26.04.1993 йилдаги 192-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.04.1993 йилдаги 192-сон
Дата вступления в силу
26.04.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 03.11.1994
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи ҳақида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Судга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида кўриладиган ишлар бўйича аризалар (шикоятлар)дан, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи ишлар бўйича судларга бериладиган шикоятлардан, судларнинг қарорларига кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек, судларнинг ҳужжатлардан нусхалар берганлиги учун:

а)даъво баҳоси 50000 сўмгача бўлган даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 5 фоизи;
50000 сўмдан 100000 сўмгачадаъво баҳосининг 10 фоизи;
100000 сўмдан 200000 сўмгачадаъво баҳосининг 15 фоизи;
200000 сўмдан кўпдаъво баҳосининг 20 фоизи;
б)давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳақ- ҳуқуқларини камситувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан қилинган шикоятлардан, суд қарори чиқарилаётганда айбдор томондан ундирилади 2500 сўм;
в)никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан 1250 сўм;
такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан 3000 сўм;
никоҳ бекор қилинганда мол-мулк бўлинган ҳолда бож 1-банднинг «а» кичик бандига мувофиқ даъво баҳоси бўйича белгиланади;
г)бедарак йўқолган ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда қобилиятсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан 50 сўм
д)уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатга олинган мулкни қайтариб олиш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан 1000 сўм;
е)алоҳида кўриладиган ишлар бўйича аризалар (шикоятлар)дан 250 сўм;
ж)жамоа хўжаликлари ва хўжаликлараро ташкилотларнинг давлат, кооператив ва бошқа жамоа корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари билан, шунингдек, ўзаро шартнома тузишдан олдинги низолари бўйича даъво аризаларидан 3000 сўм;
з)судларнинг қарорларига кассация ва назорат шикоятларидан даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар бераётганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий низолар бўйича эса — талашилаётган суммадан ҳисоблаб чиқарилган ставкалар миқдорида;
и)суд қарорлари, ҳукмлари, ажримлари, судларнинг бошқа қарорларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун ҳужжатнинг ҳар бир бети чун 10 сўм.
2. Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиши ҳақидаги аризалардан:
а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан:
100000 сўмгача даъво баҳосининг 10 фоизи;
100000 сўмдан 300000 сўмгача даъво баҳосининг 8 фоизи;
300000 сўмдан кўпдаъво баҳосининг 6 фоизи;
б)Мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан, шу жумладан, корхоналар ва бирлашмаларнинг юқори турувчи органлар?инг актларини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги аризаларидан; кооперативларнинг давлат бошқарув органлари ёки кооператив органларининг актларни тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги аризаларидан 1000 сўм;
в)хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий хўжалик судида кўриб чиқилиши лозим бўлган даъво аризаларидан 2000 сўм;
Ўзбекистон Республикасининг бошқа хўжалик судларида кўриб чиқилиши лозим бўлган даъво аризаларидан 1000 сўм;
г)хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалардан низони биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса — талашилаётган суммадан ҳисоблаб чиқарилган ставкалар миқдорида;
д)хўжалик суди қарорлари, ажримлари ва бошқа қарорларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосига биноан хўжалик судлари томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун
ҳужжатнинг ҳар бир бети учун 10 сўм.

3. Гаpов тўғpисидаги шаpтномани давлат pўйхатидан ўтказганлик, унинг муддатини узайтиpганлик, pўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани беpганлик, шунингдек, pеестpдан кўчиpмалаp жўнатганлик учун:

а) шаpтномани pўйхатдан ўтказганлик ва гаpовни pўйхатдан ўтказганлик тўғpисидаги гувоҳномани беpганлик учун

шаpтнома суммасининг 3 фоизи, аммо битта энг кам ойлик маошдан оз бўлмаган миқдоpда;

б)гаpов тўғpисидаги шаpтнома муддатини узайтиpганлик учун

шаpтнома суммасининг 1 фоизи миқдоpида;

в)pеестpдан кўчиpма беpганлик учун

битта энг кам ойлик маошнинг 50 фоизи миқдоpида.

4. Нотариал идораларнинг ҳамда шаҳар, туман ва қишлоқ бошқарув органларининг нотариал ишларни бажарганликлари учун, шунингдек, нотариал идоралар томонидан тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини берганлик учун, мазкур органларнинг битишувлар, аризалар лойиҳаларини тузиб берганликлари ҳамда ҳужжатлар ва улардан кўчирмалар тайёрлаб берганликлари учун:

а)уй-жойлар қуриш учун муддатсиз фойдаланиладиган ер участкалари берилиши билан боғлиқ бўлган шартномаларни тасдиқлаганлик учун 300 сўм;
б)уй-жойлар, квартиралар, чорбоғлар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш ва тортиқ қилинишини тасдиқлаганлик учун:
эр ёки хотинга, ота-оналарга, болаларга ва набираларгашартнома суммасининг 1 фоизи, лекин 1000 сўмдан кам эмас;
бошқа жисмоний ва юридик шахсларгашартнома суммасининг 10 фоизи, лекин 2000 сўмдан кам эмас;
в)баҳоланиши керак бўлган бошқа шартномаларни тасдиқланганлик учун шартнома суммасининг 5 фоизи, лекин 500 сўмдан кам эмас;
г)мулкни бўлиш шартномаларини, кафиллик ва баҳоланмайдиган бошқа битишув шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учун500 сўм;
ҳеч бўлмаганда томонлардан бири юридик 1000 сўм;
д)васиятларни тасдиқлаганлик учун100 сўм;
е)мерослик ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учун:
биринчи навбатдаги ворисларга мерос суммасининг 3 фоизи;
иккинчи навбатдаги ворисларга мерос суммасининг 10 фоизи;
қолган ворисларгамерос суммасининг 20 фоизи;
ж)мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек, фуқаролар билан корхоналар ва ташкилотлар ўртасида автотранспорт воситаларини олди -сотди, алмаштириш, тортиқ қилиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, лекин камида:
битишув суммасининг 10 фоизи

Транспорт тури

Фойдаланиш муддатига қараб

3 йилгача

3 йилдан кўп

7 йилдан кўп

1.Ҳар бир от кучи учун давлат божи ставкаси:
а)юк ташувчи ва енгил автотранспорт шу жумладан, автобус, тракторлар, ўзи юрар машиналар 500 сўм

400 сўм

200 сўм

б)чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаси 1000 сўм

800 сўм

500 сўм

2.Мототранспорт, мотоколяс калар, мотоқайиқлар, бир донаси учун давлат божи ставкаси 1000 сўм

800 сўм

500 сўм


Изоҳ:
Алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.

Эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар ўртасидаги шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади; тутинган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасидаги шартномалар расмийлаштирилаётганда — белгиланган ставканинг 15 фоизи миқдорида ундирилади.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автотранспорт воситалари олди-сотди, алмаштириш ва тортиқ қилиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ва унинг миқдори битишув қатнашчиларининг хоҳишига кўра ва давлат нотариусининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» корхоналари томонидан белгиланади;

з)эр-хотинларга никоҳда яшаган вақтдаги уларнинг ҳиссасига қараб мулк ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учун
100 сўм;
и)мол-мулкдан (автомототранспорт ва тасарруф қилиш ҳуқуқига ва кредит аъмолларини бажариш учун ишончномаларни тасдиқлаганлик учун:
мамлакат ичида бажариладиган ҳаракат учун 100 сўм;
чет мамлакатда бажариладиган ҳаракатлар учун 1000 сўм;
к)автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун:
эр-хотинга, ота-оналарга, болаларга, уларнинг эр-хотинларига ва набираларга, ака-укаларга, опа-сингилларга 100 сўм;
бошқа шахсларга1000 сўм;
л)бошқа ишончномаларини тасдиқлаганлик учун 100 сўм;
м)мерос мулкини муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учун 100 сўм;
н)ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун ҳар бир бет учун 20 сўм;
о)ижро хатлари ёзиб берганлик учунундириладиган сумманинг 5 фоизи, лекин 30 сўмдан кам эмас;
п)ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунҳар бир бет учун 10 сўм;
юридик шахслар учунҳар бир бет учун 20 сўм;
чет мамлакатда бажарилган ишлар учунҳар бир бет учун 50 сўм;
р)ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан, таржимон имзосининг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учун30 сўм;
юридик шахслар учун
100сўм;
с)юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаларини бошқа юридик шахсларга етказганлик учун ҳамда мазкур банднинг «а» — «р» кичик бандларида назарда тутилгандан ташқари бошқа нотариал ишларни бажарганлик учун 100 сўм;
т)нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учун 50 сўм;
у)банкларда ҳисоблар очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун 100 сўм;

ф)

деҳқон (фермер) хўжаликларининг шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларининг, қишлоқ хўжалиги ижарачиларининг ва кооперативларининг, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича кичик, шу жумладан хусусий корхоналар вa фирмаларнинг мол-мулкини гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномаларни расмийлаштирганлик учун

мол-мулк қийматининг
0,5 фоизи.


Изоҳ:
нотариал идораларнинг биноларидан ташқарида қилинган нотариал ишлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади, шунингдек, ана шу ишларни бажариш учун жойларга бориш билан боғлиқ равишда қилинган харажатлар тўланади.


5. Фуқаролик ҳолати актларини қайд этганлик учун, шунингдек, фуқаролик ҳолати актларини қайд этилганлиги ҳақидаги такрорий гувоҳномалар шу ҳужжатлардаги ёзувлар ўзгартирилиб, тўлдириб тузатиш киритилиб ва қайта тикланиб берилганлиги учун:

а)никоҳни қайд этганлик учун200 сўм;
никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун:
вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўйича 4000 сўм;
агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосан 2000 сўмдан 5000 сўмгача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);
эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосан 3000 сўмдан 6000 сўмгача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);
в)фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини қайд этганлик учун 500 сўм;
г)туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлганлик ҳақида ёзувларнинг ўзгартирилганлиги, қўшимча киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учун 25 сўм;
д)фуқаролик ҳолати актлари қайд этилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун 300 сўм;


6. Бошқа ишларни бажарганлик учун:

а)фуқароларга чет элга кетиш ҳуқуқини берадиган паспортлар берганлик ёки ана шу паспортларнинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун 2500 сўм;
б)фуқаронинг паспортига чет элга кетиш ҳуқуқини берувчи варақа берганлик ёки варақанинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун 1000 сўм;
в)фуқаролиги бўлмаган шахсга чет элга кетиш учун гувоҳнома берганлик ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун 1000 сўм;
г)Ўзбекистон Республикасидан кетишга виза берганлик ёки чет эл паспортига ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатга визанинг амал қилиш муддатини узайтирганлик ва фуқаролиги бўлмаган шахсга кетиш визасини берганлик учун 1000 сўм;
д)чет эл паспортига ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатга келиш ва кетишга виза берганлик ёки шу визанинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун 2000 сўм;
е)келиш ва кетишга илгари берилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартириш киритганлик учун (амал қилиш муддатини узайтиришдан ташқари) 250 сўм;
ж)Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишга зид ҳужжатлар берганлик учун 250 сўм;
з)Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳужжат берганлик учун, чет эл паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатларни рўйхатга олганлик ёки рўйхатга олиш муддатини узайтирганлик учун 500 сўм;
и)чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга йўқолган гувоҳнома ўрнига янгисини берганлик учун 500 сўм;
к)Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ёки фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги аризалардан 5000 сўм;
л)йўқотиб қўйилган чет эл паспортлари ва уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар ўрнига фуқаро паспортига чет элга кетиш ҳуқуқини берадиган варақа ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш ҳақида ҳужжатлар берганлик учун мазкур банднинг «а, б, в, ж» кичик бандларида кўрсатилган миқдорларда;
м)Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет мамлакатлардан юборилган пулни тўлаганлик учун, пенсиялар бундан мустасно юборилган сумманинг 10 фоизи;
н)Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатга олганлик ва рўйхатдан чиқарганлик учун 50 сўм,
о)ов қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар берганлик учун 500 сўм;
Олдинги таҳрирга қаранг.