13.04.2021 йилдаги 209-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.04.2021 йилдаги 209-сон
Дата вступления в силу
13.04.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш, ариза бериш ва уни кўриб чиқишни, компенсация пулини тўлашни назарда тутувчи Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беради;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур қарорга 2-илованинг 1 — 5-бандларидаги имтиҳон турларидан мазкур қарор кучга киргандан сўнг юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари (кейинги ўринларда — имтиҳон топшириш харажатлари) 2021 йил 1 майдан бошлаб, 6 — 18-бандларидаги имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари 2022 йил 1 январдан бошлаб (шу жумладан, ушбу санага қадар топширилган имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга) ушбу қарорга 1-иловада белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур қарорга 2-илованинг 7 — 10, 14 — 16-бандларидаги имтиҳон турлари бўйича 2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январга қадар ушбу бандларда кўрсатилган баллнинг (даражанинг) минимал кўрсаткичидан бир поғона паст балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2021 йил 1 майга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат хизматини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда — Давлат хизматлари агентлиги) билан келишган ҳолда тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин, келишиш ва тасдиқлаш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ариза берувчилар тақдим этадиган ҳужжатларнинг автоматик равишда белгиланган мезонларга мос келишини аниқловчи ва маълумотларни сараловчи, шунингдек, ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берувчи хизматни ишга туширсин, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идораларнинг ЯИДХПга уланишини ва ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2021 йил 1 майдан бошлаб Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ўтказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) бир ой муддатда халқаро имтиҳон тизимларини ташкил этишга ваколатли хорижий ташкилотлар ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ваколатли вакиллари реестрини шакллантирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) халқаро имтиҳон тизимларини ташкил этишга ваколатли хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида тегишли имтиҳон топшириш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилсин ҳамда доимий равишда янгилаб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) 2021 йил 31 декабрга қадар халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олганлик учун имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича ёшларнинг талабини ўрганиб чиқиб, заруратга кўра, ушбу қарорни такомиллаштириш юзасидан таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги уч ой муддатда Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестри ахборот тизимини яратсин ҳамда уни кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Ёшлар ишлар агентлиги ушбу ахборот тизимининг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Ёшлар ишлари агентлиги ва АТ «Халқ банки»нинг 2023 йил 1 февралга қадар ушбу қарорда назарда тутилган давлат хизматини АТ «Халқ банки»нинг мобил иловаси орқали қўшимча равишда кўрсатилишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 617-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2022 й., 09/22/617/0960-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идораларнинг мурожаатига асосан уларнинг халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон ташкил этишга масъул хорижий ваколатли ташкилотлар билан мазкур қарор доирасида ҳамкорлик ўрнатишларига ҳамда ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашинувларини амалга оширишга кўмаклашсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 13 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
209-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Регламент халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчи — имтиҳон топшириш пайтида ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган, имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган жисмоний шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиҳон топшириш харажати — имтиҳонни ташкил этиш ваколатига эга хорижий ташкилотлар томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи расмий тўлов миқдори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиҳон харажатини қоплаб берувчи — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиҳон учун компенсация — имтиҳон топшириш харажатини қоплаб берувчи томонидан ариза берувчига қоплаб бериладиган, масъул ваколатли хорижий ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси учун белгиланган имтиҳон топшириш харажати суммаси (мазкур имтиҳон учун компенсация масъул ваколатли хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатли вакили томонидан белгиланадиган имтиҳон топшириш билан боғлиқ қўшимча тўловларни ўз ичига олмайди);
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 августдаги 493-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2024 й., 09/24/493/0600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул ваколатли ташкилот — имтиҳонни ташкил этишга ваколатли хорижий ташкилот ёки унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатли вакили бўлган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус сертификат — масъул ваколатли ташкилотлар томонидан бериладиган, махсус серия рақамига эга, имтиҳон натижасини тасдиқловчи расмий ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
верификация — ариза берувчи томонидан тақдим этилган махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли ташкилотнинг электрон тизими орқали текшириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Имтиҳон бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) давлат хизматлари марказлари ариза берувчи келиб мурожаат этганда унинг номидан сўровномани тўлдириб Ёшлар ишлари агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус сертификатни верификациядан ўтказади ёки махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли хорижий ташкилот орқали тасдиқлатиб олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳақиқийлиги тасдиқланган махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни ва унга мувофиқ компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига ўтказади ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Халқ банки филиали ариза берувчининг имтиҳон учун компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда унинг хоҳишига кўра ушбу компенсациянинг нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўланишини амалга оширади.
(3-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчига СМС хабар юбориш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
(3-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат хизматлари марказлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Имтиҳон учун компенсация тўлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ариза берувчи исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ариза берувчининг имтиҳон учун компенсация сўраб қилган мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг имтиҳон учун компенсация сўраб қилган номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси (pdf форматда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) махсус сертификат (pdf форматда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг хаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ўн олти ёшга тўлмаган шахс номига берилган сертификат бўйича компенсация тўлаш ҳақидаги ариза:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг ота-онаси томонидан берилса — ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси маълумотлари ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) Ёшлар ишлари агентлиги томонидан интеграциялашган маълумотлар базаси орқали текширилади;
(6-банд «в» кичик банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн олти ёшга тўлмаган ҳамда ота-онаси бўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан берилса — унинг қонуний вакиллигини тасдиқловчи ҳужжат (pdf форматда) ариза берувчи томонидан тақдим этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Ёшлар ишлари агентлигига электрон шаклда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчига мазкур Регламентда назарда тутилган имтиҳон учун компенсация тўлаб берилади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) имтиҳон учун компенсация сўралганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиҳонларнинг бири ёки бир нечтаси бўйича имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилиш учун тўпланиши лозим бўлган юқори балл (даража)нинг минимал кўрсаткичи ёки ундан юқори натижа қайд этилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб, ушбу Регламентда белгиланган тартибда мурожаат қилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. ЯИДХПдаги электрон сўровномада тўлдирилган ариза берувчининг маълумотлари ушбу Регламентнинг 13-бандида белгиланган шартларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги автоматик тарзда аниқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 августдаги 493-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2024 й., 09/24/493/0600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мурожаат қилиш жараёнида ариза берувчи имтиҳон учун компенсацияни олиш учун ўзига қулай ҳудуддаги Халқ банки филиалини танлайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ёшлар ишлари агентлиги ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 12 иш куни мобайнида махсус сертификатни верификациядан ўтказади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, Ёшлар ишлари агентлиги имтиҳон ташкил этишга масъул ваколатли ташкилотга махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини сўраб сўров юборади. Бунда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан юборилган сўровнинг электрон шакли (pdf форматда) идоралараро электрон тизимга жойлаштирилганда, махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлатиш муддати 30 календарь кунга узайтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қуйидаги ҳолатларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) имтиҳон учун компенсация сўралган мурожаат бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат ушбу Регламентнинг 6-банди «а», «б», «в» кичик бандлари ва 13-банди «а» кичик бандига мувофиқ бўлмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
верификация ёки ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра махсус сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўровга жавоб олинмаганда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш рад этилади ва компенсация тўланмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан масъул ваколатли ташкилотга юборилган сўровга 30 кун муддатда жавоб олинмаганда, шунингдек, махсус сертификатнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги ҳақида кечикиб жавоб олинганда, Ёшлар ишлари агентлиги бу ҳақда СМС юбориш орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда махсус сертификат ҳақиқийлиги масъул ваколатли ташкилот томонидан 30 кун муддат ўтиб тасдиқланганда, ариза берувчи мазкур Регламент талабларига мувофиқ такроран мурожаат қилгандан сўнг унга имтиҳон учун компенсация тўлаб берилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Муқаддам имтиҳонларнинг бир тури бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсациясини олган ариза берувчига имтиҳонларнинг айнан шу тури бўйича такроран топширилган имтиҳон харажати қопланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқаддам имтиҳонларнинг бир тури бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсациясини олган ариза берувчи имтиҳонларнинг бошқа тури бўйича минимал кўрсаткич ёки ундан юқори натижа қайд этса, унга ушбу Регламент талабларига мувофиқ компенсация тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб ушбу фуқароларнинг қонуний вакиллари мурожаат қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда компенсация ушбу Регламент талабларига мувофиқ ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг қонуний вакилларига тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан молиялаштирилган санадан бошлаб 180 кун мобайнида Халқ банкининг тегишли филиалидан ариза берувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағлар Халқ банкининг тегишли филиали томонидан бундай ариза берувчиларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда Ёшлар ишлари агентлигига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Имтиҳон учун компенсация тўлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

Ариза берувчи (ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади) исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш (мустақил равишда сўровнома шаклини тўлдириш) учун рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради.

Махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида

2-босқич

1) Давлат хизматлари маркази

2) ЯИДХП

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.

1. 10 дақиқа ичида

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги

1. Махсус сертификатни верификациядан ўтказади.

2. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади.

3. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда (қанча муддатда тасдиқланганидан қатъи назар), махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ   имтиҳон учун компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади.

4. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда, бу ҳақида идоралараро электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига СМС хабар юборади.

1. Маълумотлар тушганидан сўнг 12 иш кунида

2. Маълумотлар тушганидан сўнг 30 кунда.

3. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг 15 кун мобайнида.

4. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бир иш куни мобайнида.

4-босқич

Халқ банки филиали

Ариза берувчининг   имтиҳон учун компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда ушбу компенсация тўловларини амалга оширади.

Хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборилгандан сўнг банкка мурожаат қилинганда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқиш ва имтиҳон учун компенсация олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СЎРОВНОМА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ариза т/р

Қабул қилиш санаси

Қабул қилган шахс

-

-

-

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1.1. Ф.И.О.:

-

1.2. Тугилган санаси:

кун/ой/йил

1.3.Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (мавжуд бўлса):

-

1.4. Ижтимоий ҳолати

Талаба, ишлайди, ишсиз

1.5. Телефон рақами:

-

1.6. Электрон почта манзили:

-

1.7. Яшаш жойи:

Туман (шаҳар), вилоят, республика

II. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар:

2.1.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.:

-

2.1.2. Туғилган санаси:

йил/кун/ой

2.1.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами:

2.1.4. 16 ёшга тўлмаган шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

-

2.2.1. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О. Бунда боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади (ота-онаси томонидан топширилган аризалар бундан мустасно ):

Илова қилинади (pdf, png, jpg, jpeg форматда)

2.2.2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

-

2.2.3. Телефон рақами:

-

2.2.4. Электрон почта манзили:

-

2.2.5. Яшаш жойи:

Туман (шаҳар), вилоят, республика

III. Имтиҳон ҳақидаги маълумотлар

3.1. Имтиҳон тури

3.2. Имтиҳон топшириш харажати суммаси

3.3. Сертификат №

3.4. Қайд этилган балл/даража

(танланади)

(имтиҳон турига қараб автоматик ҳисобланади)

-

-

3.5. Сертификат нусхаси

(илова қилинади)

3.6. Чек/шартнома нусхаси (илова қилинади)

3.7. Тест топширилган сана

3.8. Масъул ваколатли ташкилот (имтиҳон олувчи марказ) коди/номи

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Халқаро имтиҳон тизимларининг номи

Билиш даражаси аниқланадиган хорижий тил

Умумий имтиҳон балли (даражаси)

Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори баллнинг (даражанинг) минимал кўрсаткичи

Имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилувчи

2021 йил 1 майдан бошлаб имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари

1.

International English Language Testing System (IELTS)

Инглиз тили

1 — 9

7

Ёшлар ишлари агентлиги

2.

Test of English as a Foreign Language internet Based Test (TOEFL) iBT

Инглиз тили

0 — 120

94*

3.

Graduate Management Admission Test (GMAT)

-

Verbal/Quantative

(200 — 800)

Integrated reasoning

(1 — 8)

Analytical writing

(0,5 — 6)

Имтиҳон натижалари (Verbal/Quantative) бўйича нисбат кўрсаткичи (percentile) 75 ва ундан юқори бўлганда

4.

Graduate Record Examinations (GRE)

-

Verbal

(0 — 170)

Quantative

(0 — 170)

Writing

(0,5 — 6)

Имтиҳон натижаларининг ҳар бири (Verbal, Quantative, Writing) бўйича нисбат кўрсаткичи (percentile) 75 ва ундан юқори бўлганда

5.

Scholastic Assessment Test (SAT)**

-

400 — 1600

1200

2022 йил 1 январдан бошлаб имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари

6.

Cambridge Assessment English (CAE, CPE, BEC)

Инглиз тили

A1-С1

C1 (CAE advanced, CPE proficiency, BEC higher)

Ёшлар ишлари агентлиги

7.

Test DAF

Немис тили

TDN 3 — 5

TDN 4

8.

Goethe-Zertifikat

Немис тили

A1-С1

C1

9.

DELF/DALF

Француз тили

DELF A1-DALF C2

DALF C1

10.

Test de Connaissance du Français (TCF)

Француз тили

A1-С1

С1

11.

DELE/SIELE

Испан тили

A1-С1

C1

12.

CELI/CILS/AIL

Итальян тили

-

CELI 4, CILS Tre, DALI C1

13.

Türkçe Yeterlik Sınavı (TYS)

Турк тили

A1-С1

C1 (71 — 88)

14.

Test of Proficiency in Korean (TOPIK I-II)

Корейс тили

Level 1 — 6

Level 5 (190 — 229)

15.

Japanese-Language Proficiency Test (JLPT)

Япон тили

N5-N1

N2

16.

Chinese Proficiency Test (HSK)

Хитой тили

HSK 1 — 6

HSK 5

17.

ALPT/APT/E-TOAFL/ACTFL

Араб тили

A1-С1

C1

18.

Test of Russian as a Foreign Language (TORFL/ ТРКИ)

Рус тили

A1-С1

ТРКИ III-IV (C1)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Ушбу имтиҳон тури бўйича ариза берувчи таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Remote, Home Edition ва бошқа турлари) имтиҳон топширганда нутқ қобилияти (speaking) бўйича имтиҳон натижаси 16 балл ва ундан юқори бўлганда компенсация тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Ариза берувчининг ушбу сертификат бўйича қўлга киритилган натижаларини верификация қилиш учун электрон платформа (www.collegeboard.org) орқали Ёшлар ишлари агентлигига юбориш билан боғлиқ харажатлари тўлов квитанциясига мувофиқ Агентлик томонидан ариза берувчига имтиҳон топшириш харажатига қўшиб тўлаб берилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2021 й., 09/21/209/0325-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон, 26.10.2022 й., 09/22/617/0960-сон; 10.08.2024 й., 09/24/493/0600-сон; 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)