилий ахборотларни, бюджет статистикаси, социологик сўровлар маълумотларини сўраш ва олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказий иқтисодиёт идоралари ва тармоқ бошқарув органларининг тармоқлар ва ҳудудларини ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, департаментлари ва бўлимларидан, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органларидан Бошқармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари ва бўлимларининг, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг бориши натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, тармоқларни, иқтисодиёт секторларини ва минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказий иқтисодиёт идоралари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда махсус социологик, бюджет текширувларини, таҳлилий ва ахборот тадқиқотлари ўтказиш бўйича вақтинчалик эксперт таҳлилий гуруҳларини тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Марказий банк ва бошқалар ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини жалб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва йиғилишлар ишида, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ва ахборот-таҳлилий тадқиқотлар халқаро лойиҳаларида қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича республика вазирликлари, идоралари, бошқарув ва ҳокимият маҳаллий органлари, хорижий давлатлар тадқиқот ва статистика ташкилотлари билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интернет» ва «Ўзнет» ахборот тармоқларига уланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти кўриб чиқиши учун мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тенденцияларини тавсифловчи таҳлилий материаллар тақдим этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг, шунингдек, тармоқларни, иқтисодиёт секторларини ва ҳудудларни ривожлантиришнинг мақсадли ва комплекс дастурлари амалга оширилиши устидан амалий назоратни таъминлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқишга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. БОШҚАРМА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти билан келишилган ва Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик ва чораклик иш режалари асосида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма ўз ишини Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва бўлимлари, вазирликлар ва идоралар, иқтисодиёт идоралари институтлари ва марказлари ҳамда халқаро молия ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш асосида ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма бошлиғи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқармага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарманинг ахборот-таҳлилий фаолиятида олинган натижаларни Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига етказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари — бўлим бошлиқлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма ходимлари томонидан давлат ва меҳнат интизомига риоя қилинишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқармага юкланган вазифалар доирасида ва унинг ваколатига кирувчи унинг жорий фаолияти масалалари юзасидан мустақил равишда қарор қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқармага юкланган вазифалар доирасида вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, ҳудудий бошқарув органларидан тармоқларда ва минтақаларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган қарорлар ўз вақтида сифатли бажарилишини талаб қилишга, шунингдек, уларнинг бажарилиши бўйича тезкор ва статистика ахборотини сўрашга ҳақлидир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига Бошқармага ишга тавсия қилинаётган номзодлар тўғрисида ҳамда Бошқарма ходимларининг лавозим маошларига шахсий устамалар миқдорларини белгилаш ҳақида таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир билан келишган ҳолда Бошқарма тузилмасини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма ходимларининг халқаро конференциялар, семинарлар, симпозиумларда, ҳам республикада, ҳам чет элларда малака ошириш курсларида қатнашиши масаласини белгиланган тартибда ҳал қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма томонидан ўз ваколатлари доирасида тайёрланган жўнатилувчи хат-хабарларни имзолаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.