1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6199-сон Фармонига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм ва спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 156 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маданият вазирлигининг моддий маданий мерос соҳасидаги ЮНЕСКО билан ишлаш ҳамда музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари тегишлилигича Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлигига ўтказилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Туризм ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 980 нафар этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазирига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда, ходимларнинг штатдаги белгиланган умумий сони доирасида Туризм ва спорт вазирлиги марказий аппарати, шунингдек, тизим ташкилотлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда маслаҳатчилари лавозимлари тегишлигича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари этиб қайта номланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва спорт вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармаларининг раҳбарлари ҳисобланади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм ва спорт вазирининг маслаҳатчилари (хорижий маслаҳатчилардан ташқари) ҳамда аппарат бошқарувчиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра туризм ва спорт вазирининг ўринбосарларига тенглаштирилади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм ва спорт вазирлигига ишга қабул қилиш Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири томонидан тегишли давлат органлари томонидан илгари амалга оширилган келишувларни инобатга олган ҳолда, мустақил амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқлангунга қадар, Туризм ва спорт вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўланадиган тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарори билан тасдиқланган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) этиб қайта номланади. Бунда, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами маблағлари Жамғармага тўлиқ ўтказилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбаси этиб Давлат бюджети маблағлари, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар эса унинг фаолиятини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилади.
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм ва спорт вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ҳамда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳузуридаги илмий ва таълим муассасаларининг кутубхона фондини тўлдириш мақсадида хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган китоб ва қўлланмалар «Uzbekistan Airways» АЖ орқали беғараз олиб келинади ва божхона божини тўлашдан озод этилади;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган лавозимларга номзодлар Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири тақдимномасига асосан белгиланган тартибда тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган барча турдаги хорижда ўтказиладиган спорт тадбирларига транспорт (авиа, темирйўл, авто ва бошқалар) учун чипталарни харид қилиш ҳамда жойлаштириш воситалари билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш (чипталарни ва жойларни банд қилиш, сотиб олиш ва етказиб бериш, бошқалар) фақатгина Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилувчилар хорижда ўтказиладиган спорт тадбирларига транспорт учун чипталарни харид қилиш ҳамда жойлаштириш воситалари билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУКга тегишли тадбир ўтказишдан камида 3 ой олдин мурожаат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилувчилар томонидан таклиф қилинаётган мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган хизматлар нархи «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК томонидан тақдим этилаётган нархларга нисбатан арзон бўлган тақдирда ушбу харидлар тегишли харид қилувчилар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК томонидан мазкур бандда кўрсатилган хизматлар бўйича белгиланган устама миқдори Туризм қўмитаси томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
(51-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Молия вазирлиги ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2021 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин ва 2022 йилдан бошлаб зарур бюджет маблағларини кўзда тутсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм ва спорт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Давлат бюджетининг 2021 йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассиси Туризм ва спорт вазирлиги ҳисобланган корхоналар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) ихтиёрида солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Туризм ва спорт вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда Давлат бюджети маблағларининг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Туризм ва спорт вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари, талон-торож, растраталар, камомадлар суммалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Туризм ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб моддий маданий мерос объектларини консервациялаш, реставрация қилиш, тузатиш, таъмирлаш, илмий ва илмий-техник тадқиқ этиш, лойиҳалаш бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва ушбу соҳага етакчи мутахассисларни жалб қилиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетларини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухоро архитектура ва қурилиш коллежида Маданий мерос объектларини асраш йўналишини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти этиб қайта номлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Туризм ва спорт вазирлиги уч ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Спорт медиа маркази» давлат унитар корхонасини «Миллий PR маркази» давлат унитар корхонасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази» давлат унитар корхонасини «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» давлат унитар корхонасига;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув спорт турларини ривожлантириш Республика маркази ҳамда Сув спорт турлари бўйича Республика олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабини Сув спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига қўшиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Туризм ва спорт вазирлиги таъсисчилигида «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси штат бирликлари Сув спорт турларини ривожлантириш Республика маркази ҳамда Сув спорт турлари бўйича Республика олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби бошқарув ходимларининг 14 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Туризм ва спорт вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларини зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга, юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик таркибий ва қуйи бўлинмалари тўғрисидаги низомлар (уставлар), шунингдек, ходимларнинг лавозим йўриқномалари тасдиқланишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) уч ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик бўлинмалари ва бошқа ваколатли органларининг мазкур соҳадаги ваколатларини аниқ белгилаган ҳолда, шунингдек, давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорлигининг механизмларини назарда тутувчи Туризм ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги 2022 йил давомида моддий маданий мерос объектлари, музей, спорт мажмуалари ва бошқа намойиш объектларида электрон тўлов, турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатишни, кириш билетларини олдиндан сотиб олишни назарда тутувчи ягона марказлашган электрон тизимни жорий этсин. Бунда, электрон тизимни яратиш, ишга тушириш ва техник қўллаб-қувватлаш Жамғарма ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда ягона марказлашган электрон тизимга 2022 йилда интеграция қилиниши лозим бўлган объектлар рўйхатини шакллантирсин ва уларда жорий этилишини таъминласин;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 сентябрга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан моддий маданий мерос объектлари, музей, спорт мажмуалари ва бошқа намойиш объектларида электрон тўлов, турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатиш ҳамда кириш билетларини олдиндан сотиб олиш тизимини намуна сифатида Самарқанд шаҳрида жорий этсин.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.05.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Реставрация ва таъмиршунослик соҳасининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб, ҳудудларда узоқ йиллар давомида шаклланган меъморчилик мактабларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш мақсадида давлат муассасаси шаклида «Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси» ва босқичма-босқич равишда унинг минтақавий реставрация марказлари ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.05.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджетидан маданий мерос объектларини асрашга доир ишлар учун ажратиладиган маблағлар устувор равишда тўғридан-тўғри шартнома асосида «Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси», Маданий мерос илмий-тадқиқот институти ва Самарқанд археология институтига йўналтирилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси» ва минтақавий реставрация марказлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона марказлашган электрон тизимни ташкил этиш учун Туризм ва спорт вазирлиги таъсисчилигида давлат ташкилоти ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Маданий мерос департаментининг мол-мулки, шу жумладан автотранспорт воситаларини Туризм ва спорт вазирлигига ўтказишда қайта расмийлаштириш учун тўловлар ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос агентлиги томонидан қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган кўчмас мулк объектларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни тегишли йиғимлар ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда қайта расмийлаштирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Туризм ва спорт вазирлиги Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 б-уй манзили бўйича, Маданий мерос агентлиги эса Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июль ва 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 6 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-5054-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм ва спорт вазирлигининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилий тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм ва спорт вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда унинг Тошкент филиали
Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари
Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари
Туманлар (шаҳарлар) туризм ва спорт бўлимлари
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиаллари
Маданий мерос агентлиги
Спорт мактаблари
«Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд филиали
«Миллий PR-маркази» ДУК
Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи
«Спорт ва туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари
Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари
«Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК
«Ипак йўли офиси» УК
Маданий мерос илмий-тадқиқот институти
«Бинолардан фойдаланиш дирекцияси» ДУК
«Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК
«Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси» ДУК
«Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси» ДУК
«Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси» давлат муассасаси
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 0722/79/0015-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон қарорига 2-ИЛОВА
Спорт мактаблари билан ишлаш ва ҳудудларни спортга ихтисослаштириш бўлими
3
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 158 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-79-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 0722/79/0015-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5054/0299-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 0722/79/0015-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)