13.03.2021 йилдаги 133-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.03.2021 йилдаги 133-сон
Дата вступления в силу
14.03.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини комплекс ривожлантириш, минерал хом ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали инновацион тадбиркорлик ва юқори технологияларга асосланган саноатни ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу асосда республиканинг экспорт ҳажмларини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонига мувофиқ «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда — «Ургут» ЭИЗ) учун Самарқанд вилоятининг Ургут, Пастдарғом, Нуробод туманлари ҳамда Самарқанд шаҳридан жами 918,0 гектар ер майдони ажратилганлиги, шундан 278,7 гектар ер майдонида «Ургут» ЭИЗ иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётганлиги, 207,2 гектар ер майдонида муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари жойлаштирилганлиги, 173,1 гектар ер майдони муҳофаза зоналаридан иборат эканлиги ҳамда 259,0 гектар ер майдонида истиқболли инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш режалаштирилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ургут» ЭИЗ ҳудудида қиймати 313,0 млн долларлик, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 56,8 млн доллар бўлган 55 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилганлиги, шунингдек, 4 328 та янги иш ўринлари ташкил этилганлиги ҳамда умумий қиймати 90,0 млн долларлик, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 23,2 млн доллар бўлган 29 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига мувофиқ «Ургут» ЭИЗ таркибига киритилган Самарқанд вилояти Ургут тумани «Мерганча» мавзесидаги 21,09 га ер майдони 2015-2016 йилларда Ургут тумани ҳокимининг қарорига асосан 52 та тадбиркорлик субъектига ажратиб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд вилоятининг Ургут тумани «Ўрамас» мавзеси ҳудудидан 50 гектар (шундан 27,7 гектари ноқулай рельефда жойлашган, тупроқ унумдорлиги жиҳатидан 56,3 балл бонитет бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари) ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги захирасидаги Самарқанд шаҳри «Хишрав» мавзесида жойлашган 294 гектар (шундан 33,6 гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари) ер участкаларини ажратиш ҳисобига «Ургут» ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ургут» ЭИЗ ҳудудини ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган ер майдонлари ҳисобига кенгайтириш Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Энергетика вазирлиги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил якунига қадар «Ургут» ЭИЗнинг «Мерганча» ҳамда «Сариқтепа» мавзеларида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Ургут туманидан ўтувчи юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидан алоҳида тармоқ чиқарган ҳолда подстанция қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, «Ургут» ЭИЗ иштирокчилари учун барпо қилинган муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига «Ургут» ЭИЗ ҳудудидан ташқарида бўлган истеъмолчиларнинг уланиши қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштириш ҳисобига «Ургут» ЭИЗ дирекциясининг маъмурий биноси қурилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ургут» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш ҳамда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ДУК — буюртмачи этиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар «Ургут» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқишни молиялаштириш манбалари этиб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ургут» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош пудратчи ташкилот танлов асосида аниқланиши белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига асосан «Ургут» ЭИЗ ҳудуди таркибига киритилган Ургут тумани «Мерганча» мавзесида лойиҳалар жойлаштирилмаган 37,0 гектар ер майдонида ички автомобиль йўлларини қуриш ва янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч йил муддатда суғориладиган ер майдонлари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида «Ургут» ЭИЗ лойиҳаларини жойлаштириш учун ажратилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилиши чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Ургут» ЭИЗ таркибига киритилган Самарқанд вилояти Ургут тумани «Мерганча» мавзесидаги Ургут тумани ҳокимининг қарорларига асосан 2015-2016 йилларда ажратиб берилган 21,09 га ер майдонида 52 та тадбиркорлик субъекти томонидан қурилган бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ургут» ЭИЗ дирекцияси ва тижорат банклари билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда Самарқанд вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжларини, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда «Ургут» ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ургут» ЭИЗ ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ургут» ЭИЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек, «Ургут» ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли тарзда ва ўз вақтида кўриб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ургут» ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича тегишли чоралар кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда «Ургут» ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг 1 млрд доллардан кам бўлмаган ҳажмдаги имтиёзли кредит линияларини босқичма-босқич жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда хорижий инвесторларни жалб қилиш учун «Ургут» ЭИЗ ҳудудида яратилган шароитлар ва имкониятлар, ҳудуднинг ва мавжуд минерал-хом ашё ресурслари салоҳияти халқаро ишбилармон доираларда доимий равишда кенг ёритилишини (тақдимотини) таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 43-модда) 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 13 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
133-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги 133-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ургут» эркин иқтисодий зонасининг муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Қуввати

Ижро муддати

Талаб этиладиган маблағ*

(млн. сўм)

Молиялаштириш манбалари

Масъул вазирлик ва идоралар

Канализация тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

1.

«Ўрамас» мавзесида канализация тармоғини қуриш.

2,0 км

2022 йил
IV-чорак

2 640,0

2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

«Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК

2.

«Ҳишрав-2» мавзесида канализация тармоғи қуриш.

14,0 км

2023 йил

II-чорак

7 500,0

2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида

Ичимлик сув тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

3.

«Ўрамас» мавзесида сув иншоотини қуриш.

1 та 500 м3

2022 йил
III-чорак

8 000,0

2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

«Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК

4.

«Ўрамас» мавзесида сув тармоғи ва 1 та 1000 м3, 1 та 500 м3 сув иншоотини қуриш.

15,0 км, 1 та 1000 м3,

1 та 500 м3

2023 йил
III-чорак

28 500,0

2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

5.

«Ҳишрав-2» мавзесида ички йўлларни қуриш.

20,0 км

2023 йил
IV-чорак

22 980,0

2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

«Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК

Электр энергияси тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

6.

«Хишрав-2» мавзесида 5,0 км узунликдаги икки занжирли 110 кВ бўлган электр тармоғини тортиш ва қуввати 35 МВА бўлган икки трансформаторли 110/10 кВА подстанция қуриш.

5,0 км, 1 дона,
25 000 кВА

2023 йил
II -чорак

20 000,0

2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

«Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК

7.

«Ўрамас» мавзесига 8,0 км узунликдаги икки занжирли 110 кВ бўлган электр тармоғини тортиш ва 4 та ТП ўрнатиш.

8,0 км, 4 дона ТП

2022 йил
IV-чорак

1 212,0

Табиий газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

8.

«Ўрамас» мавзесига 1 та саноат тугунини ўрнатиш.

1 та саноат тугуни

2021 йил
III-чорак

400,0

2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

«Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК

9.

«Ҳишрав-2» массивларига 3,0 км узунликдаги табиий газ тармоғини тортиш ва 3 та саноат тугунини ўрнатиш.

3,0 км, 3 та саноат тугуни

2022 йил
IV-чорак

4 200,0

Алоқа тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

10.

«Ҳишрав-2» массивларига 3,0 км оптик толали алоқа тармоғини тортиш

3,0 км

2022 йил
III-чорак

11,0

«Ўзбектелеком» АК маблағлари

«Ўзбектелеком» АК,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

«Ургут» ЭИЗ дирекцияси» ДУК

ЖАМИ:

95 443,0

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Инфратузилма объектларининг қуввати ва харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги 133-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига киритилаётган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚЎШИМЧА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига 1-илованинг I бўлими қуйидаги мазмундаги 6-7-бандлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«6. «Ургут» ЭИЗнинг Самарқанд шаҳар «Хишрав-2» массиви ер майдонларига Самарқанд шаҳар ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобидаги 294 гектар ер майдонлари, қуйидаги чегаралар билан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шимолий томондан — «Эски анхор» канали ҳудуди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шарқий томондан — Самарқанд вилояти «Мароқанд Обод» ДУКнинг чиқиндиларни қайта ишлаш ҳудуди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жанубий томондан — Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва Пастдарғом тумани ҳудуди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ғарбий томондан — Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳудуди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ургут туманидаги «Ўрамас» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 50,0 гектар ер майдони, қуйидаги чегаралар билан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шимолий томондан — «Самад оқил», «Мамадаминов Фазли» фермер хўжаликлари ҳудуди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шарқий томондан — «Агро пилла» МЧЖ ва Аҳоли пункти ҳудуди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жанубий томондан — «Ғози бобо» фермер хўжалиги ҳудуди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ғарбий томондан — «Изма зиё изза» фермер хўжалиги ҳудуди.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2021 й., 09/21/133/0204-сон)