Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005 16.04.1997 йилдаги 199-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.04.1997 йилдаги 199-сон
Дата вступления в силу
16.04.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакат иқтисодиётидаги бозор ислоҳотларининг ахборот-таҳлилий таъминоти, ривожлантиришнинг макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, бошқаришнинг функционал тизимини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт ва Ҳудудий-ташкилий бўлимлари негизида штатдаги ходимлари сони 30 нафардан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 февралдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 8-сон, 94-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 февралдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 8-сон, 94-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Ахборот-таҳлил бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни барча йўналишлар бўйича макро даражада, шунингдек тармоқ ва ҳудудлар бўйича, марказий иқтисодиёт идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шу жумладан жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш асосида тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
макроиқтисодий ҳолат ва ижтимоий вазият мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини таъминлаш, маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш, иқтисодиётнинг сифат жиҳатидан ўзгаришларини ва унинг ривожланиш тенденцияларини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
макроиқтисодий ва ижтимоий вазият, иқтисодий ислоҳотларнинг макро даражада, шунингдек тармоқлар ва ҳудудлар бўйича бориши, хусусийлаштириш, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришлар, давлат бошқаруви ва корпоратив бошқарув, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, товарлар, сармоя, меҳнат бозорини шакллантириш, фонд бозори фаолияти масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва бўлимлари, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шунингдек жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тайёрланадиган энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича мақсадли дастурлар ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаларида ёритиш, халқаро молиявий ва бошқа ташкилотлар билан биргаликдаги ишлар орқали макроиқтисодий ва ижтимоий вазиятдан жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва оммалаштиришни ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ахборот-таҳлил бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, Марказий банк ва тижорат банклари, Фанлар академиясидан, бозор инфратузилмасининг бошқа институтларидан, шунингдек жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларидан Бошқармага юкланган вазифалар доирасида зарур статистик ва таҳлилий ахборотларни, бюджет статистикаси ва социологик сўровлар маълумотларини сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, департаментлари ва котибиятларидан, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларидан Бошқармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур ахборотларни сўраш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг департаментлари ва котибиятларининг, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини, секторларини ҳамда минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказий иқтисодиёт идоралари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда махсус социологик, бюджет текширувлари, таҳлилий ва ахборот тадқиқотлари ўтказиш бўйича вақтинчалик эксперт таҳлилий гуруҳлар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Марказий банк ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини ва бошқаларни жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси бўйича таклифларни, шунингдек қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни, макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ва ахборот-таҳлилий тадқиқотлар бўйича халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, хорижий мамлакатларнинг тадқиқот ва статистика ташкилотлари билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш.
(3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 февралдаги 81-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 8-сон, 94-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 ноябрдаги 464-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ахборот-таҳлил бошқармаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис сессиялари материаллари (келишув бўйича) мажбурий равишда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистика ахборотлари бюллетенлари мажбурий равишда юбориладиган реестрга киритилсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-таҳлил бошқармасини компьютер техникаси билан жиҳозлаш, компьютер алоқаси халқаро тармоқларига улаш бўйича харажатларни тўлаш учун, хорижий ва ватанимиз даврий босма нашрларига обунани расмийлаштириш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар бошқармаси бир ҳафта муддатда Ахборот-таҳлил бошқармасини жойлаштириш масаласини ҳал қилсин, бунда тегишли инфраструктура ва техника билан таъминлаш заруриятини назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, бошқарма бошлиғининг ўринбосари — бўлим бошлиқлари — Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 апрелдаги 143-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ходимларнинг лавозим маошларига юқори малакаси, чет тилларни билиши, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ишлаши учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида махсус устамалар белгилашга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришларни киритиш тўғрисида таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1997 йил 16 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
199-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 февралдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 8-сон, 94-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 февралдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 8-сон, 94-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 февралдаги 81-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 8-сон, 94-модда)