1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлашни ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ижросини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари лавозимларига малакали кадрларни тайинлашни тартибга солиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлашда уларнинг масъулияти ҳамда талабчанлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб, барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш. лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш, уларнинг стажировкадан ўтказилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайдиган давлат органларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси билан келишиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан белгиланадиган тартибга асосан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлар) биринчи раҳбарлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий йил 1 июлга қадар ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари бўлмаган марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларида уларнинг штат бирликлари чекланган сони доирасида ижро интизомига масъул алоҳида штат бирлиги жорий этилишини таъминлашга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимлари бўйича вакант ўринларга номзодларни келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган муддатда тақдимномалар киритилишига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига амалий тажрибага эга, юқори малакали, пухта танланган номзодлар тавсия этилишига ва ушбу лавозимлар бўйича кадрлар захираси шакллантирилишига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларидаги ижро интизомига масъул ходимлар малакасини ошириш ишлари ва стажировкалари тизимли ташкил этилишига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларидаги ижро интизомига масъул ходимларни марказий аппарат билан келишув асосида лавозимга тайинлаш тизимининг жорий қилинишига шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари қуйидагиларга жавобгар эканлиги белгилаб қуйилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ҳисобга олиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш, улар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизмлари кўрсатилган топшириқлар тайёрланишини ҳамда уларнинг ижрочиларга етказилишини назоратга олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графикларининг (назорат режалари) тайёрланишини, тасдиқланишини ва ижрога қаратилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этиш ҳамда чуқур таҳлиллар асосида мониторингини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг ҳар ҳафталик таҳлилларини амалга ошириш, ижроси кечикаётган топшириқларнинг ҳисобини юритиш ва кечикиш сабабларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг бажарилиш ҳолати бўйича раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ҳар ҳафта жума куни, раҳбар ҳузурида ҳар ҳафтанинг душанба куни ўтказиладиган муҳокамаларга таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг бажарилиш ҳолати ҳар ой якунида коллегиал орган мажлисларида муҳокама қилинишини ҳамда масъул раҳбарлар ва ходимларнинг ҳисоботлари эшитилишини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тизим ташкилотларида ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш ишларини тизимли равишда амалга ошириш ва уларнинг натижаларини ҳар чорак якунида коллегиал орган мажлисларида муҳокама этиш бўйича таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали келиб тушган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг тизимли назоратини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул ижрочилар томонидан назорат ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши бўйича «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг ўз вақтида киритилишини мунтазам назорат ва таҳлил қилиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига киритилган маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатларга асосан топшириқларни назоратдан ечиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатаси билан мунтазам равишда ҳамкорликда иш олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан келишиш учун киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини таркибий бўлинмаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва келишиш жараёнларини назоратга олиш ҳамда натижалари бўйича раҳбариятга ахборот бериб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси билан ҳамкорликда бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Ташкилий-назорат гуруҳлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, улар билан суҳбат ўтказиш ва лавозимларга тайинлаш бўйича қўшма тартиб ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг сифат таркиби таҳлиллари ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси жорий йил апрель — сентябрь ойларида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари хамда барча даражалардаги ҳокимликларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировкалари ташкил этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат органлари ва ташкилотлар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 31 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
171-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 мартдаги 171-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш, уларнинг стажировкадан ўтказилишини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлар) ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари (ёки ушбу вазифа юкланган таркибий бўлинмалар) раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш, уларнинг стажировкадан ўтказилишини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат органлари ва ташкилотлар марказий аппаратларидаги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш вазифаларини амалга оширадиган алоҳида таркибий бўлинмалар (ёки ушбу вазифа юкланган таркибий бўлинмалар) ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, келишиш ва тайинлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш ва тавсия этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимлари бўйича вакант ўринлар юзага келган тақдирда, ўн беш кун муддатда ушбу лавозимларга номзодларни тайинлашни келишиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тақдимнома киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар (кейинги ўринларда — номзодлар), қоида тариқасида, давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимлари орасидан ҳамда кадрлар захирасидан танлаб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёши 30 ёшдан кичик бўлмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий маълумотга эга бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет тилларини билиши (тавсия сифатида);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотлар тизимида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро интизоми назоратини ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини ҳамда уларнинг мазмуни ва моҳиятини билиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли соҳа фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини билиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аппарат ишини ташкил этиш, иш юритиш, назорат ҳужжатлари ва топшириқлари билан «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ишлаш тажрибасига ҳамда ҳуқуқий билимларга эга бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва тизимли фикрлай олиш қобилиятларига эга бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат органлари ва ташкилотларнинг кадрлар хизматлари номзодлар бўйича ўн кун муддатда давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарларига таклиф киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Номзодлар давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари томонидан ўтказилган суҳбатлар натижаларига кўра танлаб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимига икки ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Давлат органлари ва ташкилотлар томонидан номзодларни лавозимга тайинлашни келишиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодларни лавозимга тавсия этиш тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган тақдимнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодлар тўғрисида шахсий фикрномалар (уч хил даражадаги раҳбарлардан);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодларнинг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва ижро назоратини самарали ташкил этиш масалалари бўйича шахсий рефератлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодларнинг маълумотномаси (объективкаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодларнинг маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларни келишиш ва тайинлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат органлари ва ташкилотлар номзодлар бўйича ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлимига (кейинги ўринларда — Кадрлар бўлими) тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Кадрлар бўлими давлат органлари ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини улар келиб тушган кундан бошлаб икки кун муддатда ўрганади ва камчиликлар аниқланган тақдирда, номзодларни тавсия этган давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда уларни бартараф этиш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Кадрлар бўлими номзодлар ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари (кейинги ўринларда — таркибий бўлинмалар) ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлимига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Таркибий бўлинмалар ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими тақдим этилган номзодлар ҳужжатларини бир кун муддатда ўрганиб чиқади ҳамда номзодлар ҳужжатлари ва тайёрланган шахсий рефератлари бўйича Кадрлар бўлимига хулоса беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Кадрлар бўлими бир кун муддатда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига номзодлар бўйича ахборот беради ва номзодлар билан суҳбат ўтказиладиган сана ва вақтини келишади ҳамда бу ҳақда тегишли давлат органлари ва ташкилотларга хабар беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Номзодлар таркибий бўлинмалар раҳбарлари, Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари ҳузурида суҳбатдан ўтказилади, суҳбат натижалари бўйича таклифлар ва хулосалар суҳбат варақаларига киритилади ва номзодлар ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суҳбат жараёнида номзодлар республикада амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизоми назоратини ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ҳамда тегишли соҳа фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятини билиши, шунингдек, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ишлаш тажрибаси, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва тизимли фикрлай олиш қобилиятлари бўйича баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси номзодлар ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўринбосари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири ҳузурида ўтказилган суҳбат натижалари бўйича таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқади ва номзодлар билан суҳбат ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Суҳбат натижалари ва шахсий рефератлари ижобий деб ҳисобланган номзодларнинг ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тақдимномаси билан Кадрлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбасига тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш, келишиш, уларни суҳбатдан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим қилиш ишлари ўн календаръ кунидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Давлат органлари ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро интизомини таъминлаш шўъбасининг номзодни лавозимга тайинлаш масаласи келишилганлиги ҳақидаги кўрсатмасини олган кундан кейин бир кун муддатда уни лавозимга тайинлаш тўғрисида ҳужжат қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларидан озод этишни келишиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарларини лавозимдан озод этишни келишиш ҳақида Кадрлар бўлимига сабаблари кўрсатилган ҳолда мурожаат киритади ҳамда асословчи ҳужжатларни илова қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Кадрлар бўлими таркибий бўлинмалар ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлар биринчи раҳбарларининг мурожаатини икки кун муддатда кўриб чиқади ва уларнинг тегишли хулосалари билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси давлат органлари ва ташкилотлар биринчи раҳбарларининг мурожаатларини, асословчи ҳужжатлар ҳамда хулосаларни кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этилган ҳужжатлар ижро интизомига масъул таркибий бўлинма раҳбарини лавозимдан озод этиш учун етарли бўлган тақдирда, ушбу ҳужжатлар Кадрлар бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг кузатув хати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбасига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Давлат органлари ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро интизомини таъминлаш шўъбасининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарларини лавозимдан озод этиш масаласи келишилганлиги ҳақидаги кўрсатмасини олган кундан кейин бир кун муддатда лавозимдан озод этиш тўғрисида ҳужжат қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимдан озод этилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишиш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини стажировкадан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳар йили бир марта (бир ҳафта давомида) Вазирлар Маҳкамаси аппаратида тасдиқланган график асосида стажировкадан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари стажировкаларини ташкил этиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими таркибий бўлинмалар билан биргаликда стажировкадан ўтувчилар рўйхати, стажировка дастури ва графигини шакллантиради ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими таркибий бўлинмалар билан биргаликда тасдиқланган дастур ва график асосида стажировкани ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини стажировкадан ўтказиш қуйидаги тадбирларни бажариш орқали амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жорий этилган назорат тизими билан танишиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари юзасидан назорат режаларининг (чора-тадбирлар режалари) ўз вақтида ишлаб чиқилишини назорат қилиш ва тизимли ҳисобини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш ишларига жалб қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими стажировкалар якунида давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг касбий даражаси ва малакасини ошириш бўйича тегишли таклифлар тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари малакасини ошириш алоҳида дастурлар асосида ҳар йили ташкил этиладиган мавзули семинарлар, ўқув курслари ҳамда иқтисодий ўқишларни ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Кадрлар бўлими таркибий бўлинмалар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимлари ҳамда вакант лавозимлар бўйича электрон маълумотлар базасини (тузилмаси, штат бирликлари, маълумотномалар, сифат таркиби) шакллантиради ва мунтазам янгилаб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари лавозимлари бўйича кадрлар ҳаракатланиши ҳисобини юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш билан боғлиқ барча ҳужжатлар нусхалари Кадрлар бўлимида сақланади ва ошкор қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар бўйича масъулият давлат органлари ва ташкилотларнинг шахсан биринчи раҳбарлари зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Мазкур Низом талаблари бузилишига айбдор деб топилган шахслар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш, уларнинг стажировкадан ўтказилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, келишиш ва тайинлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқичлар
Субъектлар
Амалга ошириладиган тадбирлар
Ижро муддатлари
1 -босқич
Давлат органлари ва ташкилотларнинг кадрлар хизматлари
Номзодлар бўйича биринчи раҳбарларга таклиф киритиш.
Вакансия юзага келгандан кейин ўн кун муддатда
2-босқич
Давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари
Номзодлар билан суҳбат ўтказиш ва натижаларига кўра номзодларни танлаб олиш.
Уч кун муддатда
3-босқич
Давлат органлари ва ташкилотларнинг кадрлар хизматлари
Номзодларни лавозимларига тайинлашни келишиш учун ҳужжатлар тайёрлаш.
Бир кун муддатда
4-босқич
Давлат органлари ва ташкилотларнинг кадрлар хизматлари
Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ҳамда номзодларнинг ҳужжатлари ва тайёрланган шахсий рефератлари бўйича Кадрлар бўлимига хулоса бериш.
Бир кун муддатда
8-босқич
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига номзодлар бўйича ахборот бериш ва номзодлар билан суҳбат ўтказиладиган сана ва вақтини келишиш ҳамда бу ҳақда тегишли давлат органлари ва ташкилотларга хабар бериш.
Номзодларни суҳбатдан ўтказиш, суҳбат натижалари бўйича таклифлар ва хулосаларни суҳбат варақаларига киритиш.
Номзод суҳбатга келган кундан кейин бир кун муддатда
10-босқич
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси
Номзодларнинг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири ҳузурида ўтказилган суҳбат натижалари бўйича таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқиш ва номзодлар билан суҳбат ўтказиш.
Бир кун муддатда
11-босқич
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими
Суҳбат натижалари ва шахсий рефератлари ижобий деб ҳисобланган номзодларнинг ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тақдимномаси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбасига тақдим қилиш.
Бир кун муддатда
12-босқич
Давлат органлари ва ташкилотлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро интизомини таъминлаш шўъбасининг номзодни лавозимга тайинлаш масаласи келишилганлиги ҳақидаги кўрсатмаси асосида номзодни лавозимга тайинлаш тўғрисида ҳужжат қабул қилиш.
Президент Администрациясидан ҳужжат келгандан кейин бир кун муддатда
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2021 й., 09/21/171/0262-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон)