1-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
|
I. Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали фаолиятини йўлга қўйиш | ||||||
|
1. |
Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиалининг (кейинги ўринларда — Филиал) уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
1. Филиал уставининг лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Уставни белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2021 йил июнь |
— |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
2. |
Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
1. Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлари сметаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2. Штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. |
2021 йил август |
— |
Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
II. Филиалда таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш | ||||||
|
3. |
Филиални юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар таркибини шакллантириш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини танлов асосида ташкил этиш. |
1. Юқори малакали профессор-ўқитувчи ва ходимларни ишга жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2. Мусиқа санъатининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар таркибини танлов асосида шакллантириш. |
2021 йил август |
— |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
4. |
Кадрларни танлаш ва тайинлашнинг самарали механизмини жорий этиш. |
1. Директор ва унинг ўринбосарлари, факультетлар, кафедралар раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари таркибини шакллантириш ҳамда уларнинг иш самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини босқичма-босқич жорий этиш. 2. Филиал бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш, уларни мақсадли ўқитиш тизимини йўлга қўйиш. |
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб |
— |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
5. |
Филиалда маҳорат дарслари ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларининг юқори малакали олимлари ва санъат арбобларини таклиф этиш. |
1. Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда етакчи турдош хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тажрибали мутахассисларнинг маҳорат дарсларини тажриба алмашиш мақсадида ташкил этиш. 2. Конференция ва илмий семинарларга ҳамда илмий ишлар муҳокамаларига малакали олимлар ва санъат арбобларини таклиф этиш. |
доимий |
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
6. |
Филиал, ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернат, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятидаги ўзаро интеграцияни таъминлаш. |
1. Филиал, ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернат, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятида узвийлик, узлуксизлик, кадрлар тайёрлашдаги фанлараро алоқадорликни таъминлаш. 2. Ҳамкорликда концерт дастурлари, илмий-амалий конференциялар, маҳорат дарсларини ташкил қилиш. |
2021/2022 ўқувйилиданбошлаб |
— |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
7. |
Филиални тегишли дарслик, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш. |
1. Ўзбекистон давлат консерваториясидаги таълим йўналишлари бўйича чолғулар ҳамда ўқув-методик адабиётларни хатловдан ўтказиш. 2. Хатлов натижасига кўра аниқланган талабдан келиб чиқиб, ўқув-методик адабиётларни харид қилиш ва чоп этиш учун зарур маблағлар ажратиш. 3. Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва нашр этиш. |
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб мунтазам |
Маданият вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
III. Филиалда таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш ва ўқитишнинг илғор усулларини жорий этиш | ||||||
|
8. |
Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. |
1. Етакчи хорижий таълим муассасаларининг замонавий педагогик технологиялар ва методлардан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш. |
2021/2022ўқувйилидавомида |
Маданиятвасанъатниривожлантиришжамғармасимаблағлари,ҳомийликхайриялари |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
2. Педагоглар томонидан ўқув жараёни учун самарали замонавий педагогик технологиялар ва методлар тақдимоти ва муҳокамаларини ўтказиш. |
2022 йил март-апрель |
|||||
|
3. Муваффақиятли таълим инновацияларини рағбатлантириш, замонавий таълим технологияларини қўллайдиган педагогларни келгусида профессор-ўқитувчилар таркибида олиб қолиш чораларини кўриш. |
2022/2023 ўқув йилида |
|||||
|
9. |
Иқтидорли ёш мусиқашунос ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатлар билан илмий-ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларнинг халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда иштирокини таъминлаш. |
1. Иқтидорли ёш мусиқашунос ва санъатшунос олимлар орасидан номзодларни саралаб олиш механизмини ишлаб чиқиш. 2. Мусиқашунос ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатлар билан илмий-ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш. 3. Уларнинг халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларда иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш. |
2021/2022 ўқув йили давомида |
Маданият вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
10. |
Филиални тегишли дарслик, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш. |
1. Филиалда тегишли дарслик, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик адабиётларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Аниқланган талабдан келиб чиқиб, ўқув-методик адабиётларни харид қилиш ва чоп этиш учун зарур маблағлар ажратиш. 3. Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва нашр этиш. |
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб мунтазам |
Филиалга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
IV. Филиалнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш | ||||||
|
11. |
Филиални мусиқа чолғулари, мебель жиҳозлари, зарур ускуналар ва овоз ёзиш студияси анжомлари билан таъминлаш. |
1. Филиалга зарур бўлган мусиқа чолғулари, мебель жиҳозлари, ускуналар ҳамда овоз ёзиш студияси ва бошқа анжомлар рўйхатини шакллантириш. 2. Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мазкур анжомларни харид қилиш. |
2021 йил июль |
Маданият вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
12. |
Филиални замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш. |
1. Ахборот-коммуникация технологияларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, Филиални замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш. |
2021 йил сентябрь |
Филиалга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
|
13. |
Филиалда жаҳон стандартларига мос келадиган замонавий ахборот-ресурс марказини ташкил этиш. |
1. Ахборот-ресурс марказини ўқув ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш. 2. Ахборот-ресурс марказида комплекс электрон хизматлар кўрсатувчи замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш. 3. Веб ва булутли технологиялар асосида кутубхонанинг рақамли ресурслари электрон каталогини яратиш. |
2022 йил декабрь |
Филиалга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
|
2-ИЛОВА